ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 600-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

600-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фавқулодда ҳолат жорий этилган

ҳудудда жабрланган шахсларга зарур ёрдам

кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда - жабрланганлар) зарур ёрдамни кўрсатиш ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


авария-қутқарув ишлари - авария ва ҳалокатларнинг хавфли омиллари таъсирини тугатиш ва бартараф этиш, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган шошилинч ҳаракатлар;


кечиктириб бўлмайдиган ишлар - қутқарув ишларини ҳар томонлама таъминлаш, одамлар ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ҳамда жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳаракатлар;


фавқулодда ҳолат - Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида назарда тутилган айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими;


ҳудуд коменданти - ҳудуд комендатураси фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларнинг ягона бошқарувини амалга оширувчи мансабдор шахс;


ҳудуд комендатураси - фавқулодда ҳолат режимини таъминловчи кучлар ва воситаларни бошқариш учун фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ташкил этиладиган вақтинчалик махсус давлат бошқаруви органи.



2-БОБ. ЖАБРЛАНГАНЛАРГА ЗАРУР

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудуд коменданти билан келишилган ҳолда фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш эҳтиёжини, шу жумладан, уларни шахсий маълумотлари - ёши, жинси ва бошқа аниқловчи мезонлари асосида таснифлаш орқали турар жой, озиқ-овқат, ичимлик сув, тиббий хизмат ва бошқа зарур инсонпарварлик ёрдамига бўлган эҳтиёжни аниқлайди.


4. Жабрланганлар учун зарур ёрдамга қуйидагилар киради:

вақтинча яшаб туриш учун турар жойлар билан таъминлаш;

кунига уч маҳал иссиқ овқат, ичимлик сув, кийим-кечак (совуқ мавсумда - иссиқ кийим), ёқилғи билан таъминлаш;

тиббий ёрдам, реабилитация ёрдами;

фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда фаолияти чекланиши туфайли даромади йўқолган тақдирда, энг зарур товарлар билан таъминлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш;

вақтинчалик ишга жойлашишга кўмаклашиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармонига асосан фавқулодда чора сифатида хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини ҳамда фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар оқибатларидан қочиш учун уйларини (турар жойларини) тарк этишга мажбур бўлган шахсларни вақтинча яшаб туриш учун стационар ёки кўчма турар жойлар билан таъминлаш (ташкил этиш) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёхуд Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) ташкил этилганда ушбу Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.


6. Жабрланганларни вақтинча яшаб туриш учун стационар жойлар билан таъминлаш ёки уларга кўчма турар жойларни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги Фармони билан белгиланган ҳудудларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида эвакуация комиссиялари (кейинги ўринларда - эвакуация комиссияси) фаолияти йўлга қўйилади.


7. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуднинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки ҳудуд комендатураси томонидан тегишли эвакуация комиссияларига вақтинча яшаб туриш учун турар жойларга муҳтож жабрланганлар тўғрисида маълумот тақдим этилади ҳамда уларнинг эвакуацияси ташкил этилади.


8. Эвакуация комиссиялари жабрланганларга вақтинча яшаб туриш учун биринчи навбатда стационар турар жойларни жамоат ва маъмурий бино ва иншоотларда (соғломлаштириш муассасалари, таълим ташкилотлари, болалар дам олиш оромгоҳлари, дам олиш уйлари, туристик базалар ва бошқаларда) тайёрлайди.

Жабрланганларни стационар турар жойлар билан таъминлаш имкони чекланганда уларга эвакуация комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда вақтинча яшаб туриш учун кўчма турар жойлар - палаткали шаҳарчалар барпо этилади.

Жабрланганларнинг вақтинчалик турар жойлардаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш тегишли эвакуация комиссияси томонидан амалга оширилади.


9. Жабрланганларни энг зарур товарлар билан таъминлаш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуднинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари томонидан тасдиқланган ёрдамга муҳтож шахслар рўйхатига мувофиқ мавжуд фавқулодда ҳолатни таъминлаш учун ажратилган молиявий ва моддий ресурслар, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг захиралари ҳамда инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этилган моддий ва молиявий ресурслар ҳисобидан амалга оширилади.


10. Жабрланганларни иссиқ овқат, ичимлик сув, кийим-кечак, кўрпа-тўшаклар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия кўмагида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ташкил этилади.


11. Фавқулодда ҳолат жорий этилиши учун асос бўлган ҳолатлар натижасида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, реабилитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий ёрдам тартибида амалга оширилади.

Тиббий ёрдам тиббий-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши профилактик чора-тадбирларни ўз ичига олади.


12. Жабрланганларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам миқдори ва уни тақдим этиш тартиби маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбарининг алоҳида қарори билан белгиланадиган ижтимоий тўловлар тартибида амалга оширилади.


13. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудуддаги банд бўлмаган аҳолига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан меҳнатига ҳақ тўланадиган вақтинчалик авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлашга жалб этилишига кўмаклашилади.



3-БОБ. ЖАБРЛАНГАНЛАРГА ЕТКАЗИЛГАН

ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


14. Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши сабабли етказилган қуйидаги зарарлар қопланиши лозим:

жабрланганларнинг мол-мулкига етказилган зарар;

бутунлай йўқ қилинган ва тиклашнинг имкони бўлмаган мол-мулкнинг бозор қиймати.


15. Жабрланганларнинг мол-мулки тегишли хавф бўйича суғурта қилинган ҳолатларда уларга етказилган зарар тегишли суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


16. Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар, ишлаб чиқаришлар ва бошқа бино ва иншоотларнинг қиймати, шунингдек, жабрланганларнинг бой берган фойдаси қопланмайди.


17. Жабрланганларнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда, уларга бепул зарур тиббий ёрдам таъминланади, фуқаро ҳалок бўлган тақдирда эса - қонунчиликка мувофиқ унинг оила аъзоларига пенсия ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланади.


18. Ҳудуд коменданти юридик ёки жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкини ёки унинг бир қисмини, транспорт воситасини, машина ва механизмларни, асбоб-ускуналар ёки бошқа мулкларни, агар улардан фойдаланиш авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш учун ўта зарур бўлса ва уларни тезкор етказиб келиш имконияти мавжуд бўлмаса ёки кўп ҳаракатларни талаб қилса, уларни мажбурий фойдаланиш учун вақтинча олиб қўйиш (реквизиция) тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


19. Мажбурий фойдаланиш ҳудуд коменданти томонидан белгиланган муддатда, аммо фавқулодда ҳолат амал қилиш муддатидан кечиктирмай тўхтатилади.


20. Мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйиш ҳудуд коменданти тайинлаган мансабдор шахс (кейинги ўринларда - мансабдор шахс) томонидан амалга оширилади.


21. Ҳудуд коменданти ва мансабдор шахс мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйишни амалга оширишда ашёнинг мулкдори ёки эгасидан олиб қўйилиши ёки мажбурий фойдаланилиши керак бўлган кўчма ашёни топшириш учун етказиб беришга мажбурлашга ҳақли.


22. Мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйиш тўғрисидаги баённома икки нусхада тузилади. Баённоманинг бир нусхаси ашёнинг мулкдорига ёки эгасига берилади.


Фавқулодда ҳолат амал қилиш муддати тугагандан сўнг сақланиб қолинган мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйилган ашё собиқ мулкдори ёки эгасига қайтариб берилади.


23. Мажбурий олиб қўйилган ашёнинг йўқ қилинганлиги ва (ёки) шикастланганлиги учун компенсация тўловлари Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширади.


24. Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.


25. Шикастланган ёки йўқ қилинган мулкнинг эгаси ёки мулкдори (кейинги ўринларда - мол-мулк эгаси) фавқулодда ҳолат амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан ўттиз календарь кун мобайнида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига моддий зарарни қоплаш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган аризани тақдим этади.


26. Зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

мол-мулк эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (бундай ҳужжат йўқолган ёки йўқ қилинган ҳолларда ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик шахсни тасдиқловчи гувоҳнома);

мулкни мажбурий бегоналаштириш ёки мажбурий фойдаланиш учун олиб қўйиш тўғрисидаги баённоманинг нусхаси;

йўқолган ва / ёки шикастланган мулк рўйхати.


27. Аризалар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш журналида қайд этилади.


28. Моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида кўриб чиқилади.


29. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ариза рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн иш кунида мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан баҳоловчи ташкилот томонидан етказилган зарар миқдори баҳоланишини ташкил этади.


30. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

мол-мулк эгаси уч иш кунигача баҳоловчи ташкилотни танлайди;

баҳоловчи ташкилот бир иш кунида мол-мулк эгаси билан келишган ҳолда баҳолаш вақти ва жойини белгилайди;

баҳоловчи ташкилот беш иш кунигача мол-мулк эгаси иштирокида зарарланган мулкни баҳолайди;

баҳоловчи ташкилот бир иш кунида баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди, мол-мулк эгасини таништиради ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади.


31. Зарарни қоплаш миқдори, яъни шикастланган мулкни тиклаш (таъмирлаш) учун зарур бўлган харажатлар ва (ёки) бузилганлиги сабабли мулкнинг эскириш миқдорини ёки йўқолган ёхуд шикастланган мол-мулкнинг эскиришини қоплаш ўша вақтда ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Зарарланган мулкни тиклаш (таъмирлаш) харажатлари уни тиклаш харажатларининг сметаси ёки ҳисоб-китоби билан тасдиқланади.


32. Мулк, агар уни қайта тиклаш техник жиҳатдан имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан асоссиз бўлса, йўқ қилинган ҳисобланади. Мулкни тиклаш учун кутилаётган харажатлар зарар етказилган кундаги унинг бозор қийматининг саксон фоизидан ошса, мулкни тиклаш иқтисодий жиҳатдан асоссиз деб ҳисобланади.


33. Баҳоловчи ташкилот томонидан мулкий зарарни баҳолаш ишлари тугагандан сўнг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи уч иш кунида етказилган мулкий зарарни қоплашнинг миқдори бўйича хулоса тайёрлайди, тегишли қарор қабул қилади ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмасига ижро учун юборади.


34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаси мол-мулк эгасига мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қарорда қайд қилинган мол-мулк эгасининг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади.

Жабрланганларга етказилган мулкий зарар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


35. Турар жойларни тиклаш техник жиҳатдан имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан асоссиз бўлганда уларнинг эгаларига қонунчиликда белгиланган тартибда текинга доимий уй-жой берилиши мумкин.


36. Етказилган зарар қоплангандан сўнг етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш журналига тўланган зарар миқдори санаси ва тўловнинг рақами кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув киритилади.


37. Мулкка етказилган зарарни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

а) зарур шаклда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;

б) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва асосланмаган маълумотлар мавжуд бўлганда.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

            




Низомга

1-ИЛОВА



Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос

бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ёки бундай

ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини

бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида

етказилган моддий зарарнинг ўрнини

қоплашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

         


      

Субъектлар

        


        

Тадбирлар

        


        

Бажариш

муддатлари

       








1-босқич


       

Шикастланган ёки йўқ қилинган мулкнинг эгаси ёки мулкдори (кейинги ўринларда - мол-мулк эгаси)

       


Тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига етказилган моддий зарарни қоплаш учун аризани тақдим этади


Ўттиз календарь

кун мобайнида











2-босқич


Мол-мулк эгаси


Баҳоловчи ташкилотни танлайди


Уч иш

кунигача











3-босқич


Баҳоловчи

ташкилот


       

Мол-мулк эгаси билан келишган ҳолда баҳолаш вақти ва жойини белгилайди

         


Бир иш

кунида











4-босқич


Баҳоловчи

ташкилот


       

Мол-мулк эгаси иштирокида зарарланган мулкни баҳолайди

         


Беш иш

кунигача











5-босқич


Баҳоловчи

ташкилот


     

Баҳолаш ҳисоботини тайёрлайди, мол-мулк эгасини таништиради ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади

          


Бир иш

кунида











6-босқич


Маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият

органи


       

Мол-мулк эгасига етказилган мулкий зарарни қоплашнинг миқдори бўйича хулоса тайёрлайди, тегишли қарор қабул қилади ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмасига ижро учун юборади

        


Уч иш

кунида











7-босқич


          

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлинмаси

         


Етказилган мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорда қайд қилинган мол-мулк эгасининг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади


Уч иш

кунида




          

              




Низомга

2-ИЛОВА


___________________________________________

                                                                                                                                                                                                                (Моддий зарарни аниқлаш ва қоплаш комиссияси

                                                                                                                                                                                                                    раисининг Ф.И.О. (агар мавжуд бўлса))

________________________________________дан

                                                                                                                                                                                                           яшовчининг (Ф.И.О. (агар мавжуд бўлса))

__________________________________________

тел. ______________________________________



Моддий зарарни қоплаш тўғрисида

АРИЗА

        

      

Менга



(ҳодисанинг хусусияти кўрсатилади)

            

муносабати билан етказилган зарарни қуйидаги ҳисоб рақамга пул ўтказиш орқали қоплашингизни сўрайман:

           




(олувчининг банк реквизити кўрсатилади)

            




(олувчининг Ф.И.О. кўрсатилади)

            

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

         

1.


       

2.


       

3.


       

4.


       

5.


       

           







(Ф.И.О.)


(имзо)


          

       

20____й. "_____" _________

              

          




Низомга

3-ИЛОВА



Моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги

аризаларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

          

Т/р

Шикастланган ёки йўқ қилинган мулкнинг эгаси ёки мулкдорнинг Ф.И.О.

     

Ариза қабул қилинган сана

    

Яшаш манзили

      

Зарарни қоплаш сабаби

     

Етказилган моддий зарар миқдори

     

Моддий зарарни қоплаш учун тўлов топшириқномасининг

рақами ва санаси

      

1

2

3

4

5

6

7

  







  







         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь






























































Время: 0.0277
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск