ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 542-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

3-ИЛОВА



Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш (кейинги ўринларда - адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали амалга оширилади.


3. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН (ҚАЙТА РЎЙХАТДАН)

ЎТКАЗИШ (ҲИСОБГА ОЛИШ)


4. Адвокатлик тузилмаси муассиси ёки унинг вакили (кейинги ўринларда - ариза берувчи) адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда, ариза берувчи адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни илова қилади.


5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.


6. Ариза берувчи томонидан адвокатлик тузилмасининг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.


8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисидаги, уларнинг муассислари тўғрисидаги, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисидаги, раҳбарлик органларини шакллантириш тўғрисидаги (адвокатлик фирмалари ёки адвокатлар ҳайъатлари учун) маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг давлат тилидаги баёни;

юридик маслаҳатхона учун - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги давлат тилидаги буйруғи;

давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав, адвокатлик бюроси учун фақат устав, юридик маслаҳатхона учун давлат тилидаги низом;

адвокатлик тузилмаси қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) - қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.

Бунда таъсис шартномаси ва (ёки) устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни Адвокатлик тузилмаси муассислари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.


9. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Тизим орқали мурожаат қилинганда давлат божи Давлат хизматлари марказлари орқали тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.


10. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

0,5 фоизи - тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

б) 11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


11. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга Тизим орқали электрон равишда юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб:

1 иш куни мобайнида муассисларнинг лицензиялари ва адвокат мақомига эга бўлмаган муассисларнинг малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали сўраб олади. Бунда, ушбу ташкилотлар маълумотнинг 1 иш куни ичида тақдим этилиши учун масъул бўлади;

4 иш куни давомида ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги жиҳатидан кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.


12. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни амалга оширади;

давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга қўйилган) Адвокатлик тузилмаларини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;

мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

Адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.


13. Ариза берувчининг хоҳишига кўра, адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш бўйича малака имтиҳонини топшириш жараёнида адвокатлик бюроси ҳам композит шаклда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда, ариза берувчи адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш бўйича малака имтиҳонини топшириш учун тўлдириладиган аризага қўшимча равишда адвокатлик бюросини ташкил этиш ҳақидаги сўровномани мазкур регламентнинг 8-бандида адвокатлик бюроси учун талаб қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ихтиёрий равишда тўлдиради.

Малака имтиҳонини қабул қилувчи Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчи томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилганда лицензия бериш ҳамда адвокатлик бюросини рўйхатдан ўтказишга доир ҳужжатларни адвокатлик фаолиятини лицензияловчи ваколатли адлия органига юборади ҳамда шу вақтнинг ўзида ариза берувчининг телефон рақамига тегишли лицензия ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тўловларни амалга ошириш бўйича электрон инвойс юборилади.

Адвокатлик фаолиятини лицензияловчи ваколатли адлия органи сўровномага илова қилинган ҳужжатларни мазкур регламент талаблари асосида кўриб чиқиб, улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлганда, ариза берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилганда, шунингдек лицензия бериш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда адвокатлик бюросини ўз ахборот тизимида рўйхатдан ўтказувчи органнинг ахборот тизими орқали давлат рўйхатидан ўтказади.

Адлия органи томонидан лицензия бериш рад этилган тақдирда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам рад этилади.

Бунда, ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган ҳолда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов тўламасдан қайта мурожаат қилиши ёки амалга оширилган тўлов асосида келгусида Давлат хизматлари марказида адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Ариза берувчи томонидан лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича амалга оширилган тўлов унинг мурожаатига асосан тўлов тақсимланган манбалар ҳисобидан қайтарилади.


14. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза муассислар лицензия олган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин топширилса, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар;

Адвокатлик тузилмаларидаги адвокатлар сони "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган миқдорларга мос келмаслиги;

агар рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида (низомларда) ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


15. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)га тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.


16. Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилган тақдирда ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда давлат божи тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда, Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади.


17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган Адвокатлик тузилмалари қайта ташкил этилган ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек адвокатлик фирмаларининг аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда улар ўн кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.


18. Адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Адвокатлик тузилмалари почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган адвокатлик тузилмаларининг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш соати давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.


20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

            

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан

(қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

        


     

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

      








1-босқич


Ариза берувчи


           

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун рўйхатдан ўтказувчи органга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш.

         


Хоҳишига кўра











2-босқич


Ариза берувчи


       

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) учун Қонунда белгиланган миқдорда давлат божини тўлаш.

      


Мурожаат қилинган

вақтда











3-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи

орган


    

Муассисларнинг лицензиялари ва адвокат мақомига эга бўлмаган муассисларнинг малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини адлия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали сўраб олади. Бунда, ушбу ташкилотлар маълумотнинг 1 иш куни ичида тақдим этилиши учун масъул бўлади.

     


Сўровнома келиб тушгач

1 иш куни мобайнида











4-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи

орган


       

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни амалга ошириш.

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш)ни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш.

     


Сўровнома келиб тушгач

4 иш куни мобайнида











5-босқич


Ариза берувчи


     

Адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилган тақдирда тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш.

      


Хабарнома олган вақтдан

бошлаб 5 иш куни

мобайнида











6-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи

орган


      

Адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юбориш.

       


Давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисида қарор

қабул қилинганидан сўнг

реал вақт режимида




           

             




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан

(қайта рўйхатдан) ўтказиш (ҳисобга олиш) бўйича

СЎРОВНОМА

           

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.Ш.:



2. ЖШШИР.:



3. Ариза берувчининг Адвокатлик тузилмаларига алоқадорлиги:



II. Адвокатлик тузилмалари тўғрисида маълумот:


1. Адвокатлик тузилмасининг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)):



2. Муассислар лицензияларининг реквизитлари (рақами ва санаси), адвокатлик бюроси композит шаклда рўйхатдан ўтказилган ҳолатлар бундан мустасно:



3. Малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори реквизитлари (рақами ва санаси), адвокатлик бюроси композит шаклда рўйхатдан ўтказилган ҳолатлар бундан мустасно:



4. Адвокатлик тузилмаларининг ташкилий шакли:


Адвокатлик бюроси


Адвокатлик фирмаси


Адвокатлик ҳайъати


Юридик маслаҳатхона


5. Адвокатлик тузилмаларининг почта манзили:



6. Алоқа боғланиш учун телефон рақами:



7. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):



III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Давлат тилидаги таъсис йиғилишининг баёни, юридик маслаҳатхона учун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи.


2. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав, адвокатлик бюроси учун фақат устав, юридик маслаҳатхона учун низом.


3. Адвокатлик тузилмасини ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда - қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.


4. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат.


Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади.


Сўровнома тўлдириш сабаби:


янги рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш)


қайта рўйхатдан ўтиш (ҳисобга олиш)


            

            




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Адвокатлик тузилмаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) ҳақида

ГУВОҲНОМА

          

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri

        




Advokatlik tuzilmalarining davlat ro`yxatidan

(hisobga qo`yilganligi) o`tkazilganligi to`g`risida

    

GUVOXNOMA

      




Ro`yxatdan o`tkazilgan sana va raqam

      




Advokatlik tuzilmasining nomi:

     



Tashkiliy shakli

     

STIR:

         







Guvohnomani bergan ro`yxatdan o`tkazuvchi organ nomi: ___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________




         

QR-kod

         




         

                




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Адвокатлик тузилмаларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

(ҳисобга олиш)ни рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА

          

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

          

      





            


қонунчилик ҳужжатларида

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


         

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил "___" _________________даги

            (йил, кун, ой)

         


-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,

         


рад этилганлигини маълум қилади.

(давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш)


      

Рад этиш асослари:

1.

2.

3.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этган ҳолда 5 иш куни мобайнида давлат божи тўламасдан Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади.

           

           




(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.О.)

            

         

         

QR-код

          










           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь








































































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск