Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 596-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

596-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда

касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик

субъектларига субсидия ажратиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Жамоат ишлари жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига 1-иловада келтирилган олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Касаначиликни ташкил этган талабгорларга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.


3. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, тадбиркорлик субъектининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома (ёки касаначининг дастлабки уч ой давомидаги фаолияти учун тўловларни банк орқали тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома) илова қилинади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


5. Маҳаллий меҳнат органи талабгор томонидан субсидия олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Бунда субсидия бериш учун тадбиркорлик субъекти ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда - Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда расмийлаштирилганлигига камида 3 ой ўтганлиги асос ҳисобланади.


6. Талабгор томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилганлиги, касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси расмийлаштирилганлигига камида уч ой ўтганлиги, Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори ҳаққонийлиги тасдиқланганда, маҳаллий меҳнат органи талабгорга касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати (мурожаат тушгандан сўнг 3 иш кунидан ошмаган муддатда) кўрсатилиши лозим.

Бунда маҳаллий меҳнат органи томонидан касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори ҳаққонийлиги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясидан маълумот олиш йўли билан ёки “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали амалга оширилади.


7. Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:

ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;

касаначининг дастлабки уч ой давомидаги даромади миқдори тўғрисидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.

Маҳаллий меҳнат органи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга ушбу қарор нусхасини бир кун муддатда юборади.


8. Талабгор маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлса, юқори турувчи органга ёки суд органларига шикоят қилиши мумкин.


9. Маҳаллий меҳнат органининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг беш иш куни ичида ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Мазкур Низомда ажратилиши белгиланган субсидияни олаётган талабгорлар бир вақтнинг ўзида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашишга қаратилган бошқа турдаги субсидияларни ҳам белгиланган тартибда олишга ҳақли.


11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан

олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касанчиликни

ташкил этган тадбиркорлик субъектларига

субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Касаначиликни ьашкил этган тадбиркорлик субъекти (талабгор)


Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этганлиги учун субсидия олиш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзма равишда мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра




2-босқич


Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


1. Талабгор мурожаатини илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқади.


2. Талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгор ушбу қарор нусхасини юборади.


3 иш куни ичида





1 кун муддатда




3-босқич


Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.


Қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь






























Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск