ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2022 й. 552-сон "Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.09.2022 й.
N 552
АХБОРОТ-КУТУБХОНА
МУАССАСАЛАРИДА АХБОРОТ-КУТУБХОНА
РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, ФОНДЛАРНИ
САҚЛАШ ВА ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ СОҲАСИДАГИ
АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори билан тасдиқланган 2019 - 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси 4-боби 1-бандига мувофиқ ахборот-кутубхона муассасаларини жамлаш механизмларини яратиш, ахборот-кутубхона фондлари сақланишини таъминлаш бўйича:
ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона фондларини консервациялаш, фондлар ҳолати ва уларнинг сақланиш шароитлари мониторинги тизимини яратиш, сақлашнинг меъёрий тартибларини таъминлаш;
ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-кутубхона фондлари хавфсизлигини таъминлаш, ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-кутубхона фондлари хавфсизлиги технологиясини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва услубий база ишлаб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қўйиладиган талабларни белгилаш (ҳисобга олиш ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги; ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш; қабул қилиш ва ҳисобга олиш шаклларининг мослиги ва уларнинг ишончлилиги);
ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизимини белгилаш (ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш; ахборот-кутубхона фонди бўйича давлат статистика ҳисоботини топшириш; айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисобга олиниши);
ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ва якка тартибда ҳисобга олиш, ахборот-кутубхона фондини ахборот-кутубхона муассасаси томонидан тузиладиган комиссия томонидан текшириш тартиби;
б) Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини белгиланган доимий, узоқ муддатли, вақтинчалик сақлаш талабларига мувофиқ сақлаш тартиби;
ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талабларни белгилаш;
ахборот-кутубхона фондларини ташкил этиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш, улардан тўғри фойдаланиш қоидаларини белгилаш (ахборот-кутубхона ресурсларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш каталоглари ва картотекаларга ажратиш, фондлардан фойдаланишда улардан нусхалар олиш, уларни шикастланишдан сақлаш тартиби ва б.);
в) Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасаларининг фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ахборот-кутубхона муассасаси директорининг ёки ушбу ахборот-кутубхона муассасаси таркибий бўлинмаси ҳисобланадиган муассаса раҳбарининг буйруғига мувофиқ, ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ушбу комиссиянинг асосий вазифалари;
ахборот-кутубхона фондидан бир йилда камида бир марта ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш тартиби;
ахборот-кутубхона фондидан чиқариш тақиқланган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати;
ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона фондидан чиқаришда ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги масалалари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 30 сентябрь