Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2022 й. 603-сон "Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2022 й.

N 603




РЕСПУБЛИКАНИНГ СЕЙСМИК

ФАОЛ ЗОНАЛАРИДА ҚУРИЛИШИ

РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ХАВФЛИЛИК

ОМИЛИ IV ТОИФАГА МАНСУБ БЎЛГАН БИНО

ВА ИНШООТЛАРГА ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИК

БЎЙИЧА ИЛМИЙ ХУЛОСАЛАР БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони 4-банди "а" кичик бандига мувофиқ:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартибининг жорий этилиши;

бунда Қурилиш вазирлиги хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини илмий хулосалар олишга йўналтиришга, Фанлар академияси объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришга масъул этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин улар хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Қурилиш вазирлигига тақдим этилиши;

лойиҳа-смета ҳужжатлари тушган кундан бошлаб уч кун муддатда хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари Қурилиш вазирлиги томонидан зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтирилиши;

лойиҳа-смета ҳужжатлари илмий хулосалар олиш учун йўналтирилган кундан бошлаб бир кун муддатда объектларнинг зилзилабардошлик бўйича илмий тажриба-синовини амалга ошириш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Фанлар академиясига қоғоз ёки электрон шаклда буюртманома тақдим этилиши ҳамда буюртманомага лойиҳалар, ишчи чизмалар ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилиш;

Фанлар академияси томонидан ўн иш куни давомида буюртмачи ташкилотлар билан лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектларни илмий тажриба-синовидан ўтказиш учун шартнома расмийлаштирилиши ва уларни зилзилабардошлик бўйича назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишлари ташкил этилиши;

Фанлар академияси томонидан иш ҳажмидан келиб чиқиб бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилиниши;

Фанлар академияси томонидан илмий хулоса қабул қилгандан кейин уч иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачига етказилиши;

шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар Фанлар академияси томонидан буюртмачига берилиши.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Фанлар академияси ҳамда Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь
































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск