ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2022 й. 582-сон "Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2022 й.

N 582




ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЖИСМОНИЙ

ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ

БИЛАН ИШ ОЛИБ БОРУВЧИ ХОДИМЛАРИ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари (кейинги ўринларда - ходимлар)нинг ҳар уч йилда камида бир марта малакасини ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

ходимларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг филиалларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва унинг филиалларида ташкил этиладиган малака ошириш курсларида амалга оширилади;

малака ошириш курсида ўқитиш муддати 12 соатни ташкил этади;

ходимларнинг маълумотлари базаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан шакллантирилади ҳамда юритилади;

ходимларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини оширишнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

малака ошириш курсларида ўқитиладиган ходимларнинг рўйхатини ҳамда малака ошириш курси тингловчиларининг ўқув гуруҳини шакллантириш;

ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда малака ошириш курсларини ташкил қилиш;

ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат расмийлаштириш;

мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг маълумотлари базасини шакллантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тўғрисидаги давлат таълим талабларини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


5. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ходимларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти ва Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлимига юклансин.

      

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 октябрь

























































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск