ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2022 й. 548-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

548-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати органлари томонидан давлат органлари,

бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт

воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш

натижасида етказилган мулкий зарарнинг

ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - ДХХ) органлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг (кейинги ўринларда - мулкий зарар) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. ДХХ органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ДХХга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

ДХХ органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан ҳарбий хизматчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни ДХХнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.

ДХХ органлари хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларига таъқиб қилинаётган (жиноят содир этишда гумон қилинаётган) шахслар томонидан қасддан зарар етказилган ҳолларда, мулкий зарарнинг ўрни ДХХ томонидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.


3. ДХХ органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қопланади.



2-БОБ. ДХХ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР

ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

МАЖБУРИЙ ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. ДХХ органлари ҳарбий хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ қуйидаги ҳолларда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиши мумкин:

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш;

жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ДХХ органларига олиб бориш;

ҳодиса жойига етиб олиш учун.

Ушбу ҳолатларда транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ДХХ органлари ҳарбий хизматчисининг транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсуниши шарт.


5. ДХХ органлари томонидан транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланилганда, транспорт воситасининг эгасига ҳарбий хизматчи ҳарбий ёки хизмат гувоҳномасини кўрсатиши ҳамда ўз исми-фамилиясини ёхуд гувоҳномасининг рақамини маълум қилиши шарт.

Транспорт воситасининг эгаси ушбу маълумот билан содир бўлган ҳодиса тўғрисида тегишли ҳудуддаги ДХХ органига мурожаат қилади.

Бунда транспорт воситасининг эгасига мурожаат қилинган ДХХ органи томонидан транспорт воситасидан фойдаланилганлигини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ДХХ ҳарбий хизматчисини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Идентификацияловчи ҳужжат намунаси ва уни бериш тартиби ДХХ томонидан белгиланади.

Транспорт воситасининг эгаси ДХХ органлари ҳарбий хизматчиси томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш учун ҳарбий хизматчи шахсий ёки хизмат гувоҳномасини кўрсатмаган ҳамда ўз исми-фамилиясини ёхуд гувоҳномасининг рақамини маълум қилмаган тақдирда, ҳарбий хизматчининг талабини бажармаслик ҳуқуқига эга.


6. Қуйидаги ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;

халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;

махсус мўлжалланган транспорт воситалари (қонунчиликда белгиланган тартибда кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчалари ва махсус товушли ишоралари ёқилган транспорт воситалари ҳамда улар томонидан кузатиб келинаётган транспорт воситалари).



3-БОБ. МУЛКИЙ ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалаларини ўрганиш бўйича ДХХ органлари бошлиқлари (командирлари) томонидан тасдиқланган тегишли хизмат мутахассисларидан иборат бўлган доимий комиссиялар (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.


8. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган ДХХ ҳарбий хизматчиси ҳолат бўйича барча тасдиқловчи ҳужжатлар (тиббиёт муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли давлат ташкилотларининг маълумотномалари) илова қилинган билдирги билан биргаликда уч кун муддатда тегишли ДХХ органи раҳбарига мурожаат қилади.


9. Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг қонуний вакили тегишли ДХХ органи раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

а) транспорт воситасидан мажбурий фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида ариза. Ушбу аризада қуйидагилар кўрсатилади:

жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми ва отасининг исми, банк реквизитлари (мавжуд бўлса), яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақами, электрон манзили (мавжуд бўлса) тўғрисида маълумотлар;

юридик шахслар учун - юридик шахснинг номи, реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

б) автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида гувоҳнома (техник паспорти), транспорт воситаси ишончнома орқали бошқарилганда - ишончнома нусхаси;

в) транспорт воситасидан фойдаланилганлигини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ДХХ ҳарбий хизматчисини идентификацияловчи ҳужжатлар;

г) юридик ёки жисмоний шахснинг қонуний вакили учун (транспорт воситаси эгасининг вакили мурожаат қилган тақдирда) - вакил сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.


10. ДХХ органи раҳбари билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.


11. Комиссия котиби мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фойдаланилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.


12. Комиссия транспорт воситасининг эгаси ёки унинг қонуний вакиллари мурожаатларини мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.


13. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича мулкий зарар қопланиши ёки қоплаш рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.


14. Комиссия қарори бўйича уч кун муддатда транспорт воситасининг эгаси ёки унинг қонуний вакилига ёзма маълумот берилади.


15. Транспорт воситасидан фойдаланилганлигини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ДХХ ҳарбий хизматчисини идентификацияловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, ДХХ органлари томонидан зарар қопланмайди.


16. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.



4-БОБ. МУЛКИЙ ЗАРАР МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ВА ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


17. Мулкий зарар миқдори ДХХ органлари томонидан баҳолаш ташкилотини белгиланган тартибда жалб қилган ҳолда ўн кун муддат ичида аниқланади.


18. ДХХ органлари транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар миқдорини аниқлаш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.


19. Комиссиянинг мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ қуйидагилар ДХХ органлари томонидан қопланади:

фойдаланганлик натижасида меъёр бўйича сарф қилинган ёқилғининг ҳақиқий харажат қиймати;

ДХХ органлари томонидан фойдаланилган транспорт воситасига етказилган шикастни жорий таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар;

ДХХ органлари томонидан фойдаланилган транспорт воситаси бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва тиклаш имкони бўлмаган ҳолларда, унинг фойдаланишдан аввалги ҳолатидаги бозор қиймати.


20. Мулкий зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг ДХХ органлари томонидан ўн кун муддатда келтирилган мулкий зарар қопланиши лозим.


21. Мулкий зарар миқдори ДХХ органларининг молия бўлинмалари томонидан юридик шахсларга - ҳисобварағига пул ўтказиш, жисмоний шахсларга - нақд ҳолда ёки ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан қопланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Мулкий зарарнинг ўрнини ДХХ органлари томонидан қоплаш масалалари бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


23. Транспорт воситасининг эгаси Комиссиянинг мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ДХХ органига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик

хизмати органлари томонидан давлат органлари,

бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт

воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш

натижасида етказилган мулкий

зарарнинг ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбир номи


Бажариш муддати



1-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати органлари ҳарбий хизматчиси



Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланганлиги ҳолати юзасидан ДХХ органи раҳбарига билдирги билан мурожаат қилиш.

Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни топшириш.


Уч кунда









2-босқич

Транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили


Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун тегишли Давлат хавфсизлик хизмати органи раҳбарига ариза билан мурожаат қилиш.


Мурожаат қилишига кўра









3-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати органлари раҳбари


Мулкий зарар ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш.


Бир кунда









4-босқич

Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия котиби


Мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда фойдаланилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш.


Икки кунда









5-босқич

Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия


1. Мулкий зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.


2. Қарорни транспорт воситасининг эгаси ёки унинг қонуний вакилига етказиш.


Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда)


Уч кунда









6-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати органлари


1. Мулкий зарар миқдорини баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқлаш.


2. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш.


Ўн кунда



Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда



       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь













































Время: 0.1786
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск