ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2022 й. 549-сон "Космик фаолият соҳасида лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2022 й.

N 549




КОСМИК ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2022 ЙИЛ 21 ФЕВРАЛДАГИ 80-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ

ОРҚАЛИ АЙРИМ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

ЯГОНА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда дунёнинг етакчи ва кўплаб ривожланаётган давлатлари томонидан космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш, тижорий космик фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда космик хизматлар бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йўналишларда мамлакатимизда космик фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга қуйидагиларни ўз ичига олган космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолиятини лицензиялаш паспортини тасдиқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча иловага мувофиқ киритилсин:

илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш;

охирги истеъмолчиларга космик хизматларни кўрсатиш;

лицензия олиш бўйича ариза бериш, туланадиган йиғим миқдори, аризани кўриб чиқиш муддати, лицензия олишга оид талаб ва шартларни белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бош директори в.б. Ш.М. Кадиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

549-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги

80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон

тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш

тартиби тўғрисида ягона низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "32" рақами "33" рақами билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 33-илова билан тўлдирилсин:


"Махсус электрон тизим орқали айрим

фаолият турларини лицензиялаш

тартиби тўғрисидаги ягона низомга

33-ИЛОВА



Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

1.

Лицензия номи:


Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолияти учун лицензия


2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:


а) илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар*, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ҳамда синовдан ўтказиш;

б) охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


юридик шахс


4.

Лицензияловчи орган:


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги


5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи;

б) фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили;

в) керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш;

г) лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида


7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


мавжуд эмас


8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:


20 иш куни


9.

Лицензия талаблари ва шартлари:


а) лицензиат томонидан космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши;

б) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини расмий веб-сайтларида жойлаштириш;

в) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун космик соҳани ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш.


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:


мавжуд эмас


11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


чекланмаган


12.

Изоҳ.


Охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш лицензиянинг ушбу кичик турида охирги истеъмолчиларга йўлдошли алоқа ва йўлдошли навигация хизматларини кўрсатиш назарда тутилмайди.


*) технологик ишланмалар сунъий йўлдош аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь











































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск