ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Халима Носирова номидаги халкаро ёш операчилар кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўгрисида Низом (ЎзР ВМ 05.10.2022 й. 569-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 октябрдаги

569-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш

операчилар кўрик-танловини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

           

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танловини (кейинги ўринларда - танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Танлов қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

миллий опера санъатини янада ривожлантириш ва оммалаштириш;

турли хорижий давлатларнинг опера санъати вакиллари ижро маҳорати билан яқиндан танишиш ҳамда улар билан ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш;

опера санъатидаги иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш;

хорижий давлатларнинг таниқли ижрочиларини жалб этиш орқали мамлакатимизда опера санъатини янада ривожлантириш;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри репертуарини ижодий ва сифат даражасини, театр ижодкорлари ижро маҳоратини янада яхшилаш;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон давлат консерваториясида опера санъатининг етакчи намоёндалари иштирокида мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш.


3. Танлов 2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Бунда, танловни ўтказишнинг аниқ муддати Ташкилий қўмита томонидан белгиланади ҳамда танлов бошланишидан уч ой аввал Ташкилий қўмита ишчи гуруҳи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


4. Танлов ижро дастури асосида ўтказилади.


5. Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан танлов бошланишидан камида уч ой олдин тасдиқланади.


6. Танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри (кейинги ўринларда - ташкилотчилар) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


7. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш Ташкилий қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.



2-БОБ. ТАНЛОВДА ИШТИРОК

ЭТИШ ШАРТЛАРИ


8. Танловда хорижий ва маҳаллий опера солистлари, халқаро танловлар совриндорлари иштирок этиши мумкин.


9. Танлов иштирокчиларининг ёши Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.


10. Танлов саралаш ва якуний (финал) босқичдан иборат.

Саралаш босқичида иштирокчилар сони чекланмаган.

Саралаш босқичидан 12 нафар иштирокчи якуний (финал) босқичига ўтади.

Танловда олдинги танловлар совриндорларининг қайта иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Саралаш босқичида тўртта асар (кенгайтирилган операдан ариялар, кантата ёки ораториялар (XVII-XVIII асрлар), ўзбек композиторлари асарларидан ариялар, ўз мамлакатлари халқ қўшиқлари ("а-капелла" тарзида бўлиши мумкин), рус ва Европа композиторлари асарларидан ариялар) ижро этилади.

Якуний (финал) босқичида иккита асар (Европа композиторлари асарларидан кенгайтирилган ария (XIX-XX асрлар), рус композиторлари асарларидан кенгайтирилган ариялар, ўзбек композиторлари асарларидан ариялар) симфоник оркестр жўрлигида ижро этилади.


11. Барча тингловлар оммавий равишда ўтказилади. Барча асарлар ёддан, асл тилда ижро қилиниши шарт. Ҳар бир асар фақат битта босқичда ижро қилинади.

Ижро этиш тартиби қуръа ташлаш йўли билан белгиланади ва танлов якунига қадар ўзгармай қолади. Якуний (финал) босқичга саралаш босқичида қатнашган 12 нафардан ортиқ иштирокчи киритилмайди.

Ўринлар ва совринларни якуний тақсимлаш ҳакамлар ҳайъатининг якуний йиғилишида амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш учун белгиланган муддатда Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган электрон манзилга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юбориш лозим:

маълумотнома (резюме);

ижодий биография;

ҳар бир босқич бўйича иштирокчининг тўлиқ ижро дастури.


12. Танлов дастурида эълон қилинган ишларни иштирокчилар томонидан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Танловда иштирок этишга рухсат берилган барча иштирокчилар танлов ўтказиладиган йилнинг 15 октябридан кечиктирмай танловга келиш санаси кўрсатилган таклифнома оладилар.

Керакли ҳужжатлар билан тўлиқ тўлдирилмаган ёки танлов ўтказиладиган йилнинг 15 сентябридан кейин юборилган аризалар қабул қилинмайди.

Танлов шартларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ижро дастурига асосан ўзбек опера композиторлари асарларидан ижро этилиши шарт.

Ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга икки марта машқ қилиш ва саралаш босқичида чиқиш учун концертмейстерлар белгиланган тартибда бириктириб берилади.

Танлов ташкилотчиси танловда аудио ва видеоёзувларни ёзиб, кейинчалик қўшимча ҳақ тўламасдан улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Танлов ғолиблари якуний гала-концертида иштирок этишлари шарт.


13. Танловнинг барча иштирокчиларига етакчи опера театрлари вакиллари ва агентларини тинглаш, шунингдек, ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ўтказиладиган маҳорат дарслари (мастер класс)да қатнашиш имконияти берилади.



3-БОБ. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ


14. Танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий ва хорижий маданият ва санъат соҳасидаги 7-9 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби ҳамда унинг иш тартиби тасдиқланади.

Танловнинг ҳакамлар ҳайъатига етакчи опера яккахонлари, машҳур мусиқа ижрочилари, дирижёрлар, мусиқали театрлар директорлари ва бошқа мутахассислар вакиллари таклиф этилади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ҳакамлар ҳайъати раисини сайлайди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари баҳолаш жараёнида жаҳонга машҳур бўлган композиторларнинг операларидан машҳур арияларини анъана ва усулларини тўғри ижро этилиши, асарда кўрсатилган ҳар битта ноталарни катта хатоликларга йўл қўймаган ҳолда ижро қилиниши, асарнинг мазмун ва моҳиятини тингловчига тўлиқ етказиб берилиши, юқори пардаларда куйланадиган ноталарни вокал санъати қоидаларига риоя қилиниши ва саҳна маданияти каби асосий мезонлари бўйича баҳоланади.

Танловнинг баҳолаш мезонларига кўра ҳар бир мезон бўйича максимал 100 баллик тизим асосида баҳоланади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда Ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.

Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига апелляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Апелляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.


15. Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

2-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорида;

3-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида.


16. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган "Ўзбек композиторлари асарини энг яхши ижро этганлик учун", Танловнинг энг ёш, энг иқтидорли иштирокчиси" "Ўз мамлакатлари халқ қўшиғини ("а-капелла" тарзида ҳам бўлиши мумкин) энг яхши ижро этганлик учун" каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом билан тақдирланадилар.

Ҳакамлар ҳайъати танловнинг энг яхши концертмейстерларининг (2 киши) ҳар бирига махсус диплом бериш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


17. Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида амалга оширилади.


18. Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари, меценатлик кўмаги, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


19. Танлов ташкилотчилари томонидан иштирокчиларнинг қуйидаги харажатлари қопланади:

ҳакамлар ҳайъати аъзолари учун йўл харажатлари, меҳмонхона, овқатланиш, гонорар тўловлари;

танловнинг якуний (финал) босқичига ўтган иштирокчиларнинг танловдаги иштироки тугагунига қадар уларнинг меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари.

Йўл, саралаш босқичидаги меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари - иштирокчилар ҳисобидан қопланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ хорижий иштирокчиларга бериладиган гонорар ва танлов ғолибларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди, шунингдек, ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиққа солиш объекти ҳисобланмайди.


21. Танлов иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

       

          




Низомга

ИЛОВА



Ҳалима Носирова номидаги

халқаро ёш операчилар кўрик-танловини

ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

          


       

Босқичлар

      


      

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

      


        

Муддатлар

        









































1-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


         

Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танловини ўтказиш бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

         


Танлов бошланишидан

уч ой аввал









































2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


      

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини тасдиқлаш.

         


Танлов бошланишидан камида

уч ой аввал









































3-босқич


Танлов иштирокчилари


      

Танловда иштирок этиш учун белгиланган муддатга қадар керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза юбориш.

         


Танлов ўтказиладиган йилнинг

15 сентябрига қадар









































4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


      

Танловда иштирок этишга рухсат берилган барча иштирокчиларга белгиланган муддатдан кечиктирмай танловга келиш санаси кўрсатилган таклифнома юбориш.

        


Танлов ўтказиладиган йилнинг

15 октябрига қадар









































5-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


      

Танловни икки босқичда ўтказиш. Саралаш ва якуний (финал) босқич.

         


Танлов ўтказиладиган йилнинг октябрь ойида









































6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


       

Танлов ғолибларини тантанали тадбирда тақдирлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

        


Танлов ўтказиладиган йилнинг октябрь ойида







     

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 октябрь





















































Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск