ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 556-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

556-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама

ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид

қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини

субсидиялаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидиялаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


лойиҳалар - бўялган мато ва/ёки аралаш газлама ва/ёки бўялган газлама ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар;


субсидия - бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;


субсидия олувчилар - бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширадиган ташкилотлар;


ускуналар - бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, аввал ишлатилмаган, ишлаб чиқариш муддати "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган кунгача уч йилдан ошмаган ускуналар.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Бунда:

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;

ускуналар қийматига етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажатлари киритилмаслиги;

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;

лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;

лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим.



3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш бўйича субсидия олувчиларнинг аризалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.


5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид қилинган ускуналар, уларнинг етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажати киритилмаган ҳолдаги қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари нусхалари;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (харид шартномалари, ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари, божхона декларацияси);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.


6. Субсидия олувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилиши мумкин.

Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи унинг розилиги асосида электрон шаклда хабардор қилиниши мумкин.


8. Субсидия олиш учун ариза Агентликка субсидия олувчи томонидан бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


9. Субсидия олиш учун ариза Агентликка субсидия олувчи томонидан почта ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатлар тегишли жавоб хати билан қайтарилади.


10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Агентлик томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига 1 иш куни мобайнида юборилади ва улар томонидан 7 иш куни давомида субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низом талабларига мос келиши бўйича тегишли хулоса тақдим қилинади.


11. Агентлик томонидан 1 иш куни мобайнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилинади.


12. Агентлик томонидан 1 иш куни мобайнида субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади.



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШНИ

РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ


13. Қуйидагилар субсидия олувчиларга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

субсидия олувчилар ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.


14. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра субсидия олувчиларга субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


15. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни (хулосани) олгандан сўнг рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.


16. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


17. Субсидия харажатлари Жамғармага Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган ҳамда пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳисобидан Жамғармага келиб тушадиган маблағлардан қопланади.


18. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тўлиқ бир марта беғараз ажратади.


19. Молия вазирлиги пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизини Агентликка ажратади.


20. Агентлик субсидияни Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


21. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналар харажатлари учун субсидия миллий валютада ажратилади. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналарнинг миллий валютадаги қиймати ускуналарнинг божхонада "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курси бўйича ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

Субсидия олувчи тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


23. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Агентликнинг Жамғарма маблағларидан субсидия ажратиш фаолиятини мониторинг қилади.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама

маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари

доирасида харид қилинган ускуналар

қийматининг бир қисмини субсидиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Субсидия олувчи


Агентликка субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид қилинган ускуналар, уларнинг етказиб бериш ҳамда бошқа қўшимча хизматлар харажати киритилмаган ҳолдаги қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари нусхалари;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (харид шартномалари, ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари, божхона декларацияси);

лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.


Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра












2-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.


5 иш куни мобайнида












3-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Кўриб чиқилган ҳужжатларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига юборади ҳамда улар томонидан субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулоса олади.


7 иш куни мобайнида












4-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.


1 иш куни мобайнида












5-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.


1 иш куни мобайнида












6-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради.


Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар







Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлигига

___________________________ дан

Ариза

__________________________________ (субсидия олувчи номи) (лойиҳа йўналиши: бўялган мато, аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш) лойиҳа(си)лари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли субсидияни ________________________ банкидаги ___________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:


1. Анкета;

2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади).

______________ раҳбари




(Ф.И.О.)

Низомга

3-ИЛОВА

Анкета


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)


3.

СТИР рақами:


4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


5.

Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Ташкилот ташкил топган йил:


9.

Ташкилотда ишловчилар сони:


10.

Ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати - маҳсулот турлари бўйича: (миқдори):

1.

2.

...


11.

Амалга оширилган лойиҳа йўналиши (бўялган мато, аралаш ёки бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш)


12.

Лойиҳа амалга оширилган сана


13.

Асбоб-ускуналар қиймати


14.

Асбоб-ускуналар хариди бўйича шартнома ва тўлов ҳужжатлари (санаси ва рақами)


15.

Асбоб-ускуналар номи, уни ишлаб чиқарган давлат


16.

Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилган сана


17.

Асбоб-ускуналар импорт қилинган сана


18.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси (санаси ва рақами)


______________ раҳбари




(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь

































Время: 0.0448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск