ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2022 й. ПҚ-392-сон "Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2022 й.

N ПҚ-392



САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА ХОМАШЁ

УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАРНИ ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимини янада соддалаштириш, саноат корхоналарининг хомашё таъминотини яхшилаш мақсадида:


1. 2025 йил 1 январга қадар 1-иловага мувофиқ хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилсин.


2. Белгилансинки, "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинади.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига 2-иловага мувофиқ технологик асбоб-ускуналар киритилсин.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2023 йил 1 январдан бошлаб:

асбоб-ускуналар (қурилмалар, механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар) сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада (контрактда) уларни монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар қиймати алоҳида кўрсатилмаган ҳолларда норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини ушбу хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш тўғрисидаги;

мазкур турдаги шартномалар (контрактлар) бўйича монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа шу каби хизматлар кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома объекти қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартибини бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига:

республика ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилган, бироқ ишлаб чиқарилганига уч йилдан кўп бўлган айрим технологик асбоб-ускуналар рўйхатини фақат божхона божидан озод қилиш шарти билан тасдиқлаш;

мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда, уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларнинг божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхатини (импорт қилувчининг кафолат хати асосида) тасдиқлаш ваколати берилсин.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 12 октябрдаги

ПҚ-392-сон қарорига

1-ИЛОВА



2025 йил 1 январга қадар импорт божхона

божи ноль ставкада қўлланиладиган

хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Хомашё ва ярим тайёр маҳсулот номи


ТИФ ТН коди


1.

Ҳимояланган тупроқ учун ўсимликлар, томир отган қаламчалар ва ёш ўсимликлар, кактуслардан ташқари


0602 90 700 0

2.

Ҳимояланган тупроқ учун ўсимликлар, гул ёки ғунчали гуллайдиган ўсимликлар, кактуслардан ташқари


0602 90 910 0

3.

Ҳимояланган тупроқ учун бошқа ўсимликлар


0602 90 990 0

4.

Шакарни рафинадлаш ёки ажратиб олиш натижасида олинган меласса


1703

5.

Қайта ишланмаган ёки дағал бўлакланган мармар ва травертин ёки оҳактошли туф


2515 11 000 0

6.

Бошқа ранг берувчи моддалар; 3203, 3204 ёки 3205-товар позицияларидаги препаратлардан фарқланувчи, ушбу гуруҳнинг 3-изоҳида кўрсатилган препаратлар; кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ бўлган, люминофорлар сифатида ишлатиладиган ноорганик маҳсулотлар: титан диоксиди асосида тайёрланган бошқа пигментлар ва препаратлар


3206 19 0000

7.

Концентрацияланган ёки концентрацияланмаган, қаттиқ ёки қаттиқ бўлмаган бошқа сиёҳлар


3215 90 000 0

8.

Бирламчи шаклдаги этилен полимерлари


3901

9.

Бирламчи шакллардаги пропилен ва бошқа олефинларнинг полимерлари


3902

10.

Пластмассадан қилинган бошқа катушкалар, шпулкалар, бобиналар ва шунга ўхшаш буюмлар


3923 40 900 0

11.

Юклама индекси 121 дан юқори бўлган, автобуслар ёки юк ташиш учун белгиланган моторли транспорт воситалари учун янги пневматик резина шиналар ва покришкалар


4011 20 900 0

12.

Ҳаво кемаларида фойдаланиш учун янги пневматик резина шиналар ва покришкалар


4011 30 000 0

13.

Қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналари учун янги пневматик резина шиналар ва покришкалар (9.00-16, 6.50-16 ва 260/95-16 ўлчамли турларидан ташқари)


4011 70 000 0

14.

Комплекс синтетик иплардан газламалар, шу жумладан, 5404-товар позициясидаги материаллардан тайёрланадиган газламалар


5407 20 190 0,

5407 20 900 0,

5407 30 000 0,

5407 43 000 0,

5407 44 000 0,

5407 51 000 0,

5407 53 000 0,

5407 54 000 0,

5407 71 000 0,

5407 81 000 0,

5407 91 000 0


15.

Сунъий комплекс иплардан газламалар, шу жумладан, 5405-товар позициясидаги материаллардан тайёрланадиган газламалар


5408 10 000 0,

5408 21 000 0,

5408 22 100 0,

5408 32 000 0,

5408 33 000 0


16.

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% ёки ундан ортиқ бўлган синтетик толалардан газламалар


5512 11 000 0,

5512 19 100 0,

5512 91 000 0


17.

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% дан кам, асосан ёки фақат пахта толалари билан аралаштирилган, юза зичлиги 170 г/кв.м дан ортиқ бўлмаган синтетик толалардан газламалар

5513 11 900 0,

5513 12 000 0,

5513 13 000 0,

5513 19 000 0,

5513 23 100 0,

5513 23 900 0,

5513 31 000 0


18.

Таркибида синтетик толалар 85 мас.% дан кам, асосан ёки фақат пахта толалари билан аралаштирилган, юза зичлиги 170 г/кв.м дан ортиқ бўлган синтетик толалардан газламалар


551412 0000,

551419 1000,

551419 9000,

551423 0000,

551430 5000,

551443 0000


19.

Синтетик толалардан бошқа газламалар


551511 3000,

551512 3000,

551513 1900,

551519 9000


20.

Сунъий толалардан газламалар


5516 12 000 0,

5516 21 000 0,

5516 24 000 0


21.

Полиуретан қопламали ёки дублирланган, шимдирилган, 5902-товар позициясидаги материаллардан ташқари тўқимачилик материаллари


5903 20 100 0,

5903 20 900 0


           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 12 октябрдаги

ПҚ-392-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт

қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат

солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада

ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар

рўйхатига киритилаётган технологик асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ

Т/р

ТИФ ТН кодлари


ТИФ ТН бўйича номи


1.

8426120000

Ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк орткичлар


2.

8426200000

Минора кранлари


3.

8428208001

Тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвейрлар


4.

8428208009

Бошқа пневматик кўтаргич ва конвейерлар


5.

8428320000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа ковшли элеватор ва конвейерлар


6.

8428330000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа тасмали элеватор ва конвейерлар


7.

8428392000

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа роликли конвейерлар


8.

8428399009

Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа элеваторлар ва конвейерлар


9.

8472300000

Почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ёки ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар


10.

8478100000

Тамаки таёқчалари (стиклари)ни ишлаб чиқариш учун ускуна


11.

8501630000

Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВА дан750 кВА гача)


12.

8501640000

Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 750 кВА дан юқори)


13.

8515190000

Юқори ҳароратли пайвандлаш учун бошқа машина ва аппаратлар


14.

8704109000

Йўлсиз шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган, электромеханик трансмиссияга эга (дизель ва электр двигателлари ўрнатилган) юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобиль-самосвал)


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 октябрь






































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск