ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2022 й. 588-сон "Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.10.2022 й.
N 588
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ ШАМОЛ
ЭРОЗИЯСИГА ҲАМДА СУВ ХЎЖАЛИГИ
ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУМ БОСИШИГА ҚАРШИ
ИҲОТА ДАРАХТЗОРЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ
ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Сўнгги йилларда республикада ўрмон билан қопланган майдонларни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши курашиш, шунингдек, шамол эрозиясининг қишлоқ хўжалиги экинларига салбий таъсирини камайтириш мақсадида иҳота дарахтзорларини барпо этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, суғориладиган ерлар ва сув хўжалиги объектларини ҳимоя қилишда иҳота дарахтзорларини барпо этиш, экилган дарахтларни парвариш қилиш учун ажратилган маблағларини тўлаб бериш, шунингдек, буюртмачи ҳамда пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилишни молиялаштириш бўйича ажратилган Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарорида 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши 2500 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилиши белгиланганлиги;
2022 йил баҳор мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши 2130 гектар майдонда (85 фоиз) иҳота дарахтзорлари барпо этилганлиги ҳамда 370 гектар майдон (15 фоиз) куз мавсумида дарахт экиш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июндаги 422-сон қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш тартиби тўғрисида низом 28-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
"ҳар ойда жорий молиялаштириш бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизи миқдорида, берилган авансга пропорционал равишда чегириб қолган ҳолда;
лойиҳа қийматининг қолган 5 фоизини тўлаш шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагандан сўнг амалга оширилади".
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 13 октябрь