ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

"Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.10.2022 й. 569-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 октябрдаги

569-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Тошкент баҳори" халқаро опера

ва балет фестивалини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

     

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Мазкур Низом "Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивалини (кейинги ўринларда - фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

фестивалнинг бетакрор руҳи ва қиёфасини, ўзига хослигини акс эттириш, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, дунё тинчлиги, халқлар ўртасида дўстлик ва аҳилликни кенг тарғиб этиш, мамлакатимиз опера ва балет санъатининг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш, бой тарихий ва бетакрор маданиятимизни кенг тарғиб этиш;

опера ва балет санъатини ривожлантириш ва унинг аҳамиятини янада ошириш, ўзбек ҳамда бошқа халқларнинг опера ва балет санъати анъаналарини қамраб олиш, улар билан яқиндан илмий ва ижодий мулоқот ва ҳамкорлик қилиш;

ёш авлодни опера ва балет санъатига, айниқса, ўзбек миллий опера ва балетига бўлган қизиқишларини қаноатлантириш;

опера ва балет санъатининг анъаналарини асраш, маданий мулоқотни янада ривожлантириш, илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.


3. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Бунда, унинг аниқ муддати Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади ҳамда Фестиваль бошланишидан бир ой олдин Ташкилий қўмита ишчи гуруҳи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


4. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри (кейинги ўринларда - ташкилотчилар) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


5. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш Ташкилий қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.



2-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Фестиваль ижро дастури ва унда ижро этиладиган саҳна асарлари рўйхати асосида ўтказилади.


7. Фестивалнинг ижро дастури ва унда ижро этиладиган саҳна асарлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан фестиваль бошланишидан камида икки ой олдин тасдиқланади.


8. Фестиваль доирасида "Опера ва балетнинг бугуни ёшлар нигоҳида ва келажак истиқболлари" мавзуида илмий-амалий семинар, опера ва балет устозлари иштирокида "маҳорат дарслари" ташкил этилади.


9. Илмий-амалий семинар иштирокчилари маърузасининг тўла матни 3-4 бетдан ва тезислар 300 та сўздан кам бўлмаслиги ҳамда ижро дастури 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.


10. Илмий-амалий семинарда иштирок этувчиларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан аниқланиб, ушбу тадбир ўтказилишидан 10 кун олдин иштирокчиларга маълум қилинади.


11. Илмий-амалий семинарнинг ишчи тиллари этиб ўзбек, инглиз ва рус тиллари белгиланади.


12. Фестивалда мамлакатимизда ва хорижда ном қозонган таниқли дирижёрлар, опера ва балет артистлари, халқаро танловлар совриндорлари иштирок этади.


13. Фестиваль иштирокчилари ташкилотчиларга реклама материаллари, афишалар, DVD, аннотациялар, ижодий биографиялар тақдим этадилар.



3-БОБ. ФЕСТИВАЛНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


14. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида амалга оширилади.


15. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари, меценатлик кўмаги, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


16. Фестиваль хорижий иштирокчиларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши, меҳмонхона, гонорар, овқатланиши ва ички транспорт билан боғлиқ харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.

Бунда, хорижий иштирокчиларнинг ҳар бир аъзосига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида гонорар пули тўланади.



4-БОБ. ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Фестиваль иштирокчилари фестиваль ҳақида барча маълумотларга эга бўлишга ҳақли.


18. Фестиваль иштирокчилари:

ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (реклама материаллари, афишалар, DVD, аннотациялар, ижодий биографиялар) ўз вақтида тақдим этиши;

репетициялар ўтказиш жадвали ҳамда фестиваль кун тартибига қатъий риоя этиши шарт.



5-БОБ. ТАШКИЛОТЧИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Ташкилотчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиш учун тақдим этиш;

Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Фестивалда иштирок этаётган ижодкорлар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

Фестивалга жаҳондаги етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намоёндаларини жалб этиш.


20. Ташкилотчи:

Фестивални юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун чора-тадбирлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқади;

Фестиваль хорижий иштирокчиларининг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши, меҳмонхона, гонорар, овқатланиши ва ички транспорт билан боғлиқ харажатларини қоплайди;

Ташкилий қўмита томонидан ташкилотчилар зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ хорижий иштирокчиларга бериладиган гонорар пули жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди, шунингдек, ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.


22. Фестиваль иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади.

        

        




Низомга

ИЛОВА



"Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет

фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

          


      

Босқичлар

     


     

Субъектлар

       


     

Тадбирлар

    


      

Муддатлар

       









































1-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


         

"Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивалини ўтказиш бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

       


Фестиваль бошланишидан

бир ой аввал









































2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


     

Фестивалнинг ижро дастури ва фестивалда ижро этиладиган асарлар рўйхатини тасдиқлаш.

        


Фестиваль бошланишидан

камида икки ой аввал









































3-босқич


Фестиваль иштирокчилари


       

Фестивалда иштирок этиш учун белгиланган муддатга қадар керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юбориш.

        


Фестиваль бошланишидан

камида икки ой аввал









































4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


       

Фестиваль доирасида "Опера ва балетнинг бугуни ёшлар нигоҳида ва келажак истиқболлари" мавзуида илмий-амалий семинар ўтказиш.

          


Фестиваль ўтказиладиган

йилнинг апрель ойида









































5-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


        

Илмий-амалий семинарда иштирок этувчиларнинг рўйхатини ушбу тадбир ўтказилишидан 10 кун олдин иштирокчиларга маълум қилиш.

          


Фестиваль ўтказиладиган

йилнинг апрель ойида









































6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


        

Фестиваль ғолибларини тантанали тадбирда тақдирлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

          


Фестиваль ўтказиладиган

йилнинг апрель ойида







        

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь


































































Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск