ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Умумий қоидалар /

Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.10.2022 й. 611-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 октябрдаги

611-сон қарорига

1-ИЛОВА



Текширувларни рўйхатга олиш китобини

тўлдириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

     

1. Мазкур Низом Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишни мувофиқлаштирувчи ҳамда назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш қонунийлигини назорат қилиш ваколати берилган ташкилот;


Давлат назорати тизими - тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи "Ягона давлат назорати" ахборот тизими;


назорат қилувчи орган - тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик билан ваколат берилган вазирлик, идора, уларнинг тизимидаги бўлинмалар ва бошқа ташкилотлар;


назорат қилувчи орган мансабдор шахси - вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятини назорат қилувчи, тадбиркорлик субъектида юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этувчи ҳамда маъмурий ёки суд органларида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс;


тадбиркорлик субъекти - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;


Текширувларни рўйхатга олиш китоби - ўтказилган текширувлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қўйиладиган электрон шаклидаги махсус китоб;


текширув - тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.


3. Текширувларни рўйхатга олиш китобининг юритилишидан мақсад:

назорат қилувчи орган фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкораликни таъминлаш;

тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

тадбиркорлик субъектининг фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш;

давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.


4. Тадбиркорлик субъекти фаолиятида ўтказиладиган барча текширишлар Давлат назорати тизимига киритилади.


5. Текширувларни рўйхатга олиш китоби тадбиркорлик субъекти томонидан электрон шаклида юритилади.

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли Давлат назорати тизимида тадбиркорлик субъекти томонидан рўйхатдан ўтиш орқали юритилади.


6. Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли мажбурий тартибда тўлдирилади.


7. Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли бевосита тадбиркорлик субъектида тўлдирилади.

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига Давлат назорати тизимининг веб-саҳифаси ёки махсус мобиль илова орқали киритилади.


8. Текширувларни рўйхатга олиш китобида тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи, жойлашган жойи (почта манзили), унга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.


9. Белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотлар Текширувларни рўйхатга олиш китобига киритилмайди.


10. Текширувларни рўйхатга олиш китоби мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ тўлдирилади.



2-БОБ. ТЕКШИРУВЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

КИТОБИГА ТЕКШИРИШЛАР ҲАҚИДАГИ

ЁЗУВЛАРНИ КИРИТИШ


11. Текшириш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъекти раҳбари (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун электрон шаклини тақдим этади.


12. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси текшириш бошланишидан олдин қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектининг раҳбарини (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, Текширувларни рўйхатга олиш китобининг тегишли бўлинмаларига ёзувлар киритиши лозим.


13. Тадбиркорлик субъекти раҳбари (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) Текширувларни рўйхатга олиш китобига киритилган маълумотларни текширувчи мансабдор шахс томонидан қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан таққослашга ҳақли.


14. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси текшириш бошланишига қадар Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига қуйидаги маълумотларни киритиши лозим:

Давлат назорати тизимида рўйхатдан ўтказилган текшириш рақами;

текширув ўтказаётган назорат қилувчи орган номи;

назорат қилувчи орган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, агар текширувчи мансабдор шахслар бир нечта бўлганда, улар тўғрисида ҳам маълумотлар;

назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг махсус гувоҳномаси рақами, агар киритилган махсус гувоҳнома рақами Давлат назорати тизимидаги маълумотлар билан тўғри келмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектида ушбу мансабдор шахс томонидан текширув ўтказилишига йўл қўйилмайди;

текширув ўтказилаётган тадбиркорлик субъектининг манзили;

текширув ўтказиш учун асос бўлган буйруқ рақами ва санаси;

текширув тури, бунда Давлат назорати тизимида мавжуд бўлган текшириш тури ва унинг махсус коди;

текширув муддати;

текширувга аудитор ва экспертлар жалб қилинган тақдирда, жалб қилинган аудитор ва экспертларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, иш жойи, фаолият йўналиши, уни жалб қилишга асос бўлган шартнома рақами ва санаси.

Текширув бир нечта назорат қилувчи орган томонидан ўтказилганда, бошқа назорат қилувчи орган томонидан ҳам ушбу бандда кўрсатилган маълумотлар киритилиши лозим.

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига киритилган маълумотлар тегишли равишда тасдиқлангандан сўнг уларни ўзгартириш имконияти мавжуд эмас, текширувга жалб қилинган аудитор ва экспертлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.


15. Тадбиркорлик субъекти раҳбари (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширув якунлангандан сўнг Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига қуйидаги маълумотларни киритади:

текширув бошланган сана;

текширув тугаган сана;

ўтказилган текширувнинг давомийлиги;

текширув жараёнида талаб қилиб олинган ҳужжатлар;

текширув жараёнида қўлланилган таъсир чоралар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, молиявий ва иқтисодий жарималарни қўллаш тўғрисида қарорлар ва суд қарорлари);

текширувда учинчи шахслар қатнашганлиги тўғрисида маълумот (тадбиркорлик субъектининг сўрови асосида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъекти аъзо бўлган бирлашмаларнинг вакиллари, шартнома асосида жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари, таржимон ва адвокатлар).

Тадбиркорлик субъекти Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига фаолиятида ўтказилган текшириш бўйича баҳо бериши ҳамда текширув жараёнида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериши мумкин.


16. Текширувчи мансабдор шахс Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса ёки мазкур Низомда кўрсатилган маълумотларни таққослаш натижасида тафовутлар аниқланган тақдирда, текширувчи мансабдор шахс текширишга қўйилмайди. Бунда тадбиркорлик субъекти раҳбари (тадбиркорлик субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахс) Ваколатли органга мурожаат этишга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга ҳақли.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Тадбиркорлик субъектининг фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш мақсадида назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг ваколатли орган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалга оширилади.


18. Ваколатли орган Текширувларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини Давлат назорати тизимида юритади.


19. Назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан мазкур Низом талабларига риоя этмаслик ҳолати тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш тартибини бузиш деб баҳоланади.


20. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

           




Низомга

ИЛОВА



Текширувларни рўйхатга олиш

китобини тўлдириш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

        


     

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

       


        

Ижро муддати

        



































1-босқич


      

Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари

бўлмаганда - унинг вазифасини

бажарувчи шахс)

         


Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун электрон шаклини тақдим этади.


Текшириш

бошланишидан

олдин



































2-босқич


Назорат қилувчи орган мансабдор шахси


       

Қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектининг раҳбарини (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда - унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текширув мақсади ва шартлари билан таништиради, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этади, Текширувларни рўйхатга олиш китобининг тегишли бўлинмаларига ёзувлар киритади.

Текширув бир нечта назорат қилувчи орган томонидан ўтказилганда, барча назорат қилувчи органлар Текширувларни рўйхатга олиш китобининг тегишли бўлинмаларига ёзувлар киритади.

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига киритилган маълумотлар тегишли равишда тасдиқлангандан сўнг уларни ўзгартириш имконияти мавжуд эмас, текширувга жалб қилинган аудитор ва экспертлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.

        


Текшириш

бошланишидан

олдин



































3-босқич


         

Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари

бўлмаганда - унинг вазифасини

бажарувчи шахс)

           


       

Текширувларни рўйхатга олиш китобига киритилган маълумотларни текширувчи мансабдор шахс томонидан қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан таққослашга ҳақли.

         


Текшириш

бошланишидан

олдин



































4-босқич


Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари

бўлмаганда - унинг вазифасини

бажарувчи шахс)


        

Текширувчи мансабдор шахс Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса ёки мазкур Низомда кўрсатилган маълумотларни таққослаш натижасида тафовутлар аниқланган тақдирда, текширувчи мансабдор шахсни текширишга қўймайди.

Ваколатли органга мурожаат этишга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга ҳақли.

         


Текшириш

бошланишидан

олдин



































5-босқич


Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари

бўлмаганда - унинг вазифасини

бажарувчи шахс)


           

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига тегишли маълумотларни киритади.

Тадбиркорлик субъекти Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига фаолиятида ўтказилган текширишга баҳо бериши ва текширув жараёнида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериши мумкин.

       


Текширув

якунлангандан сўнг







          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь



























































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск