ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Шахсга доир маълумотлар /

Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.10.2022 й. 570-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 октябрдаги

570-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг

ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида" Қонунига мувофиқ шахсга доир маълумотлар базаси (кейинги ўринларда - маълумотлар базаси) мулкдор ва (ёки) операторлари томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларнинг хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан келиб чиқиб, уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилайди.


2. Мулкдор ва (ёки) операторлар шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий ва техник чора-тадбирларини амалга оширади.


3. Шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мулкдор ва (ёки) операторлар ёхуд улар масъул этиб белгилаган шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Маълумотлар базаларида ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 25, 26, 29-моддаларига мувофиқ махсус, биометрик, генетик ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлардан ташкил топади.


5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


амалий дастурий таъминот - аниқ предмет соҳаси бўйича муайян масалалар синфини ечишга мўлжалланган дастурлар мажмуасидир (Access, Oracle ва ҳоказо);


биометрик маълумотлар - субъектнинг анатомик ва физиологик ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи шахсга доир маълумотлар;


генетик маълумотлар - субъектнинг наслдан-наслга ўтган ёки орттирилган хусусиятларига тааллуқли бўлган, субъектнинг биологик қиёфасини таҳлил қилиш ёки муқобил ахборот олиш имконини берадиган бошқа элементни таҳлил қилиш натижаси бўлган шахсга доир маълумотлар;


маълумотлар базаси - таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;


маълумотлар базасининг мулкдори (мулкдор) - шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


маълумотлар базасининг оператори (оператор) - шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


махсус маълумотлар - ирқий ёки ижтимоий келиб чиқишга оид маълумотлар, сиёсий, диний ёки дунёқарашга оид эътиқодлар, сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларига аъзолик тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек жисмоний ёки руҳий (психик) саломатликка тааллуқли маълумотлар, шахсий ҳаёт ва судланганлик тўғрисидаги маълумотлар шахсга доир махсус маълумотлардир;


тизимли дастурий таъминот - компьютернинг ва компьютер тармоқларининг ишини таъминловчи дастурлар мажмуаси (операцион тизимлар, драйверлар, утилиталар, архиваторлар ва бошқалар);


ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар - субъектнинг розилиги билан эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган маълумотлар.


6. Мулкдор ва (ёки) операторлар ходимларининг маълумотлар базасида фақатгина ушбу ходимларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилади.

Мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган субъектларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш алоҳида маълумотлар базасида амалга оширилади.



2-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА

ИШЛОВ БЕРИШДА УШБУ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИГА БЎЛГАН ТАҲДИДЛАР


7. Шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигига таҳдидлар деганда, маълумотлар базасига рухсатсиз, шу жумладан тасодифий кириш натижасида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилиш, нусхалаш, шунингдек, бошқа ноқонуний ҳаракатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ва омиллар йиғиндиси тушунилади.

Шахсга доир маълумотлар базасининг тизимли дастурий таъминотида декларация қилинмаган (эълон қилинмаган) имкониятлар мавжудлиги билан боғлиқ таҳдидлар 1-турдаги таҳдидлар ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар базасининг амалий дастурий таъминотида декларация қилинмаган (эълон қилинмаган) имкониятлар мавжудлиги билан боғлиқ таҳдидлар 2-турдаги таҳдидлар ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар базасининг тизимли ҳамда амалий дастурий таъминотида декларация қилинмаган (эълон қилинмаган) имкониятлар мавжудлиги билан боғлиқ бўлмаган таҳдидлар 3-турдаги таҳдидлар ҳисобланади.


8. Маълумотлар базасига тааллуқли шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигига бўлган таҳдидларнинг тури ушбу ҳужжатга мувофиқ мулкдор ва (ёки) оператор томонидан белгиланади.



3-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА

ИШЛОВ БЕРИШДА УЛАРНИНГ ҲИМОЯ

ҚИЛИНГАНЛИК ДАРАЖАЛАРИ


9. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда ушбу маълумотларни ҳимоя қилишнинг 4 та даражаси мавжуд.


10. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 1-даражаси ўрнатилиши учун қуйидаги шартлардан камида биттаси мавжуд бўлиши лозим:

маълумотлар базалари учун 1-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда маълумотлар базаларида махсус ва (ёки) биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 2-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг махсус маълумотларига ишлов берилганда.


11. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 2-даражаси ўрнатилиши учун қуйидаги шартлардан камида биттаси мавжуд бўлиши лозим:

маълумотлар базалари учун 1-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда маълумотлар базаларида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 2-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор ходимларининг махсус маълумотлари ёки мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан кам бўлган субъектларнинг махсус маълумотларига ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 2-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда маълумотлар базаларида биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 2-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 3-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан ортиқ субъектларнинг махсус маълумотларига ишлов берилганда.


12. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 3-даражаси ўрнатилиши учун қуйидаги шартлардан камида биттаси мавжуд бўлиши лозим:

маълумотлар базалари учун 2-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор ходимларининг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ёхуд мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан кам бўлган субъектларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларига ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 3-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда мулкдор ва (ёки) оператор ходимларининг махсус маълумотларига ёки мулкдор ва (ёки) операторнинг ходимлари бўлмаган 50 000 дан кам бўлган субъектларнинг махсус маълумотларига ишлов берилганда;

маълумотлар базалари учун 3-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда биометрик ва (ёки) генетик маълумотларга ишлов берилганда.


13. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 4-даражаси ўрнатилиши учун қуйидаги шарт мавжуд бўлиши лозим:

маълумотлар базалари учун 3-турдаги таҳдидлар мавжуд бўлганда ҳамда маълумотлар базасида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларга ишлов берилганда.



4-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИНГ

ҲИМОЯ ҚИЛИНГАНЛИК ДАРАЖАЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАЙДИГАН ТАЛАБЛАР


14. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 4-даражасини таъминлаш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак:

маълумотлар базалари жойлашган биноларнинг хавфсизлик режимини ташкил этиш, ушбу биноларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг назоратсиз кириши ёки ушбу биноларда қолишининг олдини олиш;

шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган моддий жисмлар хавфсизлигини таъминлаш;

маълумотлар базаларида ишлов берилаётган шахсга доир маълумотларга кириш, уларнинг хизмат (меҳнат) вазифаларини бажариши учун зарур бўлган шахслар рўйхатини белгилайдиган ҳужжатни мулкдор ва (ёки) оператор раҳбари томонидан тасдиқлаш;

шахсга доир маълумотларни мавжуд таҳдидлардан ҳимоя қилиш, зарурат бўлганда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибидан ўтган ахборот хавфсизлиги воситаларидан фойдаланиш.


15. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 3-даражасини таъминлаш учун:

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган талабларни бажариш;

маълумотлар базасидаги шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул мансабдор шахс (ходим) тайинлаш зарур.


16. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 2-даражасини таъминлаш учун:

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган талабларни бажариш;

маълумотлар базасининг электрон хабарлар журналидаги маълумотлар фақат хизмат (меҳнат) вазифаларини бажариши учун зарур бўлган ходимлар ёки ваколатли шахсларга ушбу журналга кириш ҳуқуқини тақдим этиш лозим.


17. Маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларни ҳимоя қилишнинг 1-даражасини таъминлаш учун:

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган талабларни бажариш;

маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотларга кириш учун мулкдор ва (ёки) оператор ходимининг ваколатлари ўзгаришини электрон хавфсизлик журналида автоматик равишда рўйхатга олиш;

маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма тузиш ёки таркибий бўлинмалардан бирига бундай хавфсизликни таъминлаш вазифаларини юклаш лозим.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь

































Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск