ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2022 й. 571-сон "Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2022 й.

N 571




ЎЗБЕКИСТОН ДЗЮДО АКАДЕМИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон дзюдо академияси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон дзюдо академияси биносини қуриш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон дзюдо академияси Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашадиган муассаса ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон дзюдо академиясининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

дзюдо бўйича бўйича миллий терма жамоалар (катталар, ёшлар, ўсмирлар ёш тоифалари спортчилари, шунингдек спорт фахрийлари) аъзоларининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини ўрганиш;

дзюдо бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда уларга амалий ва илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;

дзюдо бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

дзюдо бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


4. Ўзбекистон дзюдо академиясига 1 та енгил ва 1 та микроавтобус хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилсин.

Ўзбекистон дзюдо федерациясига Ўзбекистон дзюдо академияси учун автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни федерация маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширишни таъминлаш тавсия этилсин.


5. Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда Ўзбекистон дзюдо академияси учун Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7б-уй манзилида қурилиб, фойдаланишга топшириладиган бино ва иншоотларнинг бир қисмига Спортни ривожлантириш вазирлигининг Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабини текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Спортни ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда 2023 йил 1 октябргача Япония, Хитой, Корея, Россия, Беларусь, Германия, Австралия ва бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон дзюдо академиясини талаб даражасида замонавий анжомлар, жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


7. Ташқи ишлар вазирлиги Спортни ривожлантириш вазирлигининг виза талабномаларига биноан, Ўзбекистон дзюдо академиясига жалб этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчилар, олимлар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визаларини консуллик йиғимларини ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда визалар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ички ишлар вазирлиги Спортни ривожлантириш вазирлиги буюртманомасига кўра академияга жалб этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (муддати узайтирилишини) ҳамда Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон дзюдо академияси фаолияти ташкил этилишининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид телерадиодастурлар, дзюдо ва парадзюдо бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар ва мақолалар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцияларни ёритиб борсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

571-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон дзюдо академияси

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Спорт ишлари ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари





Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари





































Ўқув спорт бўлими

3





Молия-режа ва иқтисодиёт бўлими

3





































Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

2





Ишлар бошқарувчиси*

1





































Халқаро алоқалар бўлими

2





Кадрлар бўйича мутахассис

1





































Матбуот котиби

1





Бош юрисконсульт

1













Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) - 17 нафар.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳамда ўқув-ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида спорт-таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

571-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини

самарали ташкил қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизмлари


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Бажариш учун масъуллар


1.

Ўзбекистон дзюдо академияси (кейинги ўринларда - Академия) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.


1. Академия уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Академия уставини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2022 йил

октябрь


Маблағ ажратиш талаб қилмайди


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

1. Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.


2023 йил

июль


Маблағ ажратиш талаб қилмайди


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)


3.

Академияни юқори малакали раҳбар кадрлар билан таъминлаш.


Юқори малакали тренерлар ва мутахассисларни ишга қабул қилиш чораларини кўриш.


2023 йил

август


Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)


4.

Академияни бино ва иншоотлар билан таъминлаш.


1. Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига асосан Япониянинг "Кодокан" кўп функцияли, замонавий ва универсал дзюдо маркази намунаси бўйича янги бино қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

ноябрь


Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Махмудов)


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиш.


3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш ишларини амалга ошириш.


2022 йил

декабрь

2023-2024

йиллар

давомида


5.

Академиянинг ётоқхона ва ошхона биносини қуриш.


1. Ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.


2022 йил

ноябрь


Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиш.


3. Бинони фойдаланишга топшириш.


2022 йил

декабрь

2023-2024

йиллар

давомида


6.

Академиянинг спорт заллари ва майдонларини қуриш.

1. Спорт залларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.


2022 йил

ноябрь


Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Молия вазирлиги (Ж.Абруев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиш.


3. Бинони фойдаланишга топшириш.


2022 йил

декабрь

2023-2024

йиллар

давомида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 октябрь











































Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск