ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 05.10.2022 й. 568-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 октябрдаги

568-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар

томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи

энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш

харажатларининг бир қисмини компенсация

қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда

сотиб олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

          

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини (кейинги ўринларда - қурилма) ягона электрон платформа орқали эҳтиёжлари учун ўз маблағи ёки тижорат банклари кредитлари ҳисобидан сотиб олиш ва ўрнатиш учун харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилмалар харажатларини Республика бюджетидан ажратилган маблағлари ҳисобидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан қоплаш, шунингдек, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган қурилмалар учун қоплаб берилган маблағларни Жамғармага қайтариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қайта тикланувчи энергия манбалари - атроф муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси;


қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари - қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек, ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб-ускуналар;


Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформа - қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформа (кейинги ўринларда - Платформа);


ариза берувчи - қурилмани Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатиш учун ариза тақдим этган жисмоний шахс;


кафил - ариза берувчи томонидан фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинганда, ёзма шаклда тузиладиган кафиллик шартномаси асосида ариза берувчининг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун кафиллик берган шахс ишлаб чиқарувчи олдида ариза берувчи билан баравар ҳажмда солидар тартибда жавобгар шахс;


биргаликда тўловчи - томонлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида ва томон сифатида иштирок этадиган ҳамда ариза берувчининг фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган қурилма тўловларини тўлашда етмаган қисми бўйича ишлаб чиқарувчи олдидаги мажбуриятлари бўйича жавобгар шахс;


мижозни идентификациялаш - ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари томонидан ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафил маълумотларини текшириш мақсадида улар тақдим этган ҳужжатлар, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;


скоринг тизими - "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси ҳамда бошқа ташқи тизимларга интеграция қилинган ҳолда автоматик маълумот алмашиш орқали ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафилнинг даромадлари, кредит юкламаси, кредит тарихи ва бошқа шу каби омилларга тааллуқли маълумотларни онлайн олиш имконини берувчи тизим;


компенсация - қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини ишлаб чиқарувчига Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали тўлаб бериш;


фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш - қурилма қийматини 36 ойгача муддат давомида фоизсиз тенг миқдорда тўлаш шарти билан тўловларни амалга ошириш;


QR-кодли чек - сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек;


қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар - Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган (мувофиқлик сертификатига эга бўлган) юридик шахс;


савдо агенти - ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини чакана йўл билан ёки кичик партияларда сотиш, ўрнатиш ва сервис хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти;


қурилмани етказиб берувчи - маркетплейс тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ариза берувчи томонидан танланган қурилмаларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш ва ўрнатиш фаолияти билан шуғулланувчи ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентлари;


маркетплейс тизими - Платформада қурилмаларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш хизматларини таклиф қилиш ҳамда ариза берувчи томонидан қурилмалар етказиб берувчиларини мустақил танлаш имкониятини берадиган электрон савдо майдони;


ноҳалол таъминотчилар реестри - ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган талаблар асосида Платформанинг маркетплейс тизимидан четлатилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати.


3. Платформа фаолияти давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари ва идентификациялаш тизими билан интеграциялашуви асосида ташкил этилади.

Шунингдек, шахсий маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган ахборот тизимларини интеграция қилиш ишлаб чиқарувчиларнинг ахборот тизимлари билан тузилган шартномалари асосида амалга оширилади.


4. Ариза берувчи, ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ва Платформа фойдаланувчилари ҳисобланади.


5. Ариза берувчи унинг номида бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уй-жойлари ёки бошқа бино-иншоотлари учун қурилмаларни ўрнатиш бўйича мурожаат этиши мумкин.


6. Ариза берувчи уй-жой, бино-иншоот ёки ер участкасига қурилмаларни ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб ўрнатиши мумкин. Бунда ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми бўйича компенсациялар ишлаб чиқарувчиларга ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган шартлар асосида Жамғарма томонидан қопланади.


7. Ариза берувчи томонидан қурилма харажатлари учун тўловлар компенсация қилинадиган қисми чегириб ташланган ҳолда амалга оширилади. Қурилмалар харажатларининг компенсация қилинадиган қисми Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилади.


8. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари Платформага Жамғарма томонидан киритилиши учун улар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан рейтинг баллари асосида баҳоланади ва ишлаб чиқарувчилар рўйхати тузилади.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси тақдим этган рўйхатга киритилган ҳамда ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган мувофиқлик мезонларига тўғри келган ишлаб чиқарувчилар билан Жамғарма ўртасида жисмоний шахслар томонидан тўлиқ қийматда харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағлар ажратиш бўйича шартномалар имзоланади.


9. Қурилмани сотиб олиш товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Платформанинг маркетплейс тизими ёрдамида амалга оширилади.


10. Қурилмани ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқарувчилар томонидан Платформанинг маркетплейс тизимида эркин жойлаштирилади.


11. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари томонидан кўрсатилган хизматлар ариза берувчилар томонидан баҳоланади ва уларнинг рейтинги автоматик равишда шакллантирилади.


12. Ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан Жамғарма томонидан мониторинг Платформа орқали амалга оширилади. Мониторинг натижаларига кўра, ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдо агентлари томонидан Платформанинг маркетплейс тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти ҳар чоракда ўрганиб борилади.


13. Қурилма харажатларининг бир қисмига компенсация ажратиш, шунингдек, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид қилинган қурилма харажатлари ишлаб чиқарувчиларга Жамғарма томонидан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида тўлаб берилади.



2-БОБ. ҚУРИЛМАНИ СОТИБ ОЛИШ

ВА УНИ ЎРНАТИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ


14. Қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки ушбу харажатларни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

а) қурилма мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;

б) қурилмадан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши;

в) қурилмани ўрнатиш Платформа орқали расмийлаштирилиши;

г) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:

        

0,5 кВтдан 1 кВтгача


7 баробар;


1 кВт ва ундан 1,5 кВтгача


10 баробар;


1,5 кВт ва ундан 2 кВтгача


15 баробар;


2 кВт ва ундан юқори


20 баробар;


5 кВт ва ундан юқори*

50 баробар;


         

*) фақат янги ерларни ўзлаштиришдаги тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминлаганда компенсация берилади;

            

д) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш сув иситиш қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:

          

сув иситиш ҳажми 100 литр


5 баробар;


сув иситиш ҳажми 200 литр

7 баробар.


              

Жисмоний шахслар томонидан қанча миқдорда қурилмалар харид қилинишидан қатъий назар:

қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун компенсацияларнинг максимал миқдори БҲМнинг 50 баробаридан;

сув иситиш қурилмалари учун компенсацияларнинг максимал миқдори БҲМнинг 7 баробаридан ошиб кетмаслиги керак;

е) Фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш 5 кВтгача бўлган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари ҳамда 200 литр ва ундан паст бўлган ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари учун амалга оширилади.



3-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ҲАМДА АРИЗА

БЕРУВЧИ ВА БИРГАЛИКДА ТЎЛОВЧИ ҲАМДА

КАФИЛНИНГ МУВОФИҚЛИК МЕЗОНЛАРИ


15. Ишлаб чиқарувчи қуйидаги мезонларига мувофиқ бўлиши лозим:

қурилмани ишлаб чиқариш ёки уни сотиш, ўрнатиш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши;

ҳудудларда сервис хизматини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши;

ишлаб чиқариладиган қурилма давлат стандартлари талабларига мос келиши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;

охирги молиявий йил якунига кўра фаолиятини зарар билан якунланмаганлиги;

кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

давлат бюджети олдида (солиқлар, божлар, йиғимлар ва бошқалар) қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.


16. Қурилмар харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

а) сотиб олинадиган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;

в) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги (қарз юки юкламаси ишлаб чиқарувчининг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши мумкин). Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда - ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади;

г) сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлашни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.



4-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИЛАРНИНГ

МУРОЖААТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


17. Жамғарма қурилмани харид қилиш харажатларини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан қурилмани харид қилиш учун Платформа орқали ариза берувчининг томонидан мурожаатини онлайн тарзда кўриб чиқилишини таъминлайди.


18. Ариза берувчи барча босқичларда Платформада онлайн кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида унга Платформа орқали (SMS-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) маълумот бериб борилади.


19. Ариза берувчи Платформа ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари маркази оператори кўмагида Платформада жойлаштирилган қурилмалар билан танишиб, ўзига маъқул бўлган қурилмани танлайди ва мурожаат аризасини қолдиради. Ариза берувчи Платформа орқали ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти кўмагида аризани қолдириши мумкин.


20. Ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафил Платформа орқали белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш маълумотларига кўра бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади. Бунда фуқароларни скоринг баҳолаш (фуқаро маълумотлари, уларни идентификациялаш, бюджет, солиқ, коммунал, кредит ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, кредит тарихи ва бошқалар) белгиланган мувофиқлик мезонлари асосида амалга оширилади.


21. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчининг аризаси Платформа томонидан скоринг баҳолаш маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:

ариза берувчининг Платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда;

18 ёшга тўлмаган ёки 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошган фуқаро номидан ариза берилганда;

ариза берувчининг банк кредитлари бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

салбий кредит тарихига эга бўлганда;

ариза берувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.


22. Ариза берувчи фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган қурилмалар тўловлари учун бошқа жисмоний шахсни кафил ва биргаликда тўловчи сифатида қабул қилиши мумкин. Бунда ушбу жисмоний шахс Низомнинг 20-банди талабларига мувофиқ скоринг баҳоланади.


23. Ўрнатилган қурилма харажатлари тўловини тўлиқ амалга оширадиган жисмоний шахсларга ушбу Низом 21-бандининг 4-6-хатбошлари талаблари татбиқ этилмайди.


24. Скоринг баҳолаш натижаси ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентига электрон маълумот сифатида келиб тушади, шунингдек, бу ҳақда ариза берувчининг телефон рақамига SMS-хабар юборилади.


25. Ариза берувчи (қурилма харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича) томонидан тижорат банкида доимий пул маблағлари кирим бўладиган тўлов картаси реквизитлари Платформага киритади. Шунингдек, ариза берувчининг мажбуриятлари бўйича биргаликда тўловчи ёки кафил зарур бўлганда, уларга тегишли бўлган тўлов картаси реквизитлари хам Платформага киритилади.


26. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими ариза берувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, сотиб олинадиган қурилмани ўрнатиш бўйича шарт-шароитлари ва қанча қувватдаги қурилмани ўрнатиш имконияти мавжудлигини ўрганиб, натижаси бўйича видео ва фото ҳисобот илова қилган ҳолда, тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги маълумотни ўн иш куни мобайнида Платформага жойлаштиради.


27. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими тавсиянома беришдан аввал қурилмани ўрнатиш билан боғлиқ бўлган вазиятларни инобатга олган ҳолда, "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда соҳага масъул ташкилотларнинг хулосасини (техник шартлари) олиш ваколатига эга бўлиб, олинган маълумотларга мувофиқ қурилмани ўрнатилиши тўғрисида тавсиянома расмийлаштиради ёки тавсиянома беришни рад этади.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг Платформа орқали юборган сўровига ушбу бандда кўрсатилган ташкилотлар томонидан беш иш куни мобайнида хулосаси берилиши шарт.

Тавсиянома бериш учун ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими томонидан тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш зарур бўлганда, қарор қабул қилиш тегишли муддатга узайтирилади.


28. Қуйидаги ҳолларда тавсияномалар берилмайди:

қурилмани ўрнатиш учун шарт-шароит мавжуд бўлмаганда;

қурилма ўрнатилаётган фойдаланишдаги томорқа ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг эгалик ҳуқуқи ариза берувчига тегишли бўлмаганда;

қонунчиликка зид бўлган бошқа ҳолатлар аниқланганда.


29. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентининг масъул ходими томонидан қурилмани ўрнатиш бўйича тавсиянома берилади ёки қурилма ўрнатиш рад этилганда унинг сабаблари кўрсатилиши зарур, шунингдек, ариза берувчига SMS-хабар орқали бу ҳақда маълум қилинади.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилманинг ўрнатилиши юзасидан берилган тавсиянома масъул ходим томонидан Платформага жойлаштирилади.


30. Ишлаб чиқарувчи ва ариза берувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси Платформада расмийлаштирилади, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида тузилади.


31. Электрон шартнома имзоланган санадан бошлаб ўн иш кунида ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилма ариза берувчига ўрнатиб, ишга тушириб берилиши зарур.

Ариза берувчи ўрнатилган қурилма ишга тушганлигини қабул қилиб, қониқиш ҳосил қилгандан сўнг Платформада автоматик тарзда шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактурани имзолайди ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти ариза берувчи билан қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиради ҳамда ўрнатилган қурилманинг серия рақамлари бўйича фото ва видео ҳисобот ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан тайёрланиб, Платформа орқали Жамғармага юборилади.


32. Платформада жойлаштирилган ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, фото ва видео ҳисоботга асосан унинг баҳоси, миқдори, қуввати, сифати ва бошқа кўрсаткичлари бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мос келиши ёки келмаслиги, яъни Жамғарма томонидан қурилма қиймати тўловини амалга ошириши ёки тўловни амалга оширишни рад этиш тўғрисида уч иш кунида расмийлаштирилган электрон маълумотномани Платформага жойлаштирилади.


33. Ишлаб чиқарувчи ўн иш куни ичида ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг рад этилиши учун асос бўлган камчиликлар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддат ичида бартараф этилиб, Жамғармага тақдим қилинганда, ҳужжатларни кўриб чиқиш ариза берувчининг дастлаб тақдим этган аризаси асосида давом эттирилади.


34. Платформа орқали тузилган шартнома асосида қурилма ариза берувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг, ишлаб чиқарувчининг мурожаати келиб тушган санадан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда Жамғарма томонидан қурилма учун тўловлар амалга оширилади.



5-БОБ. ПЛАТФОРМА МАРКЕТПЛЕЙС

ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШ ТАРТИБИ


35. Платформанинг маркетплейс тизимида товар ва хизматларни сотиш истаги бўлган ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти учун очиқ электрон савдо майдони ҳисобланади. Бунда ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти Платформа орқали маркетплейс тизимига кириб, ўз қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштириши ҳамда тизимнинг имкониятларидан эркин фойдаланиши мумкин.


36. Платформанинг маркетплейс тизимида ишлаб чиқарувчилар ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари билан танишганлиги ҳамда ушбу шартларга рози эканлиги тўғрисида электрон шаклдаги оммавий офертани (шартнома тузиш ҳақида таклиф) акцептлаш (таклифни қабул қилиши) орқали иштирок этади ва шунга асосан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентида Платформа маркетплейс тизимидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлади.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентидан ўз товар ва хизматларини маркетплейс тизимига жойлаштирганлиги учун тўлов ундирилмайди.


37. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан ариза берувчига маркетплейс тизимида танлаган қурилмалар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши ва ўрнатилиши лозим.



6-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ВА УНИНГ САВДО

АГЕНТИНИ ПЛАТФОРМАНИНГ МАРКЕТПЛЕЙС

ТИЗИМИДА ИШТИРОК ЭТИШДАН

ЧЕТЛАТИШ ТАРТИБИ


38. Жамғарма қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқарувчини Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади ва Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритади:

ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ва ариза берувчи ўзаро келишган ҳолда маблағни мақсадсиз ишлатганлиги аниқланганда;

ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан ўн ва ундан ортиқ шартнома бўйича қурилмалар етказиб берилмаганлиги ва ўрнатилмаганлиги аниқланган тақдирда;

йил якуни билан молиявий ҳисоботлар асосида ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра иқтисодий кўрсаткичларнинг салбий ўзгаришлари;

ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;

ишлаб чиқарувчи ёки ўзининг савдо агенти орқали таклиф этилаётган қурилмалар малакавий, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;

ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш ва (ёки) қурилмани танлаш (етказиб бериш ва ўрнатиш) жараёнида ариза берувчилар томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-тамойилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида:

ариза берувчи ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;

ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса.


39. Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатилганда, автоматик равишда Платформанинг маркетплейс тизимидаги Ноҳалол таъминотчилар реестрига жамоатчилик учун эълон жойлаштирилади.


40. Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритилган таъминотчининг бир йил давомида маркетплейс тизимида иштирок этиши мумкин эмас, ушбу муддат тугагандан кейин таъминотчи Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.



7-БОБ. БЎЛИБ-БЎЛИБ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ТЎЛОВЛАР МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ

ВА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ТОМОНИДАН

ЖАМҒАРМАГА МАБЛАҒЛАРНИ

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


41. Ариза берувчининг қурилма учун фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағлар ҳисоб-китобини юритиш ва Жамғармага қайтарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи талаби билан хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан алоҳида махсус ҳисобрақам очилади.


42. Тўловларни қайтариш тартиби ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти билан ариза берувчи ўртасидаги бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида тузилган электрон шартномаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


43. Ишлаб чиқарувчи бир ой давомида ариза берувчига ўрнатилган қурилма бўйича рўйхатни тузиб, ушбу рўйхатга мувофиқ маблағларни қайтариш жадвалини томонлар ўртасида имзоланиши учун Жамғармага кейинги ойда тақдим этади. Томонлар ўртасида имзоланадиган тўловларни қайтариш жадвалида Жамғармага тўловларни қайтаришнинг аниқ санаси белгилаб қўйилиши шарт.


44. Ариза берувчи томонидан 36 ой давомида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари ишлаб чиқарувчи ёки унинг номидан савдо агенти ва ариза берувчи ўртасида имзоланган шартномада белгиланади. Бунда ҳар ойлик тўловлар шартномага илова қилинган тўловларни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.


45. Ариза берувчи томонидан ҳисобот ойида ишлаб чиқарувчининг махсус ҳисобрақамига тўланган ҳар ойлик тўловлар томонлар ўртасида имзоланган тўловларни қайтариш жадвалларида белгиланган санадан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобрақамига ўтказиб берилиши шарт.


46. Ҳар чорак якунида ариза берувчи томонидан тўланган тўловлар ишлаб чиқарувчи томонидан Жамғармага ўтказиб борилганлиги тўғрисида томонлар ўртасида солиштирма далолатнома расмийлаштириб борилади. Далолатномага асосан ўз вақтида ўтказилмаган тўловлар бўйича Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчининг асосий ҳисобрақамига қўйилган тўлов талабномаси асосида ундирилади.


47. Ишлаб чиқарувчи бўлиб-бўлиб тўлашдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида ишлаб чиқарувчи масъул ходими ҳар ойлик тўловларнинг тўланиши ҳамда қурилманинг бут сақланишини назорат қилиб боради.


48. Қурилмани белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик ва бут сақланмаганлиги учун ариза берувчига нисбатан ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қўлланиладиган чоралар шартномада белгиланган бўлиши керак.


49. Ариза берувчи томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаганда, ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти масъул ходими ариза берувчи билан шахсан учрашиб, мажбурияти бажарилмаётгани сабабини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган тўловларнинг қайтарилишини таъминлаш чорасини кўришни талаб қилади.


50. Ариза берувчи томонидан тўловларни шартнома ва унга илова қилинган тўловларни қайтариш жадвали бўйича мажбуриятларни мунтазам равишда кетма-кет уч ой давомида бузган тақдирда шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти белгиланган тартибда ундирувни амалдаги қонунчилик доирасида таъминлаш чораларини кўриши шарт.


51. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ариза берувчи томонидан бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағ қайтарилишини таъминлаши, акс ҳолда қайтарилмаган тўловлар бўйича ўзининг пул маблағлари ва мол-мулклари билан Жамғарма олдида жавобгар бўлади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Платформанинг маркетплейс тизимидаги савдо майдони орқали маълум бир давр мобайнида катта миқдорда товар айланмасини амалга оширган ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентида ҳақиқатда товарларнинг мавжудлиги доимий таҳлил қилиб борилади.

Бунда ҳар ойда ушбу ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти бўйича Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.


53. Жамғарма Платформаси маркетплейс тизимида иштирок этадиган ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентига қўйиладиган талабларни белгилаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ваколатига эга.


54. Жамғарма томонидан ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентига ажратилган маблағлар мақсадли ишлатилишини ўрганиш мақсадида ариза берувчига ўрнатилган қурилма ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти билан биргаликда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниши мумкин.


55. Ариза берувчи ўрнатилган қурилмадан техник талабларга риоя этган ҳолда фойдаланиши, ёнгин хавфсизлиги ва техноген ҳолатларга йўл қўймаслиги бўйича белгиланган йўриқномаларга риоя этилишини таъминлайди.


56. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

            

          




Низомга

1-ИЛОВА



Қурилмалар ишлаб чиқарувчилари

ёки уларнинг савдо агентларига

қўйиладиган талаблар*

            

Т/р

    

Талаблар

        

Рейтинг

баллари

(0-5 баллгача)

        

1.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги:



а) қурилмаларни ишлаб чиқариш ёки сотиш, ўрнатиш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши;


5

б) ҳудудларда диллерлик ёки агентлик ҳамда сервис хизматини кўрсатиш нуқталарига эга бўлиши;


5

в) ишлаб чиқариладиган қурилмалар давлат стандартлари талабларига мос келиши ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;.


5

2.

Маҳсулот компонентлари ёки материалларига хизмат кўрсатишнинг кафолатли муддатлар берилиши:



15 йилдан юқори


5

15 йилгача


4

10 йилгача


3

5 йилгача


2

3 йилгача


1

3.

Қуёш панелларининг кафолатли ишлаш даврида самарадорлик кўрсаткичи даражаси:



82 фоиздан паст бўлмаслиги


5

80 фоиздан паст бўлмаслигига


4

80 фоиздан паст


3

кафолат берилмаслиги


0

4.

Қурилмалар ўрнатилгандан сўнг сервис хизматлари кўрсатилиши:



мавжуд


5

мавжуд эмас


0

5.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан қурилмаларни маҳаллийлаштириш қилиш даражаси:



30 фоиздан юқори


5

30 фоизгача


3

6.

Ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти томонидан бозор тамойиллари асосида талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда қурилмалар нархи белгиланиши*:



ўртача нарх еки ундан пастлиги


5

ўртача нархдан юқорилиги


0

          

*) Жадвалнинг 6-сатрида ишлаб чиқарувчилар ёки унинг савдо агенти қурилмалар бўйича нархларни бозор тамойиллари асосида белгиланиши шарт.


Жамғарма билан ишлаб чиқарувчи ўртасида шартнома имзолаш учун рейтинг баллар миқдори


а) қуёш панеллари максимал балл - 40 балл

min - 22.4 балл (умумий баллнинг 56%);

            

б) сув иситкичлар бўйича максимал балл - 35 балл

min - 19,6 балл (умумий баллнинг 56%).


*) Қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг савдо агентларига қўйиладиган талаблар "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан баҳоланади.

         

         




Низомга

2-ИЛОВА



Қайта тикланувчи энергия манбаларининг

қурилмалари харажатларининг бир қисмига компенсация

ажратиш, шунингдек, бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид

қилинган қурилмалар харажатларини Ўзбекистон

Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни

тежаш жамғармаси томонидан қоплаш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

     


       

Субъектлар

       


      

Чора-тадбирлар

   


       

Муддатлар

       











I босқич


Ариза берувчи


       

1. Қурилмани ўрнатиш учун аризалар онлайн тарзда Ягона электрон платформа орқали ариза берувчи мустақил равишда ёки ишлаб чиқарувчилар кўмаги билан ва/ёки Ягона давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилади.


2. Мувофиқлик мезонлари асосида скоринг баҳолаш автоматлаштирилган ҳолда бир кун муддатда амалга оширилади.


3. Скоринг баҳолаш маълумотларига кўра мувофиқлик мезонларига тўғри келганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.


4. Шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун ишлаб чиқарувчига электрон маълумот келиб тушади.

        


Зарурат бўлганда











II босқич


Ишлаб чиқарувчи

ёки унинг савдо

агенти


         

1. Жойига чиққан ҳолда қурилмани ўрнатиш мумкинлиги ўрганилади.


            

5 иш кунида



       

2. Ўрганиш натижасига кўра тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хулоса тайёрланиб, Платформага жойлаштирилади.


3. Заруратдан келиб чиқиб, тегишли орган ёки ташкилотларнинг техник шартлар бўйича хулосалари олиниши мумкин.

       


Техник шартлар бўйича

хулосалар олинишини ҳисобига муддат узайтирилиши мумкин








III босқич


Ариза берувчи,

ишлаб чиқарувчи

ёки унинг савдо

агенти


          

Тавсияномага асосан ариза мазмунидан келиб чиққан ҳолда, томонлар ўртасидаги ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси Платформада автоматик тарзда тайёрланади ва тасдиқлаш учун ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.

          


Онлайн











IV босқич


Ариза берувчи


        

1. Маркетплейсдан қурилмалар танланади.


2. Ишлаб чиқарувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси автоматик тарзда расмийлаштирилиб, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида имзоланади.

         


Онлайн











V босқич


Ишлаб

чиқарувчи ёки

унинг савдо

агенти


           

1. Электрон шартномага мувофиқ қурилмалар ариза берувчига етказилиб, ўрнатиб берилади.


2. Ўрнатилган қурилмалар бўйича Платформа орқали ҳужжатлар Жамғармага тақдим этилади.

         


10 иш кунида











VI босқич


Жамғарма


          

1. Платформада жойлаштирилган ҳужжатларга асосан ўрнатилган қурилмалар бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мослиги текширилиб, электрон маълумотнома расмийлаштиради ва Платформага жойлаштиради.


2. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда, ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича харажатлари ишлаб чиқарувчи тўлиқ қоплаб берилиши рад этилади ва ишлаб чиқарувчи Платформа орқали хабардор қилинади.

       


3 иш кунида











VII босқич


     

Ишлаб

чиқарувчи ёки

унинг савдо

агенти

         


Ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.


10 иш кунида











VIII босқич


Жамғарма


        

Ишлаб чиқарувчига ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ўрнатилган қурилмалар харажатлари тўлиқ қоплаш бўйича мурожаати ижобий хулоса берилган электрон маълумотга асосан унинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

         


10 иш кунида




             

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь








































































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск