ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 й. 569-сон "Опера ва балет санъатини тарғиб қилиш ва иқтидорли ижодкорларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2022 й.

N 569




ОПЕРА ВА БАЛЕТ САНЪАТИНИ

ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА ИҚТИДОРЛИ

ИЖОДКОРЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

            

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:

опера ва балет санъати бўйича иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда "Ёш вокал ижрочилари", "Ёш балет ижрочилари", "Дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар" республика кўрик-танловларини (кейинги ўринларда - республика кўрик танловлари);

миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, энг сара миллий ва классик асарлардан аҳолини баҳраманд этиш, хорижий театрлар билан ижодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови ҳамда "Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивалини ўтказиш;

республика кўрик-танловларининг Гран-при ва 1-ўрин ғолиблари мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

"Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;

"Ёш вокал ижрочилари" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага;

"Ёш балет ижрочилари" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага;

"Дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови ҳамда "Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

халқаро тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатларини белгилаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

халқаро тадбирларнинг ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш, унинг иш тартибини тасдиқлаш, танловлар иштирокчиларининг ёш чегарасини белгилаш ва ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилган мутахассислар иштирокини таъминлаш;

халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, меценатлик кўмаги, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чораларини кўриш.


4. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директорига ушбу театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мазкур қарорда белгиланган ва бошқа маданий тадбирларни юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида қўшимча мутахассисларни жалб этишга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

          

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 октябрдаги

569-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ҳалима Носирова номидаги

халқаро ёш операчилар кўрик-танлови

ҳамда "Тошкент баҳори" халқаро опера

ва балет фестивалига тайёргарлик кўриш

ва ўтказишбўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

         

1. А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


4. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


5. Г.Г. Фазилов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


6. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


7. А.К. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


8. Ё. Ахмедов

-

Театр арбоблари уюшмаси раиси


9. Р.Б. Усмонов

-

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Ташкилий қўмита котиби

              

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

     

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь

          

         





















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск