ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 533-сон "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 533




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ УЧУН

ПРОФЕССИОНАЛ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ

СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ

ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИНИНГ

КУНДУЗГИ ВА СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИГА

НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЎҚИШГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2017 ЙИЛ 1 ДЕКАБРДАГИ

958-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва бу борада ички ишлар органлари учун малакали кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига (кейинги ўринларда - Академия) ўқишга кириш истагида мурожаат қилган номзодлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши, ўқишга қабул қилишда ортиқча босқичлар мавжудлиги фуқароларнинг сарсонгарчилигига ҳамда бир қатор эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Академияга ўқишга кириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш, қабул жараёнига замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, ўқишга қабул қилиш тизимини соддалаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар (ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари) умумий квотанинг ўн фоизи бўйича қабул қилинади;

Академияга ўқишга кириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш, шунингдек, дастлабки танлов натижаларидан норози бўлган номзодларга натижалар эълон қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида ички ишлар органларининг апелляция комиссиясига шикоят билан мурожаат қилиш имкониятини яратиш;

ўқишга қабул қилишнинг танлов жараёнини соддалаштириш, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни узлуксиз равишда видеоёзувга тушириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

533-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва

сиртқи  таълим  шаклларига  номзодларни  танлаш  ва

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни

тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги

958-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номидаги "Академиясининг" сўзи "Академияси бакалавриатининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда - Академия деб аталади) бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари қабул квотасининг 90 фоизи бўйича қабул қилиниши".


3. 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Академиясининг" сўзи "Академияси бакалавриатининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 4-банддаги "Академиянинг" сўзи "Академияси бакалавриатининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда - Академия деб аталади) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Академия бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга (кейинги ўринларда - Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ қабул қилинади. Бунда ўқишга қабул ўринлари таълим йўналишлари бўйича вилоятлар кесимида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан тақсимланади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.

Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун Академияга ўқишга қабул қилиш учун белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсиясига асосан Академияга квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади. Бунда ўқишга қабул қилиш дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталарга мувофиқ амалга оширилади.

3. Академияга ёши ўн еттидан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан, йигирма беш ёшдаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Бунда фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари қабул квотасининг тўқсон фоизи бўйича қабул қилинади.

Академияга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

4. Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

дастлабки танлов;

махсус касбий танлов;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

Биринчи босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

5. Номзодлар синовларни ўзбек ёки рус тилларидан бирини танлаган ҳолда топширадилар.

6. Академияга ўқишга киришдан олдин номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзод Академияга ўқишга қабул қилингандан сўнг ички ишлар органларида, шунингдек, тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизматни ўташи ҳақида шартнома имзолаши, шартнома шартларини бажариши, шунингдек, курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлагандан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатдан олдин бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча бюджет маблағларини қоплаши бўйича моддий жавобгарлик тўғрисида ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ огоҳлантирилади.

Шартнома тузишни рад этган фуқаролар Академияга қабул қилинмайди.


2-боб. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга

қабул қилишни ташкил этиш


7. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик деб аталади) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда ариза қабул қилинадиган манзил, танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.

8. Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида (кейинги ўринларда - ички ишлар органлари деб аталади) тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан ташкил этилади ҳамда амалга оширилади.

Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан кейинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.

Ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан вазирлик Касбий тайёргарлик бошқармасида ишчи гуруҳ тузилади.

9. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда - Қабул комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

10. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 февралидан 31 августига қадар Академияда олиб боради.

11. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

12. Қабул комиссияси таркибида номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш, ёзма иш (баён ёки иншо) ўтказиш, умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тиллари, кимё, физика ва математика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш, ҳарбий-тиббий, якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш бўйича кичик комиссиялар тузилиши мумкин.

Шунингдек, Қабул комиссияси таркибида имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида Академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда эксперт гуруҳи ташкил этилади.

13. Қабул комиссиясининг раиси:

Қабул комиссиясининг ишини ташкил этади;

Қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

14. Номзодлар танловининг Академияда ўтказиладиган тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш борасида Академияга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун Академия бошлиғи ўз ваколати доирасида буйруқ (фармойиш) қабул қилади.

15. Академияга ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ўзларининг доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига таълим йўналишини кўрсатган ҳолда, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан, ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат жойига таълим йўналишини кўрсатган ҳолда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.

Академияга ўқишга кириш истагида мурожаат қилганлар сони тўғрисидаги маълумотлар таълим йўналишлари кесимида Академия расмий веб-сайтида ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари идораларига кириш қисмида ташкил этилган маълумотлар бурчагида ҳар куни эълон қилиб борилади.


3-боб. Дастлабки танлов


16. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун мослигини ва номзодларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.

17. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати ва бошқалар);

номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш.

18. Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризалари (Академияга ўқишга кириш учун номзод ички ишлар органи ходими бўлган тақдирда, уларнинг билдиргилари) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.

19. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (маълумотнома);

ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;

ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан соғлиғининг ҳолати ҳақида белгиланган намунадаги маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);

ота-онасининг Академияга ўқишга киришига розилик хати.

Қуйидаги ҳужжатлар ишчи гуруҳлар томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

ариза берувчининг яқин қариндошлари ногиронлиги (агар мавжуд бўлса) ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;

ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;

Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

3х4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки ID-карта), туғилганлик ҳақида гувоҳномалар, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими тақдим этилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.

20. Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг билдиргиларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

яқин қариндошларнинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;

Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

21. Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади.

22. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

23. Дастлабки танлов:

вазирлик академик лицейлари битирувчилари ҳамда фуқаролар учун - уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;

ҳарбий академик лицейлар битирувчилари учун - (ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш тадбирлари) уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида ва (тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари) ҳарбий академик лицей жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органларида;

ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун - уларнинг хизмат жойи ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.

24. Дастлабки танлов тадбирлари ишчи гуруҳлар томонидан қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 1 апрелга қадар ўтказилади.

25. Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

26. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш усули билан ўтказилади.

Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлов тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.

27. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижалари бўйича номзоднинг келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисида ишчи гуруҳлар томонидан хулоса чиқарилади.

28. Номзод Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ вазирлик ва ички ишлар органларида махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

29. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Академияда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.

30. Номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида ички ишлар органларида хизмат қилишга тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланганда ёки соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда, ҳужжатларни расмийлаштириш тўхтатилиб, уларни ички ишлар органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан қарор қабул қилинади ва бу ҳақда номзодга ёзма хабар қилинади.

31. Дастлабки танлов тадбирларидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда хулоса чиқарилади. Ушбу хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.

Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари билан биргаликда ишчи гуруҳлар томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Академияга юборилади. Академияда тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари рўйхатга олинади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.


4-боб. Махсус касбий танлов


32. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзоднинг ички ишлар органларида хизматни ўташи учун соғлиғининг мос келишини ҳамда жисмоний тайёргарлиги ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.

33. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;

номзоднинг соғлиғини ўрганиш;

номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, билим даражаси ва чет тиллари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;

"Эксперт-криминалистика фаолияти" йўналиши бўйича номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги кимё, физика ва математика фанлари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;

номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (махсус касбий танлов натижалари бўйича).

34. Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

ёзма иш (баён ёки иншо);

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш.

"Эксперт-криминалистика фаолияти" йўналиши бўйича махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

кимё, физика ва математика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш.

35. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 25 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.

36. Ишчи гуруҳлар номзодга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда унинг ҳужжатлари Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.

37. Ҳужжатлар номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали ўрганилади.

38. Номзод тиббий кўрикдан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Академияда ўқишга яроқлилик даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра Академияда ўқишга яроқсиз деб топилган номзод танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

39. Ёзма иш тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда, мазкур Низомга 5-иловада келтирилган методикага асосан ўтказилади.

40. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси мазкур Низомга 6-иловада келтирилган методикага асосан баҳоланади.

41. Чет тилларини ўзлаштирганлик даражаси мазкур Низомга 7-иловада келтирилган методикага асосан баҳоланади.

42. Кимё ва физика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда, мазкур Низомга 8-иловада келтирилган методикага асосан баҳоланади.

43. Математика фанини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда мазкур Низомга 9-иловада келтирилган методикага асосан баҳоланади.

44. Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик, чет тиллари, кимё, физика ва математика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.

45. Махсус касбий танлов натижалари бўйича Қабул комиссияси томонидан номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда баённома билан расмийлаштирилади.

46. Ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш, "Эксперт-криминалистика фаолияти" йўналишида умумжисмоний тайёргарлик, математика, кимё ва физика фанлари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзод Қабул комиссиясининг қарорига кўра якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.

Махсус касбий танлов тадбирлари натижаларига кўра, якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилган номзодлар сони бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этмаган ҳолларда, якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилиш учун етарли балл тўпламаган номзодлар, истисно тариқасида, бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этгунига қадар махсус касбий танлов тадбирларидан тўплаган балларидан келиб чиқиб, юқори баллдан пастга қараб кетма-кетлик тартибида якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади.

47. Номзодларга махсус касбий танловнинг ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик, чет тиллари, кимё, физика ва математика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш тадбирлари бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.

48. Белгиланган вақтдан кеч қолган номзодлар махсус касбий танлов тадбирларига киритилмайди, шунингдек, келмаган номзодлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Узрли сабаблар, яъни соғлигининг ёмонлашуви ёки яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи, фарзанди, турмуш ўртоғининг ота-онаси)нинг вафот этиши туфайли белгиланган вақтда келмаган номзодларга махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш режа-жадвалида охирги ўринда турган ҳудудий ички ишлар органидан келган номзодлар билан бирга имтиҳонларни топширишга рухсат этилади.


5-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат


49. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.

50. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

51. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомга 11-иловада келтирилган методикага асосан ўтказилади.

52. Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида якка тартибдаги якуний суҳбат жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.

53. Белгиланган вақтдан кеч қолган номзодлар якуний якка тартибдаги суҳбатга киритилмайди, шунингдек, келмаган номзодлар учун қўшимча суҳбат ўтказилмайди.

Узрли сабаблар, яъни соғлигининг ёмонлашуви ёки яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи, фарзанди, турмуш ўртоғининг ота-онаси)нинг вафот этиши туфайли белгиланган вақтда келмаган номзодларга махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш режа-жадвалида охирги ўринда турган ҳудудий ички ишлар органидан келган номзодлар билан бирга якуний якка тартибдаги суҳбатдан ўтишига рухсат этилади.

54. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

55. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатдан қайта ўтишга рухсат берилмайди


6-боб. Академияга қабул қилиш бўйича

тарғибот ишлари


56. Ёшларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда ички ишлар органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим йўналишини танлашда ёшларга ёрдам бериш Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларининг (кейинги ўринларда - тарғибот ишлари деб аталади) асосий мақсади ҳисобланади.

57. Тарғибот ишларини ўтказишда вазирликка қуйидаги вазифалар юкланади:

ички ишлар органларида тарғибот бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилиш;

вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар доимий янгиланиб турилишини назорат қилиш;

Академиянинг ўқув-тарбия жараёни, ўқишга кириш шартлари баён қилинган буклетлар ва плакатлар ички ишлар органлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги академик лицейлар, ҳарбий академик лицейларга (кейинги ўринларда - лицейлар деб аталади) етказилишини ташкил этиш.

58. Тарғибот ишларини ўтказишда ички ишлар органларига қуйидаги вазифалар юкланади:

ёшлар ва ички ишлар органлари ходимлари орасидан Академияга номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш;

ички ишлар органлари биноларида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва уларни Академия ҳаётини, номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот материаллари билан жиҳозлаш;

лицейларда тарғибот тадбирларида бевосита ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш, уларга Академияда ўқитиладиган таълим йўналишларини онгли равишда танлаши учун ёрдам бериш;

ички ишлар органлари музейларига ёшларнинг ташрифини ташкил этиш.

59. Тарғибот ишларини ўтказишда Академияга қуйидаги вазифалар юкланади:

Академиядаги ҳаёт ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар ва видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини тайёрлаш;

Академия фаолияти ва унга ўқишга қабул қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш, маърузалар ва очиқ эшиклар кунларини ўтказиш;

танишув ва иш ўрганиш амалиётлари даврида Академиянинг доимий ва ўзгариб турувчи таркибининг ходимлар ва ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ташкил этиш.

60. Тарғибот ишларини ўтказишда лицейларга қуйидаги вазифалар юкланади:

лицейларда Академия ҳаётини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот, номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби, ички ишлар органларининг соҳавий хизматларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;

ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, Академиядаги ўқув-тарбия жараёни тўғрисидаги видеороликларни намойиш қилиш, шунингдек, ички ишлар органлари соҳасида фаолият юритган фахрийлар ва Академия вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш.


7-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар


61. Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан имтиҳонсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки Internаtiоnаl English Lаnguаge Testing System (IELTS 5,5), Test оf English аs а Fоreign Lаnguаge (TOEFL IBT 72), Cаmbridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Jаpаnese Lаnguаge Prоficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Gоethe-Zertifikаt, Deutsches Sprаchdiplоm (DSD), Test Deutsch аls Fremdsprаche (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome dEtudes en Lаngue Frаncаise (DELF), Test de Cоnnаissаnce du Frаncаise (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

бошқа хорижий тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

62. Қуйидагилар ажратилган қабул квоталаридан ташқари дастлабки ва махсус касбий танловда ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш, "Эксперт-криминалистика фаолияти" йўналишида умумжисмоний тайёргарлик, математика, кимё ва физика фанлари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаганда (кейинги ўринларда - муваффақиятли ўтгандан сўнг деб аталади) тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари (тақдимномалари) асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар:

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари.

63. Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари ажратилган икки фоизли, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталар доирасида махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари (тақдимномалари) асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланган ҳолда ўқишга қабул қилинади.

Ажратилган квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

64. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари, шунингдек, вазирлик академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиблари дастлабки ва махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига кўра, белгиланган қабул квоталари доирасида ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилинадилар.

65. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 60, 61 ва 62-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси вазирлик тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.


8-боб. Академияга ўқишга қабул қилиш


66. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади.

Академияга ўқишга кирган номзодлар курсантлар сафига қабул қилинади.

67. Қабул комиссияси ҳар йили 10 июлга қадар номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради. Баённома номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

68. Академияга ўқишга қабул қилиш жараёнида махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўриндаги номзоднинг тўплаган баллари билан ундан кейинги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси Академияга белгиланган квотадан ташқари ўқишга қабул қилинадилар.


9-боб. Якунловчи қоидалар


69. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат пайтида Академия ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъий ман этилади.

Номзод томонидан синовларга луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва танловдан бутунлай четлаштирилади.

Қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда, уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

70. Академияга қабул қилиш учун танлов ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун ички ишлар вазирининг буйруғи билан апелляция комиссияси иши ташкил этилади.

Танлов натижаларидан норози бўлган номзод, натижалар эълон қилинган кундан эътиборан 24 соат ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

Норозилик (апелляция) аризалари танлов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда, бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Аризаларни кўриб чиқиш натижасига асосан апелляция комиссияси аризадаги важларни тўлиқ ёки қисман қаноатлантиради ёхуд қаноатлантиришни рад этади.

71. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин ёзма иш (баён, иншо), умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тиллари, кимё, физика ва математика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.

72. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар ёзма иш (баён, иншо), умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тиллари, кимё, физика ва математика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.

73. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.

Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

74. Академияга ўқишга қабул қилинмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари Қабул комиссиясининг қарори эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ички ишлар органларига қайтариб юборилади.

75. Академияга ўқишга қабул қилинган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчиларига хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма берилади.

76. Номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Академияда сақланади.

77. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

Мен, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга киришга номзод

ўқишга

(Ф.И.О.)


                 

қабул қилинсам ва салбий сабабларга кўра курсантлар сафидан чиқарилсам, мен билан тузилган шартнома талабларини бажармаганлигим сабабли захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий масъуллигим тўғрисида огоҳлантирилдим.


(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _____________

Биз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) фарзандимиз

(Ф.И.О.)

              

ўқишга қабул қилинса ва салбий сабабларга кўра курсантлар сафидан чиқарилса, у билан тузиладиган шартнома талабларини бажармаганлиги сабабли захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки содир этган жинояти учун жавобгарликка тортилса, моддий масъуллигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.


(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ____________




Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА




га



(ички ишлар органи бошлиғининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)





да



(номзоднинг яшаш жойи)



яшовчи


дан



(номзоднинг Ф.И.О.)


АРИЗА

Менга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига _____________________ таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Синовларни

тилида топшираман.


(ўзбек, рус)


Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, уч кун муддатда бошлиқларимга ва кадрлар билан таъминлаш хизмати (бўлими)га ёзма равишда хабар бераман.

(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ____________


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА




га



(ички ишлар органи бошлиғининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)


БИЛДИРГИ


Менга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

       

бакалавриатининг

га




(йўналиш номи)

            

таълим йўналиши бўйича (кундузги ёки сиртқи таълим шакли) ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман.

Сиртқи таълим факультетида ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирилдим ва ўқишга қабул қилинсам, тўлов-контракт асосида ўқишга розиман*.

Синовларни

тилида топшираман.


(ўзбек, рус)


Чет тили бўйича синовларни (имтиҳонни) _________________ тилида топшираман.

(имзо)


(лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________


*) Изоҳ. Ушбу хатбоши фақат сиртқи таълим факультетига ўқишга кириш истагини билдирган ички ишлар органларининг олий маълумотга эга бўлган ходимлари, қўшимча квота бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари (ходимлари)га тааллуқли.



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"





(ички ишлар органи бошлиғининг лавозими, унвони, Ф.И.О. ва имзоси)



20___ йил "___" _____________

Номзодни Академияга махсус касбий танловда

иштирок этиш учун юбориш тўғрисида

ХУЛОСА

ни

(номзоднинг Ф.И.О., ходимлар учун - лавозими, махсус унвони ва Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисида.

1. Номзодни дастлабки ўрганиш натижалари: _________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

2. Махсус текшириш натижалари: __________________________________________

_________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

3. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси:_______________________________________

_________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________


4. Номзодни ўрганиш натижалари бўйича хулоса: _________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)

(Ф.И.О.)

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)

(Ф.И.О.)

(масъул шахснинг лавозими ва унвони)

(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ______________


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Ёзма иш ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Ёзма иш номзоднинг имловий ва тиниш белгиларига оид (ишорат) саводхонлик даражасини, фикрлаш ҳамда эслаб қолиш қобилиятини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

2. Ёзма иш номзодлар томонидан баён ёки иншо ёзиш орқали ўтказилади.

3. Ёзма иш ўтказиш учун тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув асосида малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

4. Баённинг матнлари ва иншо мавзулари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ шакллантирилади.

5. Баённинг матнлари ва иншо мавзулари 1 июнга қадар Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

6. Баён матнлари ва иншо мавзулари хато ҳамда камчиликларсиз бўлиши учун ёзма иш ўтказиш бўйича комиссия раиси масъул ҳисобланади.

7. Матн ва (ёки) мавзулар ёзма иш ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

8. Ёзма иш ўтказиш бўйича комиссия раиси комиссия аъзолари ичидан аудитория кузатувчиларини белгилайди.

9. Ёзма иш ўтказилаётган хонага жадвал, луғат, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

10. Номзодлар ёзма иш ўтказиладиган аудиторияга ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.

11. Ёзма иш бошланишидан олдин аудитория кузатувчилари томонидан номзодларга ёзма иш ўтказиш тартиби тушунтирилади.

12. Номзод дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда гуруҳ рақами ҳақидаги маълумотларни ёзади. Номзодларга дафтар варақларини буклаш, йиртиш, фарқ қилувчи белгилар қўйиш, ёзувлар тагига чизиш, ёзма иш ёзишда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланиш, ёзма иш қораламасини ёзиш тақиқланади ва бу ҳолатлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади.

13. Ёзма иш ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган номзод ёзма ишдан четлаштирилади, бунда аудитория кузатувчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу номзоднинг ёзма иши баҳоланмайди ҳамда у имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.

14. Ёзма иш ўтказилаётган вақтда бегона шахсларнинг ёзма иш ўтказиладиган бинога (аудиторияга) кириши тақиқланади.

15. Номзодларга баён матни бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади ҳамда номзодларга баён матнининг такроран ўқиб эшиттирилишига йўл қўйилмайди. Баён матнининг ҳажми 250 - 300 та сўздан иборат бўлади.

Баён матни ўқиб эшиттирилгандан кейин номзодларга баён ёзиш учун 2 академик соат (80 дақиқа) вақт берилади.

16. Номзодларга иншо мавзуси бир маротаба тушунарли ва тўлиқ ўқиб эшиттирилади.

Номзодларга иншо ёзиш учун 3 академик соат (120 дақиқа) вақт берилади.

17. Номзод томонидан ёзиладиган иншо матни мантиқан изчил, тушунарли баён этилиши, шунингдек, иншонинг режаси мавзуга мос, ижодий ҳамда мустақил тузилиши лозим.

18. Ёзма иш бошлангандан сўнг номзодларнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда номзодларга имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.

19. Ёзма ишни муддатидан олдин ёзиб тугатган ёки ёзма иш ёзиш учун ажратилган вақт тугагач, номзод ёзма ишини ёзишни тўхтатади ва ўзининг дафтарини аудитория кузатувчиларига топшириб, аудиторияни тарк этади.

20. Аудитория раҳбарлари номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарларни мутахассисларга текшириш учун топширади.

21. Аудиторияда матнни ва (ёки) мавзуни ўқиб эшиттирган шахсга шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган ёзма ишларини текширишига йўл қўйилмайди.

22. Номзодлар томонидан ёзилган ёзма иш "30" баллик тизимда баҳоланади. Бунда саводхонлик учун максимал - 15 балл, иш мазмуни учун максимал - 15 балл.

Ёзма ишда саводхонликни баҳолаш мезони:

саводхонликда 2 та имловий, 1 та ишоратга оид ва 1 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 4 тадан ошмаган деб топилганда - "15" балл билан баҳоланади;

саводхонликда 4 та имло, 3 та ишоратга оид ва 3 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 5 тадан ортиқ, бироқ 10 тадан ошмаган деб топилганда - "10" балл билан баҳоланади;

саводхонликда 9 та имло, 6 та ишоратга оид ва 5 та услубий хатоликка йўл қўйилган, умумий хатолар 11 тадан ортиқ, бироқ 20 тадан ошмаган деб топилганда - "5" балл билан баҳоланади;

хатоларнинг умумий сони 21 ва ундан юқори бўлганда "0" балл билан баҳоланади.

Ёзма иш мазмунини баҳолаш мезони:

ёзма иш матни мазмунан тўғри, мантиқий изчил, сўз бойлиги яхши, гап қурилиши ва ифода услуби адабий тил талабларига мос, матн мазмунига ижодий ёндашилган деб топилганда - "15" балл билан баҳоланади;

ёзма иш матни мазмунан тўғри, сўз танлашда ва ифода қурилишида камчиликлар кузатилган, баъзи ўринларда мантиқий изчиллик етишмаган, ўринсиз такрорлашлар мавжуд деб топилганда - "10" балл билан баҳоланади;

ёзма иш матни мазмунан тўғри, лекин гап тузишда, ифода қурилишида адабий тил меъёрлари бузилган, сўз бойлиги кам, мантиқий изчиллик бузилган деб топилганда - "5" балл билан баҳоланади;

ёзма иш мавзуси очилмаган, фикрлар бир-бири билан боғланмаган ёки бошқа мавзуда ёзилган деб топилганда, шунингдек, дафтар бўш ҳолда топширилганда "0" балл билан баҳоланади.

23. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, ёзма ишдаги хатолар 1 та хато деб ҳисобланади:

5 та ўринда "ҳ" ёки "ў" ҳарфлари ўрнида тегишлича "х" ёки "у" ҳарфлари ёзилган бўлса;

тиниш белгиларини қўллашда 6 тагача хатоликка йўл қўйилган бўлса;

келишик қўшимчаларини қўллашда 3 тагача хатоликка йўл қўйилган бўлса.

24. Ёзма ишдаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, баҳо бир баллга пасайтирилади.

25. Ёзма иш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

26. Қайднома ёзма ишни ўтказишда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.

27. Ёзма иш натижалари Қабул комиссияси томонидан Академия расмий веб-сайтида эълон қилинади.


Ёзма иш ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Номзодларнинг ёзма иш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Номзоднинг тўплаган баллари

1.


2.


3.


Комиссия аъзолари:

_________________________



______________








(Ф.И.О.)



(имзо)








_________________________



______________








(Ф.И.О.)



(имзо)








_________________________



______________








(Ф.И.О.)



(имзо)





















Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали баҳоланади.

2. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.

3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт.

4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар йигитлар ва қизлар учун алоҳида белгиланади.

5. Қуйидагилар ўғил болалар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

6. Қуйидагилар қизлар томонидан бажарилиши лозим бўлган умумжисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

7. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

8. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек, машқларни бажаришда "0" балл билан баҳоланган номзодларга қайта топширишга рухсат берилмайди.

9. Қуйидагилар турникда тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 2 сониягача давом этиши мумкин).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

10. Номзод томонидан бажарилган турникда тортилиш машқи қуйидагича баҳоланади:

13 маротаба ва ундан ортиқ тортилганда - "10" балл;

11-12 маротаба тортилганда - "7" балл;

9-10 маротаба тортилганда - "5" балл;

1 - 8 маротаба тортилганда ёки умуман тортила олмаганда - "0" балл.

11. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади ҳамда стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.

12. Номзод томонидан бажарилган 100 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

а) ўғил болалар учун:

14,2 сония ичида бажарганда - "10" балл;

14,3 - 14,6 сонияда бажарганда - "7" балл;

14,7 - 15,4 сонияда бажарганда - "5" балл;

15,5 сонияда ва ундан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл;

б) қизлар учун:

17,0 сония ичида бажарганда - "10" балл;

17,1 - 17,8 сонияда бажарганда - "7" балл;

17,9 - 18,4 сонияда бажарганда - "5" балл;

18,5 сонияда ва ундан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл.

13. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

14. Номзод томонидан бажарилган 3000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

12,50 дақиқа ичида бажарганда - "10" балл;

12,50 дақиқадан ортиқ, бироқ 13,10 дақиқагача бажарганда - "7" балл;

13,10 дақиқадан ортиқ, бироқ 13,45 дақиқагача бажарганда - "5" балл;

13,45 дақиқадан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл билан баҳоланади.

15. Номзод томонидан бажарилган 1000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

4,30 дақиқа ичида бажарганда - "10" балл;

4,30 дақиқадан ортиқ, бироқ 4,50 дақиқагача бажарганда - "7" балл;

4,50 дақиқадан ортиқ, бироқ 5,20 дақиқагача бажарганда - "5" балл;

5,20 дақиқадан ортиқ вақтда бажарганда ёки умуман бажармаганда - "0" балл билан баҳоланади.

16. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб, тана ерга нисбатан параллель ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

17. Номзод томонидан бажарилган куч ишлатиш машқлари комплекси қуйидагича баҳоланади:

34 маротаба ва ундан ортиқ бажарилганда - "10" балл;

32-33 маротаба бажарилганда - "7" балл;

28 - 31 маротаба бажарилганда - "5" балл;

1 - 27 маротаба бажарилганда ёки умуман бажарилмаганда - "0" балл.

18. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодларни баҳолаш натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

19. Қайднома комиссиянинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.




Умумжисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш методикасига

ИЛОВА



Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик

даражаси натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баллари

Умумий балл

Йигитлар учун

Турникда тортилиш

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

Қизлар учун

Куч ишлатиш машқлари комплекси

100 метрга югуриш

1000 метрга югуриш

натижа

балл

натижа

балл

натижа

балл

1.








2.








3.








...








Комиссия аъзолари:

__________________________

(Ф.И.О.)

__________________________

(Ф.И.О.)

__________________________

(Ф.И.О.)



______________

(имзо)

______________

(имзо)

______________

(имзо)

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



Чет тилларини ўзлаштирганликни баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Номзодларнинг чет тилларини ўзлаштирганлик даражаси тест синовлари ёки назарий имтиҳон ўтказиш орқали баҳоланади.

2. Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида инглиз, немис ва француз тилларини ўзлаштирган номзодлар учун тест синовлари ўтказилади.

3. Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида бошқа чет тилини (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) ўзлаштирган номзодлар учун назарий имтиҳон синовлари ўтказилади.

4. Тест синовларига ёки назарий имтиҳонга узрли сабабларсиз келмаган номзодлар учун имтиҳон қайта ўтказилмайди.

5. Тест саволлари ва назарий имтиҳон саволлари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ўқув дастурлари доирасида тузилади.

6. Тест саволлари ва назарий имтиҳон саволлари қабул комиссияси томонидан 1 июнь кунига қадар тасдиқланади.

7. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ҳамда назарий имтиҳон саволлари комиссия котибида сақланади ва уларнинг ошкор қилинмаслиги учун котиб масъул ҳисобланади.


2-боб. Тест синовларини ўтказиш


8. Тест синовлари компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус хонада ўтказилади.

Номзод компьютер дастурларида бериладиган саволларга жавобларни белгилаш орқали тест синовларидан ўтади.

9. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

10. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.

11. Номзодга 30 та тест саволи берилади.

Тест саволларини ечиш учун 1 соат (60 дақиқа) вақт берилади.

12. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти (A, B, C, D) берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

13. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.

14. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

15. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар, комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

16. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, шу вақтнинг ўзида номзодга унинг тест синовлари натижалари компьютер экранида эълон қилинади.

17. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари автоматик равишда компьютер дастури орқали ҳар бир тўғри жавоб учун "1" балл билан баҳоланади.

18. Тест синовларининг натижалари бўйича шу куннинг ўзида комиссия аъзолари томонидан мазкур Методикага 1-иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

19. Қайднома тест синовларида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.


3-боб. Назарий имтиҳон синовларини ўтказиш


20. Назарий имтиҳон синовларини ўтказиш учун комиссияга келишув асосида тегишли чет тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

21. Комиссия назарий имтиҳон бошланишидан камида 1 кун олдин номзодлар эътиборига тасдиқланган назарий имтиҳон ўтказиладиган ўқув дастурини, уларни баҳолаш мезонларини маълум қилади.

22. Назарий имтиҳонда номзодга тегишли чет тили бўйича қуйидаги топшириқлар берилади:

1 бетдан иборат матнни ўқиб бериш;

1 бетдан иборат матнни таржима қилиб бериш;

ўқиган матнининг мазмунини гапириб бериш;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан бериладиган 2 та саволга жавоб бериш.

23. Номзодларнинг топшириқларни бажарганлиги комиссия аъзолари томонидан қуйидаги мезонлар асосида "30" баллик тизимда баҳоланади:

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда фонетик, грамматик ҳамда лексик жиҳатдан хатоликка йўл қўймади, матнни тўлиқ таржима қилди, матннинг мазмунини тўлиқ гапириб берди, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берди, деб топилганда - "30" балл;

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда 2 тагача фонетик, грамматик ҳамда лексик хатоликка йўл қўйди, матннинг 90 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб берди, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларнинг 1 тасига жавоб берди, деб топилганда - "25" балл;

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда 3 тадан 5 тагача фонетик, грамматик ҳамда лексик хатоликка йўл қўйди, матннинг 80 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини қисман гапириб берди, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "20" балл;

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда 6 тадан 8 тагача фонетик, грамматик ҳамда лексик хатоликка йўл қўйди, матннинг 70 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "15" балл;

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда 9 тадан 10 тагача фонетик, грамматик ҳамда лексик хатоликка йўл қўйди, матннинг 60 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "10" балл;

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда 1 тадан 12 тагача фонетик, грамматик ҳамда лексик хатоликка йўл қўйди, матннинг 50 фоизини таржима қилди, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "5" балл;

матнни ўқишда ва талаффуз қилишда 12 ва ундан ортиқ фонетик, грамматик ҳамда лексик хатоликка йўл қўйди, матннинг 50 фоизини таржима қила олмади, матннинг мазмунини гапириб бера олмади, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган саволларга жавоб бермади, деб топилганда - "0" балл.

24. Номзод берилган топшириқларни бажаргандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, номзодга ўртача арифметик балл қўйилади.

25. Назарий имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг номзодларга эълон қилинади.

26. Назарий имтиҳон натижалари бўйича шу куннинг ўзида комиссия аъзолари томонидан мазкур Методикага 2-иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

27. Қайднома назарий имтиҳонда иштирок этган комиссия аъзолари ва мутахассислар томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.




Чет тилларини ўзлаштирганликни

баҳолаш методикасига

1-ИЛОВА



Тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Тўғри жавоблар сони

Нотўғри жавоблар сони

Номзоднинг тўплаган умумий баллари

1.




2.




3.




...




Комиссия аъзолари:



_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)










_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)


Чет тилларини ўзлаштирганликни

баҳолаш методикасига

2-ИЛОВА



Назарий имтиҳон натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг тўплаган баллари

1.


2.


3.


...


Комиссия аъзолари:




_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)










_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)










_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА



Кимё ва физика фанларини ўзлаштирганликни баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзоднинг кимё ва физика фанларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш оғзаки савол-жавоб тарзида коллегиаллик принципи асосида тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.

2. Оғзаки савол-жавоб номзод томонидан танлаб олинган билетлардаги саволларга жавоб бериш орқали амалга оширилади.

3. Билетда 2 та фан (кимё ва физика фанлари) бўйича 1 тадан савол акс эттирилади.

Номзодга бериладиган саволлар малакали мутахассислар томонидан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва 30 май кунига қадар тайёрланади. Билетлардаги саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.

4. Саволлар Қабул комиссияси раиси томонидан 1 июнь кунига қадар тасдиқланади.

5. Саволлар Қабул комиссияси котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

6. Кимё ва физика фани бўйича оғзаки савол-жавоб коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида икки нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.

7. Номзодлар оғзаки савол-жавоб учун рўйхат бўйича кетма-кетликда аудиторияга киритилади. Аудиториядаги номзодлар сони 5 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

8. Номзод билетлардан бирини танлайди ва билетнинг рақамини ўқиб эшиттиради ҳамда тайёрланиш учун ажратилган жойга бориб ўтиради.

9. Номзодга тайёрланиши учун 20 дақиқа вақт берилади. Номзод саволларга тайёрланиш учун ажратилган вақт тугашидан олдин жавоб беришга тайёрлигини билдирса, унга жавоб беришга рухсат берилади.

10. Кимё ва физика фанлари бўйича номзоднинг билимини баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши инобатга олинади.

11. Номзоднинг саволларга берган жавоби комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги жадвалда кўрсатилган мезонлар асосида фоиз ҳисобида баҳоланади:

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда)

Максимал

Юқори

Яхши

Ўрта

Паст

Қониқарсиз

1.

Савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши

25

20

15

10

5

0

2.

Жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши

25

20

15

10

5

0

3.

Мустақил ва ижодий фикрлаши

25

20

15

10

5

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши

25

20

15

10

5

0

12. Номзоднинг 2 та фан бўйича саволларга берган жавоби "30" баллик тизимда баҳоланади.

13. Номзоднинг ҳар бир фан бўйича саволга берган жавоби қуйидагича аниқланади:

кимё фани бўйича - 15 баллик тизимда;

физика фани бўйича - 15 баллик тизимда.

14. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:

Х=

А*V

100

Х - савол бўйича тўпланган балл;

A - савол бўйича максимал балл;

V - савол бўйича тўпланган фоиз.

15. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга оғзаки савол-жавоб натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.

16. Ҳар бир номзоднинг оғзаки савол-жавоб натижалари мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклдаги қайдномага комиссия аъзолари томонидан киритилади.

17. Қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.

Кимё ва физика фанларини

ўзлаштирганликни

баҳолаш методикасига

ИЛОВА

Кимё ва физика фанларини

ўзлаштирганликни баҳолаш бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг саволларга берган жавоблари

бўйича қўйилган баллар

1-саволга

2-саволга

Номзоднинг тўплаган умумий баллари

1.





2.





3.





...





Комиссия аъзолари:



_________________________



_____________








(Ф.И.О.)



(имзо)








_________________________



_____________








(Ф.И.О.)



(имзо)








_________________________



_____________








(Ф.И.О.)



(имзо)


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА



Математика фанини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Номзодларнинг математика фанини ўзлаштирганлик даражаси тест синови ўтказиш орқали баҳоланади.

2. Тест синовларига узрли сабабларсиз келмаган номзодлар учун имтиҳон қайта ўтказилмайди.

3. Тест саволлари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ўқув дастурлари доирасида тузилади.

4. Тест саволлари Қабул комиссияси раиси томонидан 1 июнга қадар тасдиқланади.

5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва уларнинг ошкор қилинмаслиги учун котиб масъул ҳисобланади.


2-боб. Тест синовларини ўтказиш


6. Тест синовлари компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус хонада ўтказилади.

Номзод компьютер дастурларида бериладиган саволларга жавобларни белгилаш орқали тест синовидан ўтади.

7. Тест синови ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

8. Тест синовини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия аъзолари номзодларга тест синовини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.

9. Номзодга 30 та тест саволи берилади.

Тест саволларини ечиш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт берилади.

10. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти (A, B, C, D) берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.

11. Тест синовини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.

12. Номзодга тест синовини қайта топширишга рухсат берилмайди.

13. Тест синовини ўтказиш вақтида тест синови ўтказилаётган хонада номзодлар, комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

14. Тест синовини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест синовини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, шу вақтнинг ўзида номзодга унинг тест синови натижалари компьютер экранида эълон қилинади.

15. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари автоматик равишда компьютер дастури орқали ҳар бир тўғри жавоб учун "1" балл билан баҳоланади.

16. Тест синовининг натижалари бўйича шу куннинг ўзида комиссия аъзолари томонидан мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.

17. Қайднома тест синовида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.


Математика фанини ўзлаштирганлик

аражасини баҳолаш методикасига

ИЛОВА



Математика фанидан тест синови натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Тўғри жавоблар сони

Нотўғри жавоблар сони

Номзоднинг тўплаган умумий баллари

1.




2.




3.




...




Комиссия аъзолари:




_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)










_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"





(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)



20___ йил "___" _____________


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ ____-сон

20__ йил "___" __________

Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:




______________________________________________________








(Қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:



______________________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга

қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-3-бандига асосан қарор қилади:

   

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Махсус касбий танлов натижалари

Умумий балл

Якуний суҳбатга қўйилганлиги ёки қўйилмаганлиги ҳақида ёзув

Ёзма иш

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

Чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш

1.






2.






...






Қабул комиссияси масъул котиби:




______________________________________________











(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:




______________________________________________











(унвони, Ф.И.О.)











______________________________________________











(унвони, Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

11-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади номзоднинг ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.

2. Якка тартибдаги якуний суҳбат оғзаки шаклда номзод томонидан танлаб олинган билетлардаги саволларга жавоб бериш орқали амалга ўтказилади.

3. Билетда 3 та фан (ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи, тарбия фанлари) бўйича 1 тадан савол акс эттирилади.

Саволлар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

4. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари Қабул комиссияси раиси томонидан 1 июнь кунига қадар тасдиқланади.

5. Якка тартибдаги якуний суҳбат саволлари Қабул комиссияси котибида сақланади ва уларнинг ошкор қилинмаслиги учун котиб масъул ҳисобланади.

6. Якка тартибдаги якуний суҳбат комиссия томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида икки нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.

7. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун рўйхат бўйича кетма-кетликда аудиторияга киритилади. Аудиториядаги номзодлар сони 5 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

8. Номзод билетлардан бирини танлайди ва билетнинг рақамини Якуний суҳбат комиссияси аъзоларига ўқиб эшиттиради ҳамда тайёрланиш учун ажратилган жойга бориб ўтиради.

9. Номзодга тайёрланиши учун 20 дақиқа вақт берилади. Номзод саволларга тайёрланиш учун ажратилган вақт тугашидан олдин жавоб беришга тайёрлигини билдирса, унга жавоб беришга рухсат берилади.

10. Номзоднинг саволларга берган жавоби Қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги жадвалда кўрсатилган мезонлар асосида фоиз ҳисобида баҳоланади:

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда)

Максимал

Юқори

Яхши

Ўрта

Паст

Қониқарсиз

1.

Савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши

25

20

15

10

5

0

2.

Жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши

25

20

15

10

5

0

3.

Мустақил ва ижодий фикрлаши

25

20

15

10

5

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши

25

20

15

10

5

0

11. Номзоднинг 3 та фан бўйича саволларга берган жавоби "110" баллик тизимда баҳоланади.

12. Номзоднинг ҳар бир фан бўйича саволга берган жавоби қуйидагича аниқланади:

ҳуқуқшунослик фани бўйича - 55 баллик тизимда;

Ўзбекистон тарихи фани бўйича - 30 баллик тизимда;

тарбия фани бўйича - 25 баллик тизимда.

13. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:


Х=

А*V


100

Х - савол бўйича тўпланган балл;

A - савол бўйича максимал балл;

V - савол бўйича тўпланган фоиз.

14. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.

15. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклдаги қайдномага комиссия аъзолари томонидан киритилади.

16. Қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида Қабул комиссиясининг масъул котибига топширилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўтказиш методикасига

ИЛОВА

Якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" _________________

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг саволларга берган жавоблари

бўйича қўйилган баллар

1-саволга

2-саволга

3-саволга

Номзоднинг тўплаган

умумий бали

1.





2.





3.









Комиссия аъзолари:





_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)










_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)










_____________________


______________










(Ф.И.О.)


(имзо)


Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академияси

бакалавриатининг кундузги таълим

шаклига номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга

12-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"





(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)



20___ йил "___" _____________


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ ____-сон

20__ йил "___" __________

Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:


___________________________________________









(Қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:


___________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)









___________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(Номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-бандига асосан, қарор қилади:

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Махсус касбий танловда тўплаган баллар

Якка тартибдаги якуний суҳбатда тўплаган баллар

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув

1.





2.





3.





...





Қабул комиссияси масъул котиби:


____________________________________











(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:




____________________________________











(унвони, Ф.И.О.)











____________________________________











(унвони, Ф.И.О.)

6. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим

шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда - Академия деб аталади) сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Академия бакалавриятининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш (кейинги ўринларда - Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ қабул қилинади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандларига Академияга кириш учун тингловчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.

Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Академияга сиртқи таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.

Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари учун Академияга қабул қилинадиган ходимлар умумий сонининг камида йигирма беш фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади. Шунингдек, фаолиятида юқори натижаларга эришган Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларидан иккитадан, қолган ҳудудий ички ишлар органларидан биттадан профилактика инспектори Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тақдимномасига асосан Академияга қабул квотасидан ташқари имтиҳонларсиз қабул қилинади ҳамда бепул ўқитилади.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Академияга қабул қилинадиган ходимлар умумий сонининг камида бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.

3. Академияга ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига эга бўлган, ёши қирқдан катта бўлмаган, шу жумладан, қабул йилида қирқ бир ёшга тўладиган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

4. Академияда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун уч йилни ташкил этади.

Академияда ўқиш қуйидагилар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади:

олий маълумотга эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Академиянинг сиртқи таълим шаклига қабул квотасининг 50 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча квота асосида қабул қилинган олий маълумотга эга бўлмаган ички ишлар органлари ходимлари;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари (ходимлар).

Академияга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати томонидан ҳар йили белгиланадиган қўшимча квота бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Қуролли Кучларда камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган ёши қирқдан катта бўлмаган, шу жумладан қабул йилида қирқ бир ёшга тўладиган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.

5. Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

дастлабки танлов;

махсус касбий танлов;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

6. Номзодлар синовларни давлат тили ёки рус тилидан бирини танлаган ҳолда топширадилар.


2-боб. Академияга номзодларни танлаш ва

ўқишга қабул қилишни ташкил этиш


7. Академияга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.

8. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда - Қабул комиссияси) ташкил этилади.

9. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 апрелидан 30 сентябрига қадар Академияда олиб боради.

10. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

11. Қабул комиссияси таркибида қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:

номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича;

комплекс тест синовларини ўтказиш бўйича;

якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш бўйича.

Шунингдек, Қабул комиссияси таркибида имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида Академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда эксперт гуруҳи ташкил этилади.

12. Қабул комиссияси раиси:

Қабул комиссиясининг ишини ташкил этади;

Қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

13. Академияга ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда - ички ишлар органлари деб аталади) бошлиқлари номига билдирги билан мурожаат қилади. Билдиргилар қабул йилининг 15 апрелидан 15 майига қадар қабул қилинади. Билдиргига Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.


3-боб. Дастлабки танлов


14. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияда ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг хизмат фаолиятидаги кўрсаткичларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.

15. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзоднинг маънавий-ахлоқий хислатларини ва касбий малакасини, эгаллаб турган лавозимидаги эришган натижаларини баҳолаш;

номзодларда ташкилотчилик қобилияти шаклланганлигини аниқлаш;

номзоднинг фаол ҳаётий маслагини ва мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бўйича тушунчасини аниқлаш.

номзоднинг эришган натижаларидан келиб чиқиб, келгусида офицерлик лавозимларида хизмат фаолиятини давом эттира олишига баҳо бериш;

номзоднинг махсус касбий танловда иштирок этиш масаласини коллегиал тарзда ҳал қилиш.

16. Дастлабки танлов ички ишлар органларида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан номзодларни аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари (ходимлари) учун дастлабки танлов уларни хизмат жойларида аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади. Бунда аттестациядан ўтказиш тартиби Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

17. Дастлабки танлов тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

18. Аттестация натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:

"Махсус касбий танловда иштирок этишга тавсия этилади";

"Махсус касбий танловда иштирок этишга тавсия этилмайди".

19. Аттестация натижаларига кўра Академияга ўқишга юборишга тавсия этилган номзодлар дастлабки танловдан ўтган ҳисобланади.

20. Номзодлар махсус касбий танлов бошлангунига қадар интизомий жавобгарликка тортилган ёки уларда Академияга ўқишга киришга тўсқинлик қилувчи бошқа маълумотлар аниқланган тақдирда, номзодларнинг махсус касбий танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.


4-боб. Махсус касбий танлов


21. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг маънавий-ахлоқий хислатлари, интеллектуал салоҳияти, умумий дунёқарашини, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш қобилиятини ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлашдан иборат.

22. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;

унинг тарих, чет тили, она тили (рус тили), адабиёт, ҳуқуқшунослик, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини ўзлаштирганлик даражасини холисона баҳолаш.

23. Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни ўрганиш;

комплекс тест синовлари.

24. Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили 15 июлга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларга юборилади.

25. Қабул комиссияси номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатлари Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.

Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари (бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилари)га Академияга ўқишга кириш имтиҳонларини топшириш учун қўшимча таътил берилади.

26. Ҳужжатлар номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали ўрганилади.

27. Комплекс тест синовларига мувофиқ номзодларнинг тарих, чет тили ва она тили (рус тили)ни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади.

Комплекс тест синовлари мазкур Низомга 1-иловада келтирилган методикага асосан ўтказилади.

28. Комплекс тест синовлари бўйича тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.

Комплекс тест синовлари натижаларига кўра якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилган номзодлар сони бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этмаган ҳолларда, якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилиш учун етарли балл тўпламаган номзодлар истисно тариқасида бир қабул ўрнига иккита номзодни ташкил этгунига қадар комплекс тест синовларидан тўплаган балларидан келиб чиқиб, юқори баллдан пастга қараб кетма-кетлик тартибида якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади.

29. Номзодларга комплекс тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

30. Махсус касбий танлов натижалари бўйича Қабул комиссияси томонидан номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилинади. Қабул комиссиясининг қарори мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда баённома билан расмийлаштирилади.


5-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат


31. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзоднинг ҳуқуқшунослик, адабиёт, тарбия фанларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.

32. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

33. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомга 3-иловада келтирилган методикага асосан ўтказилади.

34. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

35. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.


6-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар


36. Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан имтиҳонсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун - миллий сертификат ёки Internаtiоnаl English Lаnguаge Testing System (IELTS 5,5), Test оf English аs а Fоreign Lаnguаge (TOEFL IBT 72), Cаmbridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

япон тили учун - миллий сертификат ёки Jаpаnese Lаnguаge Prоficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

немис тили учун - миллий сертификат ёки Gоethe-Zertifikаt, Deutsches Sprаchdiplоm (DSD), Test Deutsch аls Fremdsprаche (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

француз тили учун - миллий сертификат ёки Diplome dEtudes en Lаngue Frаncаise (DELF), Test de Cоnnаissаnce du Frаncаise (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

бошқа хорижий тиллар учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

37. Қуйидагилар ажратилган қабул квоталаридан ташқари дастлабки ва махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг (комплекс тест синовлари бўйича тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кўп балл тўплаганда) (кейинги ўринларда - муваффақиятли ўтгандан сўнг деб аталади) тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари (тақдимномалари) асосида ўқишга қабул қилинадилар:

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандлари;

ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари.

38. Ички ишлар органлари ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандлари ажратилган беш фоизли, ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари ходимлари ажратилган бир фоизли, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида, шунингдек Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тақдимномасига эга бўлган ички ишлар органлари профилактика инспекторлари дастлабки ва махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг Академияга вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари (тақдимномалари) асосида махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланган ҳолда қабул қилинади.

Ажратилган (беш, бир ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

39. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида эришган ютуқлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланган номзодларга комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат учун ажратилган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзли балл берилади.


7-боб. Академияга ўқишга қабул қилиш


40. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади:

Бир нечта номзодларнинг тўплаган баллари тенг бўлган ҳолларда, улар Академияга белгиланган квотадан ташқари ўқишга қабул қилинадилар.

41. Қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги баённомани расмийлаштиради.

42. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

43. Академияга ўқишга қабул қилинган ички ишлар органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ жойларига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма тақдим этадилар.

44. Академияга ўқишга қабул қилинган ички ишлар органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ҳар ўқув йили давомида таълим муассасасининг белгиланган шаклдаги хабарномаси асосида машғулотларда қатнашиш ва аттестация синовларини топшириш учун ойлик маоши сақланган ўқув таътили берилади.

Мазкур хабарнома ҳамда ходим ва ҳарбий хизматчининг таътилга чиқиш ва қайтганлиги тўғрисидаги билдиргилари унинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига бириктирилади.

45. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тингловчилар ва Академия ўртасида белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномаси расмийлаштирилади.


8-боб. Якунловчи қоидалар


46. Номзодлар танловлар пайтида Академия ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.

Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва Қабул комиссияси раиси ўқишга қабул қилиш бўйича танловларнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

47. Дастлабки танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар, натижалар эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ишчи гуруҳларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ишчи гуруҳлар келиб тушган ариза ва шикоятларни уч иш куни ичида мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.

48. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.

49. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.

50. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.

Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

51. Академияга ўқишга қабул қилинмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари Қабул комиссиясининг қарори эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ички ишлар органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларга қайтариб юборилади.

52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим

шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Комплекс тест синовлари

МЕТОДИКАСИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Номзодларнинг тарих, чет тили, она тили (рус тили)ни ўзлаштирганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади.

2. Комплекс тест синовлари бошланишидан олдин уларга мазкур Методикада назарда тутилган баҳолаш тартиби тушунтирилади ҳамда тегишли йўл-йўриқлар берилади.

3. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Қабул комиссияси таркибидаги комплекс тест синовларини ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан 10 июлга қадар ишлаб чиқилади, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва тегишли компьютерлар дастурига киритилади.

4. Ҳар бир саволга 4 тадан жавоб варианти берилган бўлиб, ҳар бир тест саволига фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.

5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун кичик комиссия раиси жавобгар ҳисобланади.

6. Номзод ўқишга кириш учун берилган билдиргида қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатиши шарт.


2-боб. Чет тилларини ўзлаштирганлик

даражасини баҳолаш


7. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун олтмишта саволга икки соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.

8. Комплекс тест синовлари уч блокдан иборат:

биринчи блок - тарих, 20 та савол;

иккинчи блок - чет тили, 20 та савол;

учинчи блок - она тили (рус тили), 20 та савол.

9. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган номзод чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўрнига мазкур Методикага 1-иловада назарда тутилган тартибда Академияда ягона кўп балли баҳолаш тизими асосида чет тилидан имтиҳон топширади.

10. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга луғат, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

11. Тест синовлари натижаси 60 баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл, ҳар бир нотўғри жавоб учун 0 балл билан баҳоланади.


3-боб. Якунловчи қоида


12. Комплекс тест синовлари натижалари бўйича мазкур Методикага 2-иловага мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Қабул комиссияси раисига топширилади.


Комплекс тест синовлари методикасига

1-ИЛОВА



Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларни қабул қилиш учун тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда комиссия ташкил этилади. Мазкур комиссия таркибига фанлар бўйича тажрибали ва малакали ўқитувчилар жалб этилади.

2. Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъи риоя этилган ҳолда ўтказилади ҳамда имтиҳон ўтказилишидан уч кун олдин номзодлар билан маслаҳатлар ташкил этилади.

3. Имтиҳон чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун ажратилган баллни ҳисобга олган ҳолда ягона кўп балли тизим бўйича максимал 20,0 балл билан баҳоланади.

4. Имтиҳонда тегишли чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, берилган мавзуни билиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши, жумлани грамматик таҳлил қила олиши, нутқни грамматик ва лексик жиҳатдан шакллантира олиши, талаффуз қила олиши, ёза олиши текширилади ва баҳоланади.

5. Ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳонларга узрли сабабларсиз келмаган номзодларга имтиҳонлар қайта ташкил этилмайди.


2-боб. Баҳолаш мезонлари


6. Номзодларнинг имтиҳонда саволларга берган жавоблари мазкур бобда белгиланган мезонлар бўйича баҳоланади.

7. Чет тили бўйича номзоднинг матнни ўқий олиши, таржима қила олиши, матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олиши, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан саволларга жавоб бера олиши текширилади ва қуйидагича баҳоланади:

а) номзод томонидан матнни ўқишда қуйидагича балл қўйилади:

хато қилмаса - 7,0 балл;

матндаги иккитагача сўзни ўқишда хато қилса - 6,5 балл;

матндаги бештагача сўзни ўқишда хато қилса - 6,0 балл;

матндаги еттитагача сўзни ўқишда хато қилса - 5,5 балл;

б) номзод томонидан матнни таржима қилишда қуйидагича балл қўйилади:

матнни тўлиқ (100 фоиз) таржима қилса - 7,0 балл;

матннинг 90 фоизини таржима қилса - 6,5 балл;

матннинг 80 фоизини таржима қилса - 6,0 балл;

матннинг 70 фоизини таржима қилса - 5,5 балл;

матннинг 60 фоизини таржима қилса - 5 балл;

матннинг 50 фоизини таржима қилса - 4 балл;

матннинг 50 фоизидан камини таржима қилса - 0 балл;

в) номзод томонидан матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб беришида қуйидагича балл қўйилади:

матннинг (мақоланинг) мазмунини тўлиқ гапириб берса - 4,0 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб берса - 3,5 балл;

матннинг (мақоланинг) фақат умумий мазмунини гапириб берса - 3,0 балл;

г) номзод томонидан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан:

берилган иккита саволга ҳам жавоб берса - 2,0 балл;

берилган иккита саволнинг биттасига жавоб берса - 1,5 балл;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл;

матннинг (мақоланинг) мазмунини гапириб бера олмаса, берилган мавзуни билмаса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмуни юзасидан берилган иккита саволнинг ҳеч қайсисига жавоб бермаса - 0 балл қўйилади.


3-боб. Якунловчи қоидалар


8. Номзоднинг жавоблари қабул қилингандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга имтиҳон натижалари бўйича мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

9. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик баҳоси аниқланади. Қайднома комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича

чет тилидан имтиҳонни баҳолаш мезонларига

ИЛОВА



Чет тилидан имтиҳон натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Номзод


(Ф.И.О.)

Топшириш жойи:

Топшириш санаси: 20__ йил

Имтиҳон топширилган тил:

Номзодга қўйилган балл

Имтиҳон комиссияси раиси:


__________



_________________________









(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари




__________



_________________________









(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)









__________



_________________________









(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)









__________



_________________________









(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)









__________



_________________________









(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)


Комплекс тест синовлари методикасига

2-ИЛОВА



Номзодларнинг комплекс тест синовлари натижалари

ҚАЙДНОМАСИ

Топшириш жойи ____________________

Топшириш санаси ___________________

Гуруҳ рақами: _______________________


Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Тарих

Чет тили

Она тили

Тўпланган баллари

тўғри

Нотўғри

тўғри

нотўғри

тўғри

нотўғри

1.








2.








3.








4.








...








  

Кичик комиссия раиси:




_____________



___________________________












(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)



Кичик комиссия аъзолари:



_____________



___________________________












(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)












_____________



___________________________












(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)




Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим

шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"





(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)



20___ йил "___" _____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ ____-сон

20__ йил "___" __________

Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:


___________________________________________









(Қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:


___________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)









___________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга

қўйиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов натижаларини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандига асосан қарор қилади:

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Комплекс тест синови натижалари

Умумий балл

Якуний суҳбатга қўйилганлиги ёки қўйилмаганлиги ҳақида ёзув

Тарих

Чет тили

Она тили

1.







2.






3.






...






Қабул комиссияси масъул котиби:



_______________________________________











(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:




_______________________________________











(унвони, Ф.И.О.)











_______________________________________











(унвони, Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим

шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-§. Умумий қоидалар


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзодларнинг ҳуқуқшунослик, адабиёт, тарбия фанлари бўйича билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш мақсадида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилади.

2. Номзодлар сонидан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги якуний суҳбатни қабул қилиш учун бир ёки бир нечта комиссиялар тузилиши мумкин. Барча комиссиялар аъзолари сони тенг этиб белгиланади ва ҳар бир комиссия таркибига ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан мутахассис жалб этилади.

3. Якуний суҳбат давомида номзодларга бериладиган саволлар комиссия аъзолари, ҳуқуқшунослик, адабиёт, тарбия фанлари бўйича малакали мутахассислар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари ҳар йил 10 июлга қадар тайёрланади ҳамда Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Билетлардаги саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.

4. Номзодларга бериладиган саволлар мазмуни таълим мутахассислиги ҳуқуқшунослик, адабиёт, тарбия фанларига ихтисослашмаган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

5. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

6. Якуний суҳбат куни номзодларда фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта бўлиши шарт.


2-§. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш


7. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод уч саволдан иборат билетга жавоб беради.

Ҳар бир билетда:

биринчи саволда - ҳуқуқшунослик;

иккинчи саволда - адабиёт;

учинчи саволда - тарбия фанлари акс этади.

8. Номзодлар суҳбатга тасдиқланган рўйхат бўйича аудиторияда беш нафардан кўп бўлмаган ҳолда, кетма-кетликда киритилади ва якка тартибда билетлардан бирини танлайди.

9. Номзодлар билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўришлари учун 20 дақиқа вақт берилади. Агар номзод ушбу вақтдан фойдаланишни лозим деб топмаса, тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат этилади.


3-§. Якка тартибдаги якуний суҳбат

натижаларини аниқлаш


10. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси "100" баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

биринчи савол учун - максимал 50 балл;

иккинчи савол учун - максимал 30 балл;

учинчи савол учун - максимал 20 балл.

Саволларнинг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса - 0 балл қўйилади.

11. Номзоднинг саволларга берган жавоби Қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги жадвалда кўрсатилган мезонлар асосида фоиз ҳисобида баҳоланади:

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Мезонларни баҳолаш даражаси (фоизда)

Максимал

Юқори

Яхши

Ўрта

Паст

Қониқарсиз

1.

Савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши

25

20

15

10

5

0

2.

Жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши

25

20

15

10

5

0

3.

Мустақил ва ижодий фикрлаши

25

20

15

10

5

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши

25

20

15

10

5

0


12. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берилган жавоби қуйидагича ҳисобланади:


Х=

А*V


100

Х - савол бўйича тўпланган балл;

A - савол бўйича максимал балл;

V - савол бўйича тўпланган фоиз.

4-боб. Якунловчи қоидалар


13. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича мазкур Методикага иловага мувофиқ шаклдаги қайдномага ўртача арифметик балл қўйилади.

14. Мазкур қайднома комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат

ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


Сана: ___________ Гуруҳ рақами: ____


Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Саволларга қўйилган баллар

Тўплаган балл

1-савол

2-савол

3-савол

1.





2.





3.





...





Комиссия раиси



__________



_____________________










(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)



Комиссия котиби



__________



_____________________










(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)



Комиссия аъзолари



__________



_____________________










(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)










__________



_____________________










(имзо)



(унвони ва Ф.И.О.)




Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим

шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА






"ТАСДИҚЛАЙМАН"





(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қабул комиссияси раисининг унвони, Ф.И.О. ва имзоси)



20___ йил "___" _____________

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

қабул комиссияси йиғилишининг

БАЁННОМАСИ ____-сон

20__ йил "___" __________

Тошкент шаҳри

Раислик қилувчи:


___________________________________________









(Қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар:


___________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)









___________________________________________









(Қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(Номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қабул комиссияси номзодларнинг махсус касбий танлов ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига асосан қарор қилади:

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Махсус касбий танловда тўплаган бали

Якка тартибдаги якуний суҳбатда тўплаган бали

Умумий балл

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида ёзув

1.





...






Қабул комиссияси масъул котиби:


____________________________________











(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари:




____________________________________











(унвони, Ф.И.О.)











____________________________________











(унвони, Ф.И.О.)




















".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь































Время: 0.1842
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск