ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2022 й. ПФ-234-сон "Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.10.2022 й.

N ПФ-234



ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимиз транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан Тошкент метрополитени тармоғини кенгайтириш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиацияси корхоналари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини, Тошкент метрополитени фаолиятини ривожлантириш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Тошкент метрополитени фаолиятини такомиллаштириш, метрополитенда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, авиация соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

"Тошкент метрополитени" УК "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилганлиги ҳамда "Тошкент метрополитени" УКнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонасига ўзгартирилганлиги муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш;

Тошкент метрополитени фаолияти учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозларни алмаштиришга режалаштирилган капитал таъмирлаш ишларини етарли маблағлар билан таъминлаш;

фуқаро авиацияси корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.


2. Молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига метрополитен линиялари, станциялари ва электродепо иншоотларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод этишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 октябрдаги

ПФ-234-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5647-сон Фармони 3-бандининг саккизинчи хатбошисидаги "темир йўл ва дарё транспортидаги" сўзлари "метрополитен, темир йўл ва дарё транспортидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2638-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги "Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2653-сон қарорининг 6-бандидаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг" сўзлари "Тошкент метрополитени" ДУКнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги "Тошкент метрополитени Сергели йўналиши қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2664-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг" сўзлари "Тошкент метрополитени" ДУКнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17, 18 ва 19-бандлардаги "УК" қисқартмаси "ДУК" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2979-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"погашение основного долга, выплата процентов и комиссий по заемным средствам Эксимбанка КНР и кредита Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан в рамках строительства кольцевой надземной линии метрополитена в городе Ташкенте осуществляются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорига иловада:


а) 25-банд "хизмат автотранспорти воситаларини," сўзларидан кейин "ҳаво кемаларини," сўзлари билан тўлдирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 25-1-банд билан тўлдирилсин:

"25-1. Фуқаро авиацияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарувчилар ёки сертификатланган етказиб берувчилардан импорт шартномалари бўйича харид қилинадиган авиация техник жиҳозлари, шу жумладан, ҳаво кемалари, авиадвигателлар ва уларнинг бутловчи қисмлари, авиация учун ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар, шунингдек, хорижий ваколатхоналар учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4143-сон қарорига 1-илова "Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар" блокидан кейин "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси" блоки билан тўлдирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5100-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Давлат солиқ қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-уйда жойлашган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг бино ва иншоотлари баҳоланган қийматда "Uzbekistan Airports" АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига жамиятга берилишини таъминласин".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 октябрь











































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск