ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Умумий қоидалар /

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.10.2022 й. 611-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 октябрдаги

611-сон қарорига

2-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар

мансабдор ахсларини тадбиркорлик субъекти

фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

           

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан (кейинги ўринларда - Аттестация) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишни мувофиқлаштирувчи ҳамда назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш қонунийлигини назорат қилиш ваколати берилган ташкилот;


давлат назорати тизими - тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи "Ягона давлат назорати" ахборот тизими;


назорат қилувчи орган - тадбиркорлик субъекти фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик билан ваколат берилган вазирлик, идора, уларнинг тизимидаги бўлинмалар ва бошқа ташкилотлар;


назорат қилувчи орган мансабдор шахси - вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятини назорат қилувчи, тадбиркорлик субъектида юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этувчи ҳамда маъмурий ёки суд органларида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс;


тадбиркорлик субъекти - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.


3. Аттестация назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширувчи мансабдор шахсларининг (кейинги ўринларда -мансабдор шахс) малакаси ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишга тааллуқли қонунчилик талабларига риоя этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.


4. Қонунийлик, мажбурийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик Аттестацияни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.


5. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар сони қонунчилик билан назорат қилувчи орган ҳамда унинг мансабдор шахсларига қўйилган талаблардан келиб чиқиб, ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан аниқланади.


6. Мансабдор шахслар Аттестациядан назорат қилувчи орган томонидан уч йилда камида бир марта ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.


7. Қуйидагилар Аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юқори малакага эга ва масъулиятли мансабдор шахслар тоифасини аниқлаш;

мансабдор шахсларнинг касб тайёргарлигини, уларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;

тадбиркорлик субъекти фаолиятида профилактика тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш ва текширувлар қонунчилик талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва қонунийликни таъминлаш.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Аттестация назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этиладиган ва беш кишидан иборат бўлган Аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.

Аттестация комиссияси раис, котиб ва комиссия аъзоларидан ташкил топади. Бунда Аттестация комиссиясининг раиси ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ белгиланади. Комиссия таркиби назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш мажбуриятига кирмайдиган шахслардан шакллантирилади.

Назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссиялари ташкил этилади. Бунда назорат қилувчи органнинг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссиялари раиси ҳисобланади.

Назорат қилувчи органнинг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлмаган тақдирда, Аттестация республика комиссияси томонидан ўтказилади.


9. Аттестация комиссияси таркиби комиссия раиси ва 4 нафар комиссия аъзоларидан иборат бўлиши лозим. Комиссия таркиби 2 нафар назорат қилувчи орган ва 1 нафардан ваколатли орган, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъекти вакилларидан шакллантирилади.

Назорат қилувчи орган ёки унинг юридик шахс мақомига эга бўлган тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари (раҳбари ўринбосари) Аттестация комиссияси раиси ҳисобланади.

Аттестация комиссияси тўғрисидаги маълумотлар назорат қилувчи органнинг расмий веб-саҳифасида жойлаштирилиши лозим.


10. Ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссия таркиблари ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан шакллантирилади.


11. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади, унинг фаолиятини ташкил этиш Аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан таъминланади.

Назорат қилувчи органнинг кадрлар билан ишловчи таркибий бўлинмаси ишчи орган функциясини бажаради ва унинг вакили Аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.

Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:

назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси билан биргаликда Аттестацияни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

Аттестацияни ўтказиш учун мансабдор шахслар рўйхатини тузади ва Аттестация комиссиясига тақдим этади;

Аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди ҳамда келишиш учун Комиссия аъзоларига юборилишини таъминлайди;

Аттестация ўтказиладиган сана ва жой тўғрисида Комиссия аъзолари билан келишади ҳамда бу ҳақда мансабдор шахсларга хабар қилади;

манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;

Аттестация комиссияси тўғрисидаги маълумотларни веб-саҳифага жойлаштириш чораларини кўради;

ушбу Низомга мувофиқ Аттестация комиссиясининг иши ҳамда қарорлари ижроси билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.


12. Аттестация комиссияси Аттестацияни ўтказишда:

Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахс ҳақида қисқача ахборотни эшитади;

Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахсга саволлар беради;

Аттестация якунлари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;

Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахс фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

мансабдор шахсга аввал берилган тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади;

Аттестацияни ўтказишга тегишли бошқа вазифаларни ҳал этади.


13. Аттестация комиссияси Аттестация ошкора, холисона ва адолатли ўтказилиши учун жавоб беради.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


14. Назорат қилувчи орган раҳбари ваколатли орган билан келишилган, Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлайди ва Аттестацияни ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.


15. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатига тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (махсус гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган) ва бундай ҳуқуқни олишга тавсия қилинган, камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган мансабдор шахслар киритилади.

Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган мансабдор шахслар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган мансабдор шахслар киритилмайди.


16. Аттестацияни ўтказиш муддати бўйича назорат қилувчи органнинг раҳбари томонидан мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқининг амал қилиши муддати тугаши, назорат қилувчи органнинг тузилмаси, штат бирлиги ўзгариши, кадрлар қўнимсизлиги ва бошқа омиллар инобатга олинган ҳолда ташаббус кўрсатилади.


17. Назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси раҳбари томонидан ишчи органга Аттестациядан ўтиши керак бўлган ҳар бир мансабдор шахс тўғрисида хизмат тавсифномаси тақдим этилади.

Аттестациядан ўтказиладиган мансабдор шахс Аттестациядан камида икки ҳафта олдин Аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши керак.


18. Аттестация комиссиясининг йиғилиши Аттестация комиссияси тасдиқлаган таркибнинг тўртдан уч қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.


19. Аттестация Аттестациядан ўтаётган мансабдор шахс билан савол-жавоб шаклида ўтказилади.


20. Аттестациядан ўтишда Аттестациядан ўтказилувчиларга электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек, ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда, Аттестациядан ўтказилувчилар Аттестациядан четлатилади ва Аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.


21. Комиссия йиғилишида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.


22. Аттестация қоида тариқасида назорат қилувчи орган белгилаган жойда ўтказилади. Назорат қилувчи орган Аттестация жараёни реал вақт режимида (онлайн) кузатиб борилишини таъминлаши лозим. Комиссия аъзолари Аттестацияда зарурат вужудга келган тақдирда видео-конференция алоқа воситалари орқали иштирок этиши мумкин.


23. Аттестация комиссияси котиби ҳар бир Аттестациядан ўтказилувчи мансабдор шахс ҳақидаги маълумотномани Аттестация ўтказиш санасидан камида бир ҳафта олдин комиссияга тақдим этади.


24. Аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин Аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда, ишчи орган томонидан саволлар рўйхати тузилади, ушбу рўйхат Аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Рўйхатга мажбурий равишда тадбиркорлик субъекти фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга боғлиқ саволлар ва вазиятли вазифалар - тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш вақтида содир бўладиган ва/ёки содир бўлиши мумкин бўлган вазиятлар ҳамда тегишли тадбиркорлик субъекти томонидан қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ташаббуси билан чиқишни назарда тутувчи "хавфни таҳлил этиш" тизимига оид саволлар киритилиши шарт.


25. Ҳар бир Аттестациядан ўтувчи мансабдор шахсга икки нусхада ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Аттестация варақаси тузилади.


26. Аттестация комиссияси томонидан Аттестациядан ўтувчи мансабдор шахс ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аттестациядан ўтувчи мансабдор шахсга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилинади. Қарор Аттестацияда иштирок этган Аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади. Аттестация комиссияси аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда, Аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


27. Аттестация натижаси бўйича Аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

мансабдор шахс Аттестациядан ўтди;

мансабдор шахс Аттестациядан ўтмади.

Аттестация комиссияси аъзолари овоз бериш жараёнида бетараф қолиши мумкин эмас.


28. Аттестация комиссиясининг қарори овоз бериш жараёни тугаши билан эълон қилинади ва Аттестация қатнашчилари Аттестация варақаларига имзо чекишади.


29. Аттестация якуни бўйича Аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарор Аттестация комиссияси раиси, котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланадиган Аттестация варақасига киритилади.

Агар Аттестациядан ўтказилувчи ўзининг Аттестация варақасини имзолашга рози бўлмаса, бу ҳақда тегишли белги қўйилади.

Аттестация варақасининг иккинчи нусхаси Аттестация ўтказилгандан кейин бир кун муддатда Аттестациядан ўтган мансабдор шахсга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.


30. Аттестация якунлари бўйича икки кун муддатда баённома тузилади. Баённомада Аттестация ўтказилган сана ва жой, Аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади ҳамда Аттестация варақалари илова қилинади. Баённома Аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.


31. Аттестациядан ўтган мансабдор шахсга Аттестация комиссияси томонидан белгиланадиган Аттестацияни ўтказиш даврийлиги муддатига тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқи берилади.


32. Аттестацияга узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ва бошқа сабаблар туфайли) келмаган мансабдор шахслар Аттестация комиссиясининг кейинги йиғилишига қўйиладиган ходимлар рўйхатига киритилади.


33. Аттестация комиссияси томонидан Аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланган мансабдор шахс такрорий Аттестацияга камида олти ойдан кейин қўйилиши мумкин.


34. Аттестациядан ўтмаган мансабдор шахсга тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур мансабдор шахсни унинг розилиги билан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин.


35. Тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш даврида мансабдор шахс томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ва/ёки қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган бўлса, унга берилган ҳуқуқ Аттестация комиссияси томонидан бекор қилинади.

Аттестация комиссияси томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқи бекор қилинган мансабдор шахс қайта Аттестацияга камида бир йилдан кейин қўйилиши мумкин.



4-БОБ. НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАН МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ


36. Назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг электрон реестри Давлат назорати тизимида назорат қилувчи орган томонидан шакллантирилади ва ваколатли орган томонидан юритилади.


37. Аттестация натижаларига асосан ишчи орган назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг қуйидаги маълумотларини Давлат назорати тизимига киритади:

назорат қилувчи орган номи;

назорат қилувчи органнинг Аттестация ўтказилган бўлинмаси номи;

Аттестацияни ўтказиш санаси;

Аттестация комиссиясининг баённома нусхаси;

Аттестациядан муваффақиятли ўтган тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозими, махсус гувоҳномасининг амал қилиш муддати, паспорти серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

Аттестациядан ўта олмаган ходимларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозими, паспорти серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.


38. Аттестация якунлари бўйича тегишли баённома расмийлаштирилгандан сўнг ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган маълумотлар Давлат назорати тизимига бир иш кунида киритилиши лозим.


39. Ваколатли орган назорат қилувчи орган томонидан Давлат назорати тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлилигини уч иш кунида текширади.

Давлат назорати тизимига киритилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки Аттестация натижаларига номувофиқ бўлган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу маълумотлар қайта кўриб чиқиш учун назорат қилувчи органга қайтарилади.


40. Назорат қилувчи орган томонидан Давлат назорати тизимига киритилган маълумотлар ваколатли орган томонидан тасдиқлангандан сўнг Аттестациядан муваффақиятли ўтган мансабдор шахсларга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилади.

Давлат назорати тизимида ҳар бир мансабдор шахсга берилган тартиб рақам уларга бериладиган тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳноманинг рақами ҳисобланади.



5-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ МАХСУС ГУВОҲНОМА


41. Аттестация комиссияси томонидан Аттестациядан ўтган мансабдор шахсга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ махсус гувоҳнома берилади.


42. Махсус гувоҳнома бланкаларини тайёрлаш, бериш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш назорат қилувчи органнинг маблағлари ҳисобидан, мансабдор шахсларнинг хизмат гувоҳномалари учун белгиланган тартиб ҳамда ушбу Низомнинг 40-банди талаблари бўйича амалга оширилади.


43. Махсус гувоҳнома йўқотилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ҳолларда, мансабдор шахснинг мурожаати асосида назорат қилувчи орган ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан унга дубликат берилиши мумкин.

Мансабдор шахсга янги махсус гувоҳнома беришда унга "Дубликат" белгиси қўйилади. Қайта расмийлаштириш ва махсус гувоҳнома дубликатини бериш учун Аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.


44. Назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган, ушбу назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бошқа лавозимига ўтган мансабдор шахсига дастлаб берилган махсус гувоҳноманинг амал қилиши муддатига янги лавозими кўрсатилган ҳолда янги махсус гувоҳнома берилади.


45. Мансабдор шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёки у тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтганда, махсус гувоҳнома ишчи органга қайтарилиши шарт.

Ишчи орган махсус гувоҳномани қайтариб олган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиши лозим. Бунда ваколатли орган Давлат назорати тизимидаги назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг электрон реестрида меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтган мансабдор шахс тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартириш киритади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли назорат қилувчи орган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


47. Аттестация ўтказиш билан боғлиқ ушбу Низомда белгиланмаган масалалар Аттестация комиссияси томонидан овоз бериш орқали ҳал этилиши мумкин.


48. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Назорат қилувчи оргаилар мансабдор

шахсларини тадбиркорлик субъектлари

фаолиятини текшириш қуқуқини бериш

юзасидан аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

          


       

Босқичлар

      


     

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

      


       

Ижро муддати

       



































1 -босқич


Назорат қилувчи

орган


      

Ваколатли орган билан келишилган - Аттестациядан ўтиш керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлайди, Аттестация ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.

        


Доимий равишда



































2-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


        

Аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда ишчи орган томонидан саволлар рўйхати тузилади ва ушбу рўйхат назорат қилувчи органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

         


Аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин



































3-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


      

Аттестациядан ўтказиладиган мансабдор шахсларни Аттестация ўтказилиши ҳақида буйруқ билан унга имзо қўйдирган ҳолда таништиради.

         


Аттестация ўтказилишидан камида 2 ҳафта олдин



































4-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


      

Аттестациядан ўтказиладиган мансабдор шахсларга хизмат тавсифномаси ҳамда маълумотномаларни тайёрлайди.

       


Аттестация ўтказилишидан камида 2 ҳафта олдин



































5-босқич


Аттестация

комиссияси


         

Комиссия аъзолари орасидан яширин овоз бериш орқали Аттестация комиссияси раисини сайлайди.

     


Аттестация бошланишидан олдин



































6-босқич


Аттестация

комиссияси


        

Аттестация мансабдор шахс билан савол-

жавоб тарзида ўтказилади.

        


Аттестация давомида



































7-босқич


Аттестация

комиссияси


        

1. Овоз бериш йўли билан карор қабул қилади.


2. Комиссия қарорини эълон қилади.


3. Аттестация варақаларини имзолайди.

         


Аттестация якунлари бўйича



































8-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


            

Аттестация варақасининг иккинчи нусхасини Аттестациядан ўтга (I мансабдор шахсга тақдим қилади.

        


Аттестация ўтказилгандан сўнг 1 кун мобайнида



































9-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


          

Аттестация ўтказилган сана ва жой, Аттестация комиссияси қарори кўрсатилган ҳамда Аттестация варақалари илова қилинган ҳолда Аттестация якунлари бўйича баённома тузади.

           


Аттестация якунлари бўйича

2 кун мобайнида



































10-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


        

Аттестацияда қатнашган мансабдор шахслар ҳақида маълумотларни назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг электрон реестри Давлат назорати тизимига киритади.

         


Аттестация якунлари

бўйича тегишли баённома расмийлаштирилгандан

сўнг 1 иш куни мобайнида



































11-босқич


Ваколатли органи


Назорат қилувчи органлар томонидан Давлат назорати тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлиги ҳамда тўлиқлигини текширади ва тасдиқлайди.


       

Маълумотлар Давлат назорати тизимига киритилгандан сўнг

3 иш куни мобайнида

          



































12-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


          

Аттестациядан ўтган мансабдор шахсларга назорат органи мансабдор шахсларининг электрон реестри Давлат назорати тизими орқали берилган махсус тартиб рақамни кўрсатган ҳолда тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани беради.

          


Аттестация якунлари бўйича




































13-босқич


Аттестация

комиссияси ишчи

органи


         

Назорат органининг расмий веб- саҳифасида Аттестация комиссияси аъзолари тўғрисидаги ҳамда ўтказилган Аттестация натижалари ҳақидаги маълумотларни жойлайди.

           


Аттестация якунлари бўйича




         

        




Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

текшириш ҳуқуқини бериш бўйича

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

     

_______________________________________

(эгаллаб турган лавозими)

       

_______________________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

        

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида

        

_______________________________________

(назорат қилувчи орган номи)

         

         

Аттестация комиссияси қарори:

         


          


          


          

         

Аттестация комиссияси раиси:






(имзо)


(Ф.И.О.)


Аттестация комиссияси аъзолари:






(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)


Аттестация комиссияси котиби:






(имзо)


(Ф.И.О.)


        

      

20__й. ____ __________

      

         

Аттестация комиссиясининг қарори билан танишдим,

ушбу Аттестация варақасининг иккинчи нусхасини олдим.

         




__________________________________

                   (сана, имзо, мансабдор шахснинг Ф.И.О.)








20__й. ____ __________

            

           




Низомга

3-ИЛОВА



_______________________________________

(назорат қилувчи органнинг номи)

         

         

Тадбиркорлик субъектлари

фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи

МАХСУС ГУВОҲНОМА N _____

         

         

_______________________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

        

_______________________________________

(эгаллаб турган лавозими)

          


Аттестация комиссиясининг 20__йил ____ ________даги ___-сон қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини 20__йил ____ ________гача текшириш ҳуқуқи берилди.

          

          

Хизмат гувоҳномаси билан биргаликда кўрсатилади.

         

      

Муҳр ўрни



(назорат қилувчи орган раҳбарининг имзоси Ф.И.О.)

           

        

Изоҳ. Махсус гувоҳноманинг ўлчами, олди ва орқа тарафининг ранги назорат қилувчи органнинг хизмат гувоҳномасидаги сингари белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь



























































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск