Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 596-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

596-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га

киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да

бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган

фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб

бериш харажатлари учун субсидия

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга (кейинги ўринларда - касаначилар) асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Талабгорларга касаначилар учун асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.


3. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг мурожаатида касаначиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, тадбиркорлик субъектининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси илова қилиниши шарт.

Бунда талабгор мурожаатда касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинадиган асбоб-ускуна номи ва тури, аниқ харид нархини кўрсатиши лозим.


5. Маҳаллий меҳнат органи талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади.

Бунда субсидия бериш учун тадбиркорлик субъекти ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда - Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, касаначи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилганлиги ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да турганлиги асос ҳисобланади.


6. Маҳаллий меҳнат органи томонидан талабгорнинг харид қиладиган асбоб-ускуналари нархини ўрганиш давлат харидларининг электрон тизими ёки бошқа очиқ манбаларнинг маълумотларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин. Ўрганиш натижаларига мувофиқ асбоб-ускунанинг нархини талабгор томонидан бозордаги ушбу асбоб-ускуналарнинг ўртача нархи қийматига тенг (ёки ундан юқори) белгиланганлиги маҳаллий меҳнат органи харид комиссияси қарори билан тасдиқланади.


7. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги, касаначи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилганлиги ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да турганлиги тасдиқланганда маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ижтимоий контракт тузилади.


8. Ижтимоий контракт тузилгандан сўнг маҳаллий меҳнат органи томонидан талабгорга касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб асбоб-ускунани харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилинади. Қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати (мурожаат тушгандан сўнг 3 иш кунидан ошмаган муддатда) кўрсатилиши лозим.


9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.


10. Субсидия ажратилгандан сўнг 10 кун ичида талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар харид қилинганлиги ва касаначиларга бепул берилганлиги ҳамда асбоб-ускуналарнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.


11. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:

ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;

касаначи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилмаганлиги тасдиқланганда;

харид қилинадиган асбоб-ускунанинг нархи қасддан юқори қилиб кўрсатилганлиги аниқланса.

Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.


12. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.



3-БОБ. КАСАНАЧИЛАРНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН АСБОБ-УСКУНАЛАРГА

АЖРАТИЛГАН СУБСИДИЯЛАРНИ ҚАЙТАРИБ

ОЛИШ ТАРТИБИ


13. Маҳаллий меҳнат органлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида ишлаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини бир ойда бир маротаба олти ой давомида мониторинг қилиб боради.


14. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра ижтимоий контрактда белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳамда субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуналарнинг фойдаланилмаётганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органлари томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектига хабарнома юборилади.


15. Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.


16. Хабарнома тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг) маҳаллий меҳнат органи ва ҳоким ёрдамчиси субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна билан фаолият юритаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектига ажратилган субсидияларни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилади ва субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади.

Хабарномада субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган субсидияларни қайтариш учун маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.


17. Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти хабарнома тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ажратилган субсидияларни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз тўловлари билан бирга) тўлиқ миқдорда қайтариши шарт.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган тадбиркорлик субъектлари бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га

киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да

бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган

фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб

бериш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Тадбиркорлик субъекти (талабгор)


Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра




2-босқич


Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


1. Талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.


2. Маҳаллий меҳнат органи ва талабгор ўртасида ижтимоий контракт тузилади.


3. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


4. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини юборади.


3 иш куни ичида





1 кун муддатда




3-босқич


Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.


Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида




4-босқич


Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти


Субсидия ажратилгандан сўнг талабгор ҳар бир касаначи учун асбоб-ускуналар харид қилинганлиги ва касаначиларга бепул берилганлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддатини кўрсатган ҳолда ижтимоий контракт тузилган маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда хабардор қилади.


10 кун ичида




5-босқич


Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Ажратилган субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна асосида ишлаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради. Камчиликлар аниқланса тадбиркорлик субъектига уларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборади.


Ҳар ой бир маротаба




6-босқич


Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти


Хабарнома олинган кундан эътиборан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ва амалга оширилган ишлар юзасидан маҳаллий меҳнат органига хабарнома юборади.


Бир ой ичида




7-босқич


Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


1. Хабарнома тушган кундан эътиборан субсидия ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуна билан фаолият юритаётган касаначиларнинг иш фаолияти самарадорлигини қайта мониторинг қилади.


2. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра дастлабки мониторингда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланса, ажратилган субсидияларни қайтариш бўйича қарор қабул қилади, ижтимоий контрактни бир томонлама бекор қилади ва талабгорга хабарнома юборади.


3 иш куни ичида (ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун бир ой муддатдан сўнг)




8-босқич


Субсидия ажратилган тадбиркорлик субъекти


Хабарнома тушган кундан эътиборан ажратилган субсидияларни хабарномада кўрсатилган маҳаллий меҳнат органига тегишли бўлган банк реквизитларига тўлиқ миқдорда қайтаради.


5 иш куни ичида







Низомга

2-ИЛОВА



НАМУНА


_____-сон

ИЖТИМОИЙ КОНТРАКТ


20 __й. "_____"____________.


Ушбу ижтимоий контрактни (кейинги ўринларда - контракт) ____________________ тумани (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази номидан ___________________________ асосида фаолият юритувчи

(кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) ва

(маҳаллий меҳнат органи раҳбарининг Ф.И.О.)


_____________________________ манзилида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъекти


(номи, манзили ва бошқа реквизитлари)

қуйидагилар тўғрисида туздилар:


I. Контрактнинг мазмуни


1.1. Контракт маҳаллий меҳнат органи билан тадбиркорлик субъекти ўртасида (кейинги ўринларда - тарафлар) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш учун тузилди.

1.2. Контракт қуйидагилардан иборат бўлади:

ижтимоий контракт тарафлари (тадбиркорлик субъекти ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази);

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

ижтимоий контрактнинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш асослари.



II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Маҳаллий меҳнат органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадбиркорлик субъекти контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;

тадбиркорлик субъекти контрактдаги мажбуриятларни бажармаган тақдирда, ажратилган субсидиялар қайтариб берилишини талаб қилиш;

касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларнинг иш фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб бориш;

2.2. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий меҳнат органи томонидан контракт шартларини бажармаган тақдирда, контрактни бир томонлама бекор қилиш;

маҳаллий меҳнат органи томонидан тақдим этилаётган субсидия ҳисобидан касаначилик билан шуғулланаётган фуқаро учун зарур асбоб-ускунани мустақил равишда харид қилиш;

маҳаллий меҳнат органи томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, контракт шартлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш;

2.3. Маҳаллий меҳнат органи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

контракт шартларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;

контракт тузилгандан сўнг унда белгиланган субсидияни белгиланган тартибда тўлаб бериш;

субсидия ажратилиши ҳисобига касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга харид қилинган асбоб-ускуналар берилиши ва асбоб-ускунанинг фойдаланилаётганлиги устидан мониторинг ўрнатиш;

2.4. Тадбиркорлик субъекти қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

тадбиркорлик субъекти ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқаро(лар) ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномасини Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказиш;

субсидия ажратилгандан сўнг касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналарни касаначига бепул бериш;

касаначиларга ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича буюртма бериш ва белгиланган тартибда касаначининг иш ҳақини тўлаб бориш;

субсидия ҳисобидан сотиб олинган асбоб-ускуналар касаначи томонидан фойдаланилмаган тақдирда, ажратилган субсидия миқдорини белгиланган тартибда тўлиқ қайтариш.

Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради.



III. Тарафларнинг жавобгарлиги


3.1. Тадбиркорлик субъекти субсидия берилиши учун ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади ва контракт бир томонлама бекор қилинади.

3.2. Контракт бажарилиши мониторингини олиб бориш маҳаллий меҳнат органлари ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари томонидан амалга оширилади. Контракт шартлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳар ойда бир маротаба 6 (олти) ой давомида касаначилар билан бевосита учрашиш орқали амалга оширилади.

Контракт шартлари бажарилмаган ҳолларда маҳаллий меҳнат органи тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбиркорлик субъектига хабарнома юборилади. Тадбиркорлик субъекти томонидан узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари бажарилмаган тақдирда, контракт бекор қилинган кундан эътиборан ўн икки ойгача ушбу тадбиркорлик субъекти билан контракт тузилмайди.



IV. Форс-мажор ҳолатлари


4. Тарафлардан ҳеч бири уларнинг иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда келиб чиқадиган, яъни иштирокчиларга боғлиқ бўлмаган сабаблар, жумладан, касаллик, контракт бажарилмаслигига олиб келадиган холисона сабаблар туфайли бажарилмаган ҳолларда контрактнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин ҳамда мажбуриятларни бажармаганлик учун бошқа тараф олдида жавобгар бўлмайдилар.



V. Контрактнинг амал қилиш муддати


5.1. Контракт имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 6 (олти) ой амал қилади.

5.2. Контракт икки нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга.

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига

кўмаклашиш маркази раҳбари


_____________________ (имзо)

(Ф.И.О)

____________ (сана)


Тадбиркорлик субъекти



__________________________ (имзо)

(Ф.И.О)

___________ (сана)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь


































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск