ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 543-сон "2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.09.2022 й.
N 543
2022-2026 ЙИЛЛАРДА
БУХОРО ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ
СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 184-бандига мувофиқ Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш, унда:
2022 - 2026 йилларда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 5 млн нафарга, экспорт ҳажмини 600 млн АҚШ долларига етказиш;
вилоятдаги 800 дан зиёд маданий объектларни бирма-бир реставрация қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни назарда тутиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ;
Бухоро шаҳрида "Street Food" гастрономик кўчасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 3-иловага мувофиқ;
Бухоро вилоятининг туризм маршрутига кирган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўлларга ўрнатиладиган йўл кўрсаткичи белгиларининг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ;
"Қадимги Пойкент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш, музейлаштириш ҳамда археология паркини яратиш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:
а) Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастур ҳамда Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ўзаро ҳамкорликда иш юритишларини таъминлаш, бу борада юзага келган муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш чораларини кўрсин;
б) Маданий мерос агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро шаҳридаги "Бухоролик бой савдогар уй музейи" ёдгорлик мажмуасини "Файзулла Хўжаев уй-музейи" деб қайта номлаб, унинг янги экспозицияси яратилишини таъминласин;
в) Маданий мерос агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Бухорода илмий туризмнинг манбашунослик йўналишини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш, ушбу йўналишда манбаларни таржима қилиш, илмий ишларда фойдаланиш учун тақдим қилиш ва нусха кўчириш, саҳҳофлик, муқовасозлик, қадимий ёзма манбаларнинг муляжларини тайёрлаш, кўргазмалар ўтказиш каби хизматларнинг ташкил этилишини таъминласин. Бунда:
Бухоро давлат музей қўриқхонаси ҳамда Бухоро вилоят ахборот кутубхона маркази фондидаги ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни алоҳида коллекция ҳолида Бухорода сақланиши ва муҳофаза қилиниши масаласини ҳал этишни;
2022 - 2026 йилларда Бухоро давлат музей қўриқхонаси ҳамда Бухоро вилоят ахборот кутубхона маркази фондидаги қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни таҳлил қилишни;
қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни ЮНЕСКОнинг "Жаҳон хотираси" рўйхатига киритилиши бўйича зарур чораларнинг кўрилишини назарда тутсин.
4. Бухоро вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда "Туризм маҳалласи", "Туризм овули", "Туризм қишлоқлари"нинг ички йўллари, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш ишларини кейинги йиллардаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларига киритилишини ҳамда унинг доирасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 28 сентябрдаги
543-сон қарорига
1-ИЛОВА
2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм
соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткичлар номи
|
2022 й. |
2023 й. |
2024 й. |
2025 й. |
2026 й. |
1. |
Ички туристлар ташрифи сони (млн киши)
|
2,4 |
2,9 |
3,4 |
3,8 |
4,1 |
2. |
Хорижий сайёҳлар сони (минг киши)
|
450,0 |
900,0 |
1,200 |
1,500 |
1 800 |
3. |
Хизматлар экспорти (млн АҚШ долл)
|
121 |
200 |
230 |
270 |
300 |
4. |
Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (минг)
|
5,399 |
6,131 |
6,721 |
7,336 |
7,976 |
5. |
Меҳмонхоналар номер фондининг бандлик даражаси
|
45,0 |
51,0 |
61,0 |
71,0 |
93,0 |
6. |
Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (минг)
|
12,147 |
13,672 |
14,902 |
16,182 |
17,512 |
7. |
Меҳмонхоналар сони (дона)
|
178 |
198 |
218 |
238 |
258 |
8. |
Оилавий меҳмон уйлари сони (дона)
|
264 |
314 |
325 |
335 |
345 |
9. |
Хостеллар сони (дона)
|
55 |
61 |
66 |
71 |
76 |
10. |
Интернет (4G ва 5G технологияларини ҳисобга олган ҳолда) қамрови даражасини ошириб бориш
|
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
Изоҳ. Прогноз қилинаётган мақсадли кўрсаткичларга туризмни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2022 йил 28 сентябрдаги
543-сон қарорига
2-ИЛОВА
2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида
туризмни янада ривожлантириш
ДАСТУРИ
Изоҳ. Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси, Владимир вилоятидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилади.
2022 йил 28 сентябрдаги
543-сон қарорига
3-ИЛОВА
Бухоро шаҳрида "Street Food" гастрономик
кўчасини ташкил этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
2022 йил 28 сентябрдаги
543-сон қарорига
4-ИЛОВА
Бухоро вилоятининг туризм маршрутига
кирган маданий мерос объектларига олиб
борувчи йўлларга ўрнатиладиган
йўл кўрсаткичи белгиларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Маданий мерос объекти номи |
Объектнинг жойлашган манзили |
Маданий мерос объектига олиб борувчи автомобиль йўли номи
|
Ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
Бухоро тумани
|
||||||
1. |
"Чор Бакр" ансамбли |
"Шергирон" МФЙ |
4Н162 "Бухоро ш-Чорбакр қ -Юринпоён қ" автомобиль йўлининг 5 км.да |
2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги
|
Ғиждувон тумани
|
||||||
2. |
"Абдухолиқ Ғиждувоний" ансамбли |
"Абдухолиқ Ғиждувоний" МФЙ |
4К151 "Ғиждувон ш - Янгиработ қ - Ёсиман қ -Бешработ қ - Қулхатиб қ" автомобиль йўлининг 0,5 км.да
|
Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 4 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
3. |
"Ғиждувон қўрғони" |
Ғиждувон тумани, "Қўрғон" МФЙ |
4К147 "Ғиждувон - Шофиркон қ" автомобиль йўлининг 0,5 км.да
|
|||
4. |
"Эски ҳаммом" |
Ғиждувон тумани, "Қўрғон" МФЙ |
4К147 "Ғиждувон - Шофиркон қ" автомобиль йўлининг 0-0,5 км. Оралиғида
|
|||
5. |
"Бозори қаймоқ" масжиди |
Ғиждувон тумани, Арабон кўчаси |
4К147 "Ғиждувон Шофиркон қ" автомобиль йўлининг 0-0,5 км. Оралиғида
|
|||
Вобкент тумани
|
||||||
6. |
"Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий" |
"Пирмаст" МФЙ |
4К149 "Новхар қ - Хонобод қ - Лабируд қ - Жангари қ - Янгиработ қ" автомобиль йўлининг 9 км.да
|
Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 3 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
7. |
Вобкент минораси |
Вобкент тумани |
4Р-66 "Азизобод қ - Вобкент ш" А380 автомобиль йўлининг 25,6 км.да
|
|||
8. |
"Абдулазизхон" масжиди |
Вобкент тумани |
4Р-66 "Азизобод қ - Вобкент ш" - А380 автомобиль йўлининг 25,6 км.да
|
|||
9. |
"Эски ҳаммом" биноси |
"Вобкент" МФЙ, И.Бухорий кўчаси |
4Р-66 "Азизобод қ - Вобкент ш" - А380 автомобиль йўлининг 25,0 км.да |
4Р-66 "Азизобод қ.-Вобкент ш.- А380" автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш
|
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
10. |
"Чашмаи Аюб" қадамжоси |
"Хайработча" МФЙ |
4К212 "Ромитан - Харгўш-Хайработ" автомобиль йўлининг 25 км.да |
Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш
|
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
Шофиркон тумани
|
||||||
11. |
"Хўжа Ориф Моҳитобон ар-Ревгарий" |
Шофиркон тумани |
4К168 "г" "4Р48 автойўлидан 4Р220 автойўлига шахобча" автомобиль йўлининг 0,8 км.да
|
Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
12. |
"Вардонзе қўрғон" |
Шофиркон тумани, Вардонзе қишлоғи |
4К155 "б" Вардонзе қишлоғига автомобиль йўлининг 4 км.ида
|
|||
Ромитан тумани
|
||||||
13. |
"Хўжа Али Ромитаний Азизон" |
Ромитан қўрғони |
4К168 "б" "4Р48 автойўлидан Қўрғон қишлоғига шахобча" автомобиль йўлининг 0,5 км.да
|
Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
14. |
"Хўжа Мухаммад Бобойи Сомосий" |
"Боғи туркон" МФЙ |
4К164 "г" автомобиль йўлининг 0,4 км.да
|
|||
15. |
"Чориқулбой кўприги" |
Ромитан тумани |
4Р68 "Галаосиё қ - Ромитан ш - А380 автойўли" автомобиль йўлининг 8,5 км.да |
Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш
|
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
16. |
"Хоки Мулломир" масжиди |
"Челонғу" МФЙ |
4н-227 "Челонгу қ - Урганжи қ - Чандир қ - 4к-189" автомобиль йўлининг 0-1 км.да |
3 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги
|
17. |
"Хўжа Ўббон" зиёратгоҳи |
"Боғи туркон" МФЙ |
4Р75 "4Р66 автойўли - А380 автойўли - Варахша қ - Мохонкўл даҳаси -Қоракўл ш" автомобиль йўлининг 15 кмда
|
Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2024 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
18. |
"Бўронтепа археологик ёдгорлиги" |
Ромитан тумани Чўл ҳудудида |
4н-223 "А-380 - Ромитан ж/х - 4к-157" автомобиль йўлининг 1 км.да
|
|||
19. |
"Хўжа Заффарон" зиёратгоҳи |
"Боғи туркон" МФЙ |
4н-223 "А-380 айланма йўли - Ромитан ж/х - 4 к-157" автомобиль йўлининг 0-1 км.да
|
|||
20. |
"Хўжа Ниёз Хоразмий" зиёратгоҳи |
Ромитан тумани |
4н-157 "а" шахобча Хавлогарон қишлоғига автомобиль йўлининг 2-3 км.да |
2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2025 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги
|
Когон тумани
|
||||||
21. |
"Саид Амир Мир Кулол" |
"Янги ҳаёт" МФЙ |
4Р65 "4Р63 автойўли (49 мк) - Азизобод қ - Когон ш" автомобиль йўлининг 42,5 км.да
|
2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2025 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
22. |
Хўжа каъбул Аҳрор Вали |
"Сиёз Поён" МФЙ |
4Р69 "Бухоро ш - 41-темир йўл разъезди - Навоий ш" автомобиль йўлининг 19 км.да
|
|||
Жондор тумани
|
||||||
23. |
"Шабурғон ота" ансамбли |
"Зиёрат" МФЙ |
4Р75 "4Р66 автойўли - А380 автойўли - Варахша қ - Мохонкўл даҳаси-Қоракўл ш" автомобиль йўлининг 72 км.да
|
2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2025 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
24. |
"Қизбиби ансамбли" |
"Ромиш" МФЙ |
4Р72 "Далмун қ - Қизбиби қ - Чортут қ - А380 автойўли" автомобиль йўлининг 28 км.да
|
|||
25. |
"Варахша" |
"Ромиш" МФЙ |
4Р75 "4Р66 автойўли -А380 автойўли - Варахша қ - Мохонкўл даҳаси -Қоракўл ш" автомобиль йўлининг 31 км.да
|
|||
Қоровулбозор тумани
|
||||||
26. |
"Сардобаи Қоровулбозор" |
"Чўлқувар" МФЙ |
Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг 1 км.да
|
2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
27. |
"Бўзачи сардобаси" |
"Бўзачи" МФЙ |
Қоровулбозор шох кўчаси автомобиль йўлининг 0.5 км.да
|
|||
Қоракўл тумани
|
||||||
28. |
"Пойкент археологик ёдгорлиги" |
"Шўробод" МФЙ |
4К200 "Қоракўл темир йўл станцияси - Сайёт қ - Яккатут темир йўл станцияси" автомобиль йўлининг 21 км.да
|
2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш |
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
29. |
"Шибирдон ота" тепа |
Қоракўл тумани, Қадимги Пойкент шаҳридан 12 км жануби-ғарбда
|
4Р-226 "М-37-Самарқанд-Ашхабод" автомобил йўли |
|||
Пешку тумани
|
||||||
30. |
"Хўжа Пешку ансамбли" |
Б. Нақшбанд кўчаси |
4к-168 автомобиль йўлининг 1 км.да |
4Р48 автомобиль йўлининг 320 км.га 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш
|
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
Когон шаҳар
|
||||||
31. |
"Амир саройи" |
"Темир Йулчи" МФЙ, Когон шаҳри |
Когон шаҳри темир йўл вокзали ёнида |
Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш
|
2023 йил декабрь |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги |
Изоҳ. Туризм маршрутлари ўзгарган тақдирда, йўл кўрсаткичлари ва белгиларига Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2022 йил 28 сентябрдаги
543-сон қарорига
5-ИЛОВА
"Қадимги Пойкент" археология мероси
объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш
ва музейлаштириш ҳамда археология
паркини яратиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 29 сентябрь