ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2022 й. 550-сон "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2022 й.

N 550




САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ

ЭКСПЕРТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси уч ой муддатда айни пайтда саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатаётган экспертларга ушбу қарорга мувофиқ янги шаклдаги эксперт гувоҳномалари расмийлаштирилишини таъминласин. Бунда эксперт ташкилотларида асосий иш жойи сифатида ишлаётган экспертларга биринчи тоифа, қолганларга иккинчи тоифа эксперт гувоҳномаси берилсин.


4. Адлия вазирлиги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича унинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


5. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги икки ой муддатда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК-2020) Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт касби белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Б.Ф. Исламов ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

550-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги 271-сон қарорида:


а) 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади";


б) 2-илованинг 11-банди ўн тўртинчи хатбошидаги "ва аттестациядан ўтказишнинг умумий қоидаларини" сўзлари "дастурларини" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Мажбурий декларацияланиши керак бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш юзасидан аккредитацияга эга бўлган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 23-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда етакчи эксперт сифатида аттестация соҳаси экспертиза объектига мос келадиган биринчи тоифали эксперт тайинланади (агар мавжуд бўлса)";


б) рус тилида қабул қилинган 8-илова қуйидаги мазмундаги 5-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

5.

Заключение экспертизы промышленной безопасности по идентификации опасных производственных объектов

Бессрочно

1. Изменение сведений, отраженных в заключении экспертизы промышленной безопасности.

2. В случае обращения за лицензией на осуществление деятельности, связанной с эксплуатацией опасного производственного объекта.

3. В случае изменения требований законодательства по идентификации опасных производственных объектов.


".

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь































































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск