ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2022 й. 551-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари

билан бюджет маблағлари ҳисобидан

таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўзбеккўмир" АЖнииг "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг кўмир омборлари орқали бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўмир қазиб олувчи, кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи, кўмир маҳсулотини сотувчи, етказиб берувчи, транспортировка қилувчи ташкилотларга, шунингдек, кўмир маҳсулотидан фойдаланувчи бюджет ташкилотларига жорий қилинади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўмир маҳсулоти - кўмир ресурслари ва истеъмоли балансига (кейинги ўринларда - кўмир баланси) мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан кўмир омборлари орқали бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган барча турдаги кўмир ёқилғиси (маҳаллий ва/ёки импорт қилинган);


бюджет ташкилоти - бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб, мактабгача таълим (боғча), тиббиёт, спорт, маданият ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаси;


кўмир омборлари - кўмир маҳсулотларини бюджет ташкилотларига сотиш функциясини амалга оширувчи "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг омборлари;


Портал - вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулотлари ҳаракатини ва улар бўйича тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив портали (электрон маълумотлар базаси).



2-БОБ. КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИГА ЭҲТИЁЖЛАРНИ

АНИҚЛАШ, УЛАРНИ СОТИШ, ЕТКАЗИБ БЕРИШ,

ТРАНСПОРТИРОВКА ҚИЛИШ, ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш мазкур Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


4. Бюджет ташкилотлари учун кўмир омборларидан кўмир маҳсулотлари марказлаштирилган асосда:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан - тўғридан-тўғри "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмалари орқали;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли бюджет ташкилотлари томонидан - Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали;

маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, соғлиқни сақлаш бошқармалари, мактабгача таълим бошқармалари, маданият бошқармалари, спортни ривожлантириш бош бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали (кейинги ўринларда - Бошқармалар) харид қилинади.


5. Ҳудудлардаги ҳар бир бюджет ташкилоти ҳар йили келгуси йил учун 15 майга қадар иситиладиган майдонлар ҳажмларига, мавжуд қозонлар ва печлар сонига асосланиб, кўмир маҳсулотини сарфлаш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ўтган мавсумда ёқилган кўмир маҳсулотлари миқдорларига мос равишда Порталга кўмирга бўлган эҳтиёжини киритади.

Бюджет ташкилотининг кўмирга бўлган эҳтиёжи Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва "Ўзэнергоинспекция" томонидан ишлаб чиқилган йўриқномага мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар Порталга киритилади.

Порталга маълумотларни киритиш, ўзгартириш ёки тўлдириш бюджет ташкилоти раҳбари томонидан электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Порталда ҳар бир бюджет ташкилотига алоҳида истеъмолчи рақами бириктирилади. Ушбу истеъмолчи рақами бўйича бюджет ташкилотининг кўмир истеъмоли учун буюртмаси, уни мутасадди ташкилотларнинг кўриб чиқиш ҳолати ва натижаси, буюртмага мувофиқ кўмирни юклаш, етказиб бериш ва қабул қилиб олиш ҳамда бюджет ташкилоти томонидан кўмирнинг сарфланиш жараёнлари ва ҳар ой охирида унинг омборидаги кўмир қолдиқлари юзасидан ҳисоб-китоб юритилади.

Ўз навбатида, Бошқармалар тегишли туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда 1 июнга қадар бюджет ташкилоти томонидан Порталга киритилган маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.

"Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармаси 15 июнга қадар Бошқармалар томонидан тасдиқланган маълумотларни ўрганади ва электрон рақамли имзо ёрдамида келишади.

Бунда "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бинолари, қозонхона русуми, қуввати ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотларида белгиланган методологияга асосан об-ҳаво башорати ва иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ҳисоблайди ҳамда зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритади.

Бошқармалар тасдиқлаган ҳамда "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган кўмир маҳсулоти миқдорлари Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Порталда тасдиқланади ҳамда кўмир маҳсулотини харид қилишни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш учун 15 июлга қадар Молия вазирлигига Портал орқали юборилади.

Молия вазирлиги ажратилган бюджет маблағлари доирасида кўмир маҳсулоти миқдорлари учун молиялаштириш манбалари бўйича маълумотларни 15 августга қадар Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Портал орқали кўмир баланси лойиҳасини шакллантириш учун тақдим қилади.


6. Кўмир баланси лойиҳаси кўмир саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари ҳамда импорт кўмир миқдорларини инобатга олган ҳолда, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан шакллантирилади ҳамда келгуси йил учун кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.


7. Бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулоти кўмир балансига мувофиқ сотилади. Ҳар бир бюджет ташкилотига ажратилган кўмир маҳсулоти миқдорлари уларнинг истеъмолчи рақами бўйича Порталда акс эттирилади.


8. "Ўзбеккўмир" АЖ кўмир балансига мувофиқ белгиланган ҳажмларда бюджет ташкилотлари учун кўмир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича "Кўмир таъминот" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартномаларни имзолайди.

"Ўзбеккўмир" АЖ кўмир маҳсулотларини "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари манзилига юклаб жўнатишни таъминлайди ва бу тўғрисида Порталга тегишли маълумотларни киритади ҳамда юклаб жўнатилаётган кўмирнинг сифати ва миқдорлари учун жавобгар ҳисобланади.

Бунда "Ўзбеккўмир" АЖнинг масъул мансабдор шахслари кўмирни юклаш, жўнатиш, кўмирнинг сифати ва миқдорлари юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

"Ўзбеккўмир" АЖ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмирйиғиш" станциясидан ҳудудлардаги кўмир омборларигача темир йўл орқали ташиш ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси томонидан кўмирни қўриқлаш ва кузатиб бориш учун шартнома имзолайди. "Ўзбеккўмир" АЖнинг ташиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлари кейинчалик "Кўмир таъминот" МЧЖ томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилади.

"Кўмир таъминот" МЧЖ кўмир маҳсулотларининг сифатли сақланишини ҳамда истеъмолчиларга сотилишини таъминлайди.

Бунда "Кўмир таъминот" МЧЖ кўмир омборлари мудирлари, масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулоти сифатли сақланиши ҳамда уни истеъмолчиларга етказиб беришдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ кўмир маҳсулотларини "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмирйиғиш" станциясидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тегишли станцияларигача ташишни таъминлайди ҳамда вагонларнинг (ярим вагонлар) ўз вақтида берилиши ва кўмирнинг етказилиши учун жавоб беради.

Бунда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулотини тегишли станцияларигача ташиш ҳамда вагонлар (ярим вагонлар) ўз вақтида бериш ва кўмирнинг манзилли етказилиши билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси кўмир ортилган вагонларни белгиланган станцияларга етиб боришига қадар қўриқлашга ҳамда юкланган кўмир миқдорига жавоб беради.

Бунда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулотларини белгиланган станцияларга етказиб бериш ҳамда юкланган кўмир миқдоридаги аниқланган камомадлар юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Ички ишлар идоралари кўмир маҳсулотларини "Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборларидан ортилгандан бюджет ташкилотларига етказиб берилишига қадар ҳимоя қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга оширади.

"Ўзбеккўмир" АЖ ва "Кўмир таъминот" МЧЖ раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўз ҳудудларида кўмир маҳсулотлари захиралари шакллантирилиши ва бюджет ташкилотларига манзилли етказиб берилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг кўмир маҳсулотлари захиралари шакллантирилиши ва бюджет ташкилотларига манзилли етказиб берилиши билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.


9. "Кўмир таъминот" МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, соғлиқни сақлаш бошқармалари, мактабгача таълим бошқармалари, маданият бошқармалари, спортни ривожлантириш бош бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари билан кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича шартномаларни бюджет ташкилотлари рўйхати ва кўмирнинг улар кесимидаги тақсимотини илова қилган ҳолда тузади.

Ҳар бир бюджет ташкилотига махсус истеъмолчи рақами бўйича кўмирни юклаш, етказиб бериш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳолати юзасидан маълумотларни Портал орқали назорат қилиш имконияти яратилади.


10. "Кўмир таъминот" МЧЖ кўмир омборларига кирим қилинган кўмир маҳсулотлари махсус ускуналарда (ва/ёки қўл меҳнати билан) майда-йириклигига қараб сараланиши мумкин. Сараланган кўмирнинг йириклари (20 - 300 мм) қопларга солинади, майдалари (0 - 20 мм) брикет ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда сараланмаган кўмир (0 - 300 мм) сотилиши мумкин.


11. "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.

"Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги юзасидан маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.

"Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида бюджет ташкилотига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади.

Бюджет ташкилотлари автотранспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида кўмир маҳсулотини автомобиль транспорти ёрдамида ёки бевосита ўз кучлари билан кўмир омборларидан олиб кетади.

Бунда бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборхонасига кирим қилинган кўмир маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар Порталга киритилади.


12. "Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари мудирлари ва бюджет ташкилотларининг ваколатли вакиллари томонидан автотранспорт воситасига. юкланган кўмир маҳсулотлари учун сифати ва ҳажмлари бўйича далолатнома тузилади.


13. Далолатнома шартномада назарда тутилган шартларда кўмир маҳсулоти олинган кунда расмийлаштирилади.


14. Кўмир маҳсулотининг транспорт воситаларига ҳақиқий юкланган ҳажми кўрсатилган ҳолда, ваколатли шахслар имзолари ҳамда кўмир омбори муҳри билан тасдиқланган юкхати расмийлаштирилади.


15. Кўмир маҳсулотининг бюджет ташкилотида сифатли ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини таъминлаган ҳолда сақланиши ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун бюджет ташкилотининг биринчи раҳбари шахсан жавоб беради.

Бунда бюджет ташкилотининг биринчи раҳбари, масъул мансабдор шахслари кўмир маҳсулотининг сақланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.


16. Бюджет ташкилотида кўмир маҳсулоти тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш орқали қабул қилиб олинади. Унда керакли маълумотлар, шу жумладан, етказиб берилган кўмир маҳсулотининг маркаси, ҳажми, шунингдек, кўмир маҳсулотини топшириш ва қабул қилиб олиш учун масъул шахс кўрсатилади.


17. Кўмир маҳсулотини қабул қилиб олиш ва сақлаш бюджет ташкилоти томонидан кўмир маҳсулотини фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш ва таъминлаш масалалари бўйича техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жиҳозланган участкаларда (омборхоналар, майдончалар, бостирмаларда) амалга оширилади.

Кўмир маҳсулоти очиқ омборхоналарда (майдончаларда) сақланганда, кўмир маҳсулотининг физик-механик хусусиятлари ва ташқи муҳит (ҳарорат, об-ҳаво шароитлари, шамол ва бошқалар) таъсиридан унинг бутунлиги сақланадиган ҳамда сақлаш хавфсизлиги таъминланадиган шароитлар яратилиши керак. Очиқ майдончалар қуруқ, тепалик, сув босмайдиган жойларда ташкил этилиши ва уларга бегона шахслар киришини истисно қилиш учун тўсиб қўйилиши керак. Зарур ҳолларда, очиқ майдончалар атрофи бўйлаб оқова ариқлар ётқизилади.

Бостирмалар уч томондан тўсиқларга эга бўлиши, тўсиқлар бўлмаган томонга пол қияланган (1-2°) бўлиши керак, зарур ҳолларда, оқова ариқлар ётқизилиши ва ёғоч конструкцияларига ўтга чидамли кимёвий модда билан ишлов берилиши керак.


18. Фавқулодда ҳодисалар, табиий офатлар (шу жумладан об-ҳавонинг кескин совиб кетиши), техноген ҳодисалар (шу жумладан, табиий газ етказиб беришдаги узилишлар) вақтида вужудга келган бюджет ташкилотининг кўмирга бўлган режадан (балансдан) ташқари эҳтиёжи, мудофаа ёки давлат хавфсизлиги ишлари бўйича кўмирга бўлган фавқулодда эҳтиёжлар учун кўмир маҳсулоти, истисно тариқасида, зудлик билан етказиб берилади.


19. Кўмир маҳсулотини сақлаш (инкубацион) муддатлари қисқалигини инобатга олган ҳолда, куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг кўмир омборларида сақланаётган маҳаллий ва импорт кўмир маҳсулотларини кўмир омборларининг сақлаш, транспорт ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, "Кўмир таъминот" МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида ўртача биржа нархида истеъмолчиларга, иссиқлик электр станцияларига эса белгиланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилишига рухсат берилади.



3-БОБ. КЎМИР МАҲСУЛОТИ УЧУН ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


20. Бюджет ташкилотига кўмир балансида тасдиқланган ҳажмлар ҳамда ажратиладиган бюджет маблағларига мувофиқ "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар бўйича кўмир учун ҳақи 50 фоиз олдиндан тўлаш ва кўмир омборларидан юклаб юборилгандан сўнг 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўлаш шарти билан сотилади.



4-БОБ. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


21. "Ўзбеккўмир" АЖ, "Кўмир таъминот" МЧЖ, Бошқармалар ва автотранспорт ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларга асосан томонларнинг шартнома шартларини бажармаслиги бўйича жавобгарлик қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


22. Томонлар ўртасида юзага келадиган низолар икки томонлама келишувга асосан ёки суд тартибида ҳал қилинади.


23. Бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборларидан харид қилинган кўмир маҳсулотининг тижорат ёки бошқа мақсадларда учинчи шахсларга берилиши ёки сотилиши тақиқланади.


24. Бошқармаларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:

тақдим қилинган буюртманомаларда бюджет ташкилотларининг кўмир маҳсулотига эҳтиёжлари тўғрисида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

кўмир маҳсулотини етказиб бериш учун шартномаларнинг ўз вақтида тузилмаганлиги;

харид қилинадиган кўмир маҳсулоти ва унинг етказиб берилиши учун тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Мазкур Низом қоидалари талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан

бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Бюджет ташкилоти


Бюджет ташкилоти иситиладиган майдонлар ҳажмларига, мавжуд қозонлар ва печлар сонига асосланиб, кўмир маҳсулотини сарфлаш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ўтган мавсумда ёқилган кўмир маҳсулотлари миқдорларига мос равишда Порталга кўмирга бўлган эҳтиёжини киритади.

Бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар Порталига киритилади.


15 майга қадар




2-босқич


Бошқармалар, тегишли туман (шаҳар) бўлимлари


Бошқармалар тегишли туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда бюджет ташкилоти томонидан Порталга киритилган маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.


1 июнга қадар






3-босқич


"Ўзэнергоинспекция"


"Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари Бошқармалар томонидан тасдиқланган маълумотларни ўрганади ва электрон рақамли имзо ёрдамида келишади.

Бунда "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари бюджет ташкилотининг жойлашган жойи, иситиладиган бинолари, қозонхона русуми, қуввати ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотларида белгиланган методологияга асосан об-ҳаво башорати ва иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ҳисоблайди ҳамда зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритади.


15 июнга қадар





4-босқич


Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бошқармалар томонидан тасдиқланган ҳамда "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган кўмир маҳсулоти миқдорлари Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Порталда тасдиқланади ҳамда кўмир маҳсулотини харид қилишнинг молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш учун 15 июлга қадар Молия вазирлигига Портал орқали юборилади.


15 июлга қадар




5-босқич


Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Молия вазирлиги ажратилган бюджет маблағлари доирасида кўмир миқдорлари учун молиялаштириш манбалари бўйича маълумотларни 15 августга қадар Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Энергетика вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Портал орқали кўмир баланси лойиҳасини шакллантириш учун тақдим қилади.


15 августга қадар




6-босқич


Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбеккўмир" АЖ, манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари


Кўмир баланси лойиҳаси кўмир саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари ҳамда импорт кўмир миқдорларини инобатга олган ҳолда, Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан шакллантирилади ҳамда келгуси йил учун кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.


1 ноябрга қадар




7-босқич


"Ўзбеккўмир" АЖ


"Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.


Белгиланган муддатларда




8-босқич


"Кўмир таъминот" МЧЖ


"Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги юзасидан маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.


Белгиланган муддатларда




9-босқич


"Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари


"Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида бюджет ташкилотига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади.


Белгиланган муддатларда




10-босқич


Бюджет ташкилоти


Бюджет ташкилотлари автотранспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида кўмир маҳсулотини автомобиль транспорти ёрдамида ёки бевосита ўз кучлари билан кўмир омборларидан олиб кетади.

Бунда бюджет ташкилоти томонидан кўмир омборхонасига кирим қилинган кўмир маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар Порталга киритилади.


Белгиланган муддатларда




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск