ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 й. 590-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2022 й.

N 590




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ҚЎШИНЛАРИДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 338-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;

хотин-қизларнинг таълим олишлари ва касбий кўникмаларини оширишларига, бандлигига ва муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш;

хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш, маънавиятини юксалтириш бўйича чоралар кўриш;

хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;

ҳарбий хизматни ўтаётган хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган шахслар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш;

хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ва фарзандларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар фаолиятини такомиллаштириш;

Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги хотин-қизларни ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

ҳарбий хизматчиларнинг оилаларидаги муҳитни яхшилаш.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларининг хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассисларига (фуқаро ходимлар) тегишли бўлинмалар ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан ҳар ойлик лавозим маоши миқдорининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, "Оқила аёллар ҳаракати" ва маҳаллалардаги "Аёллар маслаҳат кенгашлари" билан яқиндан ҳамкорлик қилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.

        

      

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

      

     




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

590-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги қўшинларида

хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг

оила аъзолари билан ишлаш тизимининг

самарадорлигини ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

         

     

Т/р

        

Чора-тадбирлар номи

         

Ижро муддати

         

Масъул ижрочилар

        

     

I. МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ҚЎШИНЛАРИДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР

ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН

ИШЛАШ БЎЙИЧА ЕТАКЧИ МУТАХАССИСЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

1.

Хотин-қизлар ва ҳарбийларнинг оилалари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассисларнинг (кейинги ўринларда - етакчи мутахассислар) функционал вазифаларини янги талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

20 ноябрь

Мудофаа вазирлиги


2.

Етакчи мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш мақсадида улар билан ўқув-услубий йиғинлар ўтказиш.


2023 йил

1 январдан бошлаб ўқув йили режасига асосан


Мудофаа вазирлиги, "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти


3.

Ҳарбийлар оиласини "хонадонбай" ўрганишлар натижасида оилаларда соғлом муҳитни барқарорлаштириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

1 январдан

бошлаб

доимий


Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


4.

Етакчи мутахассисларни бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, хотин-қизлар ва оилалар билан ишлай оладиган юқори малакали мутахассис кадрлардан жамлаш.


2023 йил

февраль

Мудофаа вазирлиги


5.

Ҳарбийларнинг оилаларида қуйидаги йўналишлар бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш:

оиладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат;

оила аъзоларининг бандлик даражаси;

фарзандлар таълим-тарбияси;

ногиронлиги бўлган оила аъзоларининг ижтимоий қўллаб-қувватланиши.


ҳар йили июнь

ва декабрь

ойларида

Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


6.

Хизмат фаолиятида алоҳида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали хизмати билан ҳарбийлар оиласининг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик, оталик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган етакчи мутахассисларни муносиб рағбатлантириб бориш.

2023 йилдан

бошлаб ҳар

чоракда

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


        

II. МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ҚЎШИНЛАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАР

ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ

ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ

        

7.

Ҳарбий хизматчиларнинг меҳнатга лаёқатли ва ишсиз бўлган оила аъзоларини ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш.


2022 йил

1 ноябрдан

бошлаб

доимий


Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


8.

Ҳарбий хизматчиларнинг ишсиз оила аъзоларини касбга тайёрлаш мақсадида "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ҳамда ўқитишни ташкил этиш.


2022 йил

1 ноябрдан

бошлаб

доимий


Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


9.

Ҳарбий хизматчиларнинг ишсиз оила аъзолари учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ташкил этиб бориш. Бунда, республиканинг тадбиркор аёллари иштирокида хотин-қизлар ва ҳарбийларнинг оилаларига кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш.


Ҳар чоракда

бир марта

Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


10.

Ҳарбий хизматчиларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланаётган оила аъзолари иш фаолиятини тарғиб қилиш орқали банд бўлмаган хотин-қизларни ушбу фаолиятга жалб этиш мақсадида "Маҳорат дарслари"ни ўтказиш.


Ҳар чоракда

бир марта

Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


11.

Хотин-қизлар ва ҳарбийларнинг оилаларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ҳарбий шаҳарчаларда турли йўналишдаги тўгаракларни ташкил этиш, ушбу тўгаракларга оилаларни жалб этиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.


2023 йилдан

бошлаб ҳар

чоракда

Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


         

III. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

ОИЛАЛАРИДАГИ МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ

           

12.

Ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида соғлом муҳитни қарор топтириш, қайнона-келин, эр-хотин ўртасидаги муносабатларни, уларнинг оиладаги ўринларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида "Қайнона-келин мактаби" мавзусида учрашув ва жонли мулоқотларни ташкил этиш.


2022 йил

1 ноябрдан

бошлаб

доимий


Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари, ҳарбий қисм ва муассасалар раҳбарлари

     

13.

Ёш ҳарбий оилалар ўртасида содир этилаётган ажримларни олдини олиш мақсадида "Оила-муқаддас қўрғон", "Оилаларда низоли ҳолатларнинг олдини олиш усуллари" мавзуларида малакали ҳуқуқшунослар, тиббиёт ходимлари иштирокида учрашувлар ташкил этиш.


2022 йил

1 ноябрдан

бошлаб ҳар

йили

Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


14.

Соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар оилаларининг репродуктив саломатлигига эришиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди мутахассислари иштирокида замонавий диагностика ва даволаш-тиббиёт ускуналаридан фойдаланиш;

ҳарбий хизматчи аёллар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.


2022 йил

15 ноябрдан

бошлаб ҳар

чоракда

Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


15.

Мамлакатда юз бераётган демократик ислоҳотларга мувофиқ, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ишларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш, баҳолаш ва уларни такомиллаштириш чоралари кўриш.


2023 йил

1 январга

қадар

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


16.

Хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашишда "Оқила аёллар ҳаракати" ва маҳаллалардаги "Аёллар маслаҳат кенгашлари" билан ҳамкорликни амалга ошириш.


доимий

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


17.

Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, ҳарбий оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш мақсадида "Ибратли ҳарбийлар оиласи" кўрик-танловини ташкил этиш.


ҳар йили март-

май ойларида

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


18.

Хотин-қизларнинг гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини оширишга қаратилган тизимли ишларни олиб бориш.


ҳар йили

алоҳида режа

асосида

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


19.

Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги хотин-қизлар ўртасида "Тўмарис издошлари", ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари ўртасида бекалик санъатини ривожлантиришга қаратилган "Балли аёллар" кўрик-танловларини ўтказиш.


ҳар йили

алоҳида режа

асосида

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


20.

Дин вакилларини жалб этган ҳолда хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида оила-никоҳ муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш, никоҳ бўйича диний маросимларни фақат никоҳ расмий рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга ошириш масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш.


2023 йилдан

бошлаб ҳар

чоракда

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси

21.

Хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ишларни амалга ошириш.


2023 йилдан

бошлаб ҳар

чоракда

Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси


22.

Ҳарбий қисм ва муассасаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга бағишланган "Мустаҳкам оилани шакллантиришда ота-онанинг масъулияти", "Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи", "Оилавий ҳаёт сабоқлари" мавзуларида учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ўтказиш.


ҳар йили

алоҳида режага

мувофиқ

Мудофаа вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


23.

Хотин-қизлар ва ҳарбийларнинг оила аъзоларини маънавий-маърифий савиясини ошириб бориш, уларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида театр, маданият ва маърифат масканларига ташриф уюштириш.


ҳар йили

алоҳида режага

мувофиқ

Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият маърифат маркази

      

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 октябрь
























































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск