ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2022 й. 580-сон "Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2022 й.

N 580




СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ДЕНОВ ВА УРГАНЧ

ДЗЮДО СПОРТ МАҲОРАТИ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактабларининг (кейинги ўринларда - Дзюдо мактаблари)нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт-таълим муассасаларида камида спорт тайёргарлиги бошланғич тайёргарлик босқичининг биринчи йил тайёргарлигидан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ўқувчиларни танлов асосида дзюдо мактабида ўқишни давом эттириши учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш;

спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, медико-биологик ва моддий-техник шарт-шароитлар яратиш.


2. Қуйидагилар:

Дзюдо мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 1-иловага мувофиқ;

Дзюдо мактаблари ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;

Дзюдо мактаблари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар дзюдо мактаблари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Дзюдо мактаблари ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва дзюдо мактабининг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

асосий машғулотлар ўтказиладиган вақтда бўш бўлган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади;

Дзюдо мактабларига дзюдо бўйича белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;

2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади;

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши Дзюдо мактабларида ташкил этилади;

Дзюдо мактаблари ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади, шу жумладан юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;

Дзюдо мактабларига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Дзюдо мактабларида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.


5. Дзюдо мактабларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни Спортни ривожлантириш вазирлигининг тегишли ҳудудий спорт бошқармалари билан келишган ҳолда халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.


6. Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда:

а) Дзюдо мактабларининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари тақвим режасини белгиланган муддатларда тасдиқлаш;

Дзюдо мактаблари ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифатини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва зарур ҳолларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

б) Дзюдо мактаблари учун тегишли молия йилида ажратилган маблағлар доирасида:

Дзюдо мактаблари ўқув-машқ жараёнида дзюдо ривожланган хорижий мамлакатларнинг юқори малакали кадрлари ҳамда илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланиш;

тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг дзюдо бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этиш;

ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Дзюдо мактабларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


7. Спортни ривожлантириш вазирлиги:

а) уч ой муддатда Дзюдо мактабларининг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) 2023/2024 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин;

в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Наманган кўчаси, 40-уй манзилида жойлашган Урганч дзюдо спорт маҳорати мактабининг сузиш ҳавзаси бино-иншоотлари Хоразм вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказиб берилишини таъминласин.

Бунда, мазкур сузиш ҳавзасидан Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаби ўқувчилари Хоразм вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг машғулотларига халақит қилмаган ҳолда бепул шуғулланади.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

580-сон қарорига

1-ИЛОВА



Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи

Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари бошқарув,

техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Т/р

Лавозимлар номланиши

Штатлар

сони

1.

Директор

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

3.

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

4.

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари

1

5.

Хўжалик мудири

1

6.

Психолог (спорт писхологи)

1

7.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

1

8.

Кутубхоначи

0,5

9.

Врач

1

10.

Тиббиёт ҳамшираси

1

11.

Бош бухгалтер

1

12.

Ғазначи (кассир)

0,5

13.

Котиб - иш юритувчи

1

14.

Бош ошпаз

1

15.

Ошпаз

2

16.

Ошхона ишчиси

2

17.

Омбор мудири

1

18.

Хўжалик бекаси

0,5

19.

Кир ювувчи

1


Изоҳ:

*) Бунда дзюдо спорт маҳорати мактабларида синфлар тўлиқлиги - ўқувчилар сонининг 25 нафардан кам ва 30 нафардан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.

Дзюдо спорт маҳорати мактаблари бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади.




Намунавий штатлар жадвалига

ИЛОВА



Дзюдо спорт маҳорати мактаби бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун

алоҳида лавозимларни киритиш нормативлари


1. Дзюдо спорт маҳорати мактабларида (бундан буён матнда - дзюдо мактаблари) тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, дзюдо мактабларининг ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.


2. Таълим муассасасининг ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш учун жиҳозланган физика, кимё ўқув-лаборатория хоналари мавжуд бўлса, 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.


3. Таълим муассасасининг ҳар 2500 кв. м супуриладиган майдони учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Бироқ таълим муассасасида 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда ҳовли супурувчи лавозими киритилади.


4. Таълим муассасасининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Таълим муассасасининг ижарага берилган майдони бундан мустасно.


5. Таълим муассасасини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бинолар учун алоҳида 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.


6. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

а) электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (виключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;

б) чилангар (сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, таълим муассасасида 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

в) таълим муассасасида 0,5 бирлик миқдорида дурадгор лавозими киритилади.

г) таълим муассасаси балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.


7. Таълим муассасаси биноларининг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклари, зинапоялари, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв. м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


8. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган таълим муассасасида иситиш мавсумида (беш ой) ўт ёқувчи лавозими:

а) локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан;

б) алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;

в) иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 дона печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 - 9 дона печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.


9. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган таълим муассасаларида 1,0 бирликдан сувни кимёвий усулда тозаловчи (дезинфектор) лавозими киритилади.


10. Таълим муассасаси балансидаги спорт жиҳозлари ва анжомларига хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш учун таълим муассасасидаги ҳар 200 дона спорт қуроллари учун 1,0 бирлик ҳисобидан созловчи киритилади.


11. Таълим муассасаси балансидаги ҳар 3000 кв.м табиий ёки сунъий қопламали очиқ спорт майдончаларига хизмат кўрсатиш (стадиондаги чим ўтларини ўстириш, дренаж устаси) ва таъмирлаш устаси 1,0 бирлик ишчи лавозими киритилади.


12. Таълим муассасасининг ўқув дастурида назарда тутилган спортнинг синхрон сузиш, бадиий ва спорт гимнастикаси, акробатика, трамполин, спорт рақси турлари учун асосий тренердан ташқари 1,0 бирлик хореограф, 1,0 бирлик мусиқий оператор-аккомпаниатор лавозимлари киритилади.


13. Таълим муассасаси балансида 5000 м.кв дан зиёд майдонга эга бўлган сув спорти бино ва иншоотлари мавжуд бўлса, 1,0 бирлик бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича муҳандис лавозими киритилади ҳамда техника хавфсизлиги бўйича масъул ҳисобланади.


14. Штат жадвалини тузишда таълим муассасасининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатда мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

580-сон қарорига

2-ИЛОВА



Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига

кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати

мактаблари ўқувчи-спортчилари учун зарур

анжомлар, спорт экипировкаси ва формали

кийим-бош билан таъминлаш нормативлари

Т/р

Анжомлар номи

Ўлчов бирлиги

1 ўқувчи-спортчи

учун норматив

Фойдаланиш

муддати*

I. Яшаш учун анжомлар

1.

Тўшак

дона

1

5 йил

2.

Пахтали одеял

дона

1

3 йил

3.

Жунли одеял

дона

1

3 йил

4.

Ёстиқ

дона

1

3 йил

5.

Ёпинғич

дона

1

5 йил

6.

Сочиқ

дона

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилд

дона

2

1 йил

8.

Чойшаб

дона

2

1 йил

9.

Кўрпа жилд

дона

2

1 йил

10.

Кийим шкафи

дона

1

5 йил

11.

Жавонча

дона

1

5 йил

12.

Каравот

дона

1

5 йил

13.

Стол

дона

1

5 йил

14.

Стул

дона

1

5 йил

15.

Каравотолди гиламчаси

дона

1

3 йил

16.

Графин ва стакан

тўплам

1

3 йил

II. Спорт экипировкаси ва формали кийим-бош

17.

Кимоно

дона

2

1 йил

18.

Белбоғ

дона

2

1 йил

19.

Спорт майкаси

дона

2

1 йил

20.

Спорт шортлари

дона

2

1 йил

21.

Машқ қилиш учун спорт костюми

тўплам

1

2 йил

22.

Вазнни камайтириш костюми

тўплам

1

2 йил

23.

Спорт пойабзали

жуфт

1

1 йил

24.

Шиппак

жуфт

1

1 йил

25.

Спорт сумкаси

дона

1

3 йил

26.

Тиззабанд

жуфт

1

1 йил

   

*) Яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 октябрдаги

580-сон қарорига

3-ИЛОВА



Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига

кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати

мактаблари ўқувчилари учун суткалик

озиқ-овқат нормаси

Т/р

Маҳсулотлар номи

Грамм

(брутто)

1.

Буғдой нони, 1-нав

600

2.

Буғдой уни, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

120

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик ёғи

30

9.

Сут-қатиқ

600

10.

Қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

700

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар


800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

500

26.

Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти

3


Оқсиллар

231,8

Ёғлар

228,8

Углеводлар

957,9

Калорияси

6693,8



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 октябрь



































Время: 0.2310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск