ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Умумий қоидалар /

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.10.2022 й.610-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 октябрдаги

610-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат

реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик

ахборот тизими орқали тақдим этиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни (кейинги ўринларда - очиқ маълумотлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизими (кейинги ўринларда -ахборот тизими) орқали давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига, жисмоний ва бошқа юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот тизими фойдаланувчиси - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки томонларнинг келишувига кўра ахборот тизимидаги ахборот ресурсларидан фойдаланувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва бошқа юридик шахслар;


кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри (кейинги ўринларда - давлат реестри) - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси;


оммавий геопортал - очиқ маълумотлардан фойдаланишни таъминлайдиган ахборот тизимининг веб-портали;


оммавий геопортал оператори - оммавий геопорталнинг узлуксиз фаолият юритиши, унинг янада модернизация қилиниши ва ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган тизим оператори - Кадастр агентлиги ҳузуридаги "Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК;


технологик йўриқнома - оммавий геопортал доирасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотлар алмашиш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик қилиш тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, уларнинг шакли ва тақдим этиш муддатларини ифода этувчи, оммавий геопортал оператори томонидан Кадастр агентлиги билан биргаликда тасдиқланадиган ҳужжат;


3. Очиқ маълумотлар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги ҳамда "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда тақдим этилади.


4. Оммавий геопорталнинг вазифалари ахборот тизими фойдаланувчиларига Электрон ҳамкорлик модули (веб-сервис) асосида хизматлар кўрсатиш ва технологик йўриқномалар асосида интегрaция қилиш йўли билан маълумотларни тақдим қилишдан иборат.


5. Оммавий геопорталда оммавий геопортал оператори томонидан қуйидаги хизматларни кўрсатувчи веб-сервислар яратилади:

оммавий геопорталдан фойдаланиш учун технологик йўриқнома;

очиқ маълумотларни кўриш;

очиқ маълумотларни юклаб олиш;

электрон сўровга кўра, шартнома ва технологик йўриқномаларга мувофиқ оммавий геопорталга доимий равишда интегрaция қилиш орқали маълумотларни тақдим қилиш имкониятини яратиш.


6. Очиқ маълумотлар фойдаланувчини идентификaция қилиш ёки шартнома асосида оммавий геопортал операторига иштирокчи сифатида интегрaция қилиш орқали тақдим қилинади.


7. Оммавий геопортал оператори оммавий геопортал иштирокчиларининг масъул ходимлари ҳамда оммавий геопорталда рўйхатдан ўтган ахборот тизими фойдаланувчилари ҳисобини юритади, оммавий геопорталга кириш ва ундан фойдаланиш жараёнларини мувофиқлаштириб боради.


8. Ер участкасининг кадастр рақами, унинг жойлашган жойи (манзили) ва ундан фойдаланиш мақсади очиқ маълумотлар таркибидаги бирламчи маълумотларни ташкил қилади ҳамда улар оммавий геопортал фойдаланувчиларига бепул тақдим этилади.


9. Очиқ маълумотлар учун тўловлар онлайн амалга оширилади ва тўлов ҳисоби учун Ягона биллинг тизимига интегрaция қилинади.



2-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК

БИРЛАШМАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИШ


10. Очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


11. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари оммавий геопортал операторига очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун мурожаат қилади.


12. Оммавий геопортал оператори давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари сўрови асосида уларнинг очиқ маълумотлар ва ахборот ресурсларидан доимий равишда фойдаланиши учун бир иш кунида идоралараро технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради.


13. Очиқ маълумотларни ахборот тизими орқали тақдим қилишда хўжалик бирлашмалари шартномада белгиланган муддатларда тўлов амалга оширилишини таъминлайди.

Очиқ маълумотларни давлат бошқаруви органларига тақдим этиш бепул амалга оширилади.


14. Оммавий геопортал оператори давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини ахборот тизими фойдаланувчиси сифатида қабул қилади ҳамда технологик йўриқномага мувофиқ уларга очиқ маълумотларни тақдим этади.


15. Давлат бошқаруви органлари электрон сўров орқали оммавий геопорталдан ўзининг бошқа ахборот тизимига очиқ маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилиш ҳуқуқига эга.


16. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълум бўлган маълумотларнинг ва шахсга доир маълумотларнинг маълумот тааллуқли бўлган субъектларнинг ёзма ёки электрон розилигисиз ошкор этилишига ҳамда (ёки) учинчи томонга тақдим этилишига йўл қўйилмайди.


17. Ахборот тизими фойдаланувчиси электрон ҳамкорлик доирасида олинадиган очиқ маълумотларнинг сақланишини ва ҳимоясини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаши шарт.



3-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЖИСМОНИЙ

ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИШ


18. Очиқ маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш мазкур Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


19. Жисмоний ва юридик шахслар очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун оммавий геопорталда авторизaциядан ўтади.


20. Оммавий геопорталда авторизaциядан ўтган жисмоний ва юридик шахсларга очиқ маълумотлар таркибидан зарур маълумотларни танлаш имконияти яратилади.


21. Оммавий геопортал оператори жисмоний ва юридик шахслар сўрови асосида уларнинг очиқ маълумотлар ва ахборот ресурсларидан доимий равишда фойдаланиши учун бир иш кунида технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради.


22. Очиқ маълумотлар ҳақ эвазига тақдим қилинади.

Очиқ маълумотга мос равишда тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) электрон шаклда юборилади.


23. Тўловлар ягона биллинг тизими ёрдамида амалга оширилади.


24. Оммавий геопорталда тўлов амалга оширилган очиқ маълумотларни электрон форматда мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклда юклаб олиш имконияти яратилади.



4-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


25. Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида тақдим қилинадиган ҳар бир очиқ маълумот учун тўлов Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг 4.14-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади.


26. Маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этишдан тушган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

40 фоизи - Кадастр агентлиги ахборот тизимларининг, хусусан, оммавий геопорталнинг узлуксиз фаолият юритишини, модернизация қилиниши ва доимий равишда ахборот хавфсизлиги сиёсатига мувофиқ ишлашини таъминлаш учун оммавий геопортал операторининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникaция технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига ўтказилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг

давлат реестридаги очиқ маълумотлар

ТАРКИБИ

1.

Реестрнинг тартиб рақами:

2.

Юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми:

3.

Ер участкаси ҳақида маълумотлар:

3.1.

Ер участкасининг кадастр рақами:

3.2.

Майдони, га:

3.3.

Жойлашган жойи:

3.4.

Ҳуқуқ тури:

3.5.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

3.6.

Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:

3.7.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши:

3.8.

Сервитутлар:

3.9.

Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм

3.10.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

4.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик экинлар ҳақида маълумотлар:

4.1.

Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик экинлар турлари:

4.2.

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами:

4.3.

Майдон, кв. м:

4.3.1.

Умумий:

4.3.2.

Ишлаб чиқариш, турар жой:

4.4.

Ҳуқуқ тури:

4.5.

Бино, иншоот ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

4.6.

Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм:

4.7.

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши:

4.8.

Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм

4.9.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:

4.10.

Дарахтлар сони, дона:




Низомга

2-ИЛОВА



Давлат реестридаги очиқ маълумотларни давлат

бошқаруви органлари ва хўжалик

бирлашмаларига тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар


1-босқич


Давлат бошқаруви

органлари ва хўжалик бирлашмалари


Давлат реестридаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун оммавий геопортал операторига мурожаат қилади


Ўз хоҳишига

кўра




2-босқич


Оммавий геопортал оператори

(Кадастр агентлиги ҳузуридаги "Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази" ДУК)


Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг сўрови асосида давлат реестридаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун идоралараро технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради


Бир иш кунида


3-босқич


Хўжалик бирлашмалари


Ҳар бир сўралган маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида электрон тарзда тўловни оширади


Шартномада белгиланган муддатларда











Давлат бошқаруви органлари


Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш бепул амалга оширилади


Сўров асосида

4-босқич


Оммавий геопортал оператори


Давлат бошқаруви органи ва хўжалик бирлашмасини ахборот тизими фойдаланувчиси сифатида қабул қилади ва очиқ маълумотларни тақдим этади


Шартномада белгиланган муддатларда







Низомга

3-ИЛОВА



Давлат реестридаги очиқ маълумотларни

жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


Жисмоний ва юридик шахслар


Давлат реестридаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш учун оммавий геопорталдан рўйхатдан ўтади


Ўз хоҳишига

кўра




2-босқич


Оммавий геопортал оператори


Оммавий геопорталда рўйхатдан ўтган жисмоний ва юридик шахсга Давлат реестридаги очиқ маълумотларнинг тўлиқ таркибидан тақдим этилиши зарур бўлган маълумотларни танлаш имкониятини яратади


Реал вақт режимида







Жисмоний ва юридик шахслар сўрови асосида давлат реестридаги очиқ маълумотлардан доимий равишда фойдаланиш учун технологик йўриқнома ва шартномани расмийлаштиради.


Бир иш кунида

3-босқич


Ягона биллинг тизими


Ҳар бир сўралган маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида электрон тарзда тўловни амалга оширади


Ўз хоҳишига

кўра




4-босқич


Оммавий геопортал оператори


Жисмоний ва юридик шахсларни ахборот тизими фойдаланувчиси сифатида қабул қилади ва Давлат реестридаги очиқ маълумотларни тақдим этади


Шартномада белгиланган муддатларда




Низомга

4-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат

реестридаги очиқ маълумотлар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

1.

Реестрнинг тартиб рақами:


2.

Юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми:


3.

Ер участкаси ҳақида маълумотлар:


3.1.

Ер участкасининг кадастр рақами:


3.2.

Майдони, га:


3.3.

Жойлашган жойи:


3.4.

Ҳуқуқ тури:


3.5.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:


3.6.

Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:


3.7.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши:


3.8.

Сервитутлар:


3.9.

Кадастр баҳоси, 20___ й. ҳолатига минг сўм


3.10.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:


4.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик экинлар ҳақида маълумотлар:


4.1.

Бинолар ва иншоотлар рўйхати, кўп йиллик экинлар турлари:


4.2.

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами:


4.3.

Майдон, кв. м:


4.3.1.

Умумий:


4.3.2.

Ишлаб чиқариш, турар жой:


4.4.

Ҳуқуқ тури:


4.5.

Бино, иншоот ва кўп йиллик экинларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:


4.6.

Бино ва иншоотдаги мулк улуши, қисм:


4.7.

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши:


4.8.

Кадастр қиймати, 20___ й. ҳолатига минг сўм


4.9.

Рўйхатдан ўтказиш санаси ва рақами:


4.10.

Дарахтлар сони, дона:


  

Изоҳ. Маълумотнома Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида мавжуд маълумотлардан шакллантирилади.

QR-code

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь

































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск