ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2022 й. 559-сон "Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2022 й.

N 559



ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИДА МАСОФАВИЙ

ТАЪЛИМ ШАКЛИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан соҳада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида талабанинг турар жойидан қатъи назар, унга таълим дастурларини ўзлаштириш учун имконият тақдим этиш;

масофавий таълим шакли жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгилаш;

масофавий таълим бўйича қабул параметрларини давлат олий таълим муассасаларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора), молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида тегишли олий таълим муассасасининг Кузатув кенгаши, нодавлат олий таълим ташкилотларида нодавлат олий таълим ташкилоти муассиси томонидан белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда таълим жараёнини тўлов-контракт асосида амалга ошириш;

масофавий таълимни махсус платформа ёрдамида ёки мавжуд платформалардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

масофавий таълимда бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини 1:50 нисбатда белгилаш;

масофавий таълим бўйича ўқув жараёнини давлат таълим стандарти, касбий стандартлар ва малака талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ҳамда ўқув дастурлари асосида амалга ошириш;

масофавий таълимга талабаларни қабул қилиш ва ўқув жараёнини ташкил қилиш тартибини белгилаш, шунингдек, масофавий таълим сифати мониторингини ташкил этиш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) масофавий таълим шакли асосида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги Ф-60-сон фармойишига 1в-иловада кўрсатилган давлат олий таълим муассасаларига, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қолган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига рухсат берилади, фаолияти мазкур қарор қабул қилингунга қадар қонунчилик ҳужжатлари асосида ташкил этилган олий таълим ташкилотлари бундан мустасно;

б) масофавий таълим шакли бўйича кадрлар тайёрлаш кундузги таълим шаклида тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим ташкилотларида йўлга қўйилади, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бундан мустасно;

в) масофавий таълим шакли асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналишига қабул параметрлари 300 нафар талабадан, бир магистратура мутахассислигига 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бунда:

мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига нисбатан татбиқ этилмайди;

талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди;

г) масофавий таълим шакли жорий этилган давлат олий таълим муассасаларига Масофавий таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Бунда:

Марказнинг штат бирлиги молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида Кузатув кенгашлари томонидан, бошқа олий таълим муассасаларида бўйсинуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланади;

Марказ олий таълим муассасаларининг юридик шахс бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва улар фаолиятини молиялаштириш олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Масофавий таълим шаклини жорий этган олий таълим ташкилотлари, зарур ҳолларда, талабаларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида улар истиқомат қилувчи ҳудудларда фаолият юритувчи олий таълим ташкилотлари, ахборот-ресурс марказлари, ўқув марказлари билан ўзаро келишган ҳолда уларнинг ахборот-коммуникация инфратузилмасидан талабалар фойдаланиши учун шароит яратиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда масофавий таълим шакли жорий этилган олий таълим муассасаларини таълим жараёнини ташкил этиш имкониятини берадиган юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан белгиланган тартибда таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 октябрь




















































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск