ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2022 й. 611-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2022 й.

N 611



НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ТОМОНИДАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ФАОЛИЯТИДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА

         

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармони ҳамда "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Текширувларни рўйхатга олиш китобини (кейинги ўринларда - Китобни) юритиш шакллари;

Китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби;

Китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш;

б) Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

аттестация комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини амалга ошириш;

аттестациядан ўтказиладиган ходимлар рўйхатини шакллантириш;

ходимларни аттестациядан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича аттестация комиссияси қарорини қабул қилиш;

аттестациядан ўтган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома бериш;

в) Назорат қилувчи органларнинг "хавфни таҳлил этиш" тизимларига қўйиладиган минимал талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар;

хавф даражасининг таҳлили давомида ўрганиладиган маълумотлар тоифалари;

хавф даражаларининг таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар;

таснифланган хавф даражалари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар.


2. Назорат қилувчи органлар бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг электрон реестрини шакллантириш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ва тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар тўғрисидаги маълумотларни "Ягона давлат назорати" ахборот тизимига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

         

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 октябрдаги

611-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида" 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига илованинг 22-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь




























































Время: 0.1772
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск