ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 16.09.2022 й. 20/2-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.10.2022 й. 2209-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2022 й.

N 2209-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.09.2022 й.

N 20/2


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини

текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини

текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Қарорда:


а) номи ва 1-бандидаги "микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар" деган сўзлар "нобанк кредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:".


2. Низомда:


а) номидаги "микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар" деган сўзлар "нобанк кредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги вазифаларини амалга ошириш учун текширувлар ўтказади.";


г) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"нобанк кредит ташкилотлари - банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг Ўзбекистон Республикасининг "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонунида рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи кредит ташкилотлари (микромолия ташкилоти, ломбард ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти);";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 октябрь











































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск