ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббий экспертизалар (ТМЭК, ТХК ва бошқалар) /

Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 30.09.2022 й. 3390-сон билан рўйхатга олинган 31.08.2022 й. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19-сон, Транспорт вазирлигининг 15-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 30 сентябрда 3390-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ва Транспорт вазирлигининг

2022 йил 31 августдаги

19 ва 15-сон қарорига

ИЛОВА



Темир йўл транспорти ходимларининг тиббий

кўригини ташкил этиш ва ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар темир йўл транспорти ходимларининг рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


психологик функциялар - касбий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган психоэмоционал ва психологик руҳий ҳолат (фавқулодда ҳаракатларга тайёрлик, диққатни ўзгартириш тезлиги, толиқиш ҳолатида ишлаш ишончлилиги, стресс ҳолатига бардошлилик);


темир йўл транспорти субъекти (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) - ҳаракатдаги таркиб ва (ёки) инфратузилма объектларининг мулкдори ёки вақтинча эгалик қилувчиси ва фойдаланувчиси;


тиббий кўрик - темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасалари томонидан ўтказиладиган, поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, манёвр ишларини ва темир йўл ташишларини амалга оширувчи темир йўл транспорти ходимларининг (бундан буён матнда ходим деб юритилади) рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўриги;


тиббий кўрик пунктлари - ходимларнинг иш жойига яқин ҳудудда (депода, локомотив бригадаларини алмаштириш пунктида ёки локомотивларни алмаштириш пунктида) жойлашган, тегишли санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ жиҳозланган марказий канализация, сув таъминоти ва санузели, кутиш хонаси, тиббий қабулхона, муолажа хонасига эга бўлган бино;


тиббиёт муассасалари - тиббий кўрикни ўтказишга масъул бўлган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари.


2. Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган ходимлар ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда рейсдан олдинги ва навбатчиликдан олдинги тиббий кўриклардан ўтиши шарт.



2-БОБ. ТИББИЙ КЎРИК ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


3. Қуйидагилар иш берувчининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

ходимда (спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар мавжудлиги бўйича ўтказилган текширув натижаларига кўра) мастлик аломатлари аниқланганда ёки меҳнат лаёқатининг пасайиши, етарли даражада дам олмаганлик аломатлари мавжуд бўлганда ходимни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш;

ходимда мастлик аломатлари аниқланган пайтдан бошлаб икки соатдан кечиктирмасдан, ишонч ҳосил қилиш мақсадида мастлик даражасини аниқлаш бўйича тиббий экспертизадан ўтказиш учун ходимни наркология диспансерига кузатиб бориш;

ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш масаласини ҳал этиш учун тиббий кўрикка келишув асосида психологлар ва нарколог-шифокорларни таклиф қилиш.


4. Қуйидагилар иш берувчининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тиббиёт муассасалари билан келишилган иш жадвалига асосан тиббий кўрик пунктларида ходимларнинг тиббий кўрикларини ташкил этиш;

тиббий кўрик пунктларининг жорий сақланишини, шу жумладан уларни тозалаш ва таъмирлаш, зарур жиҳозлар, ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник восита - алкотестер, оргтехника, телефон, интернет алоқаси билан таъминлаш;

тиббий кўрик пунктларини руҳан ва жисмонан енгиллаштирадиган (бассейн, сауна ва бошқа жисмоний муолажа хоналари) хоналар билан жиҳозлаш (имконият мавжуд бўлса);

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимини тиббий кўрик пунктига ва яна қайта манзилга етказиш;

ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиш учун ўз вақтида етиб келишини таъминлаш;

меҳнат лаёқатининг пасайиши, етарли даражада дам олмаганлик аломатлари мавжуд бўлганда рейсдан (навбатчиликдан) четлатилган ходимни меҳнат лаёқатини тиклаш мақсадида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;

ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш ҳолатлари ҳисоби ва таҳлилини олиб бориш;


5. Қуйидагилар ходимларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади:

тиббий кўрикда мастлик аломатлари аниқланган ҳолларда, мастлик даражасини аниқлаш бўйича тиббий экспертизадан ўтказиш учун наркология диспансерига боришдан бош тортиш;

рейсдан (навбатчиликдан) мастлик аломатлари билан четлатилганлигидан норози бўлса, четлатилган пайтдан бошлаб икки соатдан кечиктирмасдан, тиббий экспертизадан ўтиш учун наркология диспансерига бориш;

рейсда (навбатчиликда) меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича иш берувчига таклифлар киритиш.


6. Қуйидагилар ходимларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

тиббий кўрикдан ўтиш учун белгиланган вақтда етиб келиш;

тиббий кўрикни ўтказиш учун маршрут варағи ёки наряд ва хизмат гувоҳномасини тақдим этиш;

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимига саломатлиги ҳолати, дам олиш ва уйқу вақти, дори воситалари қабул қилиши тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиш;

даволовчи шифокор тавсияларини бажариш.


7. Қуйидагилар тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:

тиббий кўрик ҳамда муолажаларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида тиббий кўрик пунктларини жиҳозлаш юзасидан иш берувчига таклифлар киритиш;

бошқа тиббиёт муассасаларидан лаборатория материалларининг намуналари, клиник таҳлиллар ҳамда бошқа зарур маълумотларни келишув асосида олиш.


8. Қуйидагилар тиббиёт муассасаларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тиббий кўрикларни тўлиқ ва сифатли ўтказиш;

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт муассасаси ходимининг тиббий кўрик пунктларидаги фаолияти юзасидан услубий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш;

тиббий кўрик пунктлари иш жадвалини иш берувчи билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.



3-БОБ. ТИББИЙ КЎРИКНИ ЎТКАЗУВЧИ ТИББИЁТ

ХОДИМЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


9. Тиббий кўрик жараёнида шифокор-терапевт қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ходимларнинг саломатлиги ҳолатини динамик кузатиш масалалари бўйича тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходими билан доимий ҳамкорлик қилиш, шу жумладан ҳар бир ходимнинг асосий функционал кўрсаткичлари параметрларини ва кўрик бўйича индивидуал тавсияларни белгилаш (индивидуал тавсиялар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрик индивидуал картасида (бундан буён матнда индивидуал карта деб юритилади) қайд этилади);

ходимларнинг психологик функцияларини баҳолаш билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчининг психологи билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимлари томонидан индивидуал тавсияларга асосан тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилиши ҳамда тиббий кўрикнинг идоравий ҳисоб ҳужжатлари ўз вақтида ва тўғри юритилишини назорат қилиш;

тиббий кўрик натижалари ва ходимларни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда ходимларни соғломлаштириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


10. Тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, бунда ходимларда касалликлар, алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни истеъмол қилиш (мастлик ҳолати) аломатлари, шунингдек тананинг чарчаш эҳтимоли ҳамда психологик функциялар бузилишлари мавжудлигини аниқлаш;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси мутахассислари ва даволовчи шифокорлар тавсияларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

рейсга (навбатчиликка) қўйиш бўйича тиббий хулосани расмийлаштириш;

ходим тиббий кўрикдан бош тортган ҳолларда, шунингдек ходимда касаллик, жароҳат (шикастланиш), алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш (мастлик ҳолати) аломатлари аниқланганда, мазкур ҳолатлар тўғрисида иш берувчини (унинг ўринбосари ёки масъул навбатчини) ўз вақтида хабардор этиш;

мазкур Қоидаларнинг 2 - 4-иловаларига мувофиқ шаклдаги тиббий кўрикнинг идоравий ҳисоб ҳужжатларини расмийлаштириш.


11. Тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикни ўтказиш давомида ходимларда психологик функциялар бузилиши аниқланган ҳолларда, мазкур тиббий кўрик жараёнига иш берувчининг психологлари ҳам жалб этилади.



4-БОБ. ТИББИЙ КЎРИКНИ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


12. Ходимларнинг тиббий кўриги рейс (навбатчилик) амалга оширилиши вақтидан кўпи Билан бир соат олдин, локомотив бригадаси барча аъзолари келганидан ҳамда маршрут варағи ёки наряд ва хизмат гувоҳномаси тиббиёт ходимига тақдим этилганидан кейин ўтказилади.


13. Иш берувчи томонидан ходимнинг бир кун давомида бир нечта рейсда иштирок этиши белгиланган ҳолатларда, ушбу ходим тиббий кўрикдан биринчи рейсдан олдин бир маротаба ўтказилади.

Бунда, рейсга (навбатчиликка) чиқиш бекор қилинганда ёки кечиктирилганда тиббий кўрикни ўтказиш вақти иш берувчи томонидан белгиланади.


14. Тиббий кўрикни ўтказиш вақтида ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тиббиёт ходими томонидан сўров, кўрик, тиббий текширувлар ўтказилади, шунингдек иш берувчига ходимни рейсга (навбатчиликка) қўйиш ёки рейсга (навбатчиликка) қўйишни рад этиш бўйича қарор қабул қилиши учун тавсиялар берилади.


15. Тиббий кўрик қуйидагиларни ўз ичига олади:

ходимнинг анамнези ва тиббий кўрик маълумотларини йиғиш;

тана ҳароратини ўлчаш;

гемодинамик параметрлар - артериал қон босими кўрсаткичлари ва пульс частотаси, сифат хусусиятларини ўлчаш ҳамда баҳолаш;

мавжуд усуллардан бири ёрдамида чиқарилган ҳавода (нафасда) этанол буғлари мавжудлигини текшириш.


16. Тиббий кўрикни ўтказувчи тиббиёт ходими:

а) сўров пайтида:

бош, юрак ва бошқа оғриқлар, нафас қисиши, бош айланиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қулоқлардаги шовқинлар, кўриш хусусиятининг бузилишлари ва соғлиқдаги бошқа шикоятлар, психологик функцияларнинг бузилиши ҳолатлари мавжудлигини, шунингдек рейслар оралиғидаги дам олиш ва уйқу давомийлигини аниқлайди;

дори воситаларига ва шунга ўхшаш иш самарадорлигини пасайтирувчи бошқа омилларга таъсирчанликни аниқлайди;

б) кўрик пайтида:

ташқи кўриниш ва хулқ-атворнинг адекватлиги, хатти-ҳаракатлар мувофиқлиги ва қадам ташлашнинг ўзгаришлари, юз ифодаси, эмоционал ҳаракатлар, нутқ хусусиятлари, кўзга ташланадиган тери қопламасининг ҳолати, қашинган, шилинган жойлар, кафтларнинг сиртида ва тирсак қисмида инъекция изларининг мавжудлиги, терининг рангсизлиги ёки қизариши, нафаснинг ўзига хос хусусиятлари, кўзнинг шиллиқ ва оқ пардаси ҳолати (гиперемия, сарғайганлиги), кўз қорачиғининг ҳолати (торайган ёки кенгайган) ва уларнинг ёруғликка нисбатан ҳаракатини баҳолайди;

юрак уришида бир дақиқадаги пульс частотасини ҳисоблайди ва унинг сифат кўрсаткичларини (узилишлар, сийраклашиш ёки тезлашиш мавжудлиги) таҳлил қилади;

ходимнинг ҳар иккала қўлидаги артериал қон босимини ўлчайди ҳамда пульснинг энг юқори частотаси ва сифат кўрсаткичларини унинг индивидуал картасига қайд этади;

чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари мавжудлигини аниқлайди;

в) ходим томонидан соғлиғидан қилинган шикоятлар ва (ёки) унда муайян касалликнинг клиник аломатлари мавжудлигига кўра, қўшимча тадқиқотларни ўтказишда:

ходимнинг тана ҳароратини ўлчайди;

томоқ кўригини ўтказади, лимфа тугунларини, қоринни пайпаслаб кўради, Ромберг ҳолатида турғунликни аниқлайди, бармоқ-бурун ва бошқа координация синовларини ўтказади.


17. Артериал қон босими ва пульс частотасининг белгиланган индивидуал кўрсаткичларидан оғишлар аниқланган ҳолларда (пульс частотаси бир дақиқада 50 зарбадан кам ёки 85 зарбадан кўп), биринчи тадқиқот ўтказилганидан 10 дақиқа ўтиб, ходимнинг тинч ҳолатида такрорий тадқиқот (кўпи билан икки марта) ўтказилади.


18. Алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш аломатлари аниқланганда, мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрик иш берувчи томонидан таклиф қилинган нарколог-шифокорлар томонидан амалга оширилади.

Бунда, ҳудудий наркологик диспансерлар томонидан нарколог-шифокорга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатилиши мумкин.

Чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғларининг мавжудлигини аниқлаш белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат этилган ва текширувдан ўтган техник ўлчов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


19. Қуйидаги аломатларнинг мавжудлиги ходимнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича нарколог-шифокорлар томонидан текширув ўтказишга асос бўлади:

оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;

бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);

нутқнинг бузилганлиги;

қўл бармоқларининг қалтираши;

юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги;

артериал қон босимининг кўтарилиши;

пульс частотасининг тахикардиядан брадикардиягача ўзгариши;

томоқ гиперемияси;

инъекция излари;

тери шилинганлиги;

кўз қорачиғи диаметрининг ўзгариши.


20. Тиббиёт ходими томонидан мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича текширув камида икки нафар холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Биринчи ўтказилган текширув натижаларига кўра, чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда тиббиёт ходими томонидан 15 дақиқадан кейин такрорий текширув ўтказилади.

Тиббиёт ходими томонидан мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича текширувдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги баённома икки нусхада расмийлаштирилади ва текширувни ўтказган тиббиёт ходими, текширувдан ўтган ходим ва холислар имзоси билан тасдиқланади. Баённоманинг бир нусхаси иш берувчининг масъул ходимига берилади.

Баённомани олган иш берувчининг масъул ходими баённоманинг иккинчи нусхасига унинг бир нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўяди ҳамда мазкур нусха тиббиёт муассасасида сақланади.


21. Тиббий кўрик ўтказилаётган ходимда мастлик аломатлари аниқланганда, наркологик диспансернинг масъул ходими томонидан зудлик билан иш берувчига ёки унинг ўрнини босувчи (тунги навбатчиликларда) навбатчи ходимга ва маълумот учун тиббиёт муассасасига хабар берилади.


22. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ҳолларда ходимни рейсга (навбатчиликка) қўйишга тиббий хулоса берилади:

а) ўткир ва (ёки) сурункали касалликлар аломатлари аниқланмаганда;

б) артериал қон босими ва юрак уришида пульс частотаси гемодинамикасининг рухсат этилган қийматлари (ўлчов воситасининг хатосини ҳисобга олган ҳолда) қайд этилганда;

в) чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари мавжудлигини аниқлаш бўйича биринчи ўлчашда манфий натижа қайд этилганда ҳамда ходимда мастликнинг клиник белгилари аниқланмаганда;

г) чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари мавжудлигини аниқлаш бўйича биринчи ўлчашда мусбат натижа, иккинчи ўлчашда манфий натижа қайд этилганда ҳамда ходимда мастликнинг клиник белгилари аниқланмаганда.

Гипертония касаллиги мавжуд ходимда артериал қон босимининг систолик кўрсаткичлари 10 мм симоб устунигача ва диастолик кўрсаткичлари 5 мм симоб устунигача кўтарилиши, касалликнинг объектив симптомлари мавжуд бўлмаганда, поезд ишига, деподаги манёвр ишига ёки экипировкага қўйишни рад этиш учун асос бўлмайди.

Ходимнинг соғлиғидан шикоятлари мавжуд бўлмаганда, унинг артериал қон босими даражасининг шифокор-терапевт томонидан тавсия қилинган ҳамда ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача систолик ва диастолик кўрсаткичлари даражасидан 10 мм симоб устунигача тушиши, уни рейсга (навбатчиликка) қўймаслик бўйича тиббий хулоса беришга сабаб бўла олмайди.


23. Ходим рейсга (навбатчиликка) қўйилганда, маршрут варағига рейсга (навбатчиликка) қўйилганлик ҳақидаги тегишли қайднома ва тиббий кўрик якунланган вақт кўрсатилган ҳолда тиббий кўрикни ўтказган тиббиёт муассасасининг штампи қўйилади.


24. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича қуйидаги ҳолатлар ходимни рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш тўғрисида тиббий хулоса бериш учун асос бўлади:

а) меҳнатга лаёқатсизлик аломатлари (ўткир ва/ёки сурункали касалликлар кучайиши) мавжуд бўлганда;

б) артериал қон босими даражаси ва юрак уришидаги пульс частотаси гемодинамикасининг ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган даражадан фарқ қиладиган кўрсаткичлари қайд этилганда;

в) гипертония касаллиги мавжуд ходимда артериал қон босими даражасининг унинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача даражасидан систолик кўрсаткичи 10 мм симоб устунидан кўпроққа ва диастолик кўрсаткичи 5 мм симоб устунидан кўпроққа кўтарилиши қайд этилганда;

г) ходимнинг артериал қон босими даражасининг нормал кўрсаткичлари қайд этилган бўлса ҳам, унда криз симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда, бошдаги шовқин, кўнгил айниши, қайт қилиш, қўл-оёқларнинг увишиши, юрак уришида узилишлар, юз терисининг қизариши ёки рангсизлиги аломатлари мавжуд бўлганда;

д) ходимнинг соғлиғидан шикоятлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам, артериал қон босимининг систолик ва диастолик кўрсаткичлари ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача даражадан 10 мм симоб устунидан ортиқроқ тушиши қайд этилганда;

е) ходимнинг соғлиғидан шикоятлари мавжуд бўлганда ёки кўрик пайтида объектив ўзгаришлар аниқланган ҳолатларда, артериал қон босимининг систолик ва диастолик кўрсаткичлари ходимнинг индивидуал картасида кўрсатилган ўртача даражадан 5 мм симоб устунигача ва ундан ортиқроқ тушиши қайд этилганда;

ж) ходимнинг тинч ётган ҳолатида унинг юрак уришидаги пульс частотаси беш дақиқалик интервал билан камида икки марта ўлчанганда, бир дақиқада 50 зарбадан кам ёки 85 зарбадан кўпроқ пульс частотаси қайд этилганда, шунингдек аритмиянинг ҳар қандай ҳолатида;

з) чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари ўлчовининг иккита манфий натижаси қайд этилган бўлишидан қатъи назар, мастликнинг клиник аломатлари мавжуд бўлганда;

и) мастликнинг клиник аломатлари мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, чиқарилаётган ҳаво (нафас) таркибида этанол буғлари ўлчовининг иккита мусбат натижаси қайд этилганда;

й) етарли дам олмаганлик (сменалар оралиғидаги вақт 12 соатдан кам ёки уйқу вақти 7 соатдан кам бўлган) ҳолатлари, шунингдек организм чарчаши, психологик функцияларнинг бузилиши ҳолатлари ва меҳнат лаёқатини пасайтирувчи омиллар аниқланганда.


25. Тиббиёт ходими томонидан ходимга рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш тўғрисидаги тиббий хулоса берилганда, маршрут варағига "рухсат этилмади" деб кўрсатилган қизил штамп ҳамда тиббий кўрик якунланган вақт кўрсатилган ҳолда тиббий кўрикни ўтказган тиббиёт муассасасининг штампи қўйилади.

Ходимни рейсга (навбатчиликка) қўймаслик бўйича тиббий хулоса берилганлиги тўғрисида тиббий кўрикни ўтказувчи ходим томонидан зудлик билан иш берувчига ва кун охирида тиббиёт муассасасига хабар берилади.

Бунда, иш берувчи томонидан тиббий хулоса асосида, иш берувчининг қарори билан рейсдан (навбатчиликдан) четлатилган ходим тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан) четлатиш ҳолатларини қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.


26. Тиббий кўрик вақтида ходимда шикастланиш ёки ўткир касаллик (сурункали касалликнинг кучайиши) аломатлари (артериал қон босимининг кўтарилиши, гипертоник криз симптомлар, ўткир инфекцион касалликлар, оғриқ синдроми, ҳушдан кетиш, тана ҳароратининг 37°C дан юқорироқ кўтарилиши, ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги ҳақида шикоят, умумий ҳолсизлик, бош ва тиш оғриқлари, ўткир конъюнктивит, қулоқ қисмида, кўкрак қафасида ва қоринда оғриқлар ва саломатлик ҳолатининг бошқа бузилишлари) аниқланганда шифокор-терапевт ёки бошқа (аниқланган касаллик ихтисослиги бўйича) мутахассис қабулига даволаниши учун тиббиёт ходими томонидан йўлланма берилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Рейсдан (навбатчиликдан) олдинги тиббий кўрикдан

ўтиши шарт бўлган, иш фаолияти поездлар ҳаракат

хавфсизлиги, манёвр ишлари ва темир йўл ташишлари

билан боғлиқ бўлган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Касблар номи


1.

Дрезина ҳайдовчиси


2.

Темирйўл - қурилиш машиналари машинисти


3.

Мотовоз машинисти


4.

Тепловоз машинисти


5.

Электропоезд машинисти


6.

Газотурбовоз машинисти


7.

Автомотриса машинисти


8.

Дизел-поезд машинисти


9.

Темир йўлда юрадиган кран машинисти


10.

Электровоз машинисти


11.

Паровоз машинисти


12.

Дрезина ҳайдовчиси ёрдамчиси


13.

Автомотриса ҳайдовчиси ёрдамчиси


14.

Дизел-поезд машинисти ёрдамчиси


15.

Газотурбовоз машинисти ёрдамчиси


16.

Темир йўл - қурилиш машиналари машинисти ёрдамчиси


17.

Мотовоз машинисти ёрдамчиси


18.

Темир йўлда юрадиган кран машинисти ёрдамчиси


19.

Паровоз машинисти ёрдамчиси


20.

Тепловоз машинисти ёрдамчиси


21.

Электропоезд машинисти ёрдамчиси


22.

Электровоз машинисти ёрдамчиси


23.

Паровозлар ўт қаловчилари (кочегар)


24.

Йўловчи вагонлар кузатувчилари (стюардлар)


25.

Йўловчи вагонлар қўриқчилари


26.

Поездлар диспетчерлари


27.

Йўриқчи-машинистлар


28.

Йўловчи поездлар бошлиқлари


29.

Катта диспетчер


30.

Тортув диспетчерлари


31.

Йўналиш навбатчилари


32.

Метрополитен поезд диспетчерлари


33.

Метрополитен электропоезд машинистлари, дрезина ва мотовоз ҳайдовчилари


             





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Намуна


НУ-3 шакл


_________________________

Ташхисни қайд қилиш жойи

_________________________

_________________________


_________________________________ ташкилот номи

______________________________ таркибий бўлинма

______________________________________ 20___ йил



Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан

(навбатчиликдан) олдинги тиббий кўриги

ИНДИВИДУАЛ КАРТАСИ

Ф.И.О.


Туғилган йили


Касби


Локомотив тури


Диспансер ҳисоби бўйича ташхис


Сана

Шифокор-терапевтнинг рейсга (навбатчиликка)

қўйиш бўйича индивидуал тавсиялари


Имзо

1


2


3















Орқа томони


Намуна


Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан (навбатчиликдан)

олдинги тиббий кўрик индивидуал картасининг иловаси

Тиббий

кўрик

ўтка-

зилган

вақт ва

сана


Шикоят-

лар


Рейс

(смена)-

лар ора-

лиғида

дам

олиш/

уйқу

давомий-

лиги


Кўрик маълумотлари


Рейсга

(навбат-

чиликка)

қўйиш

ёки ундан

четлатиш

ҳақида

қайдлар


Имзо


чиқари-

лаётган

ҳаводаги

этанол

буғларини

индикация

қилиш

асбоб-

ларининг

кўрсаткич-

лари


пульс

часто-

таси

(зарба/

дақиқа)


арте-

риал қон

босими

(мм.

сим. ус.)


тана

ҳаро-

рати

(градус

С да)


касаллик

ёки меҳнат

лаёқати

пасайган-

лигининг

бошқа

аломат-

лари


кўрик-

дан

ўтказил-

ган

ходим


тиббиёт

ходими


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11




























       





Қоидаларга

3-ИЛОВА



НУ-4 шакл



Темир йўл транспорти ходимларининг

рейсдан (навбатчиликдан) олдинги

тиббий кўрик ҳисобини юритиш

ҚАЙДНОМАСИ


Тиббий кўрик маълумотлари

Тиббий кўриклар ўтказилган саналар


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15


16


17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

Тиббий кўрикдан ўтказилди:

жами:


















шундан:

_________________________________________________

(темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)


















Шу жумладан грипп, шамоллаш бўйича - жами:


















шундан:

_________________________________________________

(темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)


















Кўтарилган қон босими - жами:


















шундан:

_________________________________________________

(темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)


















Тўлиқ дам олмаган - жами:


















шундан:

_________________________________________________

(темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)


















Алкоголь истеъмол қилганлик аломатлари - жами:


















шундан:

_________________________________________________

(темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)


















Бошқа сабаблар билан - жами:


















шундан:

_________________________________________________

(темир йўл транспорти ходимлари касблари бўйича)


















     





Қоидаларга

4-ИЛОВА



НУ-5 шакл

(вазирлик, идора ташкилот)


Темир йўл транспорти ходимининг рейсдан

(навбатчиликдан) четлатиш ҳолатларини қайд этиш

ДАФТАРИ


Бошланган "____" _____________ 20__ й.

Тугаган "____" _____________ 20__ й.

Т/р

Четлатиш

вақти ва

санаси


Ф.И.О.


Темир йўл

транспорти

ходими


Туғилган

йили


Четлатиш

сабаби


Четлатилгандан кейин кўрилган чоралар


Меҳнатга

лаёқатсизлик

варақаси

берилган


Касалхонага

ётқизилган


Диспансер

ҳисобига

олинган


Бошқа

чоралар


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

























































































































































































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь















































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск