ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Давлат божхона қўмитасининг 29.08.2022 й. 8/02-22-29-сон "Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.10.2022 й. 2856-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2022 й.

N 2856-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.08.2022 й.

N 8/02-22-29


ҚАРОРИ



Божхона кирим ордерининг шакли ва уни

тўлдириш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 16 январдаги 01-02/8-1-сон қарори (рўйхат рақами 2856, 2017 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                        А.Ю. Мавлонов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона кирим ордерининг шакли ва уни

тўлдириш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёридан ошганда, ортиқча қисмига ягона божхона тўлови ундирилишида;";

тўртинчи хатбошидаги "ўн бараваригача" деган сўзлар "ўттиз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. БКО Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 291-моддасида келтирилган ҳатти-ҳаракат ёки тартиб-таомилларни бажарган божхона органи томонидан расмийлаштирилади.".


3. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган божхона йиғимлари ва божхона органлари томонидан ундирилиши назарда тутилган бошқа йиғимларни ундиришда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ соддалаштирилган шаклдаги БКО шаклидан фойдаланилади.".


4. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. БКО божхона тўловларини тўловчи шахс тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосида божхона ходими томонидан электрон тарзда рўйхатга олиниб расмийлаштирилади ва икки нусхада чоп этилади ҳамда божхона ходимининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланади. БКОнинг биринчи нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга БКО расмийлаштирилган божхона органида сақланади, иккинчи нусхаси божхона тўловларини тўлаган шахсга топширилади (юборилади).

Божхона ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган БКОларга ҳамда соддалаштирилган шалдаги БКОларга божхона ходими томонидан муҳр ва имзо қўйилиши талаб этилмайди.

БКО божхона тўловларини тўловчи шахс, яъни декларант ҳамда божхона брокери (шу жумладан, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис) томонидан Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон тарзда шакллантирилган ҳолда божхона органларига тақдим этилиши мумкин.".


5. 8-банддан "комплекси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6. 10-бандда:


а) 1-кичик бандда:

саккизинчи хатбошидаги ""ТР";" деган қисқартма ""ТР"." деган қисқартма билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3-кичик банднинг учинчи хатбошисидан "комплекси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 11-банднинг 1-кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "комплекси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 3-1-боб билан тўлдирилсин:


"3-1-боб. Соддалаштирилган шалдаги БКОни тўлдириш


14-1. Божхона ходими томонидан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда соддалаштирилган шаклдаги БКО тўлдирилади.

14-2. Соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 2-графаси БКО асосий варағи 4-графасига, соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 4 ва 5-графалари БКО асосий варағи 19 ва 20-графаларига мувофиқ тўлдирилади. Божхона тўловларини тўловчи шахс томонидан соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 6-графаси БКО асосий варағи 22-графасига мувофиқ тўлдирилади.

Божхона йиғимлари Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида шахсий кабинет орқали электрон тарзда шакллантирилган БКО асосида ундирилганда соддалаштирилган шаклдаги БКОнинг 6-графаси электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

14-3. Божхона ходими томонидан графаларнинг тўлдирилиши:

1) 1-графа. "БКО рўйхат рақами".

БКО рўйхат рақами қуйидаги бўлмаларда кўрсатилади:

биринчи бўлмада:

а) божхона пости томонидан БКО расмийлаштирилишида Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ божхона постининг коди;

б) божхона постидан бошқа таркибий тузилмалар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар бўйича дастур томонидан автоматик тарзда қўйиладиган код;

иккинчи бўлмада БКО расмийлаштирилган кун, ой, йил;

учинчи бўлмада дастур томонидан автоматик тарзда бериладиган тартиб рақам кўрсатилади.

Масалан: Божхона пости томонидан расмийлаштирилган ҳолларда - 27001/01.01.2022/0000001.

Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг масъул таркибий тузилмалари томонидан расмийлаштирилган ҳолларда - 1727/01.01.2022/0000001.

2) 3-графа. "Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар".

Графада БКО тўлдиришга асос бўладиган ҳужжатлар:

а) дастлабки қарорни олиш учун тақдим этилган ариза рақами ва санаси;

б) эгаси божхона органи бўлган божхона омборида ёки чегара божхона постида вақтинча товарларни сақлаш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси;

в) транспорт воситасини божхона кузатувини амалга ошириш ёки божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолатда транзит декларацияси рақами ва санаси (масалан, ТР № 27001/01.01.2022/0000105);

г) автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганликда транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш мажбуриятномаси рақами ва санаси;

д) қонунчиликда назарда тутилган бошқа йиғимларни ундириш учун асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси.".


10. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Расмийлаштирилган БКОнинг бир нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шу жумладан унинг дастурдаги электрон шакли товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотган ёки божхона органи томонидан мазкур Қоидаларда белгиланган ҳатти-ҳаракат ва тартиб-таомиллар амалга оширилган йилдан кейинги йилдан эътиборан бевосита БКО расмийлаштирилган божхона органида уч йил давомида сақланади.".


11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 3-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Божхона кирим ордерининг шакли

ва уни тўлдириш қоидаларига

3-ИЛОВА



СОДДАЛАШТИРИЛГАН БОЖХОНА КИРИМ ОРДЕРИ

1. БКО рўйхат рақами

       

         

        

2. Тўловчи/Молия ва банк маълумотлари


3. Тақдим этиладиган ҳужжатлар/қўшимча маълумотлар


4. Божхона тўловлари ҳисоби


Тўлов тури


Ҳисоблаш

асоси


Ставка


Сумма


Тўлов усули


Ҳисоб-китоб

тафсилоти















5. Божхона органининг белгиси

6. Тўловчининг имзоси

QR-код (матрик


штрихли код)


".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 октябрь








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск