ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 600-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

600-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фавқулодда ҳолат жорий этилган

ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга оширишда халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, қабул қилиш, тақсимлаш ва тарқатиш, шунингдек, халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этишга хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этишда жабрланган аҳолига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар ёки нотижорат ташкилотлар, хорижий давлатлар фуқаролари (кейинги ўринларда - донорлар) томонидан тақдим этилган беғараз ёрдам, шунингдек, ушбу ёрдамни ташиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро инсонпарварлик ёрдами (кейинги ўринларда - халқаро инсонпарварлик ёрдами) ҳисобланади.


3. Халқаро инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикасига, давлат бошқарув органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар) берилиши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикасига халқаро инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу товарларни тўлашни назарда тутувчи ташқи савдо шартномалари (контрактлари)га мувофиқ олиб кирилаётган товарларга нисбатан қўлланилмайди.


5. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини (тўлиқ ёки қисман) сотиш тақиқланади.


6. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ХАЛҚАРО ИНСОНПАРВАРЛИК

ЁРДАМИНИ КЎРСАТИШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Донорлар халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш истаги бўйича улар тўғрисидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мурожаат юборадилар.

Ушбу ҳужжатларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

халқаро инсонпарварлик ёрдамининг мақсадлари, номенклатураси ва ҳажми;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар (охирги олувчилар) тоифалари - жисмоний шахслар, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар юридик шахсларнинг тўлиқ рўйхати;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш усули;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш даврийлиги ёки бир марта кўрсатилиши;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш муддати ва/ёки уни тўхтатиш муддати.


8. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан амалга оширилади. Ҳукумат комиссияси халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатларни олган куннинг ўзида уларни Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади.


9. Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органлари бир иш кунида халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига (кейинги ўринларда - ишчи орган) қуйидаги жавоблардан бирини тақдим этишлари лозим:

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича ҳужжатлар келишилганлиги;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари фикр-мулоҳазалар ва/ёки таклифлар билан келишилганлиги;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари келишилиши асосли равишда рад этилганлиги.


10. Ишчи орган томонидан бир иш кунида халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари бўйича тақдим этилган келишувлар, фикр-мулоҳазалар, таклифлар ва раддиялар умумлаштирилиб, ахборот маълумотномаси расмийлаштирилади ва навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссияси раисига тегишли баён лойиҳасини илова қилган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади.


11. Ҳукумат комиссияси икки иш кунида тақдим этилган халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш (тасдиқлашни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Ҳукумат комиссиясининг қарори унинг мажлиси баёни шаклида расмийлаштирилади ва тасдиқланган куннинг ўзида барча тегишли давлат органларига электрон шаклда ижро учун юборилади. Ушбу баёнда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида белгиланган тартибда тегишли донорлар хабардор этилиши назарда тутилади.


13. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини ҳисобга олиш, қабул қилиш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш мақсадида улар мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилади.


14. Ишчи орган томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича келишилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни келиб тушган куннинг ўзида "Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича ягона реестр" ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) киритилади ва рўйхатдан ўтказилади.


15. "Ягона реестр" АТ ишчи орган томонидан ишлаб чиқилади, шакллантирилади ва юритилади.

"Ягона реестр" АТ қуйидагиларни назарда тутади:

хорижий давлатлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;

халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

халқаро инсонпарварлик ёрдамининг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;

давлат органларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун "Ягона реестр" АТдан зарур ахборотни бериш.


16. Ишчи орган томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатларини рўйхатга олиш рақами кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома бир иш кунида халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар ҳамда тегишли давлат органлари - ижрочиларга юборилади.



3-БОБ. ХАЛҚАРО ИНСОНПАРВАРЛИК

ЁРДАМИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ, ТАҚСИМЛАШ

ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари сертификатлашдан ўтказилганидан ва Ҳукумат комиссияси томонидан келишилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши мумкин.


18. Халқаро инсонпарварлик ёрдами халқаро инсонпарварлик ёрдами олувчисига амалда топширилгунига қадар донорнинг мулки ҳисобланади.


19. Донорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини олиб кириш жараёнини мувофиқлаштириш Ҳукумат комиссияси томонидан амалга оширилади.


20. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари рўйхатга олинган кундан бошлаб етти иш куни давомида Ҳукумат комиссиясига ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги инсонпарварлик ёрдамини олиш талабномаси киритилади.

Истисно ҳолларда, асослар мавжуд бўлганда, талабномани киритиш муддати уч иш кунига қисқартирилиши мумкин.


21. Ишчи орган бир иш кунида келиб тушган талабномалар асосида олиб кирилиши режалаштирилаётган халқаро инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки тақсимотини манфаатдор давлат органлари иштирокида ўтказади.

Ишчи орган томонидан шу куннинг ўзида халқаро инсонпарварлик ёрдамининг олувчилар ўртасидаги тақсимоти лойиҳасини Ҳукумат комиссияси раисига тегишли баён лойиҳасини илова қилган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади.

Ҳукумат комиссияси икки иш кунида навбатдаги йиғилишида халқаро инсонпарварлик ёрдами тақсимоти лойиҳасини кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳукумат комиссиясининг ушбу йиғилиш баёни шу куннинг ўзида халқаро инсонпарварлик ёрдами олувчиларга ва тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.


22. Ишчи орган халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиб келиш режаси ҳақида тегишли маълумотларни олгач шу куннинг ўзида:

барча жалб қилинган вазирликлар ва идораларга халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари келиб тушадиган сана, уларнинг номенклатураси ва хажми ҳақида хабар беради;

омборларнинг юкларни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва умумлаштиради.


23. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортларида чегара - божхона постлари орқали олиб кирилади.


24. Тегишли давлат органлари ва халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва етказишни ташкил этади.


25. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини бериш ва қабул қилишда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчининг вакилларида лавозимга тайинланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг (вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари учун) тасдиқланган нусхаси ёки олувчи ташкилотдан олинган ишончноманинг асл нусхаси ва унга илова қилинган қабул қилиш учун ваколатли шахснинг паспортининг тасдиқланган нусхаси, ташкилотнинг муҳри (агар ишончнома бўлмаган ва/ёки ишончномага муҳрдан фойдаланмаган ҳолда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда) ёки инсонпарварлик ёрдами юкини олувчи ташкилот муҳри билан тасдиқланган бериш ва қабул қилиш далолатномалари бланкалари бўлиши шарт.


26. Тегишли халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари божхона чегарасини кесиб ўтгандан сўнг қабул қилувчи томоннинг вакили шу куннинг ўзида ишчи органни хабардор қилиши шарт.


27. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини сертификатлашдан ўтказиш (чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


28. Ишчи орган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини божхона назоратидан ўтказиш бўйича донорларга кўмаклашади. Ишчи органнинг вакиллари ушбу тартиб юзасидан тушунтириш ишларини олиб борадилар ҳамда тўлдирилиши ва ваколатли органларга тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини тақдим этадилар.


29. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши ва тўхташ жойлари, шу жумладан, тушириш жойига етказиш йўналишларини олдиндан ўрганади ҳамда колонналарнинг кузатувини ва хавфсизлигини таъминлайди.


30. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини сақлаш жойларида қўриқлаш бўйича навбатчиликни ташкил қилади.


31. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган олувчиларнинг омборларида амалга оширилади.


32. Халқаро инсонпарварлик юкларини қабул қилиш, омборларда юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш ва ҳисобини юритиш ишлари халқаро инсонпарварлик юкларини олувчилар томонидан амалга оширилади. Бунда халқаро инсонпарварлик ёрдами ишчи орган вакили иштирокида, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда қабул қилинади.


33. Ишчи орган ва божхона органи ходимларисиз транспорт воситасидан пломбаларни (назорат ленталарини) олиб ташлаш ва халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш тақиқланади.

Ишчи орган вакилининг талабига кўра халқаро қабул қилувчининг вакили юкни очиши ва халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини текшириш учун тақдим этиши шарт.

Пломбаларнинг (назорат ленталарнинг) мавжудлиги ва бутунлиги фото-фиксация билан тасдиқланади.

Пломбалар (назорат ленталари) бўлмаган (зарар кўрган) ҳолларда ишчи орган вакили далолатнома тузади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига фото-фиксация материаллари илова қилинган ҳолда юборилади. Транспортнинг конструктив хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда муҳрлар бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.


34. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш жараёнида ишчи орган вакили олинган юкларнинг номенклатурасини сертификатлаш учун эълон қилинганга мувофиқлигини назорат қиладилар.


35. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини туширишда қабул қилувчи томонидан шу куннинг ўзида ишчи орган вакили иштирокида манфаатдор вазирликлар ва идораларининг вакилларини жалб этган ҳолда саноқдан ўтказилади ва юкларнинг ҳақиқий мавжудлиги тўғрисидаги ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги далолатнома тузилади. Далолатнома нусхаси имзоланган кундан бошлаб уч иш кунида донорга юборилади, далолатноманинг тасдиқланган нусхаси ишчи органга юборилади.

Сертификациялардан ўтказиш учун тақдим этилган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг миқдорида тафовут ва номенклатурасида номувофиқлик аниқланган тақдирда, номувофиқлик тўғрисида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги далолатнома тузилади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар (кейинги ўринларда - тиббий мол-мулк)дан иборат халқаро инсонпарварлик юкларини саноқдан ўтказишда ҳужжатлар бўйича миқдор билан ҳақиқий миқдор ўртасида тафовут юзага келган тақдирда, халқаро инсонпарварлик ёрдамини қабул қилишда миқдор бўйича тафовутлар юзасидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклда номувофиқлик тўғрисида далолатнома тузилади ва унинг тасдиқланган нусхаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига тақдим этилади.

Ушбу номувофиқлик тўғрисида далолатномалар халқаро инсонпарварлик ёрдами сифатида қабул қилинган юкларнинг амалда мавжудлиги тўғрисидаги далолатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Агар халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг амалдаги ҳақиқий миқдори (оғирлиги) юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилган миқдордан (оғирликдан) ортиқча бўлса ёки юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилмаган юк аниқланса, бундай юк номувофиқлик тўғрисидаги далолатномада қайд этилган пайтдан бошлаб инсонпарварлик ёрдами юки деб ҳисобланмайди ва у қабул қилувчининг масъуллигида сақланади ҳамда тегишли қарор қабул қилинмагунча ундан фойдаланилмайди.


36. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини тушириш ишлари тугатилганидан сўнг халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчи томонидан ишчи орган вакилига қуйидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари тақдим этилиши шарт:

вагонларга тахлаш варағининг ёки товар-транспорт юк хатининг тасдиқланган нусхалари;

ўтказиш жойидан то тушириш жойигача бўлган йўл учун юк хатининг тасдиқланган нусхаси;

топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси.

Нусхалар юк олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида тақдим этилади.



4-БОБ. ХАЛҚАРО ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

ЮКЛАРИНИ ТАРҚАТИШ ТАРТИБИ


37. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари жисмоний шахсларга - охирги олувчиларга халқаро инсонпарварлик ёрдами шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда берилади ва тарқатиш варағида жисмоний шахснинг имзоси билан қайд этилади. Тарқатиш варағининг нусхаси уч иш кунида умумлаштириш ва ҳисобини юритиш учун ишчи органга тақдим этилади.


38. Тиббий мол-мулк вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар соғлиқни сақлаш бошқармалари/бўлимларига, тиббиёт муассасаларига етказиб берилади ва улар томонидан охирги олувчиларга тарқатилади.

Тиббий мол-мулкнинг охирги қабул қилувчиси стационар шароитда даволанаётган ҳамда диспансер рўйхатида турган беморлар ҳисобланади. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар соғлиқни сақлаш бошқармалари/бўлимлари, тиббиёт муассасалари тиббий мол-мулкни олганлиги тўғрисида халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиш журналларида қайд этади. Тиббиёт муассасаларида стационар ва диспансер рўйхатида турган беморлар томонидан тиббий мол-мулк олинганлиги жисмоний шахс (бемор)ни тиббиёт муассасасидан чиқаётганида даволаниш даврида олган халқаро инсонпарварлик ёрдамини ҳисобга олиш журналида унинг имзоси билан қайд этилади (ўлим ҳоллари, шунингдек, болалар (етимлар, ташлаб кетилганлар), қариндошлари бўлмаган беҳуш ҳолатдаги беморлар ва руҳий касалликларга чалинган беморлар бундан истисно ҳисобланади).


39. Халқаро инсонпарварлик ёрдамини юридик шахсларга - охирги олувчиларга бериш қуйидаги ҳужжатлардан бирига мувофиқ амалга оширилади:

топшириш-қабул қилиш далолатномаси;

юк хати;

ҳадя гувоҳномаси.


40. Юридик шахслар - охирги олувчилар томонидан халқаро инсонпарварлик ёрдами олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари уч иш кунида умумлаштириш ва ҳисобини юритиш учун ишчи органга тақдим этилади.


41. Ижтимоий объектларни тиклаш, қуриш, таъмирлаш, ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектлар ва бошқалар учун қурилиш материаллари, шунингдек, ўрнатишни ва монтаж ишларини талаб қиладиган ускуналар ва электр эҳтиёт қисимлари шаклидаги халқаро инсонпарварлик ёрдами таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишлари якунлангач бажарилган ишлар далолатномасининг имзоланган нусхаси ишчи органга тақдим этилади.



5-БОБ. ХАЛҚАРО ИНСОНПАРВАРЛИК

ЁРДАМИ МАҚСАДЛИ ИШЛАТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


42. Халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ишчи орган томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда зарур холларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида тасдиқланган режаларга асосан текширувларни ўтказиш орқали амалга оширилади.


43. Халқаро инсонпарварлик ёрдами нотўғри ишлатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар солиқ ва божхона органларига тақдим этилади.


44. Халқаро инсонпарварлик ёрдами нотўғри ишлатилган тақдирда, божхона тўловлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ушбу суммаларга ҳисобланган пеня ва жарималар белгиланган тартибда Давлат бюджетига ундирилади.


45. Ишчи орган халқаро инсонпарварлик ёрдамининг мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ва текшириш тадбирлари натижалари тўғрисида Ҳукумат комиссиясига ахборот бериб боради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

            




Низомга

1-ИЛОВА



Фавқулодда ҳолат жорий этилган

ҳудудда халқаро инсонпарварлик

ёрдамини амалга ошириш

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

      


        

Субъектлар

      


     

Тадбирлар

     


      

Бажариш муддати

     








1-босқич


Донор


        

Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш истаги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мурожаат юборади

          


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


    

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси)

        


Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатларни Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органларига кўриб чиқиш учун юборади


Ариза келиб

тушган кунда











3-босқич


Ҳукумат комиссияси таркибига кирувчи давлат органлари


       

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва келишилганлиги, таклифлар билан келишилганлиги ёки келишилиши рад этилганлиги тўғрисида Ҳукумат комиссияси ишчи органига (кейинги ўринларда - ишчи орган) жавоб юборади

        


Бир иш кунида











4-босқич


Ишчи орган


    

Халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш бўйича тақдим этилган келишувлар, фикр-мулоҳазалари, таклифлар ва раддиялар бўйича ахборот маълумотномасини расмийлаштиради ва тегишли баён лойиҳасини илова қилган ҳолда Ҳукумат комиссияси тақдим этади

         


Бир иш кунида











5-босқич


Ҳукумат комиссияси


      

Ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш (тасдиқлашни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ижро учун барча тегишли давлат органларига юборади

       


Икки иш кунида











6-босқич


Ишчи орган


         

Ҳукумат комиссияси баёни асосида келишилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни "Ягона реестр" АТ киритади ва рўйхатдан ўткизади

       


Ҳукумат комиссияси

баёни келиб тушган

куннинг ўзида











7-босқич


Ишчи орган


     

Ҳужжатларини рўйхатга олиш рақами кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар ҳамда тегишли давлат органлари - ижрочиларга юборади

         


Бир иш кунида











8-босқич


Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчилар


Ҳукумат комиссиясига халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиш талабнома-хатини киритади


       

Халқаро инсонпарварлик

ёрдамини кўрсатиш ҳужжатлари

рўйхатга олинган кундан бошлаб етти (истисно ҳолларда уч)

иш кунида

        











9-босқич


Ишчи орган


      

Манфаатдор давлат органлари иштирокида келиб тушган талабнома-хатлар асосида олиб кирилиши режалаштирилаётган халқаро инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки тақсимотини ўтказади ва кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига киритади

         


Бир иш кунида











10-босқич


Ҳукумат комиссияси


       

Навбатдаги йиғилишида халқаро инсонпарварлик ёрдами тақсимоти лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди

        


Икки иш кунида











11-босқич


Ишчи орган


     

Барча жалб қилинган вазирликлар ва идораларга халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари келиб тушадиган сана, уларнинг номенклатураси ва  хажми ҳақида хабар беради, омборларнинг юкларни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва умумлаштиради

         


Халқаро инсонпарварлик

ёрдамини олиб келиш режаси

ҳақида тегишли маълумотларни

олган кунида











12-босқич


Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олувчи


       

Тегишли халқаро инсонпарварлик ёрдами юклари божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида  ишчи органни хабардор қилади

          


Халқаро инсонпарварлик

ёрдами юклари етиб келган

куннинг ўзида











13-босқич


Сертификатлаштириш

органлари


        

Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини сертификатлашдан ўтказади (чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этади)

          


Белгиланган

муддатларда











14-босқич


Халқаро инсонпарварлик

ёрдамини олувчи


      

Ишчи орган вакили иштирокида манфаатдор вазирликлар ва идораларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларини саноқдан ўтказади ва юкларнинг ҳақиқий мавжудлиги тўғрисидаги далолатнома тузади

           


Халқаро инсонпарварлик

ёрдами юкларини

тушириш кунида











15-босқич


Халқаро инсонпарварлик

ёрдамини олувчи


          

Халқаро инсонпарварлик ёрдамини жисмоний ва юридик шахслар - халқаро инсонпарварлик ёрдамини охирги олувчиларига тарқатади ҳамда тарқатиш варақлари, топшириш-қабул қилиш далолатномаси (юк хати, ҳадя гувоҳномаси)ни ишчи органга топширади

        


Мурожаатларга кўра, тарқатиш,

топшириш-қабул қилиш ишлари

якунлангандан сўнг

уч иш кунида











16-босқич


Ишчи орган


            

Халқаро инсонпарварлик ёрдами мақсадли ишлатилишини назорат қилиш мақсадида текширувлар ўтказади

          


Тасдиқланган

режаларга асосан




            

           




Низомга

2-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш

ва бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси

раисига Инсонпарварлик ёрдамини олиш учун

ТАЛАБНОМА-ХАТ

            



даги


-сон билан рўйхатдан ўтган халқаро инсонпарварлик


(сана)




          

ёрдамини олиб киришни келишиб беришингизни сўраймиз.

           

Халқаро инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикаси ҳудудига



(санасида)

олиб кирилиши режалаштирилмоқда.

         

Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкининг донори (жўнатувчиси) ҳақида маълумот:

          

ташкилотнинг тўлиқ номи:

;



           

юридик манзили:

;



           

масъул шахс:

;



           

масъул шахснинг телефони:

.



             

Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкини олувчи ҳақида маълумот:

           

ташкилотнинг тўлиқ номи:

;



         

юридик манзили:

;



           

моддий жавобгар шахс:

;



        

моддий жавобгар шахснинг телефони:

;



       

юкни тушириш жойи манзили

.



          



мазкур ёрдамни беғараз асосда инсонпарварлик


(олувчи ташкилотнинг номи)


          

мақсадларида тақсимлашга ва тарқатишга кафолат беради.

             

Ҳудудда инсонпарварлик ёрдами юкини назорат қилиш учун ваколатли вакил ажратишингизни сўрайман.

Иловалар:

1. Олиб кирилаётган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкининг таснифи.

2. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкини етказиб берувчи автотранспорт ва шахслар тўғрисида маълумот.

3. Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкини кузатувчи шахслар тўғрисида маълумот (мавжуд бўлганда).

          

          








(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

         

          



___________даги______-сон хатга иловалар



Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкининг

ТАСНИФИ

           

Т/р

     

Номи

     

Ўлчов бирлиги

       

Миқдори

      

Изоҳ

      

1.

  





2.

  





...

  





Жами:

          




        

      

Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкини етказиб

берувчи автотранспорт ва шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

          

Т/р


Автомобиль

        

Шатак

      

Юкни етказиб берувчи шахс

       

русуми

     

давлат рақами


русуми


давлат рақами

     

Ф.И.О.

    

Паспорт маълумотлари

(серияси, рақами, ким

томонидан ва қачон

берилган)

       

Телефон рақами

     

1.

  








2.

  








...

  








         

       

Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкини

кузатувчи шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ*


Т/р


Ф.И.О.


Паспорт маълумотлари

(серияси, рақами, ким

томонидан ва қачон

берилган)

    

Телефон рақами


1.

   




2.

    




...

     




        

*) Халқаро инсонпарварлик ёрдамини олиб киришда мазкур маълумот кўрсатилиши шарт.

          

         








(лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)








Сана


М.Ў.



      

         




Низомга

3-ИЛОВА



Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг

ҳақиқий мавжудлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

          












(сана)

           



           



           



лар

            



дани


да халқаро


(ташкилот номи)


(сана)


           

инсонпарварлик ёрдами юкларининг ҳақиқий мавжудлиги тўғрисида далолатнома туздик ва қуйидагиларни аниқладик:

             

Т/р

        

________да топшириш-қабул қилиш

далолатномасига асосан

          

Амалдаги миқдори

       

Халқаро инсонпарварлик

ёрдами юкларининг номи

      

Ўлчов

бирлиги

   

Миқдори

      

Халқаро инсонпарварлик

ёрдами юкларининг номи

   

Ўлчов

бирлиги

   

Миқдори

  

1.

   







2.

   







...

   







           

Илова:


даги


-сон номувофиқлик далолатномаси (мавжуд бўлганда).


(сана)




        

                

Халқаро инсонпарварлик ёрдами олувчининг вакили:

            

__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)

М.Ў.






Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари:

      


__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)

__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)

__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)




Ишчи орган вакили:

     



__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)




Омборхона вакиллари:

           



__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)

__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)

         

           




Низомга

4-ИЛОВА



Халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг

миқдорида тафовут ва номенклатурасида

номувофиқлик тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

          












(сана)

           

Бизлар, қуйида имзо чеккан томонлар, ушбу номувофиқлик далолатномасини



(қабул қилувчи ташкилот номи)

             

томонидан


да олиб кирилган


манзилида инсонпарварлик юкларини


(сана)




             


автотранспорт воситаси (трейлер)дан халқаро инсонпарварлик

(русуми ва давлат рақами)


            

ёрдами юклари тушириб олинаётганда қуйидаги номувофиқликлар аниқланганлиги сабабли туздик:

            

1) халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг номенклатураси ва миқдори уларни жўнатиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмаслиги:

        

Т/р


Юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилган халқаро инсонпарварлик юкларнинг номи


Ҳужжатлар бўйича сони

          

Халқаро инсонпарварлик юкининг бир қисми сифатида ҳақиқатда олинган товарлар ва материалларнинг номи


Ҳақиқий миқдори

           

Фарқи (+/-)

       

Ўлчов

бирлиги


Миқдори


Оғирлиги,

кг


Ўлчов

бирлиги

        

Миқдори

     

Оғирлиги,

кг

       

Ўлчов

бирлиги

         

Миқдори

    

Оғирлиги,

кг

     

1.

    












2.

    












...

      












            

2) халқаро инсонпарварлик ёрдами юкларининг номенклатураси ва миқдори сертификациялашдан ўтказилган инсонпарварлик юкининг спецификациясида кўрсатилган маълумотларга мос келмаслиги*:

            

Т/р

        

Сертификация-

лашдан ўтказилган инсонпарварлик юкларининг спецификациясида кўрсатилган номи

        

Спецификация бўйича миқдори

            

Инсонпарварлик юкининг бир қисми сифатида ҳақиқатдан олинган юкнинг номи

       

Ҳақиқий миқдори

       

Фарқи (+/-)

     

Ўлчов

бирлиги

       

Миқдори

    

Оғирлиги,

кг

       

Ўлчов

бирлиги

       

Миқдори

      

Оғирлиги,

кг

                

Ўлчов

бирлиги

       

Миқдори

       

Оғирлиги,

кг

      

1.

   












2.

   












...

    












            

*) Миқдорий кўрсаткичларнинг фарқи, агар улар сертификациялашдан ўтказилган халқаро инсонпарварлик юкининг спецификациясида кўрсатилган кўрсаткичлардан ошса, акс эттирилади.

          

Жўнатувчининг юк ташиш ҳужжатларида келтирилган юкларнинг қолганлари бўйича миқдорида тафовутлар аниқланмади.

         

         

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили

          

__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)




Халқаро инсонпарварлик юкини олувчининг вакили

      


__________________________________________________________

(лавозими)

____________

(имзо)

____________________

(Ф.И.О.)

       

          




Низомга

5-ИЛОВА



Тиббий мол-мулкни қабул қилишда миқдор

бўйича тафовутлар юзасидан

ДАЛОЛАТНОМА

        








(тузилган жой)




(тузилган сана)

              



қуйидаги таркибдаги комиссия:


(комиссияни тузган орган номи, қайси ҳужжат асосида у тузилган)


            

Комиссия раиси:

          




(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили)

             

Комиссия аъзолари:

         



           



           

ишчи орган вакили


ҳамда


(Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили)


             

омборхона вакиллари


иштирокида

             



манзилидаги,


да





(сана)



             

_______________________дан олинган халқаро инсонпарварлик ёрдами юкини қабул қилиш ва саноқдан ўтказиш вақтида қуйидаги тафовутларни аниқлади:

          

Т/р

Тиббий мол-

мулкнинг

номланиши


Серияси

      

Яроқлилик

муддати

   

Ўлчов

бирлиги

        

Ҳужжат

бўйича

миқдори


Амалдаги

миқдори

     

Тафовутлар

     

ортиқча

      

етишмайди

      

1.

  









2.

  









...

   









Жами:

   








                

Жўнатувчининг юк ташиш ҳужжатларида келтирилган тиббий мол-мулкнинг қолганлари бўйича миқдорида тафовутлар аниқланмади.

          

Комиссия раиси

____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари: 

____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)


____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)


____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)

Ишчи орган вакили

____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)

Омборхона вакиллари:

____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)


____________

(имзо)

________________________________

(Ф.И.О.)

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 октябрь



































































Время: 0.0443
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск