ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 й. 597-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2022 й.

N 597




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, бошқарув кадрлари малакасини ошириш дастурларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда - Академия) магистратурасига қабул амалга оширилмаганлиги туфайли жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўкув юкламаларининг камайганлиги;

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2022/2023 ўқув йилида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда улар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Академия ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

а) 2022/2023 ўқув йили давомида Академияда 2021/2022 ўқув йилида шаклланган 35 та профессор-ўқитувчилар штат бирликларини сақлаб қолиш;

б) профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:

2022 йил сентябрь-декабрь ойлари учун Академиянинг 2022 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

2023/2024 ўқув йилига қадар эса Ўзбекистон Республикасининг 2023 йилга тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

Академия профессор-ўқитувчиларининг 2022 йил сентябрь-декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Академиянинг 2022 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;

2023/2024 ўқув йилига қадар эса 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь





































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск