ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2022 й. 560-сон "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2022 й.

N 560




ОЛИЙ, ЎРТА МАХСУС ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБА ВА ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ

ҚИШКИ ТАЪТИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг қишки таътил вақтида ўзлари доимий равишда истиқомат қилаётган жойларга ўз вақтида ва хавфсиз етиб боришлари ва қайтишларини ташкил этиш, уларнинг қишки таътил вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) мавжуд шароитдан келиб чиқиб, ўқувчи ва талабаларга таътил бериш муддатини ўзгартириш ҳуқуқи берилади;

мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.


3. Тизимида олий, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва давлат улуши мавжуд хўжалик бирлашмалари қишки таътилни ташкил этиш юзасидан зарур чораларни уюшқоқлик билан амалга оширсинлар ҳамда талаба ва ўқувчиларга уларнинг доимий яшаш жойларига бориб келишида ҳар томонлама ёрдам берсинлар.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

байрам кунлари ва қишки таътил даврида талабалар турар жойларида қолаётган талабаларнинг хавфсизлиги ва бўш вақтини унумли ўтказиши, шунингдек, овқатланиши мазкур олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

таътил даврида олий, ўрта махсус, профессионал давлат таълим муассасалари ва улар филиалларининг педагогика соҳасидаги имкониятидан самарали фойдаланиш таъминланади, ўқувчилар ва талабалар билан ишлашнинг дарсдан ташқари фаол усуллари, шунингдек, педагог ходимлар малакасини ошириш, олий таълим муассасасининг соҳасига мувофиқ турли маслаҳат ёрдамини бериш назарда тутилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда талаба ва ўқувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг ҳудудларга ҳаракатланиш имкониятини ошириш мақсадида ҳар йили қишки таътил кунлари уларнинг яшаш жойларига боришлари ва таълим муассасасига ўз вақтида қайтиб келишлари учун вақтинча кўпайтирилган транспорт воситалари қатновини йўлга қўйсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan airways" АЖга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг қишки таътилни эълон қилиш ҳақидаги буйруғи ва буюртманомалари асосида қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида сотувини ташкил этиш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2022 йилдан бошлаб қишки таътил даврида ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади. Бунда, имтиёзлар талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий муҳофазаланиши заруратидан келиб чиқиб, ташувчилар томонидан жорий этилади.


7. Қишки таътил пайтида ҳаракатланиш графигини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги маълумотлар базаси йўловчи ташишни амалга оширувчи операторларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги уч ой муддатда Вазирлик билан биргаликда ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар базаларини йўловчи ташишни амалга оширувчи операторлар маълумотлар базаларига интеграция қилиш чорасини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 октябрь
















































Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск