ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 й. 529-сон "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари"ни барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N 529




"ЯШИЛ БОҒЛАР" ВА "ЯШИЛ

ЖАМОАТ ПАРКЛАРИ"НИ БАРПО

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада дарахтлар, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг майдонларини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонининг:

1-бандига мувофиқ бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилганлиги ҳамда унда ҳудудларда "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари"ни барпо этиш назарда тутилганлиги;

8-бандининг "г" кичик бандига мувофиқ "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) "Яшил боғлар" тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ва уларнинг маҳсудорлигини ошириш учун алоҳида объектлар - "Яшил боғлар"ни ташкил қилиш тартиби;

"Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ташаббус билан чиқиш ва уларни барпо этиш тартиби;

барпо этилган "Яшил боғлар"ни фойдаланишга қабул қилиб олиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

"Яшил боғлар"дан фойдаланишда қўйиладиган чекловлар, "Яшил боғлар" эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

б) "Яшил жамоат парклари" тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Яшил жамоат парклари"ни уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, бинова иншоотлар, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари, аттракционлар қурилиши тақиқланган ҳамда аҳоли сайил қилиши учун мўлжалланган ҳудуд сифатида ташкил қилиш тартиби;

"Яшил жамоат парклари"ни барпо этишга қўйиладиган талаблар, "Яшил жамоат парклари"нинг таснифи, уларни барпо этиш тартиби;

"Яшил жамоат парклари"ни барпо этиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ташаббус билан чиқиш ва уларни барпо этиш тартиби;

барпо этилган "Яшил жамоат парклари"ни фойдаланишга қабул қилиб олиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

"Яшил жамоат парклари"дан фойдаланишда қўйиладиган чекловлар, "Яшил жамоат парклари" эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


3. Белгилансинки:

"Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари" қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киритилмаган ва суғориш имконияти мавжуд ер участкаларида ташкил этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари"ни ташкил этиш учун масъул ва жавобгар ҳисобланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь

















Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск