ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар / Юридик шахслар бирлашмалари /

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламент (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 542-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик шахслар бирлашмаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ

       

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган таркибига икки ва ундан ортиқ тижоратчи юридик шахсларни жамлаган нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларни (кейинги ўринларда - юридик шахслар бирлашмалари) давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.


3. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАР

БИРЛАШМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

(ҚАЙТА РЎЙХАТДАН) ЎТКАЗИШ


4. Юридик шахслар бирлашмалари вакили (кейинги ўринларда - ариза берувчи) юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда, эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда, ариза берувчи юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.


5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.


6. Ариза берувчи томонидан юридик шахслар бирлашмаларининг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.


8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис шартномаси ва (ёки) устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;

давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва (ёки) устав;

юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) - қайта ташкил қилинаётган юридик шахслар бирлашмаларининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.

Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни юридик шахслар бирлашмалари аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.


9. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Тизим орқали мурожаат қилинганда давлат божи Давлат хизматлари марказлари орқали тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.


10. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари маркази орқали бевосита ўзи мурожаат қилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

0,5 фоизи - тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади;

б) Тизим орқали мурожаат этганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади.


11. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.


12. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;

давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар бирлашмаларини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;

мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.


13. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

юридик шахслар бирлашмалари аъзолари таркибига тижоратчи бўлмаган юридик шахсларнинг ёки юридик шахс бўлмаган бошқа субъектлар қабул қилинганлиги;

юридик шахслар бирлашмаларини ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси талаблари риоя этилмаган бўлса;

юридик шахслар бирлашмаларининг аъзолари сонига қўйилган минимал талабнинг бажарилмаганлиги.

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этилганда аъзолар сонига қўйилган минимал талаб бузилган тақдирда юридик шахслар бирлашмалари бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда қайта ташкил этилиши ёки ихтиёрий тугатилиши керак.

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


14. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.


15. Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда давлат божи тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда, Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади.


16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар бирлашмалари қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият йўналишларида ўзгаришлар юз берган тақдирда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда улар ўттиз кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.


17. Юридик шахслар бирлашмаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Юридик шахслар бирлашмалари ўзининг почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахслар бирлашмаларининг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.


19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Юридик шахслар бирлашмаларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

    


      

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

  


     

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


   

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.

    


Хоҳишига кўра











2-босқич


Ариза берувчи


     

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Қонунда белгиланган миқдорда давлат божини тўлаш.

      


Мурожаат қилинган вақтда











3-босқич


Давлат хизматлари

марказлари


      

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга ошириш.

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш.

     


2 иш куни мобайнида











4-босқич


Ариза берувчи


      

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш.

    


Хабарнома олган вақтдан

бошлаб 5 иш куни

мобайнида











5-босқич


Давлат хизматлари

марказлари


        

Юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилиш (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юбориш.

        


Давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисида қарор

қабул қилинганидан сўнг

реал вақт режимида




          

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Юридик шахслар бирлашмаларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

           

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.Ш.:



2. ЖШШИР:



3. Ариза берувчининг юридик шахслар бирлашмаларига алоқадорлиги:



II. Юридик шахслар бирлашмалари тўғрисида маълумот:


1. Юридик шахслар бирлашмалари номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)):



2. Юридик шахслар бирлашмаларининг почта манзили:



3. Асосий фаолият тури:



4. Алоқа боғланиш учун телефон рақами:



5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):



III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни.


2. Давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав.


3. Юридик шахслар бирлашмалари ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда - қайта ташкил қилинаётган юридик шахслар бирлашмаларининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.


4. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат.


Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади.


Сўровнома тўлдириш сабаби:


янги рўйхатдан ўтиш


қайта рўйхатдан ўтиш


               

             




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Юридик шахслар бирлашмаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги

ГУВОҲНОМА

      

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri

        




Yuridik shaxslar birlashmasining davlat

ro`yxatidan o`tkazilganligi to`g`risida

      

GUVOXNOMA

      




Ro`yxatdan o`tkazilgan sana va raqam

      




Yuridik shaxslar birlashmasining nomi

     



Tashkiliy-huquqiy shakli

     

STIR:

         







Guvohnomani bergan ro`yxatdan o`tkazuvchi organ nomi: ___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________




         

QR-kod

         




         

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Юридик шахслар бирлашмаларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА

        

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

          

      





            


қонунчилик ҳужжатларида

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


         

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил "___" _________________даги

               (йил, кун, ой)

         


-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,

         


рад этилганлигини маълум қилади.

(давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш)


      

Рад этиш асослари:

1.

2.

3…

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этган ҳолда 5 иш куни мобайнида давлат божи тўламасдан юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади.

           

           




(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.О.)

            

         

         

QR-код

          










           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь




























































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск