ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2022 й. 557-сон "Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2022 й.

N 557




УЗУМ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ВА ВИНО

МАҲСУЛОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР

РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорининг ижросини самарали ташкил этиш, республикада узум плантацияларини кўпайтириш, жаҳонда эътироф этилган тармоқ андозаларига мувофиқ ташкил этиш ва уларда ҳосилдор узум навларини етиштиришни йўлга қўйишни, аҳолининг сифатли табиий вино маҳсулотига бўлган эҳтиёжи қондирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига мувофиқ:

2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта узумчилик йўналишида "Энг яхши узум нави", "Энг яхши маҳаллий узум нави" ва "Энг яхши вино маҳсулоти" номинациялари бўйича ўтказиладиган республика кўрик-танлови таъсис этилганлиги;

кўрик-танлов ғолибларини пул мукофоти ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кўрик-танловни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш;

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан кўрик-танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита фаолиятини ташкил этиш;

кўрик-танловни "Энг яхши узум нави", "Энг яхши маҳаллий узум нави", "Энг яхши вино маҳсулоти" номинациялари асосида узум етиштирувчи ва вино маҳсулоти ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ўртасида ўтказиш;

кўрик-танлов иштирокчиларини баҳолаш, ғолиб ва совриндорларни мукофотлаш тартиби;

кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари учун мукофотлар, дипломларни Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш тартиби.


3. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:

а) бир ой муддатда Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) ушбу чора-тадбирлар дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилишини назарда тутсин:

кўрик-танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, кўрик-танлов иштирокчилари маҳоратини баҳолаш, ғолибларни аниқлаш мақсадида соҳа олимлари, тажрибали мутахассисларидан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъатини шакллантириш ва тасдиқлаш;

ғолибларни кўрик-танлов ташкилотчиларининг ўз маблағлари ҳисобидан пул мукофоти ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлаш тадбирлари, уларни ўтказишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочиларини белгилаш.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь











































Время: 0.0213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск