ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 й. 526-сон "Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" ва "Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N 526




"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ

ФИДОЙИСИ" ВА "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЧОРВАЧИЛИК ФИДОКОРИ" КЎКРАК НИШОНЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, чорва моллари бош сонини барқарор кўпайтиришни таъминлаш, наслчилик ишлари ва ветеринария хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқаришда фидойилик кўрсатаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарори билан "Ветеринария фидойиси" ва "Чорвачилик фидокори" кўкрак нишонлари таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари ва 1б-иловаларга мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари ва 2б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига асосан "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси" ва "Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори" кўкрак нишонлари ҳамда уларнинг гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


4. "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси" ва "Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

526-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Ветеринария

фидойиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг марказида зарҳал ва оқ рангларда Ўзбекистон Республикаси ветеринария рамзи тасвири акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида кўк рангли эмаль фонида юқори қисмида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", пастки қисмида "VETERINARIYA FIDOYISI" сўзлари ёзилган. Уларни икки ён томондаги оқ рангда тасвирланган саккиз бурчакли юлдуз ажратиб туради. Ҳарфларнинг баландлиги 2,5 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган.

Кўкрак нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда айлана бўйлаб "SOНADAGI KO`P YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли кўк рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўнг тарафидан эни 1,75 миллиметрли оқ рангдаги 2 та ёнма - ён йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

"O`zbekiston Respublikasi Veterinariya fidoyisi"

ko`krak nishoni

   





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

526-сон қарорига

1б-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиги 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`ZBEKIST0N RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "VETERINARIYA FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда 15 миллиметрли чизиқ ва "-sonli guvohnoma" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи жойлашган.

Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиги 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Veterinariya va chorvachilikni" учинчи сатрда "rivojlantirish davlat qo`mitasi raising" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20___ у. "___" ________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`ZBEKIST0N RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "VETERINARIYА FIDOYISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "RAIS" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.


"Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси"

кўкрак нишони гувоҳномаси

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

526-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказида, атрофида чорва молларига меҳр билан ёндашаётган ва улардан завқланиб ўтирган чорвадор композицияси зарҳал рангда тасвирланган. Тасвирлар қавариқ бўлиб, тилла рангда акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида яшил рангли эмаль фонида юқори қисмида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", пастки қисмида "CНORVACНILIK FIDOKORI" сўзлари ёзилган. Уларни икки ён томондаги оқ рангда тасвирланган саккиз бурчакли юлдуз ажратиб туради. Ҳарфларнинг баландлиги 2,5 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган.

Кўкрак нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда айлана бўйлаб "SOНADAGI KO`P YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўнг тарафидан эни 1,75 миллиметрли оқ рангдаги 2 та ёнма ён йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

"O`zbekiston Respublikasi Cнorvacнilik fidokori"

ko`krak nishoni

    





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

526-сон қарорига

2б-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда - гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиги 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "CНORVACНILIK FIDOKORI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда 15 миллиметрли чизиқ ва "-sonli guvohnoma" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи жойлашган.

Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиги 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиги 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Veterinariya va chorvachilikni" учинчи сатрда "rivojlantirish davlat qo`mitasi raising" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20___ у. "___" ________dagi", иккинчи сатрда "_____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "CНORVACНILIK FIDOKORI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "RAIS" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

"Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори"

кўкрак нишони гувоҳномаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь


















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск