ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2022 й. 551-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республиканинг табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларида яшайдиган аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўмирни қазиб олувчи, кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи, кўмир маҳсулотини сотувчи, етказиб берувчи, транспортировка қилувчи ташкилотларга, шунингдек, кўмир маҳсулотини маиший фойдаланиш мақсадида харид қилувчи аҳолига жорий қилинади.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўмир маҳсулоти - кўмир ресурслари ва истеъмоли балансига (кейинги ўринларда - кўмир баланси) мувофиқ кўмир омборлари орқали аҳоли томонидан харид қилинадиган барча турдаги кўмир ёқилғиси (маҳаллий ва/ёки импорт қилинган);


истеъмолчи - фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган маиший фойдаланиш мақсадларида кўмир маҳсулотини харид қилувчи жисмоний шахслар (аҳоли);


кўмир омборлари - кўмир маҳсулотини аҳолига сотиш функциясини амалга оширувчи "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг омборлари;


Портал - вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулоти ҳаракатини ва улар учун тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив портали (маълумотлар базаси);


чакана нарх - кўмир маҳсулотининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган ва кўмир омборлари орқали аҳолига сотиладиган нархи;


call-марказлар - ҳудудий омборлар томонидан ташкил қилинган, аҳолидан кўмир маҳсулотига буюртма қабул қилиш учун телефон (интернет тармоғи) орқали сўровномалар шаклида тушадиган ахборотларни қабул қилиш ва узатиш учун фойдаланиладиган қўнғироқларга (буюртмаларга) хизмат кўрсатиш бўйича марказлаштирилган офислар;


GPS-навигатор - кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юк машиналарининг жорий манзилларини аниқлаш мақсадида геопозициялаш глобал тизими сигналлари келиб тушадиган қурилма.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ КЎМИР

МАҲСУЛОТИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


3. Аҳоли кўмир маҳсулоти билан мазкур Низомга иловадаги схема бўйича таъминланади.


4. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) маҳалла раислари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон (уй), хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс, куз-қиш мавсумига талаб этиладиган кўмир ҳажми тўғрисидаги маълумотларни (хонадон жойлашган почта манзили ва кадастр ҳужжати маълумотлари, хонадон эгаси ёки хонадонда яшовчи оиланинг кўмирни сотиб олишга масъул аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШИШР ва паспорт маълумотлари) ҳар йили келгуси йил учун 1 июнга қадар Порталга киритади ҳамда киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради.

Бунда истеъмолчилар жойлашган жой, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда) Порталга киритилади.

Порталда ҳар бир истеъмолчига алоҳида истеъмолчи рақами бириктирилади. Ушбу истеъмолчи рақами бўйича истеъмолчиларнинг кўмирга эҳтиёжи миқдори, буюртмага мувофиқ кўмирни юклаш, етказиб бериш ва қабул қилиб олиш юзасидан ҳисоб-китоб юритилади.

Порталга маълумотларни киритиш, ўзгартириш ёки тўлдириш туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар), маҳалла раислари, шунингдек, кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс томонидан электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Порталга киритилган маълумотлар йил давомида бошқа ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.


5. "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) томонидан Порталга киритилган маълумотларни табиий газ танқислиги кузатилаётган, суюлтирилган газга ўтказилган истеъмолчилар рўйхати билан солиштиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Порталга киритилган истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмаганлигини Портал орқали тасдиқлайди.

Табиий газ билан барқарор таъминланган хонадонда яшовчи истеъмолчиларга кўмирни марказлашган ҳолда етказиб бериш рад этилади ва Порталдан уларнинг маълумотлари чиқариб ташланади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Порталга киритилган маълумотлар асосида ҳар йили 1 августга қадар ҳудуд аҳолисининг маҳалла (овул) фуқаролари йиғинлари кесимида келгуси йилда кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжни шакллантиради ва тегишли маълумотларни Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда Порталда шакллантирилган истеъмолчиларнинг кўмирга бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар асосида кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳасини ишлаб чиқади.


7. Кўмир ресурслари ва истеъмоли балансининг лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.


8. Тасдиқланган кўмир баланси доирасида:

"Кўмир таъминот" МЧЖ ўн кун муддатда ҳудудлар бўйича аҳолига сотиш учун кўмир маҳсулотини ойма-ой етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва "Ўзбеккўмир" АЖга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда вилоятлар ҳокимликларига Портал орқали юборади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудлар бўйича аҳоли учун белгиланган кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини уч иш кунида туманлар ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда "Кўмир таъминот" МЧЖга ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига Портал орқали юборади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини икки иш кунида маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчиларига, маҳалла (овул) фуқаролар йиғинларига, "Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги бўлинмаларига Портал орқали юборади.


9. "Ўзбеккўмир" АЖ кўмир балансига мувофиқ белгиланган миқдорларда истеъмолчилар учун кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича "Кўмир таъминот" МЧЖ билан тўғридан-тўғри шартномаларни имзолайди.

"Ўзбеккўмир" АЖ кўмир маҳсулотини "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари манзилига юклаб жўнатишни таъминлайди ва бу ҳақда Порталга тегишли маълумотларни киритади ҳамда юклаб жўнатилаётган кўмирнинг сифати ва миқдорлари учун жавоб беради.

Бунда "Ўзбеккўмир" АЖнинг масъул мансабдор шахслари кўмирни юклаш, жўнатиш, кўмирнинг сифати ва миқдорлари юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

"Ўзбеккўмир" АЖ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан "Ўзбеккўмир" АЖнинғ "Кўмирйиғиш" станциясидан ҳудудлардаги кўмир омборларигача темир йўл орқали ташиш ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси томонидан кўмирни қўриқлаш ва кузатиб бориш учун шартнома имзолайди. "Ўзбеккўмир" АЖнинг ташиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлари кейинчалик "Кўмир таъминот" МЧЖ томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилади.

"Кўмир таъминот" МЧЖ кўмир маҳсулотининг сифатли сақланишини ҳамда истеъмолчиларга сотилишини таъминлайди.

Бунда "Кўмир таъминот" МЧЖ кўмир омборлари мудирлари, масъул мансабдор шахслари кўмирнинг сифатли сақланиши ҳамда истеъмолчиларга етказиб беришдаги ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ кўмир маҳсулотини "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмирйиғиш" станциясидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тегишли станцияларигача ташишни таъминлайди ҳамда вагонларнинг (ярим вагонлар) ўз вақтида берилиши ва кўмирнинг етказилиши учун жавоб беради.

Бунда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ масъул мансабдор шахслари кўмирнинг тегишли станцияларигача ташиш ҳамда вагонларнинг (ярим вагонлар) ўз вақтида берилиши ва кўмирнинг манзилли етказилиши Билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси кўмир ортилган вагонларни белгиланган станцияларга етиб боришига қадар қўриқлашга ҳамда юкланган кўмир миқдорига жавоб беради.

Бунда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси масъул мансабдор шахслари кўмирнинг белгиланган станцияларга етказиб бериш ҳамда юкланган кўмир миқдоридаги аниқланган камомадлар юзасидан ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Ички ишлар идоралари кўмир маҳсулотини "Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборларидан ортилгандан аҳолига етказиб берилишга қадар ҳимоя қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга оширади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари кўмир маҳсулотининг аҳолига белгиланган тартибда тақсимланиши ва сотилишини таъминлайди.

"Ўзбеккўмир" АЖ ва "Кўмир таъминот" МЧЖ раҳбарлари, кўмир омборлари мудирлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўз ҳудудларида кўмир маҳсулоти захиралари шакллантирилиши ва аҳолига манзилли етказиб берилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг кўмир маҳсулоти захираларини шакллантирилиши ва бюджет ташкилотларига манзилли етказиб берилиши билан боғлиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.


10. "Кўмир таъминот" МЧЖ кўмир омборларига кирим қилинган кўмир маҳсулоти махсус ускуналарда (ва/ёки қўл меҳнати билан) майда-йириклигига қараб сараланиши мумкин. Сараланган кўмирларнинг йириклари (20 - 300 мм) қопларга солинади, майдалари (0 - 20 мм) брикет ишлаб чиқариш учун йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда, сараланмаган кўмир (0 - 300 мм) сотилиши мумкин.


11. "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.

"Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги тўғрисидаги маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.

"Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари Порталда шакллантирилган маълумотлар ҳамда графиклар асосида аҳолига кўмир маҳсулотининг манзилли юклаб берилиши ва сотилишини таъминлайди ҳамда кўмир ортиб юборилганлиги бўйича маълумотларни Порталга киритади.

Кўмир омборлари томонидан ҳар бир истеъмолчига ортиб юборилган кўмир партияси бўйича Портал ва SMS-хабарнома орқали истеъмолчига билдиришнома етказилади.

Бунда, қоида тариқасида, истеъмолчига SMS-хабарнома юбориш орқали унга кўмир етказиб берилди деб қабул қилинади.

Истеъмолчилар томонидан қабул қилиб олинган кўмир Порталдаги шахсий кабинет орқали тасдиқланиши ёки ҳақиқатда етказилган кўмир миқдорлари ва SMS-хабарномада келтирилган миқдорлар орасида тафовут келиб чиқадиган ҳолатларда, ушбу ҳолат юзасидан Портал орқали эътироз билдирилиши мумкин.

Қулайлик учун Порталда эътирозни йўллаш бўйича алоҳида интерактив ойна назарда тутилади ҳамда бу эътироз онлайн тарзда Порталдаги шахсий кабинет орқали киритилгандан сўнг автоматик равишда "Кўмир таъминот" МЧЖ, тегишли маҳаллий ҳокимият органлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги ва Энергетика вазирлигига бараварига юборилади. Бунда:

юқоридаги хатбошида келтирилган масъул ташкилотлар томонидан ўн иш куни давомида ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиши ва кўмир тўлиқ етказиб берилиши ёки масалага ойдинлик киритилиши таъминланади;

қабул қилиб олинган кўмир истеъмолчилар томонидан Порталдаги шахсий кабинет орқали ёки Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Портал орқали тасдиқланмагунга қадар кўмир етказиб берилган деб ҳисобланмайди;

ўғирлик ёки талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига тақдимнома киритилади.


12. Кўмир омборларидан кўмир маҳсулотини олиб кетиш истеъмолчилар томонидан мустақил равишда шахсий ва/ёки ёлланма автотранспорт воситалари орқали амалга оширилади.

Бунда аҳолига кўмир омборлари томонидан юклаб бериладиган кўмир маҳсулотининг сифати, миқдори ва маркаси учун жавобгарлик "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари мудирларига юкланади.

Истеъмолчиларнинг хоҳишига кўра, "Ўзбеккўмир" АЖ ёки "Кўмир таъминот" МЧЖ томонидан кўмирни транспортда етказиб бериш хизмати ташкил этиб берилиши мумкин. Бунда:

ушбу хизмат учун тўловлар аҳоли томонидан кўмирни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи ташкилотга тўғридан-тўғри ёки "Ўзбеккўмир" АЖ, "Кўмир таъминот" МЧЖ орқали транспорт харажатларини қоплаш кўринишида алоҳида амалга оширилади;

кўмирни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи автотранспорт воситалари алоқа ва GPS тизимлари билан жиҳозланган бўлиши лозим;

кўмир маҳсулотининг истеъмолчиларга тўлиқ етказиб берилиши учун жавобгарлик "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари мудирларига юкланади.


13. "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Меҳр дафтари"га киритилган эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотини сотиб олишда ва/ёки етказиб бериш учун транспорт билан таъминлашда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши, "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 14 апрелдаги 210-сон қарори ҳамда "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарори билан ташкил этилган тегишли жамғармалар ҳисобидан пул ёки компенсация кўринишида амалий ёрдам кўрсатади.


14. Фавқулодда ҳодисалар, табиий офатлар (шу жумладан, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши), техноген ҳодисалар (шу жумладан, табиий газ етказиб беришдаги узилишлар) вақтида вужудга келган аҳолининг кўмирга бўлган режадан (балансдан) ташқари эҳтиёжлари, мудофаа ёки давлат хавфсизлиги ишлари бўйича кўмирга бўлган фавқулодда эҳтиёжлар учун кўмир маҳсулоти, истисно тариқасида, зудлик билан етказиб берилади.


15. Кўмир маҳсулотини сақлаш (инкубацион) муддатлари қисқалигини инобатга олган ҳолда, куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг кўмир омборларида сақланаётган маҳаллий ва импорт кўмир маҳсулотларини кўмир омборларининг сақлаш, транспорт ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, "Кўмир таъминот" МЧЖ томонидан биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида ўртача биржа нархида истеъмолчиларга, иссиқлик электр станцияларига эса белгиланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилишига рухсат берилади.


16. Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга асосан кўмир маҳсулотини фақат "Кўмир таъминот" МЧЖнинг умумий йиғилиши баёни ёки ижро этувчи органининг тегишли қарорига (ёки буйруғига) асосан бепул етказиб берилади.



4-БОБ. КЎМИР МАҲСУЛОТИ УЧУН ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


17. Аҳолига кўмир маҳсулоти кўмир балансида тасдиқланган ҳажмларга мувофиқ шартномага асосан сотилади.


18. Аҳолига кўмир маҳсулоти "Кўмир таъминот" МЧЖнинг кўмир омборлари орқали юз фоизлик олдиндан тўлов асосида чакана нархларда сотилади.

Бунда аҳоли томонидан кўмир маҳсулоти учун тўловлар исталган тўлов турлари орқали, шу жумладан, онлайн тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.


19. Истеъмолчилар кўмир маҳсулотларини "Ўзбеккўмир" АЖда ташкил этилган саll-марказлар орқали сотиб олиши ҳам мумкин.


20. Call-марказлари ҳар куни соат 9-00дан 18-00гача аҳолидан келиб тушган буюртмалар бўйича солиштириш ва умумлаштиришни амалга оширади.


21. Call-марказлари қабул қилинган буюртмаларни Портал орқали кўмир омборларига юборади.


22. Буюртмаларга асосан кўмир омборлари томонидан истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари сотилади.


23. Буюртманинг бажарилиши кўмир омборлари мудирлари томонидан Порталда акс эттирилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Мазкур Низом қоидалари талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Республика аҳолисини кўмир

маҳсулоти билан таъминлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


Маҳалла раислари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон (уй), хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс, куз-қиш мавсумига талаб этиладиган кўмир миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 1 июнга қадар Порталга киритади ҳамда киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради.

Порталга киритилган маълумотлар йил давомида бошқа ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.


1 июнга қадар




2-босқич


"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари


"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ-таъминот корхоналари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) томонидан Порталга киритилган маълумотларни табиий газ танқислиги кузатилаётган, суюлтирилган газга ўтказилган истеъмолчилар рўйхати билан солиштиради ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Порталга киритилган истеъмолчилар табиий газ билан таъминланмаганлигини Портал орқали тасдиқлайди.

Табиий газ билан барқарор таъминланган хонадонда яшовчи истеъмолчиларга кўмирни марказлашган ҳолда етказиб бериш рад этилади ва Порталдан уларнинг маълумотлари чиқариб ташланади.


1 июлга қадар




3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Порталга киритилган маълумотлар асосида ҳар йили 1 августга қадар ҳудуд аҳолисининг маҳалла (овул) фуқаролари йиғинлари кесимида келгуси йилда кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини шакллантиради ва тегишли маълумотларни Портал орқали электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқлайди.


1 августга қадар




4-босқич


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги


Кўмир ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларига 15 сентябрга қадар келишиш учун тақдим этилади ҳамда келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига 1 ноябрга қадар киритилади.


1 ноябрга қадар




5-босқич


"Кўмир таъминот" МЧЖ


Тасдиқланган кўмир баланси доирасида: ҳудудлар бўйича аҳолига сотиш учун кўмир маҳсулотини ойма-ой етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва уни "Ўзбеккўмир" АЖга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳамда вилоятлар ҳокимликларига Портал орқали юборади;


ўн кун муддатда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


ҳудудлар бўйича аҳоли учун белгиланган кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини уч иш кунида туманлар ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда "Кўмир таъминот" МЧЖга ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига Портал орқали юборади;


уч иш кунида


туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


кўмир маҳсулоти миқдорларини ойма-ой етказиб бериш жадвалини икки иш кунида маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари кесимида ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ёрдамчиларига, маҳалла (овул) фуқаролар йиғинларига, "Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги бўлинмаларига Портал орқали юборади.


икки иш кунида

6-босқич


"Ўзбеккўмир" АЖ


"Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ҳар бир кунлик ортиб юборилган кўмир партияси Порталга киритилади.


белгиланган муддатларда




7-босқич


"Кўмир таъминот" МЧЖ


"Кўмир таъминот" МЧЖнинг ҳудудлардаги кўмир омборлари "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ортиб юборилган кўмир партияси кўмир омборига етиб келганлиги тўғрисидаги маълумотларни Портал орқали тасдиқлайди.


белгиланган муддатларда




8-босқич


Истеъмолчилар, "Кўмир таъминот" МЧЖ


Кўмир омборлари томонидан ҳар бир истеъмолчига ортиб юборилган кўмир партияси бўйича Портал ва SMS-хабарнома орқали истеъмолчига билдиришнома етказилади.

Бунда қоида тариқасида истеъмолчига SMS-хабарнома юбориш орқали унга кўмир етказиб берилди деб қабул қилинади.

Истеъмолчилар томонидан қабул қилиб олинган кўмир Порталдаги шахсий кабинет орқали тасдиқланиши ёки ҳақиқатда етказилган кўмир миқдорлари ва SMS-хабарномада келтирилган миқдорлар орасида тафовут келиб чиқадиган ҳолатларда, ушбу ҳолат юзасидан Портал орқали эътироз билдирилиши мумкин.


белгиланган муддатларда




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь































Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск