ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат шартномаси (контракт) / Давлат фуєаролик хизмати /

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 595-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

595-сон қарорига

2-ИЛОВА



Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом давлат органлари ва ташкилотларида Одоб-ахлоқ комиссиялари (кейинги ўринларда - Комиссия) фаолиятини тартибга солади.


2. Комиссия давлат фуқаролик хизматчилари (кейинги ўринларда - давлат хизматчилари) томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини назорат қилиш, уларнинг ахлоқ нормаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларини олдини олиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш билан билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади.


3. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидаларига, ушбу Намунавий низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Комиссия Комиссия раиси, котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, умумий сони беш нафардан кам бўлмаслиги ва тоқ сонда бўлиши лозим.

Комиссия таркибига тажрибали, меҳнат жамоасида обрў-эътиборга сазовор бўлган давлат хизматчилари киритилади.

Комиссия таркиби давлат органи ва ташкилоти раҳбари қарори билан тасдиқланади ва доимий равишда фаолият юритади.

Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатиш мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини назарда тутган ҳолда ўзгартириш киритилади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат хизматчиларининг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш;

давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларини кўриб чиқиш, хизмат текширувларини ўтказиш;

давлат хизматчилари ўртасида ахлоқ нормаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматчиларининг хатти-ҳаракатларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат хизматчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, натижалари ҳақида давлат органи ва ташкилоти раҳбари ва жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.


6. Комиссия ўз ваколатлари доирасида:

давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан хулосалар тайёрлайди;

давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқиш жараёнида зарур ахборотни сўраб олади;

кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига экспертлар ва мутахассисларни жалб қилади;

одоб-ахлоқ қоидаларига оид масалалар юзасидан давлат хизматчиларига тегишли маслаҳат ва тушунтиришлар беради;

зарур ҳолларда, Комиссияда кўриб чиқилган масалалар бўйича давлат хизматчисини интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарига таклиф киритади.


7. Комиссия давлат органи ва ташкилотининг таркибий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, мансабдор шахслари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади.


8. Комиссия фаолиятини ташкил қилиш ва давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ушбу Намунавий низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Комиссия мажлислари заруриятга қараб ўтказилади.

Комиссия мажлислари очиқ тарзда ўтказилади. Зарур бўлган ҳолларда Комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


10. Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у йўқлигида эса, унинг топшириғига биноан Комиссия аъзоларидан бири олиб боради. Комиссия мажлисида баённома юритилади, у раислик қилувчи ва Комиссия котиби томонидан имзоланади.


11. Комиссия мажлислари, агар уларда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.


12. Комиссиянинг навбатдаги мажлиси тўғрисида унинг раиси Комиссия аъзоларига ёзма равишда, қоида тариқасида, камида икки кун олдин хабар қилади, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчиларини олдиндан хабардор этади.


13. Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Комиссиянинг қарорлари Комиссия раиси томонидан имзоланади.


14. Комиссия раиси:

Комиссия ишини ташкил этади;

Комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади;

Комиссия аъзоларига топшириқлар беради;

давлат органи ва ташкилотининг таркибий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан бўлган муносабатларда Комиссия номидан иш юритади;

Комиссия мажлисларида Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахборот билан сўзга чиқади;

ҳар йили давлат органи ва ташкилоти раҳбарига Комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


15. Комиссия котиби:

Комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, давлат органи ва ташкилоти ходимларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

кун тартибига мувофиқ Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Комиссиянинг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳамда кун тартибига киритилган масалалар ҳақида хабардор қилади;

Комиссия мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди.


16. Комиссия аъзоси:

Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалалар бўйича овоз беришга;

Комиссиянинг кўриб чиқиши учун масалалар ва таклифлар киритишга;

қарорлар тайёрланишида, муҳокамасида, қабул қилинишида, шунингдек уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда ҳамда бажарилишини назорат қилишда иштирок этишга;

кўриб чиқилаётган масалага доир ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа зарур ахборот билан танишишга;

Комиссия қарорига рози бўлмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини баён этишга ҳақли.


17. Комиссияси аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиши ва ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.

Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиш имкони бўлмаганда Комиссия раисини олдиндан хабардор этиши лозим.


18. Комиссия мажлисида кўрилаётган масалалар Комиссия раиси, котиби ва аъзоларига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган тақдирда ўзини ўзи рад қилиши шарт.



4-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН

ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ (ПРОФИЛАКТИКА)

ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ


19. Комиссия давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари билан биргаликда мунтазам равишда давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва уларнинг бузилишини олдини олишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи профилактик комплекс чора-тадбирларни амалга оширади:

давлат хизматчиларида юксак касбий маданиятни, жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

давлат хизматчилари "ҳалоллик вакцинаси" билан эмлаш, яъни ҳалолликни уларнинг онгига сингдириш, маърифат орқали уларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш кайфиятини шакллантириш;

давлат органи ва ташкилотида таниқли зиёлилар, ижодкорлар, маънавият ва маърифат соҳасининг кўзга кўринган намоёндалари, ўз соҳасида юксак натижаларга эришган меҳнат фахрийларини жалб қилган ҳолда, учрашувлар ташкил қилиб бориш;

давлат органи ва ташкилотида ходимларининг касбий ва бошқарув кўникмалари ўсишини, шунингдек уларнинг малакасини доимий равишда оширишни, улар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида уларнинг билимлари ва малакасини доимий такомиллаштириш ишларини таъминлаш;

давлат хизматчиларининг иқтисодий билимларини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини, интеллектуал ва маънавий ривожланишини ошириш мақсадида иқтисодий ва ҳуқуқий ўқишлар ташкил этиш;

янги ишга қабул қилинган давлат хизматчиларини одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш борасида стажировкадан ўтказиш ва улар билан профилактик суҳбатлар ташкил қилиш;

давлат хизматчиларини малака ошириш курсларига, халқаро семинарлар, конференциялар ва шу каби бошқа тадбирларга юбориш, улар томонидан ўз касбий даражаси ва ахлоқий сифатларини мустақил оширишлари учун шарт-шароит яратиб бериш.


20. Комиссия давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш (профилактика) борасидаги ўз фаолиятини Комиссия томонидан тасдиқланадиган чораклик иш режалари асосида олиб боради.


21. Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш (профилактика) чоралари Комиссия томонидан давлат органи ва ташкилотининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда касаба уюшмалари қўмиталари билан биргаликда ташкил этилади.


22. Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш (профилактика) чораларининг натижадорлиги йил якунлари бўйича ўтказиладиган Комиссия йиғилишида муҳокама қилинади.



5-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН

ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


23. Комиссия давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишлари билан боғлиқ масалаларни:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғига кўра;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мурожаатига асосан;

давлат хизматчиларнинг, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан;

ўз ташаббуси билан кўриб чиқади.


24. Комиссия мажлисига, ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш ва холисона қарор қабул қилиш мақсадида, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилаётган давлат хизматчиси, зарур бўлган ҳолларда эса, мурожаат қилувчи ва бошқа шахслар таклиф этилади. Комиссия мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор этилган шахсларнинг келмаслиги мурожаатни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.


25. Комиссия мажлисида:

кун тартибидаги масала ўқиб эшиттирилади;

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғи ёки давлат хизматчиси томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат ўқиб эшиттирилади;

одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганликда айбланаётган давлат хизматчиси ва мурожаатчиларнинг тушунтиришлари эшитилади.


26. Давлат хизматчиси ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматига, ишчанлик обрўсига дахл қиладиган мурожаат бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзини ҳимоя қилишга, Комиссияга зарур материаллар ҳамда бошқа ахборотларни тақдим этишга ҳақли.


27. Мажлис якуни бўйича Комиссия давлат хизматчисининг ҳаракатларида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.


28. Одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги факти аниқланган тақдирда Комиссия томонидан давлат хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўлланилади:

огоҳлантириш;

узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;

давлат органи ва ташкилотининг коллегиал йиғилишларида танбеҳ бериш.


29. Комиссия давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органи ва ташкилоти раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.


30. Комиссия томонидан қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

комиссияда олдин кўриб чиқилган мурожаат ва айнан шу мазмундаги такрор мурожаатлар;

аноним мурожаатлар;

қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.


31. Комиссия қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат қилувчига, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган давлат хизматчисига ва давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ёзма равишда маълум қилади.


32. Комиссия одоб-ахлоқ қоидалари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан тегишли чора кўриш масаласи юзасидан таклифларни юқори турувчи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига юборади.


33. Комиссиянинг қарори устидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ёки судга шикоят қилиш мумкин.


34. Давлат хизматчиси томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳақидаги мурожаат унинг ташаббускори томонидан Комиссия қарори қабул қилингунига қадар қайтариб олиниши мумкин.


35. Тарафлар ярашган, шунингдек давлат хизматчиси ўз хоҳиши билан мурожаатчидан ошкора узр сўраган ҳолларда, унга нисбатан таъсир чоралари қўлланилмаслиги мумкин.




Намунавий низомга

ИЛОВА



Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини ташкил

қилиш ва давлат хизматчилари томонидан

одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан

боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Ижро муддати

I. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

 

1-босқич


Давлат органи ва ташкилоти раҳбари


1. Давлат органлари ва ташкилотларида Одоб-ахлоқ комиссияларини (кейинги ўринларда - Комиссия) Комиссия раиси, котиби ва аъзоларидан иборат таркибда, умумий сони камида беш нафардан кам бўлмаган миқдорда тоқ сонда шакллантириш.


2. Комиссия таркибига тажрибали, меҳнат жамоасида обрў-эътиборга сазовор бўлган давлат хизматчиларини киритиш.


3. Комиссия таркибини тасдиқлаш.


Икки ҳафта муддатда



4. Комиссия таркибига комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини назарда тутган ҳолда ўзгартириш киритилади.

Заруратга кўра


2-босқич


Комиссия раиси


Комиссия ишини ташкил этади, комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади мажлисига раислик қилади.

Комиссия номидан иш юритади, Комиссия мажлисларида Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахборот билан сўзга чиқади.

Давлат органи ва ташкилоти раҳбарига Комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


Маълумотлар киритилган вақтдан бошлаб


Ҳар йили йил якуни бўйича







Комиссиянинг котиби


Кун тартибига мувофиқ Комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил этади. Комиссиянинг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Комиссия мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳамда кун тартибига киритилган масалалар ҳақида хабардор қилади.

Комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади, навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.

Комиссия мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди.


Мажлисдан камида икки кун олдин




Мажлисдан

кейин бир кун муддатда

II. Одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш

(профилактика) чораларини кўриш


1-босқич


Комиссия


Давлат органининг таркибий бўлинмалари


касаба уюшмалари қўмиталари


Комиссия мунтазам равишда давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва уларнинг бузилишининг олдини олишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи профилактик комплекс чора-тадбирларни амалга оширади:

давлат хизматчиларида юксак касбий маданиятни, жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

давлат хизматчилари "ҳалоллик вакцинаси" билан эмлаш, яъни ҳалолликни уларнинг онгига сингдириш, маърифат орқали уларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш кайфиятини шакллантириш;

давлат органи ва ташкилотида таниқли зиёлилар, ижодкорлар, маънавият ва маърифат соҳаси, шунингдек диний соҳанинг кўзга кўринган намоёндалари, ўз соҳасида юксак натижаларга эришган меҳнат фахрийларини жалб қилган ҳолда, учрашувлар ташкил қилиб бориш;

давлат органи ва ташкилотида ходимларининг касбий ва бошқарув кўникмалари ўсишини, шунингдек уларнинг малакасини доимий равишда оширишни, улар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида уларнинг билимлари ва малакасини доимий ошириш ишларини таъминлаш;

давлат хизматчиларининг иқтисодий билимларини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини, интеллектуал ва маънавий ривожланишини таъминлаш мақсадида иқтисодий ва ҳуқуқий ўқишлар ташкил этиш;

янги ишга қабул қилинган давлат хизматчиларини одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш борасида стажировкадан ўтказиш ва улар билан профилактик суҳбатлар ташкил қилиш;

давлат хизматчиларини малака ошириш курсларига, халқаро семинарлар, конференциялар ва шу каби бошқа тадбирларга юбориш, улар томонидан ўз касбий даражаси ва ахлоқий сифатларини мустақил оширишлари учун шарт-шароит яратиб бериш.


Комиссия томонидан тасдиқланадиган чораклик

иш режалари асосида

2-босқич


Комиссия


Давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш (профилактика) чораларининг натижадорлигини Комиссия йиғилишида муҳокама қилади.


Ҳар йили якунлари бўйича

III. Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан

боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш

1-босқич


Комиссия


Комиссия давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузилишлари билан боғлиқ масалаларни:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғига кўра;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мурожаатига асосан;

давлат хизматчиларнинг, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан;

ўз ташаббуси билан кўриб чиқади.


Заруратга кўра


2-босқич


Комиссия раиси ва аъзолари


Комиссия мажлисида:

кун тартибидаги масала ўқиб эшиттирилади;

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг топшириғи ёки давлат хизматчиси томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат ўқиб эшиттирилади;

одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганликда айбланаётган давлат хизматчиси ва мурожаатчилар тушунтиришлари эшитилади.


Мажлис ўтказиладиган кун

Давлат хизматчиси

Ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматига, ишчанлик обрўсига дахл қиладиган мурожаат бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзини ҳимоя қилишга, Комиссияга зарур материаллар ҳамда бошқа ахборотларни тақдим этишга ҳақли.

3-босқич


Комиссия


1. Мажлис якуни бўйича давлат хизматчисининг ҳаракатларида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги факти аниқланган тақдирда давлат хизматчиларига қуйидаги ахлоқий таъсир чоралари қўллайди:

огоҳлантириш;

узр сўраш ёки расмий узрнома келтиришни талаб қилиш;

давлат органи ва ташкилотининг кенгайтирилган мажлисида танбеҳ бериш.


3. Давлат хизматчисига нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш учун давлат органи ва ташкилоти раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.


4. Қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат қилувчига, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган давлат хизматчисига ва давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ёзма равишда маълум қилади.



Мажлис ўтказиладиган кун

4-босқич


Комиссия


Одоб-ахлоқ қоидалари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан тегишли чора кўриш масаласи юзасидан таклифларни юқори турувчи давлат органи ва ташкилоти раҳбарига юборади.


Заруратга кўра

  

5-босқич


Давлат хизматчиси


Комиссиянинг қарори устидан давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ёки судга шикоят қилиш мумкин.


Заруратга кўра

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь














































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск