ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 600-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

600-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фавқулодда ҳолат жорий этилган

ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб

бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда

таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини

жалб этиш ва уларнинг меҳнатига

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш, уларнинг меҳнатини ташкил этиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда волонтёрлик ёрдамини кўрсатаётган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


авария-қутқарув ишлари - авария ва ҳалокатларнинг хавфли омиллари таъсирини тугатиш ва бартараф этишга, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган шошилинч ҳаракатлар;


буюртмачи - иш берувчи - мазкур Низомга мувофиқ авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил қилиш бўйича ташаббускор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар);


кечиктириб бўлмайдиган ишлар - қутқарув ишларини ҳар томонлама таъминлаш, одамлар ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишга ҳамда жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳаракатлар;


фавқулодда ҳолат - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;


ҳудуд коменданти - ҳудуд комендатураси фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларнинг ягона бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахс;


ҳудуд комендатураси - фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларни бошқариш учун фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ташкил этиладиган вақтинчалик махсус давлат бошқаруви органи.


3. Банд бўлмаган аҳоли қуйидаги алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва таъминлашга жалб этилиши мумкин:

уй-жой фонди, коммунал соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатишини тиклаш;

кўчаларни, йўлларни ва йўлкаларни таъмирлаш;

ирригация ва мелиорация тармоқларини таъмирлаш;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ташкилотларидаги ишлар;

объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари;

жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш билан боғлиқ ишлар.


4. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ АЛОҲИДА

ТАЙЁРГАРЛИК ВА МАЛАКА ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИГАН

АВАРИЯ-ҚУТҚАРУВ ВА БОШҚА КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Ҳудуд коменданти заруратга кўра фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни (кейинги ўринларда - вақтинчалик ишлар) амалга ошириш ҳамда таъминлашга банд бўлмаган аҳолини жалб этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда - махсус ишчи гуруҳ) тузиш бўйича таклиф киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш назарда тутилган бўлса, махсус ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида ҳудуд комендатураси таркибида тузилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси (ҳудуд комендатураси) бир иш куни мобайнида ўз таркибида махсус ишчи гуруҳни тузади.


7. Махсус ишчи гуруҳ бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида (кейинги ўринларда - Марказ) иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахслар, шунингдек, вақтинчалик ишларни амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ишсиз маҳаллий аҳолининг (кейинги ўринларда - жисмоний шахслар) рўйхатини шакллантиради, шунингдек, ушбу рўйхатни тизимли равишда янгилаб ва тўлдириб боради.


8. Вақтинча ишларга:

а) 18 ёшга тўлган, билими, малакаси ва соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилишга қодир бўлган жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин;

б) қуйидаги жисмоний шахсларни жалб этиш тақиқланади:

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар;

меҳнатга лаёқатсиз шахслар;

ҳомиладор аёллар;

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган шахслар;

12 ёшгача бўлган боланинг ота-онасидан бири ёки васийси;

35 ёшгача бўлган аёллар, агар ишлар ионлаштирувчи нурланиш хавфи зонасида амалга оширилса.


9. Вақтинчалик ишларни амалга оширишга масъул буюртмачи - иш берувчилар заруратга кўра махсус ишчи гуруҳга вазифаларни бажаришга жисмоний шахсларни жалб этиш юзасидан буюртмалар билан мурожаат қилади.


10. Махсус ишчи гуруҳ буюртмачи - иш берувчилар буюртмаларига мувофиқ бир иш куни давомида Марказ ва буюртмачи - иш берувчилар ўртасида вақтинчалик ишларга жалб қилинган шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатидан ошмайдиган даврга авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш бўйича шартномалар тузилишини таъминлайди.


11. Марказ шу куннинг ўзида тузилган шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказади.



3-БОБ. ВАҚТИНЧАЛИК ИШЛАРГА

ЖАЛБ ЭТИЛГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


12. Буюртмачи - иш берувчилар жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларга жалб қилишдан олдин:

ушбу Низом талабларига мувофиқ бир иш куни давомида қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади;

меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида хабардор қилади.


13. Буюртмачи - иш берувчилар томонидан жисмоний шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилади ҳамда жисмоний шахсларнинг вақтинчалик ишларда қатнашган даври тўғрисидаги маълумотлар электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттирилади.


14. Буюртмачи - иш берувчилар жисмоний шахсларга қонунчиликка мувофиқ меҳнат муҳофазаси талабларига мос шароитларни таъминлайди.


15. Жисмоний шахслар учун иш вақтининг давомийлиги меҳнат қонунчилигига мувофиқ белгиланади.

Буюртмачи - иш берувчи иш куни ва иш ҳафтасини ташкил этишнинг мослашувчан шаклларидан фойдаланишга, шунингдек, ишлаган соатларга мутаносиб равишда ҳақ тўланадиган ишларни бажариш учун қисқартирилган иш вақтини жорий этишга ҳақли.


16. Буюртмачи - иш берувчилар жисмоний шахслар учун вақтинчалик ишларнинг ҳажмини белгилайди ҳамда уларнинг иш вақтини ҳисобга олиб боради.


17. Буюртмачи - иш берувчилар томонидан ой якунида (меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган кунда) жисмоний шахсларга амалда бажарган иши учун ташкилотдаги амалдаги ставкалар ва лавозим маошларидан келиб чиққан ҳолда, аммо ойига меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган ва меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.


18. Буюртмачи - иш берувчилар ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тўловлардан ташқари бюджетдан ташқари жамғарманинг маблағлари ҳисобидан меҳнатга қўшимча рағбатлантириш белгилаши мумкин.


19. Буюртмачи - иш берувчилар ой якунида Марказга жисмоний шахсларнинг ишлаган вақтлари тасдиқланган табель ва иш ҳақи ҳисобланган қайдномаларни тақдим этади.


20. Марказ бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаларига ғазначилик мемориал ордерлари ёки тўлов топшириқномаларини тақдим этади.

Буюртмачи - иш берувчиларнинг жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларни бажаришга жалб этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


21. Жисмоний шахсларнинг вақтинча ишларни амалга ошириш вақти меҳнат стажига киритилади. Ушбу жисмоний шахслар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини олиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.


22. Жисмоний шахсларнинг меҳнат мажбурияти буюртмачи - иш берувчи томонидан белгиланган вақтда ёки фавқулодда ҳолат бекор қилинган пайтдан кечиктирмай тугатилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

          




Низомга

ИЛОВА



Фавқулодда ҳолат жорий этилган

ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб

бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда

таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини

жалб этиш ва уларнинг меҳнатига

ҳақ тўлашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

     


      

Субъектлар

      


     

Тадбирлар

      


       

Бажариш

муддатлари

       








1-босқич



Ҳудуд

коменданти


           

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни (кейинги ўринларда - вақтинчалик ишлар) амалга ошириш ҳамда таъминлашга банд бўлмаган аҳолини жалб этиш тўғрисида таклиф киритади

          


Заруратга кўра











2-босқич


    

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси (ҳудуд комендатураси)

        


Таркибида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси раҳбарлигида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда - махсус ишчи гуруҳ) тузиш бўйича фармойиш қабул қилади


Бир иш кунида











3-босқич


Махсус ишчи

гуруҳ


          

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида (кейинги ўринларда - Марказ) иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахслар, шунингдек, вақтинчалик ишларни амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ишсиз маҳаллий аҳолининг (кейинги ўринларда - жисмоний шахслар) рўйхатини шакллантиради

        


Бир иш кунида











4-босқич


Буюртмачи-

иш берувчилар


          

Махсус ишчи гуруҳга вақтинчалик ишларни бажаришга жисмоний шахсларни жалб этиш юзасидан буюртмалар билан мурожаат қилади

         


Заруратга кўра











5-босқич


Махсус ишчи

гуруҳ


        

Марказ ва буюртмачи-иш берувчилар ўртасида вақтинчалик ишларга жалб қилинган шахслар рўйхатини илова қилган ҳолда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддатидан ошмайдиган даврга шартномалар тузилишини таъминлайди

        


Бир иш кунида










6-босқич


Марказ


        

Тузилган шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик бошқармаларида рўйхатдан ўтказади

         


Бир иш кунида











7-босқич


Буюртмачи-

иш берувчилар


        

Жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказади

          


Бир иш кунида











8-босқич


Буюртмачи-

иш берувчилар


        

Жисмоний шахслар учун вақтинчалик ишларнинг ҳажмини белгилайди ҳамда уларнинг иш вақтини ҳисобга олиб боради

        


Меҳнат

шартномасига

мувофиқ











9-босқич


Буюртмачи-

иш берувчилар


Жисмоний шахсларга амалда бажарилган иш учун ҳақ тўлайди


       

Ой якунида (меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган кунда)

          











10-босқич


Буюртмачи-

иш берувчилар


         

Марказга жисмоний шахсларнинг ишлаган вақтлари тасдиқланган табель ва иш ҳақи ҳисобланган қайдномаларни тақдим этади

       


Ой якунида











11-босқич


Марказ


        

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли Ғазначилик бўлинмаларига ғазначилик мемориал ордерлари ёки тўлов топшириқномаларини тақдим этади

           


Бир иш кунида











12-босқич


        

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли Ғазначилик бўлинмалари

       


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли Ғазначилик бўлинмалари буюртмачи- иш берувчиларнинг жисмоний шахсларни вақтинчалик ишларни бажаришга жалб этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб беради


Бир иш кунида




           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь




























































Время: 0.0355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск