ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Шахсга доир маълумотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 й. 570-сон "Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2022 й.

N 570



ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА

ИШЛОВ БЕРИШ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

шахсга доир маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

шахсга доир маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларнинг хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан келиб чиқиб, уларнинг ҳимоя қилинганлик даражаларини белгилаш;

шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини таъминлаш бўйича талаблар;

б) Биометрик ва генетик маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисмларга ҳамда бундай маълумотларни шахсга доир маълумотлар базаларидан ташқарида сақлаш технологияларига оид талаблар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

биометрик ва генетик маълумотларни моддий жисмларда сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби;

биометрик ва генетик маълумотларни шахсга доир маълумотлар базаларидан ташқарида сақлаш технологияларига қўйиладиган талаблар.


2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда белгиланган талабларга амал қилишда келиб чиқадиган харажатлар шахсга доир маълумотларга ишлов берувчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази икки ой муддатда:

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, улар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ва судга тақдим этиш ваколатига эга бўлган давлат органини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори У.Ш. Ташходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск