ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2022 й. /Октябрь
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2022
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
ОКТЯБРЬ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 168
6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167
36 соатли иш ҳафтасида - 150
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
5 кунлик иш ҳафтасида - 21
6 кунлик иш ҳафтасида - 25
- 2022 йил сентябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;
|
||
- 2022 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;
|
||
|
||
- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2022 йилнинг IV чораги ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 340-модда, саккизинчи ва ўн биринчи қисм;
|
||
- 2022 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг IV чораги йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм;
|
||
- 2022 йил октябрь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
|
||
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;
|
||
- 2022 йилнинг сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;
|
||
- 2022 йил октябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*
|
||
|
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;
|
|
|
|
|
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
|
(Жамғариб бориладиган пенсия тизимида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова);
|
|
|
|
|
- 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисм;
|
||
- 2022 йил октябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни**
|
||
Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисм;
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси 470-модда, учинчи ва тўртинчи қисм;
|
||
|
||
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни***
|
||
|
Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисм;
|
|
- 2022 йил сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм;
|
||
- 2022 йилнинг III чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 280-281-моддалар;
|
||
- 2022 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****
|
||
Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи ва олтинчи қисм; 340 ва 480-моддалар;
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни*****
|
||
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисм;
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни******
|
||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисм;
|
||
- 2022 йил октябрь учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*******
|
||
Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисм;
|
||
- 2022 йилнинг III чораги учун солиқ тўловчилар томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
Солиқ кодекси, 454-1, 454-2, 454-6 ва 454-7-моддалар;
|
||
|
||
- 2022 йил октябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни********
|
||
|
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм;
|
|
24 |
|
|
- 2022 йилнинг III чораги учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*********
|
||
|
(Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.)
|
|
|
||
- 2022 йил сентябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
||
|
(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-б.)
|
*) Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.
**) Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки ЯТТ ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.
***) ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.
****) Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунлари бўйича (2022 йил учун - бир йилда 1 марта) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
*****) Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.
******) Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.
*******) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.
********) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.
*********) Қуйидагилар бундан мустасно:
q молиявий ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
q молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
q молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
**********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.