ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2022 й. ПҚ-386-сон "Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2022 й.

N ПҚ-386



НАМАНГАН ТЎҚИМАЧИЛИК

САНОАТИ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада тўқимачилик саноатидаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида:

1. Наманган шаҳрида Наманган тўқимачилик саноати институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Институтда ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

таълим дастурларини етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, жумладан қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш;

таълим билан ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтириш, соҳа ташкилотларида талабаларнинг малакавий амалиётини йўлга қўйиш, кафедра филиалларини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш;

ўқув жараёнини талабаларда мустақил билим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтириш;

ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш;

илмий-педагогик салоҳиятни ошириб бориш, жумладан профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш.


3. Белгилансинки, Институтда таълим жараёни нуфузли хорижий давлатлар олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, жумладан қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Президент таълим муассасалари агентлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси билан ҳамкорликда:

а) 2023/2024 ўқув йилига қадар тўқимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар олий таълим ташкилотларини ҳамкор сифатида белгилаб, Институт таълим жараёнини замонавий ўқув дастурлари асосида ташкил этсин;

б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

Институт профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш чораларини кўрсин;

Институт талабаларининг танишув ва малакавий амалиётини хорижий ва маҳаллий йирик тўқимачилик корхоналарида ўташ тизимини жорий этсин;

Институт талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этсин;

в) 2024/2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолиятини йўлга қўйсин.

Бунда, Технопарк:

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан жалб этиладиган халқаро ташкилотларнинг грантлари ва салоҳиятли инвесторлар маблағлари ҳисобига, жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилади;

Институт таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади ҳамда унга технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва тижоратлаштириш ҳуқуқи берилади;

хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, грантлар, ҳомийлик хайриялари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

г) 2026/2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилишини таъминласин.


4. Институт таркибида қуйидагилар юридик шахс мақомисиз ташкил этилсин:

Тўқимачилик матолари технологиялари ва уларни тадқиқ қилиш ҳамда Бўяш-пардозлаш жараёнлари технологиялари ва уларни тадқиқ қилиш лабораторияларидан иборат тўқимачилик соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчи Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби;

таълим жараёнида ва ундан ташқари вақтларда талабаларга замонавий либос кўринишларини яратиш имконини берувчи Дизайн студияси;

илмий-тадқиқот ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда янги ишланма ва технологияларни амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази.


5. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасасининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш;

иш берувчилар талаблари асосида ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ва амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, юқори курс талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотларини "4+2" тартибида ташкил этиш;

Институт фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш ҳамда илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этиш;

таълим ва илмий-тадқиқот жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош ҳамда бошқа тўловларни белгилаш ва тўлаш;

профессор-ўқитувчиларни ўқув-методик, илмий-тадқиқот ишлари ва "устоз-шогирд" тизими бўйича бажарган ишларининг натижаси бўйича рағбатлантириб бориш.


6. Қуйидагилар:

2023-2026 йилларда Наманган тўқимачилик саноати институтини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Наманган тўқимачилик саноати институтини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Наманган тўқимачилик саноати институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилансинки:

Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади;

Институтга талабаларни давлат гранти асосида қабул қилиш параметрлари ҳар йили тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида аниқланади;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Наманган муҳандислик-технология институтига тўқимачилик саноати бўйича бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича ажратиладиган давлат буюртмаси квотаси Институтга йўналтирилади;

Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик саноати таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқиши Институтга кўчирилади;

Институт фаолияти Давлат бюджети маблағлари, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик ўқув лабораторияси жиҳозлари Институт балансига ўтказилади.


8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

а) 2023/2024 ўқув йилига қадар:

Институтни танлов асосида ишлаб чиқариш ташкилотлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида катта илмий ва (ёки) амалий тажриба орттирган мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чорасини кўрсин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда халқаро нуфузли олий таълим ташкилотларида фаолият юритувчи чет эллик ва (ёки) хорижда яшовчи ватандош профессор-ўқитувчиларни шартнома асосида ўқув ва Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактабининг илмий-тадқиқот жараёнларига жалб этиш чораларини кўрсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Институт ихтисослашган факультет ва кафедраларининг мос йўналишлари бўйича давлат улушига эга йирик тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин;

б) Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича Институт учун кадрларни мақсадли тайёрлаш;

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Институт таянч докторантурасига тегишли ихтисосликлар бўйича қабул квоталарини белгилаш чораларини кўрсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институт учун янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойини қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш, Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳалари 2023 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


10. Институтга Наманган шаҳар, "Гулобод" МФЙ, Жанубий айланма йўли кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков белгилансин.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.

          

           

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 5 октябрдаги

ПҚ-386-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2026 йилларда Наманган

тўқимачилик саноати институтини ривожлантириш

ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

         

            

Т/р

  

Чора-тадбир номи

        

Амалга ошириш механизми

          

Молиялаштириш

манбалари

          

Ижро

муддати

          

Масъул ижрочилар

         

          

I. НАМАНГАН ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ВА УНИНГ ЎҚУВ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

1.

Наманган тўқимачилик саноати институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.


1. Институт уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


-

2022 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Институт


2. Институт тузилмаси, штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь

2.

Институтни Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми биносига жойлаштириш.


1. Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумига қабул жараёнини тўхтатиш.


-

2023 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


2. Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникумида таълим олаётган ўқувчилар ўқишни якунлагунига қадар давом эттириши учун шароит яратиш.



3. Ўқувчилар ўқиши якунлангандан сўнг Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми фаолиятини тугатиш ҳамда техникум фаолияти тугатилиши муносабати билан ходимларни иш билан таъминлаш чорасини кўриш.


2023-2024

йиллар


3.

Институтни зарур билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар билан тўлдириш.


1. Институтни педагог ва илмий ходимлар билан тўлдириш учун танлов эълон қилиш.


2. Танловда номзоднинг илмий тадқиқотлари натижадорлиги, педагогик маҳорати ва хорижий тилни билиш даражасига асосий эътиборни қаратиш.


-

2023/2024

ўқув йилига

қадар


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


3. Саралаб олинган номзодлар билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш ва профессор-ўқитувчиларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаб бориш.


Доимий

4.

Институт ўқув-методик ҳужжатларини ҳамкор хорижий олий таълим ташкилоти таклифлари ва халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 талик рўйхатига кирган университетларнинг таълим дастурлари асосида ишлаб чиқиш.


1. Таълим дастурларини халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасаларининг дастурлари асосида шакллантириш.


2. Институтнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларидан келиб чиқиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ҳамда, зарур ҳолларда, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига тегишли ўзгартириш киритиш.


-

2023/2024

ўқув йилига

қадар


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, ҳамкор хорижий олий таълим ташкилоти (келишув асосида)


3. Ўқув режасидаги танлов фанларини кадр буюртмачилари таклифлари асосида шакллантириш.


4. Таълим йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб


5.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методларини жорий этиш ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш.


1. Етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг илғор таълим методика ва технологияларини жорий этиш.


2. Таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларига хорижий мутахассислар ва (ёки) хорижий иш тажрибасига эга ватандошларни жалб этиш.


-

2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Институт


6.

Институтга талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.


1. Институтда бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини аниқлаш ва қабулни ташкил этиш.


-

Ҳар йили

июнь-

август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Институт


2. Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик саноати таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишини Институтга кўчириш. Бунда талабалар ўқишни якунлагунига қадар Наманган муҳандислик-технология институтининг бино ва иншоотларида давом эттиради.


2023 йил

август


3. Институтга қабул жараёнини такомиллаштириш юзасидан илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.


2023 йил

апрель


7.

Институтнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан бойитиш.


1. Таълим жараёни ва илмий фаолиятни амалга ошириш учун лозим бўлган, харид қилинадиган ва янгидан яратиладиган адабиётлар рўйхатини шакллантириш.


2. Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркибини шакллантириш.


3. Хорижий тажриба ва тўқимачилик саноатидаги техник тараққиётга таянган ҳолда янги авлод ўқув адабиётларини режа асосида яратиш ва нашр этиш.


4. Институтнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш.


Давлат бюджетидан мазкур мақсад учун ажратилган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, грантлар


2023-2026

йиллар

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси


8.

Институтнинг таълим жараёнига "Олий таълим жараёнларини бошқариш - HEMIS" ахборот тизимини жорий этиш.


1. Институтнинг академик фаолияти, хусусан, талабанинг давомат ҳисоботи, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадвалларини рақамлаштириш.


2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари, илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.


3. Бошқарув кадрлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тайёрлаш жараёнларини рақамлаштириш.


4. Тўлов-шартномаларни ҳамда стипендия тўловлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тизим орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


5. Институт кўрсаткичларининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда олий таълим муассасалари миллий рейтингини юритиш ва таълим сифатини масофавий мониторинг қилиш имкониятини яратиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2023/2024

ўқув йили

давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт


9.

Институтнинг профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалари учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.


1. Нуфузли илмий-техник маълумотлар базасига эга компаниялар билан музокаралар олиб бориш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


2023 йил

июль


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Электрон маълумотлар базаларига обунани ташкил қилиш ҳамда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи ва талабалар учун улардан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.


2023 йили

сентябрь


10.

Институтнинг ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

1. Институтни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда зарур телекоммуникация жиҳозлари билан таъминлаш.


2. Ўқув аудиторияларини онлайн веб-камералар билан тўлиқ жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган "SMART" аудиториялар яратиш.


3. Ҳар бир талабани рақамли технологияларга асосланган ID-карталар билан таъминлаш ва шу орқали таълим жараёнини назорат қилиш.


4. Таълим жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, грантлар


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


          

II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ

ҲАМДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

          

11.

Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Институт ҳузурида технопарк ташкил этиш.


1. Технопаркни ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда зарур ер майдони, бино ёки иншоотни ажратиш.


2. Технопаркни халқаро ташкилотларнинг грантлари ва салоҳиятли инвесторлар маблағлари ҳисобига, жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ташкил этиш.


Грантлар, инвесторлар маблағлари, зарур ҳолларда, Наманган вилояти вилоят бюджети маблағлари


2024/2025

ўқув йилига қадар


Наманган вилояти ҳокимлиги, Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси


12.

Тўқимачилик соҳасида юқори технологик йўналишлар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни жадаллаштириш мақсадида Институт таркибида Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ва Инновациялар ва технологиялар трансфери марказини ташкил этиш.


1. Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ҳамда Инновациялар ва технологиялар трансфери марказини ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, зарур бино ажратиш.


2. Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ҳамда Инновациялар ва технологиялар трансфери марказини жиҳозлаш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.


3. Илғор тўқимачилик муҳандислиги мактаби, Дизайн студияси ҳамда Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази фаолиятига хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


2023/2024

ўқув йили

давомида

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


13.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш.


1. Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш ҳамда уларнинг чет тилини билиш даражасини ошириб бориш.


2. Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатига кирган олий таълим ташкилотлари томонидан эълон қилиб борилаётган грантларда Институт ёш тадқиқотчиларининг иштирок этишини таъминлаш.


3. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолаларини "Web of Science", "Scopus" каби халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда чоп этиш чораларини кўриш.


Грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2023/2024

ўқув

йилдан

бошлаб

доимий


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


14.

Институтда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш.


1. Замонавий илғор тажрибани ўзлаштириш орқали Институт илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2023 йил

март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси, Институт


2. Тадқиқотчиларни статистик, техник ва бошқа маълумотлар билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.


2023 йил

май


15.

Институт профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларининг "Scopus", "Web of Science" каби халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда мақолалар чоп этиш кўникмаларини ошириш.


1. Институт профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун халқаро талаблар асосида илмий мақолалар тайёрлаш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш ва консультация ўтказиш.


2. Иқтибослар сони бўйича "Хирш" индекси 5 дан юқори бўлган республикадаги ва хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда, зарур маслаҳатлар бериб бориш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2023-2026

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт


16.

Институт олимлари томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш.


1. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


Ижрочилар маблағлари, хўжалик шартномалари асосида жалб қилинадиган маблағлар, грантлар


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси


2. Тўқимачилик саноати корхоналаридаги мавжуд муаммолар банкини шакллантириш.


Ҳар йили


3. Шаклланган муаммолар банки асосида фундаментал, амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш.


4. Илмий-инновацион ишланмаларни тармоқ корхоналари орасида тижоратлаштириш чорасини кўриш.


Доимий

17.

Институт илмий лабораториялари фаолияти самарадорлигини ошириш ва илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларни жалб этиш.


1. Институт лабораторияларида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларини жалб этиш.


-

2023/2024

ўқув йили

давомида


Институт "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси


2. Ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган лабораторияларга профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчиларни жалб этиш.


2024-2026

йилларда


18.

Институтда профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш.


1. Хорижий стажировка ва малака оширишга юбориладиган камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни саралаб олиш.


2. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилотларда стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


19.

Институтнинг таълим соҳаларига мос тегишли етакчи хорижий илмий ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


1. Хорижий илмий ва олий таълим ташкилотларининг етакчи олимлари билан ҳамкорликда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


2. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқув, услубий ва илмий адабиётларни тайёрлаш.


3. Хорижий ҳамкор ташкилотлар билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


20.

Институтнинг ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш.


1. Ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш учун ҳамкор ташкилот билан алоқаларни ўрнатиш.


Грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2023/2024

ўқув йили

давомида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Институт


2. Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислигини халқаро тан олинган ташкилотларнинг ташқи аккредитациясидан ўтказиш.


2026/2027

ўқув йилига

қадар


21.

Институтда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.


1. Институтнинг тарғибот-маслаҳат гуруҳларини ташкил этиш.


2. Институт веб-сайтини замон талаблари асосида ишлаб чиқиш ва унда маълумотларни хорижий тилларда ҳам жойлаштириб бориш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар


2023 йил

июнь


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3. Хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш салмоғини ошириш.


2024-2026

йиллар


4. Институтнинг ҳамкорлик алоқалари доирасида хорижий олий таълим ташкилотлари талабалари иштирокида халқаро анжуманлар ўтказиш.


Доимий


        

III. ИНСТИТУТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

          

22.

Институт учун янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.


1. Институт таълим жараёнини ташкил этиш учун бино ва иншоотларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.


Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Наманган вилояти вилоят бюджети маблағлари


2022 йил

октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Институт


2. Ишчи гуруҳ томонидан Институтга истиқболдаги қабул режаларини ҳисобга олган ҳолда янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.


3. Дастурда объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини белгилаш.


2023 йил

январь


4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига таклиф тақдим этиб бориш.


2023-2026

йиллар


23.

Институтнинг моддий-техника базасини модернизация қил

иш.

1. Институтнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


2023 йил

март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Институт


2. Хатлов натижаларига кўра молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда Институтнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

май


24.

Институтни замонавий ўқув-илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.


1. Наманган муҳандислик-технология институтининг тўқимачилик ўқув лабораторияси жиҳозларини Институт балансига ўтказиш.


Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Наманган вилояти вилоят бюджети маблағлари, грантлар

2023 йил

август


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги


2. Ўқув-амалиёт машғулотларини олиб бориш ва тадқиқотлар ўтказиш учун Институтга қўшимча янги лаборатория жиҳозларини харид қилиш.


2023-2026

йиллар


25.

Институтнинг ахборот-телекоммуникация инфратузилмасини замон талаблари асосида жиҳозлаш.


1. Мавжуд локал ва оптик толали тармоқларни хатловдан ўтказиб, янгилаш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.


Давлат бюджетидан мазкур мақсад учун ажратилган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2023 йил

март


Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Хатлов натижаларидан келиб чиқиб ҳамда техник топшириқ асосида тармоқ жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш.


2023 йил

май


3. Ўқув жараёнида фойдаланиш учун зарур дастурий таъминот маҳсулотларини харид қилиш.


2023 йил

августь


26.

Институт учун талабалар турар жойини ташкил этиш ва жиҳозлаш.


1. Институт талабалар турар жойини давлат хусусий шериклик лойиҳаси асосида ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарорига тегишли қўшимча киритиш.


-

2022 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Институт


2. Лойиҳага тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда талабалар турар жойини барпо этиш.


2023-2024

йиллар


           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 5 октябрдаги

ПҚ-386-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наманган тўқимачилик саноати институтини

2026 йилга қадар ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

Т/р

        

Устувор вазифа

           

Мақсадли кўрсаткич

        

Йиллар кесимида

       

Ўсиш кўрсаткичи,

(2023 йилга

нисбатан)

     

2023 йил

   

2024 йил

    

2025 йил

       

2026 йил

      

1.

Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга профессор-ўқитувчилар ва талабалар улушини ошириш


Асосий штатдаги мутахассислик фанлари профессор-ўқитувчилари сонига нисбатан, фоизда


15

25

35

45

3 баробар

2.

Жами талабалар сонига нисбатан, фоизда


17

31

45

51

3 баробар

3.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш


Илмий салоҳият, фоизда


53

59

65

71

1,3 баробар

4.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони


15

22

28

37

2,5 баробар

5.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони


3

5

7

9

3 баробар

6.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони


11

21

29

34

3 баробар

7.

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони


3

5

7

9

3 баробар

8.

Мустақил изланувчилар сони


5

7

9

11

2 баробар

9.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш


Дарсликлар сони


5

8

12

15

3 баробар

10.

Ўқув қўлланмалар сони


9

14

20

27

3 баробар

11.

Монографиялар сони


12

19

27

36

3 баробар

12.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони


10

30

55

90

9 баробар

13.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони


70

90

120

140

2 баробар

14.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони


0,5

1,0

1,5

2,0

4 баробар

15.

Илмий-тадқиқот фаолияти ва илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш асосида олинган маблағлар (млрд сўм ҳисобида)


Хорижий грантлар ва хўжалик шартномалари асосида хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар


0,1

0,3

0,8

1,0

10 баробар

16.

Давлат грантлари асосида ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган маблағлар


0,1

0,2

0,3

0,5

5 баробар

17.

Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш


Институт профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориш


10

15

24

30

3 баробар

18.

Институтга хорижий профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш


3

6

8

12

4 баробар

           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 5 октябрдаги

ПҚ-386-сон қарорига

3-ИЛОВА



Наманган тўқимачилик

саноати институтида ташкил этиладиган

бакалавриат таълим йўналишлари ва

магистратура мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

       

Таълим йўналиши/магистратура мутахассислиги

        

        

I. БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ

         

1.

Тўқимачилик муҳандислиги


2.

Тўқимачилик машиналари муҳандислиги


3.

Саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва муҳандислик иши


4.

Тўқимачилик кимёси, бўяш ва пардозлаш муҳандислиги


5.

Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси


6.

Тўқимачилик ва енгил саноат дизайни


         

II. МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ

         

1.

Тўқимачилик муҳандислиги


2.

Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)


3.

Тўқимачилик машиналари муҳандислиги


4.

Саноат маҳсулотларини лойиҳалаш ва муҳандислик иши


5.

Тўқимачилик кимёси, бўяш ва пардозлаш муҳандислиги


6.

Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси


7.

Тўқимачилик ва енгил саноат дизайни


8.

Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги


          

Изоҳ. Мазкур бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатига кадр буюртмачиларининг ва (ёки) ҳамкор хорижий олий таълим муассасаси таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь

































































Время: 0.2163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск