ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Давлат фуєаролик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 й. 595-сон "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2022 й.

N 595




ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ

ТОМОНИДАН ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятига оид ва хизматдан ташқари одоб-ахлоқи, жамоатчилик билан муносабатларига доир қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари (кейинги ўринларда - Одоб-ахлоқ қоидалари) 1-иловага мувофиқ;

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар 2022 йил 25 октябрга қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда:

а) Одоб-ахлоқ қоидалари асосида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар ходимлари учун мажбурий бўлган ходимларнинг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини;

ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқласин;

б) ички меҳнат тартиб-қоидаларини ва бошқа идоравий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

в) 2022 йил 1 ноябрга қадар ушбу банднинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар натижаси тўғрисида батафсил ахборотни тасдиқланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаларига тақдим этсин.


3. Хўжалик бошқаруви органларига Одоб-ахлоқ қоидалари асосида ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиш тавсия этилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Одоб-ахлоқ қоидалари талабларининг бузилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ интизомий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини давлат хизматчилари ўртасида тушунтириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этсин;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2022 йил 20 октябрга қадар ушбу ўқув-семинарлари бўйича ташкилий ҳужжатлар тўпламини (давлат органлари ва ташкилотлари кесимида ўқув-семинарларини ўтказиш графиги ва тартиби, семинарни ўтказишга масъуллар рўйхати, иштирокчиларнинг намунавий контингенти ва б.) Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

595-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 376-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь


































Время: 0.2159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск