ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 557-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

557-сон қарорига

ИЛОВА



Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб

чиқарувчилар республика кўрик-танловини

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини (кейинги ўринларда - кўрик-танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Кўрик-танлов ҳар икки йилда бир марта cентябрь ойида мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.


3. Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан тасдиқланади.

Ташкилий қўмита таркибига Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда - масъул вазирлик ва идоралар) вакиллари киритилади.


4. Ташкилий қўмита кўрик-танловни ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

Ташкилий қўмитанинг ишчи органи функцияларини бажариш Агентлик зиммасига юклатилади.


5. Ташкилий қўмита кўрик-танлов ўтказилишидан камида беш ой олдин кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қўмита мажлисини ўтказади. Бунда Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:

кўрик-танловни ўтказиш доирасида масъул шахсларни белгилаш;

кўрик-танловни ўтказиш жойи ва санасини белгилаш;

кўрик-танловни ташкил этиш ва унинг ўтказилиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини белгилаш;

ҳакамлар ҳайъати, шу жумладан вино маҳсулоти бўйича дегустаторлар таркибини шакллантириш;

кўрик-танловнинг дастурини ва ғолибларни тақдирлаш миқдорини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор қабул қилиш.


6. Агентлик масъул вазирлик ва идоралар вакилларини жалб этган ҳолда:

Ташкилий қўмитанинг кейинги йиғилишларини ташкил этади, йиғилиш баённомаларини расмийлаштиради, тарқатади ва йиғилиш қарорлари ижросини назорат қилади;

кўрик-танловлар ҳужжатлари йиғмажилдларини юритиш ва сақлашни таъминлайди;

кўрик-танлов санаси ва уни ўтказиш тартиби ҳақидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа қулай шаклда тарқатади;

кўрик-танловда иштирок этиш истагини билдирган узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилардан Ташкилий қўмита веб-сайти орқали келиб тушган аризаларини ўрганиб чиқади ва уларни номзодлар рўйхатига киритади;

кўрик-танлов ўтказиладиган жой (ҳудуд)да ҳар битта номинация бўйича кўрик-танловга тақдим этилган маҳсулотлар жойлаштирилишини ташкил этади;

ҳар бир номинация бўйича ғолибларга берилиши лозим бўлган мукофотларни тайёрлайди ва жамлайди.



2-БОБ. ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТЛАРИ


7. Ташкилий қўмитанинг йиғилиши қарори асосида ҳар битта номинация бўйича аъзолари беш нафардан иборат ҳакамлар ҳайъати шакллантирилади.


8. Ҳакамлар ҳайъати фаолиятида холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар битта номинация бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолигига номинация турига мувофиқ равишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Агентлик, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтидан биттадан номзод киритилади.

9. Ҳар битта номинация бўйича ҳакамлар ҳайъати раиси тегишли ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан сайланади. Сайлов натижалари акс эттирилган баённома Ташкилий қўмитага тақдим этилади.



3-БОБ. КЎРИК-ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ


10. Кўрик-танловда узум етиштирувчи ва вино маҳсулоти ишлаб чиқарувчи юридик шахслар иштирок этадилар.


11. Кўрик-танловни ўтказиш жойи, муддати ва шартлари кўрик-танлов ўтказилишидан икки ой олдин оммавий ахборот воситалари, Агентликнинг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.


12. Кўрик-танлов эълон қилинганидан сўнг ўн кун ичида унда иштирок этиш истагини билдирган номзод мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ тайёрланган аризасини Агентликнинг расмий веб-сайтига электрон шаклда тақдим этади. Номзод унинг аризаси қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилинади.


13. Номзод фақат битта номинацияда иштирок этиши мумкин.


14. Иштирокчи томонидан кўрик-танловга ўзи етиштирмаган узум, ўзи тайёрламаган вино маҳсулотини тақдим этилганлиги ҳолати аниқланганда бундай иштирокчи ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан кўрик-танловдан четлаштирилади.


15. Кўрик-танловдан четлатилган номзод Ташкилий қўмитага ёки белгиланган тартибда судга шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


16. Номзод ўз ташаббуси билан кўрик-танловда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Номзод ушбу ҳуқуқдан фойдаланган тақдирда, у Ташкилий қўмитага бу тўғрида кўрик-танлов бошланишидан камида ўн кун олдин хабар бериши шарт.


17. Кўрик-танлов иштирокчиси танланган номинация бўйича ўз маҳсулотлари билан биргаликда:

ҳар бир маҳсулотни етиштириш (тайёрлаш) усулларини, тарихини акс эттирувчи ёзма маълумотларни намойиш этади;

маҳсулот мазасини тотиб кўриш (дегустация) учун тақдим этади.


18. Кўрик-танлов иштирокчиси кўрик-танлов даврида маҳсулот етказиб бериш, узум кўчатларини парваришлаш каби хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузиши мумкин.



4-БОБ. КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ НОМИНАЦИЯЛАРИ

ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


19. Кўрик-танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

"Энг яхши узум нави";

"Энг яхши маҳаллий узум нави";

"Энг яхши вино маҳсулоти".


20. Ҳар бир номинацияда кўрик-танловнинг асосий йўналишлари бўйича 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.



1-§. "Энг яхши узум нави" номинацияси


21. "Энг яхши узум нави" номинациясида узум навлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

навнинг жозибадорлиги;

меваси таркибидаги шакар, кислота миқдори;

таъми;

етилиш муддатлари ва ҳосилдорлиги;

сақлаш муддатлари ва транспортабеллиги;

касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги;

иссиқ ва совуққа бардошлилиги;

навнинг ўзига хослиги ва янгилиги;

етиштирилаётган плантациядаги ҳосилдорлиги;

олинаётган ҳосилдан фойдаланиш кўрсаткичлари;

махсус техникалардан фойдаланиш коэффицентлари.

Бунда ҳар битта мезон бўйича 1 - 5 баллгача бўлган баҳо қўйилади.



2-§. "Энг яхши маҳаллий узум нави" номинацияси


22. "Энг яхши маҳаллий узум нави" номинациясида узум навлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

республика ҳудудида қадимдан етиштириб келинган маҳаллий узум нави (автохтон) бўлиши;

меваси таркибидаги шакар, кислота миқдори;

таъми;

етилиш муддатлари ва ҳосилдорлиги;

сақлаш муддатлари ва транспортабеллиги;

касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги;

иссиқ ва совуққа бардошлилиги;

етиштирилаётган плантациядаги ҳосилдорлиги;

олинаётган ҳосилдан фойдаланиш кўрсаткичлари;

махсус техникалардан фойдаланиш коэффицентлари.

Бунда ҳар битта мезон бўйича 1 - 5 баллгача бўлган баҳо қўйилади.



3-§. "Энг яхши вино маҳсулоти" номинацияси


23. "Энг яхши вино маҳсулоти" номинацияси дегустация қилиш тартибида амалга оширилади.


24. Дегустация тартиби, дегустаторларга қўйиладиган талаблар, дегустация учун хона ва ускуналар, иш ўринларига бўлган талаблар, дегустация учун маҳсулот намуналари олиш, органолептик баҳолаш натижаларини қайта ишлаш учун намуналар тақдим этиш тартиби техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.


25. Дегустацияда "Энг яхши вино маҳсулоти" номинациясида вино маҳсулоти қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

а) ташқи кўриниши:

шаффофлиги - 1 дан 5 баллгача;

ранги - 2 дан 10 баллгача;

б) хушбўйлиги:

тозалиги - 2 дан 6 баллгача;

интенсивлиги - 2 дан 8 баллгача;

сифати - 8 дан 16 баллгача;

в) таъми:

тозалиги - 2 дан 6 баллгача;

интенсивлиги - 2 дан 8 баллгача;

истеъмолдан кейинги таъми - 4 дан 8 баллгача;

сифати - 10 дан 22 баллгача;

г) уйғунлиги (умумий таассурот) - 7 дан 11 баллгача.

Мазкур номинацияда умумий мезонлар кесимида 1 дан 100 баллгача бўлган баҳо қўйилади.


26. Ҳакамлар ҳайъати баҳолашни амалга ошириб бўлганларидан сўнг натижалар алоҳида конвертларга солинган ҳолда Ташкилий қўмитага тақдим этилади.



5-БОБ. МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ


27. Кўрик-танлов ғолиблари ташкилий қўмита томонидан 1, 2, 3 - даражали дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.


28. "Энг яхши узум нави", "Энг яхши маҳаллий узум нави" ва "Энг яхши вино маҳсулоти" номинациялари бўйича пул мукофотлари қуйидагича тақсимланади:

биринчи ўрин соҳиблари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

иккинчи ўрин соҳиблари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 баравари миқдорида;

учинчи ўрин соҳиблари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида.


29. Кўрик-танловнинг 1, 2, 3 - ўринлар совриндорларига тақдим этиладиган дипломларнинг намунаси Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



6-БОБ. КЎРИК-ТАНЛОВНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


30. Кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, кўрик-танлов ғолиблари ҳамда совриндорлари учун мукофотлар, дипломлар Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.


31. Кўрик-танловни молиялаштириш учун Агентлик ҳамда масъул вазирлик ва идоралар Ташкилий қўмитанинг йиғилиши қарорида белгиланган харажатлар суммасини ушбу йиғилиш қарори қабул қилинганидан сўнг ўн иш кунида Агентликнинг Ғазначиликдаги махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда, Ташкилий қўмитанинг йиғилиш қарорида белгиланган кўрик-танлов харажатлари сметасининг суммаси масъул вазирлик ва идоралар ўртасида тенг улушларда тақсимланади.


32. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари кўрик-танловда иштирок этган даврда уларнинг асосий иш жойи бўйича ўрни (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.


33. Кўрик-танловни қўшимча равишда юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ҳомийлик хайриялари сифатида молиялаштириши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб

чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ташкилий қўмита


Кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ташкилий йиғилиш ўтказади.


Кўрик-танловни ўтказиш санасидан камида 5 ой олдин









2-босқич

Агентлик ҳамда масъул вазирлик ва идоралар


Кўрик-танловни молиялаштириш учун ташкилий қўмитанинг йиғилиши қарорида белгиланган харажатлар суммасини Агентликнинг Ғазначиликдаги махсус ҳисобварағига ўтказади.


Қарор қабул қилинганидан сўнг ўн иш кунида









3-босқич

Агентлик


Кўрик-танловни ўтказиш жойи, муддати-санаси ва шартларини Агентликнинг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.


Кўрик-танлов ўтказилишидан 2 ой олдин









4-босқич

Номзод


Аризани Агентликнинг расмий веб-сайтига ёзма ёки электрон шаклда, ариза қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади.


Кўрик-танлов эълон қилинганидан сўнг ўн кунлик муддат ичида









5-босқич

Ташкилий қўмита


Кўрик-танловни ўтказади.


Ҳар икки йилда бир марта, сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида









6-босқич

Ташкилий қўмита


Кўрик-танлов ғолибларини 1, 2, 3 - даражали дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирлайди.


Кўрик-танлов якунида



             





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлигига



Ариза

(намуна шакли)

Мен,



(фамилияси, исми, отасининг исми)


вилояти


туманида жойлашган

          

(юридик шахснинг номи)

раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқдаман.

Юридик шахс ҳақида маълумотлар:


СТИР: ___________________________

Хизмат кўрсатувчи банк муассасаси: _______________________________;

_________________________________________________________________;

Банк ҳисобварағи: ________________________________________________;

Шахсий веб-сайт (электрон почта) номи (мавжуд бўлса) __________________.

Мен 20_________ йилда ўтказилиши режалаштирилган Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловида ___________________________ ___________________________ номинациясида юридик шахс номидан иштирок этиш истагини билдираман.


Кўрик-танловга ўзимга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қуйидаги маҳсулотлар намуналарини тақдим этаман:

       

(иштирок этаётган номинация бўйича баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб, кўрик-танловга тақдим эта оладиган маҳсулотлари)

Менга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш суд томонидан тақиқланмаган.

Давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш вазифасига кирувчи давлат органларида фаолият юритмайман.

Бошқарувимдаги юридик шахсга нисбатан санация қўлланилмаган, банкротлик тартиб-таомиллари жорий қилинмаган.

Мен Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан тўлиқ танишиб чиқдим.

Юқорида баён этилганларни эътиборга олиб, мени кўрик-танлов иштирокчиси сифатида рўйхатга олишингизни сўрайман.




раҳбари






(имзо)


(Ф.И.О.)

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь












































Время: 0.0419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск