ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари /

Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламент (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 542-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

4-ИЛОВА



Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат

рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат

хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ

         

           

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.

Уй-жой мулкдорлари ширкати (кейинги ўринларда - ширкат) ширкатдаги уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг эллик фоизидан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

Ширкатнинг аъзолари кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан иборатдир.


2. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали амалга оширилади.

Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган Ширкатларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади.


3. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ШИРКАТНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

(ҚАЙТА РЎЙХАТДАН) ЎТКАЗИШ


4. Ширкат вакили (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда, эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда, ариза берувчи ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.


5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.


6. Ариза берувчи томонидан ширкатнинг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлигини текшириш Тизим томонидан автоматик тарзда амалга оширилади.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.


8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

ширкат ташкил этиш (ҳар бир уй учун овоз бериш натижалари билан), уставни тасдиқлаш ва бошқарув органларини танлаш тўғрисидаги қарорни ўз ичига олган умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланган уй (уйлар)даги хонадонлар мулкдорлари умумий йиғилиши баёнидан кўчирма;

ширкат устави;

уйдаги хонадонларнинг (ҳар бир уй учун) ширкат ташкил этилиши учун ижобий овоз берган мулкдорларининг паспорт маълумотлари, манзиллари, хонадонга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларининг номи ва реквизитлари ҳамда уларнинг имзолари кўрсатилган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ рўйхати;

уйларнинг хонадонлар ва нотурар жойлар сони кўрсатилган манзилли рўйхати;

ширкат қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) - қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.


9. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.


10. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.


11. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;

давлат рўйхатидан ўтказилган Ширкатни Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;

мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

Ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.


12. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

агар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.

Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


13. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.


14. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда, ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади.


15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ширкатлар қайта ташкил этилган ёки таъсис ҳужжатига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда улар ўттиз кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилишлари шарт.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.


16. Ширкатни қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ширкатлар почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган Ширкатнинг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш соати давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.


18. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

             

             




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

СХЕМАСИ

            

      

Босқичлар

       


       

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

       


       

Бажариш муддатлари

         











1-босқич


Ариза берувчи


        

Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтиш.

       


Хоҳишига кўра











2-босқич


Давлат хизматлари

маркази


      

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга ошириш.

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш.

      


2 иш куни мобайнида











3-босқич


Ариза берувчи


         

Уй-жой мулкдорлари ширкатини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилиш.

      


Хабарнома олган вақтдан

бошлаб 5 иш куни

мобайнида











4-босқич


Давлат хизматлари

маркази


        

Уй-жой мулкдорлари ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.

        


Давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисида қарор

қабул қилинганидан сўнг

реал вақт режимида




          

           




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

           

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.Ш.:



2. ЖШШИР.:



3. Ариза берувчининг уй-жой мулкдорлари ширкатига алоқадорлиги:



II. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида маълумот:


1. Уй-жой мулкдорлари ширкати номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)):



2. Уй-жой мулкдорлари ширкатининг почта манзили:



4. Алоқа боғланиш учун телефон рақами:



5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):



III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Давлат тилидаги уй (уйлар)даги хонадонлар мулкдорлари умумий йиғилиши баёнидан кўчирма.


2. Давлат тилидаги устав.


3. Уйдаги хонадонларнинг (ҳар бир уй учун) ширкат ташкил этилиши учун ижобий овоз берган мулкдорларининг рўйхати.


4. Уйларнинг хонадонлар ва нотурар жойлар сони кўрсатилган манзилли рўйхати.


5. Ширкат ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда - қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.


6. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат.


Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади.


Сўровнома тўлдириш сабаби:


янги рўйхатдан ўтиш


қайта рўйхатдан ўтиш


              

            




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



____________________________ манзилда жойлашган

уйдаги хонадонларнинг "________________________"

уй-жой мулкдорлари ширкати ташкил этилиши учун

"ижобий" овоз берган мулкдорларининг рўйхати

Уйдаги хонадонларнинг умумий сони - _________,

нотурар жойлар сони - __________

            

Т/р

         

Хонадон мулкдорининг Ф.И.О. (ёки юридик шахснинг номи)

             

Паспорт маълумотлари (юридик шахснинг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар)

         

Хонадон манзили

Хонадонга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари

        

Имзо

         

Сана

      

Хонадон мулкдорининг ишончномаси тўғрисида маълумот

     

1.

   








2.

    








3.

     








           

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги

ГУВОҲНОМА

           

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri

        




Uy-joy mulkdorlari shirkatining davlat

ro`yxatidan o`tkazilganligi to`g`risida

    

GUVOXNOMA

      




Ro`yxatdan o`tkazilgan sana va raqam

      




Uy-joy mulkdorlari shirkatining nomi:

     



Tashkiliy shakli

     

STIR:

         







Guvohnomani bergan ro`yxatdan o`tkazuvchi organ nomi: ___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________




         

QR-kod

         




         

                




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан)

ўтказишни рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА

           

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

          

      





            


қонунчилик ҳужжатларида

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


         

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил "___" _________________даги

             (йил, кун, ой)

         


-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,

         


рад этилганлигини маълум қилади.

(давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш)


      

Рад этиш асослари:

1.

2.

3.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этган ҳолда 5 иш куни мобайнида фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади.

           

           




(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.О.)

            

         

         

QR-код

          










           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь








































































Время: 0.2315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск