ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 556-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

556-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-

қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибида ташкил этилган Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини белгилайди.


2. Жамғарма Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) таркибида республикадаги мавжуд хом ашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус ғазна ҳисобварақларида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2022 йилда 250 млрд сўмгача миқдорда ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси (ТИФ ТН коди 5106, 5202-5207, 5307-5308) ва трикотаж матони (ТИФ ТН коди 60, бўялган трикотаж матодан ташқари) олиб чиқишда, 2022 йил 1 февралдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан 0,2 АҚШ доллари миқдоридаги йиғимнинг ип-калава бўйича 95 фоизи ва трикотаж мато бўйича 100 фоизи;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар;

Жамғармада бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи, трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратадиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш;

б) пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш.


6. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мақсадларга маблағлар ҳақиқатда келиб тушган маблағлар миқдори асосида ажратилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


7. Агентликнинг Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.


8. Ижро этувчи орган:

пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи, трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратадиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;

пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоиз қисми ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидиялашни Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисобот балансларини белгиланган тартибда шакллантиради;

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларини ижро этиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди;

Жамғарма молия ҳисоботининг ишончлилигини таъминлайди.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик Агентликка юкланади.


10. Агентлик Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисоботларни ҳар ой якуни бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиб боради.


11. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши белгиланган тартибда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва чет эл валютасида жамғариб бориладиган ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь



































Время: 0.0320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск